platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Якуний қарор қабул қилинган шекилли?

Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сиярто:

«Ўзбекистон 2030 йилгача электр энергиясига бўлган талаб икки баравар ошишини ҳисобга олиб, АЭС қуришга ҳозирлик кўрмоқда. Биз венгерлар ҳам худди шундай қиляпмиз, Пакшда иккита янги энергоблок қуришга ҳозирданоқ тайёргарлик кўрилмоқда, атом энергетикаси соҳасида бир неча ўн йиллик тажрибамиз борлиги сабабли биз Венгрияда ўзбек атом энергетикаси бўйича бўлажак мутахассисларни тайёрлашни аллақачон бошлаганмиз», — деб ёзди у Facebook саҳифасида.


PS.: Ўзбекистон билан боғлиқ ўта муҳим масалалар хусусида ўзга давлат расмийларидан эшитиш жуда ғалати.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

МДҲ давлатларида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бу йил қанча мукофот олди?

*Қозоғистонда 148 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бир марталик 1,7 миллион тенге (салкам 49 миллион сўм);

*Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 миллион сўм;.

*Қирғизистонда бугунги кунда 41 нафар уруш қатнашчисининг ҳар бирига президент жамғармасидан 100 минг сомдан (14 миллион сўмдан зиёд);

*Тожикистонда, хусусан, Душанбеда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг сомонийдан (тахминан 11,6 миллион сўмдан);

*Туркманистонда эса президент Сердар Бердимуҳамедов фармонига кўра, фахрийларга 200 манат миқдорида (салкам 1,5 миллион сўм) пул ва совғалар берилди.

*Беларусда бу йил Ғалаба куни учун пул мукофоти 4 минг Беларусь рублини (15 миллион сўмдан ортиқ) ташкил қилади.

*Озарбайжонда фахрийлар тахминан 1 минг 200 доллар (15 миллион сўм) олди.

*Россиядаги фахрийларга 10 минг рубл (тахминан 1,3 миллион сўм) миқдорида ягона федерал тўлов берилади. Москвадаги уруш қатнашчилари қўшимча 25 минг рубл (салкам 3,5 миллион сўм) олди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Россияга киришдаги тўсиқлар Қозоғистонда ҳам амал қилади — Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани боис мамлакатга бормоқчи бўлган фуқаролардан ўзлари билан барча зарур ҳужжатларни олиб юришни сўради. Шунингдек, Россияга киришдаги тўсиқлар Қозоғистонда ҳам амал қилишини эслатди

Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан мамлакатга кирмоқчи бўлган фуқароларга мурожаат билан чиқди.

ТИВ Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилди.

«Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказадилар», — дея таъкидлади вазирлик.

Хабарда айтилишича, агар РФда бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг мамлакатга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугун Москвада кучли қор ёғмоқда. Синоптикларнинг айтишича, 9 май куни пойтахтда сўнгги 25 йил ичидаги энг паст ҳарорат қайд этилади. Об-ҳаво май ўрталарида кўтарилиши кутилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Абитуриентларга имтиҳондан сўнг университет ва ўқиш шаклини танлашга рухсат берилади.

2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ўтказилади.

Абитуриентлар тестни 1 маротаба топширади ва тўплаган бали билан дастлаб олийгоҳга, бали  етмаган тақдирда, профессионал таълим ташкилотига кириш учун танловда иштирок этади.

Шунингдек, олийгоҳларга қабул жараёни 2 босқичда ўтказилади.

1-босқич рўйхатдан ўтиш ва тест фанларини танлашдан иборат.

2-босқич олийгоҳ тест натижаси эълон қилингандан сўнг таълим йўналиши ва шаклини танлаш орқали амалга оширилади.

Маълумот учун, абитуриент рўйхатдан ўтишда 5 тагача олийгоҳ йўналишни танлаши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Уч йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади

Ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл);

Олий таълим муассасаларида таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нимани кутгандингиз?

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Онлайн шартномани қандай олиш мумкин?

Chevrolet Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz  сайти орқали амалга оширилади. Телеграм-бот ҳамда UzAvtosavdo иловаси навбатни кузатиш  хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бу ҳолатдан биз ҳам сабоқ чиқаришимиз керак

Молдова президенти Майя Сандунинг маълум қилишича, Россия томони “Молдовагаз” “Газпром”дан 700 млн доллар қарз, шу қарзни Молдова ҳукумати ўз зиммасига олиб, тўламаса, газ етказиб бериш бўйича шартнома муддати узайтирилмайди, деб шарт қўйган.

Сандунинг маъмурияти халқаро аудиторларни жалб қилиб, “Газпром” келтирган ҳисоб бўйича қарздорликни ҳисоблаб чиқса, қарз “Газпром” айтганидек 700 млн эмас, атиги 8 млн доллар бўлиб чиққан. Ҳозир Молдова газни Европа бозоридан сотиб олаётган экан.

Муҳримнинг тахминича, бу сценарий 2019 йили “Лукойл”га 600 млн доллар қарз бўлиб қолганимизга ўхшаркан, иккинчидан, Россия компанияси халқаро аудиторларни жалб этмаслигимизни билиб, бизни чув туширган бўлиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️8 май куни соат 10:00 да 4500 та Chevrolet Lacetti русумидаги автомобилга онлайн шартнома очилади. Машиналарни кутиш керак бўлмайди. Пулини тўлаб олиб кетавериш мумкин - UzAutoMotors

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Путин президентликка қасамёд қилди

Владимир Путин Россия президенти вазифасига киришди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

#OVOZLI_CHAT
#ilmiy_darajali_kadrlar

Ilmiy darajali kadrlarni qo’llab quvvatlash va oliy ta’limdan keyingi ta’limni rivojlantirish maqsadida yangi loyiha.

🗣️Endilikda “Ilmiy darajali kadrlar” kanalida jonli ovozli chatlar o’tkaziladi.

Bu galgi ovozli chatimiz mavzusi:
“Mustaqil izlanuvchilikka qabul talablari”.

🗓Sana: 8-may
⏰Soat: 11:30

📤Suhbat ushbu kanalda jonli tarzda o’tkaziladi va siz qabul bilan bog’liq barcha savollaringizga Innovatsion rivojlanish agentligi mutaxassislaridan javob olishingiz mumkin.

@ilmiy_darajali_kadrlar

Читать полностью…

platforma.uz

Душанба кунидан бошлаб автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш нархи 34 минг сўм бўлди. Қайта рўйхатдан ўтказиш автомобил ёқилғи тури алмашганда, двигател ёки кузовда ўзгаришлар бўлганда ва шу каби автомобил эгаси ўзгармаган ҳолда амалга ошириладиган бошқа турдаги ўзгаришлар учун амал қилади.

Олди-сотди шартномалари орқали сотиб олинган автомобилнинг янги эгасига рўйхатдан ўтказишда эса тўлов БҲМнинг 6,84 баробари миқдорида ўзгаришсиз қолдирилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқув дастури ва баҳолаш тизими жорий этилади. Янги тизимни самарали ташкил этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама берилади, – Президент фармони.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада ўтадиган ҳарбий параднинг фахрий меҳмони бўлади.

Шунингдек, парадда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ФВБ фавқулодда огоҳлантириш билан чиқди

Тошкент шаҳар ФВБ бугун пойтахт ҳудудида кучли шамол бўлиши кутилаётганлиги сабабли аҳолидан керакли хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилмоқда.

Жумладан:   
яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;

кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;

шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;

бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмасликни тавсия этади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар

Янгича фирибгарлик чиқди, бировнинг аккаунти олинади, унинг барча танишларига картамга пул ташлаб туринг деб ёзиб чиқади, улар орасида кимдир пулни кўчириб беради, кўчириб берган одамдан иложи бўлса яна керак бўлиб қолди деб яна пул тушириб беришни илтимос қилади.

Карта ўлган одамнинг ёки бирор бомжнинг номида бўлади! Секин пул ечиб олинади, шу билан пулга ухладингиз. Ҳозиргина бизнинг шогирдлар шунга тушиб қолишибди. Ҳа, овозни ўхшатиб телефон қилишлари ҳам мумкин, буни сунъий интеллект бажариб беряпти.

Овоз бирга бир, бирданига пул кўчириб берманг. Шахсий савол берсангиз, бирданига тутилиб қолади.
Бектош Хатамов

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ижтимоий ҳимоя агентлиги делегацияси Хитой Ногиронлар федерацияси вакиллари билан учрашди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Хитой Халқ Республикаси Ногиронлар федерацияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Инстаграм саҳифасида ёзишича, учрашувда имконияти чекланган шахсларни реабилитация қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда инклюзив таълим олиш бўйича ташаббуслар муҳокама қилинган.

«Ишончим комилки, бизнинг хитойлик ҳамкасбларимиз улардан ўрганишимиз мумкин бўлган жуда кўп қимматли тажрибага эга. Самарали тажриба ва билим алмашиш давомли бўлишини кутиб қоламиз», – деб ёзади Шаҳноза Мирзиёева.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️⚡️Ўзбекистон футболи тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Темур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз футболчиларининг ҳар бирига 30 000 АҚШ долларидан пул мукофоти берилди!

@platformasport

Читать полностью…

platforma.uz

«Алло, Боёвутдан келган отахонга битта уй берасан» — президент ҳокимга топшириқ берди

Бугун, 8 май куни Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди.

Суҳбат чоғида Сирдарё вилояти ҳокимига қўнғироқ қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фаҳрийсига Гулистондан уй беришини буюрди.

«Боёвутдан келган отанинг илтимосига кўра ўзинг бориб, Гулистондан бир уй берасан. Бу невараларига табрик бўлсин», — дейди давлат раҳбари.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Томоша тугади

8 май 10:15 ҳолатига кўра, 4 400 дона Chevrolet Lacett автомобили учун шартнома тузилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Бугун — қисқартирилган иш куни

Бугун барча ходимлар одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишлари мумкин. Эртага – 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Эртага сотувга чиқадиган 4 500 дона Chevrolet Lacetti/Gentra иккита комплектацияда тақдим этилади.

🔸 Lacetti L-STYLE MT PLUS 143 млн 634 000 сўм
🔸 Lacetti L-STYLE AT PLUS wo CF5 (люксиз)
167 млн 440 000 сўм

Автомобиллар VIN рақами 2023 йил билан сотувга чиқарилади. Катта эҳтимол билан оқ ва қора ранглар ҳам сотувда бўлмайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Shavkat Mirziyoyev 8-9-may kunlari amaliy tashrif bilan Moskva shahrida boʻladi

Vladimir Putinning taklifiga binoan Oʻzbekiston yetakchisi kuzatuvchi davlat rahbari sifatida Oliy Yevroosiyo iqtisodiy kengashining navbatdagi yigʻilishida hamda Ikkinchi jahon urushidagi Gʻalabaning 79 yilligiga bagʻishlangan tantanali tadbirlarda ishtirok etadi.

@platformauzb_live

Читать полностью…

platforma.uz

Фарғонада Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашди

Музокаралар чоғида томонлар минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид барча муаммолар тўпламини атрофлича муҳокама қилдилар.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Маошингиз кечикса, сизга компенсация тўланиши лозим

Шу кунларда давлат бюджетидан маош оладиган кўплаб корхона ва ташкилот ходимларининг ойлик маошлари кечиктирилмоқда. Бухгалтерлар "UzASBO-2" тизимига ўтилиши муносабати билан шундай кечикишлар бўлаётганини айтишмоқда экан.

Лекин бу борада Молия вазирлигининг бирор баёноти эълон қилинмади.

Аслида қонунчиликка кўра, агар иш берувчи ходимларининг маоши, таътил пуллари ва шунга ўхшаш тўловларини вақтида бермаса, қўшимча фоиз – пулли компенсация ҳам тўлаши шарт.

Фоизлар ойлик кечиктирилган кундан бошлаб ҳисоблаб борилади.

Масалан, маош ҳар ойнинг 5-санасида тушиши керак бўлиб, у 15-санада тушса, иш берувчи 6-санадан 15-санагача ҳар бир кунга фоиз тўлаши шарт.

Ходимга тўланадиган пулли компенсациянинг Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. 

У эса 2023 йил 17 мартдан бери 14 фоиз. Демак, иш ҳақи кечиктирилган кун учун компенсация миқдори 1,4 фоизни ташкил этади.

Дейлик, сизнинг иш ҳақингиз 3 млн сўм. Ушбу суммани 1,4 фоизи 42 минг сўм бўлади. 

Агар сизнинг ойлигингиз умумий 10 кунга кечиктирилса, шу кунлар учун сизга 420 минг сўм пулли компенсация тўланиши керак.

Буларнинг барчаси Меҳнат кодексининг 333-моддасида белгилаб қўйилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга нисабатан суиқасд уюштирилган.

Айрим манбалар шаҳзода тириклигини айтса, бошқалари уни қурбон бўлди дея хабар тарқатмоқда. Расмий ахборотни кутамиз.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Таниқли журналист Абдурауф Қоржовов вафот этди. У узоқ йиллар МТРКнинг "Ахборот" дастурида фаолият юритган. 2020 йилдан "Янги Ўзбекистон" газетасида ишлаётганди.

@platformauzb марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Читать полностью…

platforma.uz

Олий таълимда муҳим янгилик

Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ипотека кредити расмийлаштиришда мажбурий суғурта қилиш талаби бекор қилинди

Президент фармони билан 1 майдан бошлаб бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди. Бу фуқароларнинг 5 миллион сўмга яқин маблағини тежаш имконини беради.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel