Камбағалликнинг чегараси янгиланди
2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди.
@platformauzb
Уч минг доллардан ортиқ қийматдаги товар ёки хизматни эндиликда нақд пулга сотиб ололмаслигимиз мумкин
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида яна қуйидаги чораларни таклиф этмоқда:
➖товар ва хизматларнинг умумий қиймати уч минг АҚШ долларидан ошганда туловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш;
➖барча бюджет ташкилотлари (шу жумладан қуролли кучлар), олии таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ туловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк пластик карталари орқали бериш;
➖онлаин давлат хизматлари ва тўловлари, жисмоний шахслар уртасидаги ўтказмалар, шахсии маблағларни бошқариш ва онлаин савдо хизматларини ўз ичига олган “WeChat” ва “Kaspi” тизимларининг ўхшаши булган технологик ечимни яратиш.
Ҳозирча мазкур таклифлар лойиҳа бўлиб, улар ўзгариши мумкин.
@platformauzb
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини табриклади:
— Сиздек азму шижоатли ёшларимизнинг тажрибали мураббий ва мутахассислар раҳбарлигида мазкур мусобақага пухта тайёргарлик кўриб, ҳар бир ўйинда чинакам маҳорат, жасорат ва матонат намунасини кўрсатганингиз албатта юксак таҳсинга муносибдир.
Осиё қитъасидаги энг кучли жамоалар билан қизғин курашлар остида бўлиб ўтган 5 та ўйинда ҳам жамоамиз дарвозасини дахлсиз сақлаб, рақиблар дарвозасига 14 та жавобсиз тўп киритганингиз ҳам футболимиз тарихида мисли кўрилмаган натижадир.
Ишончим комилки, сизлар бу ютуқдан янада руҳланиб, финал беллашувида “Осиё чемпиони” деган шарафли ном учун муносиб кураш олиб борасиз.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга, сизларнинг меҳрибон ота-оналарингиз, устоз-мураббийларингизга ҳам чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман.
@platformasport
Педагогик синфлар ташкил қилинади
Умумий ўрта таълим муассасаларида 10-11 синфлар ўқувчиларини педагогик касбига тизимли тайёрлаш мақсадида тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда биттадан педагогик синфлар ташкил қилинади. Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Штатлари қисқартиришга тушган вазирлик ва идоралар номи маълум бўлди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Yandex ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда технологиялардан фойдаланиш учун туркум маърузалардан фойдаланишга рухсат берди
📚Маърузалар мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган, уларнинг билим даражасига мослаштирилган бўлиб, ўзбек-рус тилларида ўқиш мумкин. Туркум маърузалар долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун технологиялардан, жумладан, сунъий интеллект ва машинавий таълимни ўрганишга бағишланган. Бу маърузаларга Yandex’нинг турли бўлимлари бошқарувчилари раҳбарлик қилади.
👩💻“Yandex мавжуд бўлган ҳар бир мамлакатда биз таълимга сармоя киритамиз ва мактабдан бошлаб IT’га қизиқишни ривожлантирамиз. Бу соҳага кириб келаётган мутахассисларнинг келажак авлодлари учун узоқ муддатли сармоядир. Бунинг учун жорий билимлар базасини яратиш керак”, - деди Yandex’нинг HP директори Дарья Золотухина.
📲 Маърузаларни Technovation Uzbekistan лойиҳасининг YouTube-каналида топиш мумкин.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунда 42 сўмга арзонлашди
Марказий банк 30 апрелдан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Ўтган кунга нисбатан долларнинг расмий курси 42 сўмга тушиб, 12 620 сўмни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, долларнинг расмий курси ўтган ҳафтада (23 апрель) максимал 12 711 сўмга кўтарилган эди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
"Халқ банки"ни даромадга олиб чиқаролмаётган бўлсак, Раисимиз айбдор эмас, биз айбдормиз", - ўринбосар
Халқ банки ҳозир рейтингларда 10 ўринда ҳам эмас.
Банкнинг тушиб бораётган нуфузига жавобгар ким, дея журналистлар матбуот анжуманида мутасаддиларга савол берди.
Жорий йилнинг дастлабки чорагида энг кўп фойда кўрган Топ 10 банклар рўйхатини эълон қилинди. Рўйхатда Миллий банк, Ипотека банк каби қатор банклар фойда билан чиққани эълон қилинди. Аммо ўзини доим республикада етакчи банк сифатида таништириб келадиган "Халқ банки" бу рейтингнинг ҳатто 10-ўринда ҳам йўқ.
Банкнинг бир неча бор йилни зарар билан якунлагани ва жорий йилда ҳам юқори фойда кўрмаганлар қаторига киролмагани банк раҳбариятининг, раис Шуҳрат Атабоевнинг яхши ишламаётгани сабабми?
Манба
@platformauzb
Деҳқон бозорлари хусусийлаштирилади
Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) дастлабки босқичда замонавий кўринишга келтириш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати – Ҳукумат қарори лойиҳаси
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди
Бугун давлат раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.
Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
@platformauzb
Эфирда тез айтиш дастури
Сиз ҳам тез айтишни такрорлашга ҳаракат қилиб кўрингчи...
Қишда кишмиш пишмасмиш,
Пишса кишмиш қишмасмиш.
Кишмиш еган кишининг
Тиши қамашмасмиш.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қор ёғди.
Ҳаво ҳарорати -2 даражагача совиши кутилмоқда.
@platformauzb
Энди қоидабузар фуқароларга ҳам фото/видео жарималар келади
Ҳукумат қарорига асосан, фото ва видео қайд этиш тизими пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни қайд этиши лозимлиги белгиланди.
Пиёдалар ҳам энди хушёрликни ошириши керак. Акс ҳолда улар ҳам жарима тўлашига тўғри келади.
@platformauzb
Барча вазирликлар ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилади
Республика даражасидаги ижро органлари Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиб, уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий бинолар қуришга сарфланади.
Бу – “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.
@platformauzb
Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацияни ривожлантириш учун таклифлар ёҳуд Бош прокурор нега Туркия тиббиётини танлади?
1-таклиф: Олий Ҳукуматдаги барча юксак лавозимдаги мулозимлар (табиийки Президентдан ташқари) қаерда прописка бўлса, ўша туман шифохонасида даволанишни мажбурий қилиб қўйиш керак! Натижада бир йил ичида ўша шифохона замонавий тиббиёт масканига айланади;
2-таклиф: Тошкент шаҳрининг Буюк Ипак йўлида жойлашган 2 та Ҳукумат шифохонасининг биттасини "Руҳий касалликлар шифохонаси" га айлантириш (чунки бундай касаллар кўпайиб бормоқда) ва иккинчи Ҳукумат шифохонасини "Ногирон туғилган болаларни даволаш маркази" га айлантириш керак! Агар ҳар бир Вазир ёки Вилоят Ҳокими ўзи прописка қилинган жойда даволанса, Ҳукумат шифохонасига ҳожат қолмайди;
3-таклиф: Ҳукумат аъзолари, уларнинг фарзандлари ва невараларини Ўзбекистонда ишлаб чиқилган дорилар билан даволашни мажбурий қилиб қўйиш керак! Натижада Ўзбекистонда фармация ривожланади ва барча дорилар сифатли бўлиб чиқиб бошлайди!
4-таклиф: Ҳукумат аъзолари ва уларнинг оилаларини вилоятларда келди-келмади очиб ташланаётган Тиббиёт институтларини тугатган врачлар даволайдиган қилиб қўйиш керак!
5-таклиф: Ўзбекистонга олиб кирилаётган вакциналар ва янги дориларни Ҳукумат аъзоларининг ўзлари, фарзандлари ва набираларида синаб қўришни йўлга қўйиш керак!
Маълумот учун:
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Германияда даволанди - фойдаси бўлмади. Жойлари жаннатда бўлсин!
Собиқ Муфтий Ҳазратлари Усмонхон Алимов Москвада даволанди - фойдаси бўлмади. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин!
Бош прокурор Нигматилла Йўлдошев Туркияда "Медипол" клиникасида кўриниш берди. Оллоҳ унга шифо берсин!
Бу мулозимлар мен билганларим....
Мана нима учун бизда тиббиёт ривожланмайди!
Барча Ҳукумат аъзоларига соғлиқ ва инсоф тилаб профессор Зарифбой Ибодуллаев, 27-апрель 2024-йил
@platformauzb
Кешбэклар 2 фоизга оширилиши мумкин
Яширин иқтисодиётга қарши кураш доирасида савдо, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш соҳасида мобил иловалар ва пластик карточкалар орқали тўлов амалга оширилганда 1 фоизли кешбэк қайтарилиши давом эттирилади.
Ҳужжатни лойиҳасини ишлаб чиққанлар нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича кешбэкларни 2 фоизгача ошириш вариантини ҳам муҳокама қилмоқда, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.
@platformauzb
Зомин туманининг баланд тоғли "Суффа" платосига чиқишдаги айланма йўлдаги ҳозирги ҳолат.
@platformauzb
Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича шартнома тайёрланмоқда
"Росатом" ва "Ўзатом" Ўзбекистонда Атом Электр Станциясини (АЭС) қуриш бўйича шартномани тайёрламоқда.
АЭС қурилиши учун Жиззах вилояти Тузкон кўли яқинидаги жой танланган. Ва ушбу йирик лойиҳанинг тахминий қиймати 11 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда.
@platformauzb
🔥 O'ZBEKISTON OLIMPIADA YO'LLANMASINI NAQD QILDI VA FINALGA HAM CHIQDI 😎
🌏 Osiyo kubogi U-23 | 1/2 final
🇮🇩 Indoneziya 0:2 O'zbekiston 🇺🇿
⚽️ Gollar: Norchayev 68, Arhan 86 (a.g)
@platformasport
Бир фоизлик кэшбек қайтариш бекор қилинади
Ҳукумат 2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан
тўловлар мобиль иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кэшбек қайтаришни ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кэшбек қайтариш тартибини бекор қилишни режалаштирмоқда.
@platformauzb
Аҳоли томонидан энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш — давр талаби
Мутахассислар келтирган рақамларга кўра, Ўзбекистондаги 6,1 миллионта аҳоли абонентининг ҳар биттаси 100 ваттлик 1 дона чўғланма лампани кечаси атиги 10 соат (кечки соат 21:00 дан эрталабки соат 7:00 гача) ўчириб қўйса, бир йилда 2 миллиард 226 миллион 500 минг киловатт электр энергиясини (бу мамлакат аҳолиси умумий истеъмол ҳажмининг 11,47 фоизи деганидир), 1 дона ёруғлик чиқарувчи энергиятежамкор ЛЕД лампасини кечаси ёқиб қўйишдан тийилса, 267 миллион 180 минг киловатт (умумий истеъмол ҳажмининг 1,38 фоизи) электр энергияси тежаб қолинади.
Бир дона чўғланма лампани замонавий ЛЕД лампасига алмаштириш орқали ойига 22,4 киловатт-соат, йилига эса 268,8 киловатт-соат электр энергияси тежалади. Шунинг ўзиёқ амалдаги 295 сўмлик тариф бўйича ҳисобланганда, ойига 6608 сўм (ёки йилига 79 минг 296 сўм) миқдорида маблағ тежаш имконини беради.
Энергия ресурсларини асраб-авайлаш маданияти келажак авлод олдидаги масъулият ҳисобланади.
@platformauzb
📱 Пул ўта зарур бўлиб турган вақтда, уни 1 дақиқа ичида олиш мумкин! Ишонмайсизми?
Эндиликда 1 дақиқа ичида АлоқаБанкнинг «Zoomrad» иловасидан 50 млн сўмгача микроқарз олишингиз мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги видеода кўрсатилган.
«Zoomrad» иловасининг қулайликларидан хабардор бўлиб туриш учун унинг Телеграм-каналига обуна бўлиб, кузатиб боришингиз мумкин!
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt | You Tube
Бир қатор банклар фаолияти тўхтатилмоқда
2024 йил 1 апрель ҳолатига Мадад Инвест банк, Hayot bank, Garant bank, Янги банк, Пойтахт банк ва Эрон Содерот банкларнинг устав капитали қонунчиликда белгиланган меъёрга етмаган.
Марказий банк Раиси М.Нурмуратов ушбу талабларни бажармаган банкларнинг актив операциялари тўхтатиб қўйилаётганини маълум қилган эди.
Манба
@platformauzb
Давлат бошқарув органларидаги бир-бирини такрорловчи штатлар қисқартирилади.
@platformauzb
Рекламаларга алданиб қолманг!
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда «Фалон фирма билан ҳаж қилинг!», «Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!», «Ҳаж учун ярим нархни тўланг!» каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар тарқалмоқмоқда.
Ушбу рекламаларга Дин ишлари бўйича қўмита муносабат билдирди.
Унда таъкидланишича, Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.
Ноқонуний йўллар билан муборак сафарларга боришга интилиш 6 ой қамоқ жазоси, Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.
@platformauzb
Эмомали Раҳмон: "Мен ёш сиёсатчи эдим, каттаю кичик Тожикистон халқи қўллаб-қувватламаганида шу кунларга етиб келмасдим.
Мен бутун жонимни шу халқ, шу замин учун бердим.
Мен ватанимни, миллатимни, суюкли халқимни жонимдан ортиқ севаман”.
P/S: Тожикистон қарзи:
- 2023 йилда Тожикистон давлат қарзи 15 миллион долларга ошган, бу аввалги йилга нисбатан 0,5 фоизни ташкил этади. Давлат қарзининг умумий ҳажми 2024 йил 1 январь ҳолатига 3,6 миллиард долларни ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 30,2 фоизини ташкил этди. Шундан 3,2 миллиард доллар (тахминан 89 фоиз) ташқи қарз, қарийб 400 миллион доллар (тахминан 11 фоиз) ички қарздир.
Тожикистоннинг энг катта қарзи Хитойнинг Экспорт-импорт банкига тегишли бўлиб, бу қарзнинг яна 500 миллион доллари евробондлар бўйича қарздир. 2023 йилда Тожикистон кредитларни қайтариш учун 274,3 миллион доллар тўлаган.
**Тожикистондан миграция:
- Россияда Тожикистондан 1,2 миллионга яқин меҳнат муҳожири бор.
@platformauzb
Туркиянинг етакчи сейсмологи Истанбулда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлишини тахмин қилмоқда
Таниқли сейсмолог Нажи Гёрюр 2022 йилда Қаҳрамонмарашда кучли ер силкинишлари бўлиши ҳақида огоҳлантирганини, лекин унга ўшанда ҳеч ким қулоқ солмаганини таъкидлайди. Энди бундай ҳолат Истанбулда бўлишидан хавотирдалигини айтади.
@platformauzb
Энг кўп ва энг кам маош олувчи касблар статистикаси эълон қилинди
Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8%га ўсган.
Энг кўп маош олувчи соҳа “банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти бўлиб қолмоқда – ушбу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 13,2 млн сўмни ташкил қилган.
Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари эса энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,4-3,2 млн сўм).
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8,1 млн сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,5-3,6 млн сўм) қайд этилган.
@platformauzb
"ГАИ" ходимларининг ўзи қоидани бузмоқда. Жаримадан тушган пуллар эса "талон-торож" қилинмоқда
Яқинда судда ишлайдиган бир танишим гапдан-гап чиқиб, кейинги пайтларда судга жарима билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш бўйича аризалар кўпайганини, бу ортиқча юк бўлаётганини айтиб қолди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, ҳайдовчи махсус машина ёки кўчаларга ўрнатилган кўчма, мобил радарлар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима тўламасликка ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига кўра, аслида радар шундай қоидабузарликни қайд этганидан сўнг ЙПХ ходими маълум масофадан сўнг сизни тўхтатиб, қоидабузарликни тушунтириши, талабингизга кўра радарнинг кунлик дислокацияси, кўрсаткичлари, қиёслаш сертификати билан таништириши лозим.
Акс ҳолда жарима баённомаси сизнинг аризангиз билан суд орқали бекор қилиниши мумкин.
Лекин бундай камералар ҳар куни юзлаб, минглаб автомобилни қармоққа илинтиради. Билган бундай баённома юридик кучга эга эмаслигини билиб судга мурожаат қилади, билмаган жарима тўлайверади. Судга бундайларнинг юздан бири мурожаат қилади, холос.
Буни ЙПХ ҳам билади, лекин нимагадир жарималарни расмийлаштираверади. Аслида уларнинг ўзи ҳам белгиланган тартибни бузиб, ҳадовчиларда норозилик уйғотмоқда. Судларга эса ортиқча ишни кўпайтирмоқда.
Бунинг сабаби жаримадан манфаатдорлик. ЙПХ ходимларини жариманинг маълум фоизи билан рағбатлантириш бекор қилинмас экан, назорат органининг ўзи тартибни бузаверади. Жариманинг атиги 20 фоизи бюджетга йўналтирилади, қолган қисми идоралар томонидан “талон-торож” қилинади.
ЎзА
@platformauzb
Букмекерлик фаолиятига рухсат бериш тўғри қарорми?
Замонавий дунёда қимор ўйнаш учун жойнинг ва рухсатнинг умуман кераги бўлмай қолди, чунки бундан буёғига интернет қиморхоналар кучайиб бораверади.
Бу пойгадек гап, худди футболдаги сен урмасанг, сенга уришади. Ҳозир ҳам онлайн қиморларга ўзбекистонликлар томонидан миллиардлаб пуллар тикилмоқда, бу пуллар четга чиқиб кетмоқда, бу пуллардан фақат ўзбекистонликларга ҳеч қандай фойда йўқ, солиқлар тўланмайди, лекин миллиардлаб пуллар ўзбекистонликлар сабаб четга чиқиб кетмоқда.
Шу тарафларини ҳисобга оладиган бўлсак, бу тўғри қарор қабул қилинган. Ҳеч бўлмаса, пулни ташқарига чиқиб кетишининг олди олинади.
Бектош Хатамов
@platformauzb