Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
⚡ДХХ: Шароф Рашидов тумани ҳокими 10 минг доллар пора олаётганда қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлигининг бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига туман ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилади ва эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Жорий йилнинг 5 июль куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига беради. 8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олади. Унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Токчилик” МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаб биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уй қурилишига рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этади.
Сўнгра, бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман ҳокимига 10 минг АҚШ долларини берган вақтида ДХХ ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Ҳозирда Шароф Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан, бош мутахассисга эса Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Парсаматович Холбўтаев 2019 йил 26 октябридан Шароф Рашидов тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. У Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Дўстлик” ордени билан ҳам тақдирланган.
@platformauzb
Эндиликда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхатдан ташқари раҳбарларнинг хизмат машинасига йўлларда устунлик берилмайди — президент
@platformauzb
Ўзбекистон спортчилари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига комплекс тайёрланади
“2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлашнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
➖спортнинг устувор тоифадаги бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, оғир атлетика турлари бўйича медаллар сонини ошириш;
➖спортнинг ривожланаётган тоифадаги триатлон, волейбол, стол тенниси, баскетбол, замонавий беш кураш каби 21 та тури бўйича лицензияларни қўлга киритиш;
➖ халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
➖Шунингдек, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эришган натижалардан келиб чиқиб, спорт турлари устувор, истиқболли ва ривожланаётган тоифаларга ажратилади.
➖Устувор, истиқболли ва ривожланаётган тоифалардаги спорт турлари рўйхати ҳар 4 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилган календарь йилнинг якунига қадар қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
@platformauzb
ИЖТИМОИЙ СЎРОВНОМА!
Қайси ҳудудда "маҳалла еттилиги" фаолияти самарали йўлга қўйилган ва фаолиятидан розисиз?
Маълумот учун еттилик аъзолари:
• Маҳалла раиси
• Ҳоким ёрдамчиси
• Ёшлар етакчиси
• Хотин қизлар фаоли
• Ижтимоий ходим
• Профилактика инспектори
• Маҳалла солиқ ходими
• Маҳалла банкири
⌛️ Ижтимоий сўровнома 2025 йил 15 июль куни соат 20:00 гача давом этади
📊 Маълумот учун Ўзбекистон Республикасида 208 та туманда 57 мингдан ортиқ маҳалла ходимлари фаолият олиб боради.
Шифокор ва дорифурушлар бизнеси. Малакали хирург Аслиддин Абдуназаров импорт дорилар қандай йўл билан беморларга "ўтказилиши" схемасини тушунтириб берибди.
@platformauzb
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди
Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 36-41 даражани, 8-9 июль кунлари 33-38 даражани, 10-11 июлда 31-36 даражани ташкил этади. Ўзбекистон жанубида ҳам ҳарорат пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат 37-40 даражани ташкил этади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 9-10 июль кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
@platformauzb
Ихтисослаштирилган мактабларнинг кириш имтиҳонлари эртага бошланади
Талабгорлар имтиҳон бошланишидан бир ярим соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан келишлари керак.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги имтиҳондан олдин ота-оналарга тавсиялар берди:
➖ Кириш имтиҳони ўтказиладиган белгиланган манзилга фарзандингиз билан бирга келишингиз ва имтиҳондан сўнг ўзингиз билан олиб кетишингиз;
➖ Имтиҳонлар ўтказилаётган вақтдаги иссиқ об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда кийинтиришингиз;
➖ Имтиҳонга келишдан олдин фарзандингизнинг овқатланишига ҳам эътибор қаратишингиз керак (турли ёғли ва имтиҳон жараёнида ўқувчини беҳузур қиладиган таомлар истеъмол қилмаслик тавсия этилади).
Мазкур тартибларга риоя қилишингиз фарзандингизнинг имтиҳон жараёнида ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам беради.
Имтиҳонлар 3 та сменада бўлиб ўтади:
▪️1-смена: соат 8:00 да;
▪️2-смена: соат 12:00 да;
▪️3-смена: соат 17:00 да;
Қўшимча саволлар учун 1206 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
@platformauzb
Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар диққатига!
Ҳукумат қарорига асосан техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни суҳбат асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига 2-курсдан ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланган.
Ушбу тоифадаги абитуриентлар 5 июлдан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг my.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтказилмоқда.
Рўйхатдан ўтишда абитуриент тўғрисидаги маълумотлар электрон платформада автоматик шаклланади.
Рўйхатдан ўтказиш жараёни жорий йилнинг 25 июлига қадар давом этади.
Ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатини юклаб олиш.
@platformauzb
Жорий йил 1 июлдан 3 минг нафардан ортиқ маҳалла еттилиги аъзолари штат бирлиги қисқартирилди
1 ноябрга қадар, 5,5 минг нафардан ортиқ "еттилик" аъзоларининг штат бирликлари қисқартирилиши режалаштирилган.
@platformauzb
"Жарима деб ўқиманг. Жараён деб ўқинг". Депутатлар ўз позицияларини билдирди
Ҳамма муҳокама қилаётган, далалар четига экин экиш бўйича қонунда ҳақиқий воқелик сал бошқачароқ. Аслида, қонунаммас бу, шунчаки лойиҳа ҳали.
Бу — 1-ўқиш. Яъни: “Умуман шундай қонун керакми?” деган принцип муҳокама қилинди, фақат.
Депутатлар овоз берган пайтидаям: “Ҳали тузатамиз, муҳокама давом этади”, деганлар кўпчилик эди.
Ҳали ҳеч қандай жарима қонуний кучга киргани йўқ. Жамоатчилик муҳокамаси бўлаётгани - иккинчи ўқишга тайёргарлик. Вақт ўтиши билан қонун лойиҳасиям ўзгариши мумкин.
@platformauzb
Ўзбекистонлик шоирнинг БМТга мурожаат шеъри юксак халқаро мукофотга сазовор бўлди
"Тинчитиб бер бизга дунёни" номли шеъри билан БМТга мурожаат қилган шоир Ўлмасбек Самарқандий Украина Олий таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон қаламкашлари Иттифоқи томонидан Гран При мукофотига муносиб кўрилди.
@platformauzb
Шавкат Мирзиёевдан муҳим ташаббус: Тошкентда савдо вазирлари учрашуви ўтказилади
Давлатимиз раҳбари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида долзарб масалаларни кун тартибига чиқарди: Тошкентда ИҲТга аъзо давлатларнинг савдо вазирлари учрашувини ўтказишни таклиф этди.
Бу нима учун муҳим? Чунки ҳозирги кунда ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми паст даражада — 2024 йилда бу кўрсаткич 95 миллиард долларни ташкил этди. Бу эса давлатлар умумий савдо айланмасининг атиги 10 фоизи демакдир.
Шундан келиб чиқиб, Президент Шавкат Мирзиёев:
• Товар ва хизматлар савдосини соддалаштириш,
• Техник ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш,
• Электрон савдони ривожлантириш,
• Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун “яшил йўлаклар” тизимини йўлга қўйиш,
• Ва, энг муҳими, хусусий секторни жалб қилувчи «Экоинвест» дастурини қабул қилиш каби таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
“Бу дастурнинг асосий мақсади минтақамиздаги истиқболли лойиҳаларга хусусий инвесторлар, банклар ва халқаро молия институтларини кенг жалб этиш”, деди давлатимиз раҳбари.
Бу ташаббуслар амалга ошса, мамлакатларимизнинг иқтисодий харитасида жиддий ўзгаришлар рўй беради.
@platformauzb
Касбий (ижодий) имтиҳони бор абитуриентлар учун рухсатномалар чиқди
my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали юклаб олишингиз мумкин.
Оддий йўналишларга ҳужжат топширган абитуриентлар учун рухсатномалар ҳам тайёрланмоқда.
Маълумот учун: Касбий (ижодий) имтиҳонлар республика бўйича 52 та олий таълим муассасасида ўтказилади.
@platformauzb
Malibu машинаси 106 марта "охирги зарурат ҳолатида қоида бузган" деб топилган ва барча жарималар бекор қилинган
Ҳар қандай ҳолатда ҳам 106 та жаримани бекор қилдириш унча-мунча одамнинг қўлидан келмаслиги аниқ. Устига устак, охирги зарурат ҳолатида қоида бузилган деб топилган.
Қисқаси,
жарималар тўланмаган;
маълумотлар махсус базадан ўчиртирилган.
Яна бир ҳолат бор: МАБ (маъмурий амалиёт бўлими)да "охирги зарурат" деб топиб, жаримани бекор қилиш ваколати борми?
Манба: Халқ назорати
@platformauzb
2024 йилда Ўзбекистонда Yandex Go ҳайдовчи, курьер ва ҳамкорларининг даромади 530 миллион долларга етди
💰 2024 йил давомида Ўзбекистонда Yandex Go сервисларида фаолият юритган ҳайдовчи, курьер ва ҳамкор автопаркларнинг умумий даромади тахминан 530 миллион долларни ташкил этди. 2025 йилнинг дастлабки олти ойида эса уларнинг жами даромади 340 миллион доллар атрофида бўлди.
🚕🚚📦 Компания маълумотларига кўра, 2025 йил июнь ойида фойдаланувчилар буюртмалари 179 минг ҳайдовчи ва 49 минг курьер томонидан бажарилган.
@platformauzb
Шавкат Мирзиёев:
“Ўтган шанба-бозор ўзим рулда юриб келдим. Рулда кимлигини ҳеч ким билмайди, лекин менам 15-20 минут тирбандликда турдим”.
@platformauzb
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий баёноти
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар бўйича ишчи гуруҳи томонидан Г.Каримованинг жиноий жавобгарликка тортилиши юзасидан қабул қилинган 17/2025-сонли мулоҳазасига жавобан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қуйидагиларни маълум қилади:
1. Ҳукумат Ишчи гуруҳнинг фикри Манба томонидан тақдим этилган бир томонлама субъектив маълумотлар асосида шакллантирилгани, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борада расмий жавоби тақдим этилгани, аммо у расмий процессуал муддатлар туфайли эътиборга олинмаганидан ташвиш билдиради. Бундай ёндашув БМТ органлари амал қилиши зарур бўлган холислик ва беғаразлик принципларига путур етказади.
2. Ўзбекистон ўзаро ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва икки ёқлама стандартларга йўл қўймаслик тамойилларига асосланган мулоқот ва халқаро ҳамкорлик учун ҳамиша очиқ.
3. Г. Каримовага нисбатан барча жиноий ишлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, шунингдек, мамлакатнинг халқаро мажбуриятларини, жумладан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт қоидаларини инобатга олган ҳолда қўзғатилган ҳамда кўриб чиқилган.
4. Ҳимояга бўлган ҳуқуқ ва одил судлов ҳуқуқи жиноят процессининг барча босқичларида таъминланган. Г. Каримова мустақил равишда танланган ёки белгиланган тартибда тайинланган ҳимоячиларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Жиноят ишига оид материаллар билан танишиш, қарорлар устидан шикоят қилиш ҳамда ҳимоячи билан мулоқотнинг махфийлиги тамойилига риоя қилинган.
5. Г. Каримова иши бўйича суд қарорлари ваколатли судлар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат мулкини ғайриқонуний ўзлаштириш, фирибгарлик ва давлатга жуда катта миқдорда зарар етказган бошқа жиноятлар содир этилганлигини тасдиқловчи етарли далиллар асосида чиқарилган.
6. Г.Каримованинг 2014 йилда гўёки ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, узоқ муддат уй қамоғила сақлангани, "ошхонадаги суд" ва бошқа шу каби даъволар асоссиздир. Барча процессуал ҳаракатлар ва суд муҳокамалари процессуал қонунчилик нормалари ва талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилган. Ҳозирги вақтда маҳкума суд қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мазкур иш бўйича сиёсий сабаблар мавжудлиги тўғрисидаги даъволарни қатъиян рад этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг барча ҳаракатлари фақат судланувчининг жиноий ҳаракатларни содир этишдаги айбини тўлиқ тасдиқловчи ҳуқуқий ва далилий жиҳатларга асосланган бўлиб, унинг қонуний иқтисодий фаолияти ва/ёки сиёсий мавқеи ёки қарашларига дахл қилмаган.
8. Шу нуқтаи назардан, 2022 йилда Швейцария Конфедерацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Битим доирасида Г.Каримова илгари жиноий йўл билан орттирган ва қайтарилган молиявий маблағлардан Ўзбекистон Ҳукуматининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш ва БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун фойдаланиш мақсадида «Vision 2030» жамғармаси ташкил этилганини таъкидлаймиз. Жамғарма бошқаруви БМТнинг Кўп томонлама шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилмоқда.
9. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини виждонан бажариб келмоқда ва БМТ механизмлари, жумладан махсус тартиб-таомиллари билан конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлайди.
10. Ҳукумат халқаро тузилмаларда ўз обрўсини ҳимоя қилиш, шунингдек, ишончли ахборотни манфаатдор томонларнинг кенг доирасига тушунтириш бўйича кейинги қадамларни қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
@platformauzb
Трамп маъмуриятидаги қудратли шахслардан бири Тошкентда туғилгани маълум бўлди
Журналистлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг бош маслаҳатчиси Серхио Гор 1986 йил 30 ноябрда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида туғилганини аниқлашди. Горнинг адвокати бу маълумотни тасдиқлади.
Серхио Гор Доналд Трамп маъмуриятидаги энг қудратли шахслардан бири сифатида кўрилади.
@platformauzb
11 июлдан Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
IDP (Edu-Action Centre) маълумотига кўра, 11 июлдан бошлаб IELTS имтиҳонини фақат компьютерда топшириш мумкин бўлади.
Бу қарор қоғоздаги тест жавобларининг интернетга чиқиб кетиши ортидан, операцион сабабларга кўра қабул қилинган.
Қоғозда топшириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар имтиҳонни компьютерда бепул топшириши ёки тўловни тўлиқ қайтариб олиши мумкин.
Бу ўзгариш фақат Ўзбекистон ҳудудида амалга татбиқ этилади.
@platformauzb
Айтишларича, Тошкент шаҳрида болани давлат мактаби биринчи синфига қўйиш учун доимий прописка бўлиши талаб қилиняпти экан. Вақтинчалик рўйхатдан ўтган ота-оналар бошига ташвиш тушган, дейишмоқда.
@platformauzb
🎓Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди
2025–2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш мақсадида онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун “Абитуриент рухсатномаси” тақдим этила бошлади.
Қаердан олиш мумкин?
my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий идентификация рақами ва паспорт серияси/рақамини киритган ҳолда юклаб олиш мумкин.
Эслатма:
➖ Тест синовига паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келинг;
➖ Кечикиб келган ёки паспорт нусхаси билан келган абитуриентлар имтиҳонга қўйилмайди!
@platformauzb
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи подполковник А.Ахмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
@platformauzb
85 ёшни қарши олган Нурсултон Абишевич Назарбоевдан қандай яшаш лозимлиги бўйича муҳим тавсия.
@platformauzb
ANORBANK ва унинг акционери билан боғлиқ воқеа ортидан ижтимоий тармоқларда фикрлар ҳам янграшни бошлади. Бу банк билан (рақамли бўлгани учун) кўпроқ иловасини ишлатиб, танишганман. Шахсан ўзимда банкка эътироз бўлмаган.
Франциядаги воқеа — афсуски, ҳар қандай инсон билан содир бўлиши мумкин бўлган нохушлик. Бу ҳолатда айримлар томонидан ҳам шахсга, ҳам компанияга салбий фикрлар бўлиб туради.
Бизда идеал банк йўқ, ANORBANK ҳам шу қаторда — банк хизматлари орқали даромад топувчи оддий тадбиркорлик субъекти. Бироқ инсонийлик нуқтаи назаридан, қийин вазиятда мен банкни ва тадбиркорни танқид эмас, қўллаб-қувватлашга арзийди, деб биламан.
Фикрлар шахсий.
@platformauzb
Гумонланувчи қўлга олинибди
Жорий йилнинг 4 июль куни соат 9:30 ларда Андижон шаҳрида яшовчи 1977 й.т. фуқаро Д.А. турмуш ўртоғи 1982 й.т. М.Д. билан Андижон шаҳри Ўрикзор маҳалласида келиб чиққан жанжал оқибатида аёлни бўйин қисмига хўжалик пичоғи билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Олган тан жароҳати оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи А.Д.ни ушлаш бўйича тезкор-қидирув чоралари кўрилган.
Олиб борилган тадбирлар жараёнида гумонланувчи А.Д. Андижон вилояти Олтинкўл тумани, Кўмакай маҳалласи ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан аниқланиб, қўлга олинган.
Андижон ИИБ
@platformauzb
ФВВ огоҳлантиради:
"Ижтимоий тармоқларда махсус кийим кийган шахслар ўзларини ФВВ ходимлари сифатида таништириб, аҳолидан гўёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликлари учун пул тўлашга мажбурлаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу шахсларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Ҳурматли фуқаролар, агар шундай ҳолатга дуч келсангиз, зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингизни ёки ФВВнинг 95)-772-10-50 ишонч телефонига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз."
@platformauzb
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий суҳбат жараёни.
@platformauzb
Қора Малибунинг бекор қилинган барча жарималари ундириб олинган
Ижтимоий тармоқларда “ФАРҒОНА ЙҲХБДА ҚОНУНСИЗЛИК ВА КОРРУПЦИЯ АВЖ ОЛМОҚДА” сарлавҳали хабар эълон қилиниб, унда “Maiibu-2” русумли 40 081 SBA давлат рақамли автотранспорт воситасига томонидан содир этилган қоидабузарликлар асоссиз бекор қилинганлиги маълум қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан муқаддам фуқаро Ў.А. аризасига асосан Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг 5 нафар ходимларини нисбатан интизомий жазо тайинланган.
Шунингдек, “Maiibu-2” русумли 40 081 SBA давлат рақамли автотранспорт воситасида содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар белгиланган тартибда ундирилган.
Фарғона вилояти ИИБ
@platformauzb
“Mening xalqim” - Agrobankdan yangi loyiha!
Ilk qahramonimiz — navoiylik asalarichi Obid Mirzayev.
🏦 Mahalla bankiri tashabbusi bilan 40 ta quti asalari sotib olgan Obid aka bu yil 400 kg asal olishni rejalashtirgan.
⚡️Tez kunda! Agrobank “Youtube” kanalida
Instagram | YouTube
Таниқли журналист, сенатор Ҳусан Эрматов Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
илмий даражаси учун диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилибди.
@platformauzb