Электр энергияси истеъмолидаги ижтимоий нормани белгилаганлар Ўзбекистонда яшашмайди ёхуд реал ҳаётдан анча узоқ одамлар деб ўйлайман.
Энергетика вазирлигидагилар лағмонни чўзавермасдан 200 киловаттлик ижтимоий норма қайси мезонлар асосида белгиланганини халққа тушунтириши лозим!
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Автомобилларни рўйхатдан ўтказишнинг янги нархлари
2О24 йил 3 майдан бошлаб автотранспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди.
@platformauzb
Тошкент-Андижон пуллик йўли қурилади
Жорий йилнинг июн ойи охиригача Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ишлари якунланади. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил қилади, – транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев.
@platformauzb
"40 хонадон тўласа, 10 таси тўламаяпти"
Битта кўп қаватли уйда 50 та хонадон бўладиган бўлса, шундан 40 таси ўз вақтида тўласа, лекин қолган 10 та хонадон тўламагани учун 40 та хонадон эгалари нима учун бу хизматдан фойдалана олмаслиги керак? Ҳамма ўз вақтида тўлаши керак, деб ўйлайман. Мана, бугунги кунда бу тажрибалар жуда яхши самара берди. Мисол учун, тўлов ўз вақтида бўлмаса, электр энергияси онлайн ўчади, газ ҳам худди шундай…Биз кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолимизга ҳам хизмат кўрсатишни, ҳам чиқиндиларнинг тоза бўлишини хоҳлаймиз, лекин тўлов деган жойида кўп масалалар келиб чиқяпти, – дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов.
Тошкентда болалар учун автобус ва метрода юриш 990 сўм бўлди
Расмийларнинг хабар беришича, Uzcard Kids карталари фойдаланувчилари Тошкент метрополитени ва автобусларида 1700 сўм ўрнига 990 сўм чегирма билан юришлари мумкин.
Акция 2024 йил 1 майдан 31 декабргача давом этади.
@platformauzb
Ўзбекистон расмийси АЭС қурилиши бўйича баёнот берди
«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида гапириб, ҳали ҳеч нарса аниқ эмаслигини таъкидлади.
«Фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти. Қайси йўналишда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз», — деди у.
@platformauzb
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади — Президент фармони
2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.
Президент фармонига кўра:
⁃ ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;
⁃ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
Шунингдек, ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
@platformauzb
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилибди.
@platformauzb
Тошкент шаҳар ИИББ пластик карталаридаги маблағларни қандай хавфсиз сақлаш бўйича тавсиялар берибди.
PS.: Менинг тавсиям эса, пулингиз хавфсизлигини таъминлай олмаган банкка ҳам, тўлов тизимларига ҳам ишонманг! Пластигингизда ҳеч қачон пул жамғарманг. Яхшиси нақдлаштиринг.
@platformauzb
✅✅✅✅✅✅✅
Бу кимнинг автомобили? Балки Сизникидир?
Payme орқали пул ўтказиб, автомобил ҳамда бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар ўйинида қатнашинг!
Ўйиннинг биринчи босқичи 10-май куни бўлиб ўтади. Ўйин шартларини бажарган ҳар бир фойдаланувчи iPhone, PlayStation, телевизор ҳамда бошқа кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритади!
Шунингдек, омадли чипталар бош соврин — BYD Han учун бўлиб ўтадиган учинчи ўйинда ҳам иштирок этади. Эҳтимол, бу айнан сизнинг мукофотингиздир! Имкониятни қўлдан бой берманг — омад тилаймиз!
Уй-жой ширкатлари хизмати нархлари ҳам оширилди
Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари белгиланди.
Тўловлар бинодаги қаватлар сонига, лифт бор ёки йўқлигига боғлиқ.
Жумладан, Тошкент шаҳрида:
➖икки қаватли уйлар учун тариф 1 кв метр учун 1147−1149 сўм;
➖3 қаватли бинолар учун 1303−1305 сўм;
➖4 қаватли бинолар учун 1514−1518 сўм;
➖лифтсиз 5 қаватли бинолар учун 1512−1514 сўм;
➖лифтли 6 қаватли бинолар учун 1110 сўм;
➖7 қаватли бинолар учун 1703−1709 сўм;
➖8 қаватли учун 1701−1707 сўм;
➖9 қаватли учун 1700−1706 сўм;
➖10 қаватдан бошланган бинолар учун эса 1828−1830 сўмни ташкил этади.
@platformauzb
Фуқароларимизнинг Туркияга бориши билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар муҳокама қилинди
Туркиядаги хорижликларга нисбатан кучайтирилган текширувлар, аэропортдаги муаммолар, уларни рўйхатга олишдаги ноқулайликлар туфайли Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси дипломатлари ташаббуси билан жорий йилнинг 29 апрел куни Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар бош консуллари (Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Венгрия) жалб қилган ҳолда Истанбул миграция хизмати бошлиғи билан учрашув ташкил этилди.
Дипломатларимиз томонидан мазкур йўналишлар бўйича фуқароларимиздан аэропорт, депортация марказлари, миграция хизмати идораларидаги шикоятларини ва бу муаммоларни ечиш бўйича таклифлар турк томонига етказилди.
@platformauzb
Фуқаролар ўртасидаги пул ўтказмаларини назорат қилишмоқчи
Маълум қилишларича, киритилган таклифга кўра, амалга оширилган транзакцияларнинг йиллик ҳажми қуйидаги миқдорларни ташкил этганда маълумотлар қайта ишланиши мумкин:
➖ жисмоний шахслар бўйича 100 млн сўмдан ошганда;
➖ тадбиркорлар учун 500 млн сўмдан ошганида.
Айтилишича, регулятор ва қўмита томонидан ўзаро маълумотлар базаларини ҳимояланган каналлар орқали интеграция қилган ҳолда инсон омилисиз мазкур маълумотларни қайта ишлаш ҳамда рискларни аниқлаш имкониятига эга тизимни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Демак, солиқ қўмитаси Р2Р бўйича барча маълумотларни қўлга киритмоқчи ва фақатгина белгиланган миқдорлардан ошган тақдирда ўрганмоқчи экан.
@platformauzb
1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Грин-карта натижалари эълон қилинди
Натижаларни dvprogram.state.gov сайтига кириб билиб олишингиз мумкин.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Қирғизистонда музқаймоқ ортилган юк машинаси 29 нафар болани уриб юборди
Полиция маълумотларига кўра, машинада ҳайдовчи бўлмаган. У юк машинасини тўхтатмоқчи бўлган, бироқ тормоз ишламай қолган ва улов тепадан пастга қараб ҳаракатланган.
Ҳодиса оқибатида 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар жабрланган. 7 киши реанимацияда, улардан 3 нафарининг аҳволи оғир.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Rahmat, yigitlar! Parijda ham finalga chiqinglar!
🏆 Osiyo kubogi U-23 | FINAL
🇯🇵 Yaponiya 1:0 O'zbekiston 🇺🇿
Terma jamoamiz kumush medal sohibi
@platformasport
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида “Аёллар медиа клуби” ташкил этилди
Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
"Квартплата"ни тўламаганларни электр энергиясидан узиш режалаштирилмоқда
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов нима учун «квартплата»дан қарздор хонадон эгаларини электрдан узиш режа қилинаётганини тушунтирди. Янги тизим эксперимент тариқасида Навоийдан бошланади, аммо бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.
@platformauzb
Бугун Жаҳон матбуоти эркинлиги куни...
Матбуотимиз ҳақида ҳатто байрам сабаб ҳам хижолатсиз гапиришнинг иложи йўқ. Чунки бу кунлардан анча олдин босилган пўлат пружина унинг аҳволини ўнғарилмас даражага туширган.
Гарчи бугун замонамиз "чавандоз"лари бўлган биз каби блогер ва қўлбола журнализм "кашшофлари"ни ҳарчанд ОАВ деб аташга ҳамда бундан ижобий фон ясашга уринаётган бўлсак-да, аслида ҳақиқатанам шундайми, матбуот ва журналистика шугина холосми?
Бутун мамлакат ОАВси деганда биз бугун нимага таяниб сўз айтишимиз керак? Тўрт-бешта сайт ва блогерлар қамровни тўлдира оладими? Очиғи, бу саволга мен жавоб бера олмайман. Аммо билганим шулки, бугун ижтимоий тармоқларнинг таъсир кучи расмий матбуотникидан анча ошиб кетган.
Масалан, бир вазир марказий газетада чиққан бир саҳифа танқидий мақола ёки давлат телеканалидаги салбий лавҳадан кўра ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг саҳифасида чиққан бир энлик танқидий фикрдан кўпроқ қўрқади ва тайсаллайди.
Нега шундай? Чунки юқори состав ҳам фақат ижтимоий тармоқларни кузатади ва шундан мўлжал олади. Ҳукумат ва Сенат нашри ёки жуда катта маблағ ажратиладиган ахборот индустурияси вазифасини ўташи керак бўлган МТРКнинг гапи (албатта, у гапирса. Ҳозирча эса фақат ҳамду сано) эса эшитилмайди...
Нимагаки, ҳаммамизда газитни ва Ўзтвни одамлар ўқимайди ва кўрмайди, унда чиққан танқиднинг тиши йўқ, деган фикр шаклланган ва холисанилло айтганда, ҳақиқатан ҳам, шундай. Расмий матбуотимизнинг тили ҳам табиати ҳам жамиятникидан ўзгача: қандайдир расмий, носамимий ва хийла муғомбирона. Одамни алдашга, чалғитишга уриниш бордай...
Бу ўринда энг қизиқ жиҳат шуки, бу матбуотдаги ижтимоий тартиб-қоида билан боғлиқ. Яъни жамиятимизда расмий матбуот ва норасмий ОАВ - ижтимоий тармоқларга қўйилган талаб икки хил: дейлик оддий, журналистлик мутахассислиги у ёқда турсин, тўлиқсиз ўрта маълумот эгаси бўлган блогер кўтариб чиққан масалани расмий матбуот журналисти кўтариб чиқиши мумкин эмас, баъзи ҳолларда бу сиёсатга хиёнат сифатида ҳам малакаланиши мумкин.
Нега шундай? Жуда қизиқда, бир жамиятда, бир сиёсий тизимда яшасак, бир тилда ёзсак. нега унга мумкину бунисиники хиёнат бўлиши керак. Ахир иккаласини ҳам ўқийдиган жамият биттаку!.. Жуда қизиқда, қаранг, бирор нозикроқ мавзуда ёзиш Кун.ўз ёки Газета.Ўзга мумкин, бунга ҳеч ким эътироз билдирмайди, аммо шу мавзу кескинроқ, дейлик, "Миллий тикланиш" ёки бошқа расмийроқ газитда чиқса муассислар ёки матбуотимиз ясовулларидан тезда қўнғироқ бўлиши турган гап.
Аслида айни шу ахборий "сепаратизм" давлат матбуотини янги замон ва муҳит олдида чўккалатиб қўйди. Образли қилиб айтганда, узоқ йиллар боши ва биқинига мушт ейвериб қашқатоёқ бўлиб қолган матбуотимиз энди эркинлик берилсада, худди чўбир от янглиғ қозиғи атрофида айланишни ўзига қулайроқ деб фахмлайди.
Узоқ жаврашдан барибир наф кам. Хулоса шулки, доим айтганимиздек матбуот сиёсатимизни қайта кўришимиз, бу борада қарашларимиз ва соатларимизнинг милларини тўғрилаб олишнинг вақти аллақачон келган. Акс ҳолда бошқа ахборот хуружларидан хавфсиз бўла олмаймиз!
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Yandex Go такси хизматида электромобиллар сонини оширади
Сервис электромобиллар учун алоҳида тариф жорий этишни режалаштирмоқда. Дастлаб Тошкентдан бошлаш режалаштирилган. Бундай ташаббусларни ишга тушириш шаҳар атроф-муҳитини ва саноатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун яхши бизнес қарордир.
✅ Биринчидан, биз экологик тоза транспортга талабни кўряпмиз, айниқса ҳаво мониторинги ва унинг кўрсаткичлари яхши бўлмаган ҳолатларда.
✅ Иккинчидан, давлат томонидан саноатни рағбатлантириш ва зарур инфратузилмани ривожлантиришга талаб мавжуд.
✅ Умуман олганда, таксиларда электромобиллардан фойдаланиш истиқболли йўналиш бўлиб, у иқтисодий фойда, экологик хавфсизлик ва йўловчилар учун қулайликни таъминлайди.
Реклама
@platformauzb
Автомобилнинг олд ойнасига қуёшдан ҳимоя қилувчи плёнка ўрнатиш мумкин, бироқ...
@platformauzb
❗️Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолисига фақат соат 00:00 дан 5:00 гача огород ва томорқаларни суғоришга рухсат берилади, акс ҳолда жарима солинади, – “Ўзсувтаъминот”.
@platformauzb
"Ўлмас полк" юришини ўтказиш тақиқланди
Қозоғистон президенти Қосим Жумарт Тоқаев котибияти барча йирик шаҳарлар ҳокимликларига 9 май куни билан боғлиқ ҳар қандай тадбирларни, шу жумладан, "Ўлмас полк" юришини таъқиқлаш бўйича кўрсатма юборибди.
Қирғизистонда ҳам худди ҳам худди шундай тақиқлов эълон қилинди. Россияда ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан "Ўлмас полк" юриши бу йил ўтказилмайдиган бўлди.
Ўзбекистонда эса ҳали бу борада бирор расмий ёки норасмий ахборотга кўзим тушмади.
@platformauzb
Энг кам пенсия миқдори оширилди
Президент фармони билан 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:
⁃ иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;
⁃ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.
@platformauzb
Бугун, 1 май куни Тошкент шаҳрининг барча туман давлат хизматлари марказларида интернет тармоғида кузатилган носозлик сабабли туман давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар бўлади – Адлия вазирлиги.
@platformauzb
❗️Ўзбекистон қонунчилигида 1 майдан нималар ўзгаради?
➖ Аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. 1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун ижтимоий (базавий) меъёрлар киритилади;
➖ 6 та дарё (Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё) ўзанида шағал қазиш тақиқланади;
➖ Тадбиркорлик субъектларига жамоат жойлари, ижтимоий объектлар ва аҳоли пунктларининг белгиланган жойларида санитария-гигиена шохобчалари ташкил этиш ҳуқуқи берилади;
➖ Ногиронлар учун “югур-югур” камаяди;
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун спорт, мусиқа, ҳунармандчилик йўналишида тўгараклар йўлга қўйилади;
➖ Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимлар фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади;
➖ «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими негизида ишлаб чиқилган «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтказилади;
➖ 17 та турдаги хулосалар ДХМ ва ЯИДХП орқали берилади;
➖ Ҳар бир ҳудудда кучли зилзилада аҳолини қутқариш ишларига жалб этиш учун волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.
@platformasport
Суғурта компанияларининг найранглари
ЙТҲ оқибатида машинасига шикаст етгани учун суғурта тўловини ундириш қанчалар қийин эканлигини бу иш бошига тушганлар яхши билишади. Агар машина бошқа бир машина билан тўқнашиб кетган бўлса ва иш судда кўрилиб, етказилган зарарни ундириш ижро учун МИБга ўтган бўлса, бу оворагарчилик икки ҳисса ошади.
Яъни МИБ томонидан қарздорга тўловни ихтиёрий тўлаш учун маълум бир вақт берилади.
Қарздор суғурта компаниясидан умидвор бўлиб, уларга мурожаат қилади. Айни шу нуқтада суғурта компаниясининг тўловни ўз вақтида амалга ошириб бермасдан куттириши (сарсон қилиши деса ҳам хато бўлмайди) Мажбурий ижро бюроси талабларига мос келмайди: МИБнинг “соат стрелкаси” айланаверади, суғурта компанияси эса эрта-индин дея чўзиб юраверади, ўртада ҳайдовчи сарсон, камига отнинг калласидай жарима ҳам нақд.
"Капитал суғурта" билан боғлиқ ушбу машмаша ҳам суғурта компанияларининг асл қиёфасига тутилган ойнадир.
@platformauzb
Бу дўстлик ва қардошлик тамойилларига зид!
Сўнгги вақтларда Туркия жуда кўп ўзбекистонликларни ҳеч қандай сабабсиз ортга қайтариб юборяпти, бир неча йилларга депорт қилинмоқда.
Истанбул аэропортида ўзбекларга жуда паст назар билан қаралиб, қўпол муомала қилинмоқда.
Тўғри, бунга ўзимиз ҳам қисман айбдормиз, лекин бир қисм одамни деб бутун миллатга нисбатан бундай муомалада бўлиш дўстлик, қардошлик тамойилларига мутлақо зид.
Афсуски, Ўзбекистон ҳукумати, олий раҳбарият ўз фуқароларига нисбатан қилинаётган бу номуносиб муомалага қарши ҳеч қандай чора кўраётгани йўқ. Ахир дунёнинг бошқа аксарият давлатларида ўз фуқароларига қилинган бу каби муносабатни бевосита давлатга унинг олий раҳбариятига нисбатан салбий муомала сифатида қабул қилиниб, муносиб жавоб чоралари кўрилади.
Нега бизда ҳам Туркия фуқароларига нисбатан айни тартиб ва чоралар кўрилмаяпти? Бизнинг улардан қаеримиз кам? Ёки отангни ўлдирганга онангни бер, қабилида иш кўриляптими?
Биз Ўзбекистон фуқаролари сифатида Туркия ҳақидаги қараш ва фикрларимизни қайтадан кўриб чиқишимиз керак. Чунки биз у ерда на давлат ва на турк халқи томонидан яхши қабул қилинмаяпмиз. Ўзбекларга нисбатан умумий қараш ўта салбий ва биз исталмаган миллат бўлиб қолдик. Шундай экан, бу давлатга боришдан яхшилаб ўйлаб кўрайлик: биз шундай муомалага лойиқмизми?
Санжар Саид
@platformauzb