platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Ток-шоулар фабрикаси

Назаримда охирги вақтларда телеканалларимизда ток-шоулар ҳаддан зиёд кўпайиб кетди. У каналга олсанг гап, бунисига олсанг гап. Айниқса, кун бўйи ишдан, гапдан чарчаб бориб, ёнбошлаб ТВ кўраман деган одамга бунақанги ғала-ғовур кўрсатув оғирлик қилса керак.

Устига-устак келишиб олгандек ёки худди кимдир топшириқ бергандек, ҳаммаси деярли бир хил вақтда, прайм-таймда қўйилади. Нима, кўрсанг ҳам кўрасан, кўрмасанг ҳам кўрасан деганими бу. Кечириб қўясизу, ҳамма Интернетга муккасидан кетган ҳозирги даврда бу услуб билан одамларни телевизорга қаратиб туриб бўлмайди. Бундай ёндашув нотўғри. Шахсий фикрим, албатта.

Шундоқ ҳам деярли кўрилмаётган ТВ томошабинлардан ўзини баттар бездириб қўйиши мумкин. Пультни оладию бирор бир хориж каналига ўтади ёки шунчаки қизил тугмани босиб қутулади. Шунинг учун меъёрни билиш керак. Энди давр бошқа. Қуруқ гапдан иборат, таклифлар студиядан нарига ўтмайдиган ток-шоуларни кўпайтиришдан кўра, замонавий ёндашувлар ҳақида ўйлаш керак...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бу йил бензин нархларига нима сабабдан "баҳорий чегирмалар" эълон қилинмади?

«Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбари ўринбосари Одил Темиров:

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ноябрь-декабрь ойларида АИ-91 ва ундан юқори турдаги бензинни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлайди, 2025 йил бошидан эса АИ-80 ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш режалаштирилган.

P/S.: Бензин нархи арзонлашиши бўйича бирор янгиликлар айтишадими? Ўтган йили тўсатдан "Ўзбекнефтгаз" "баҳорий чегирмалар" эълон қилган эди. Бу йилги баҳор ҳам охирлаяпти. Балки "ёзги чегирмалар" эълон қилинар...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ахборот асрида ҳар куни хабар ўқимаган одам гўё замондан ортда қолгандек кўринади. Бизнинг канал ҳам айнан янгиликларни тезкор узатишга қаратилган. Ахборот маконида биринчи бўлишлик муҳим, лекин шундай омил борки, у ҳам ўз ўрнида медиамакон устунликларидан биридир. Бу – таҳлил. Бу борада ўзбек ахборот маконида бугунги кунда етакчилардан бўлган UZ24.uz сайти бор.

Ушбу сайт хабарларни батафсил бериш ҳамда таҳлилий материаллар бўйича анчагина фаол. Бирор бир хабарни олгандан кейин албатта уни батафсиллиги инсонни қизиқтиради. Таҳлилий материаллар эса ҳамма жойда ҳан берилавермайди. Қисқа қилиб айтганда батафсиллик ва таҳлил меваси бу сайт.

Обуна бўлиш учун: t.me/uz24uzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим — Шавкат Мирзиёев

Президент киночилар билан учрашувда ўзбек футболидаги ютуқларни ва U-23 терма жамоасининг Осиё кубоги финалида жамоамизга озгина омад етишмаганини айтиб ўтди.

«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим. Унинг ўрнига ўзим бўлсам, дейманда. Нимага бундай бўлиши керак экан, биттагина тўп-а? Шундай маҳорат кўрсатди, уларнинг кўпи билан гаплашдим. Уларга телеграмма юбордим.

Энди биз ҳам дарров чемпион бўламиз деймизда. Биринчи маротаба жамоавий турда Олимпиадага йўлланмани қўлга киритдик. Бу ҳам катта ютуғимиз.

Футбол ҳам осон иш эмас. Биласизларми, ҳозирда 5-6 нафар болаларимиз дунёга машҳур жамоаларда тўп сурмоқда. Бундан эса фахрланаман»
, — деди Шавкат Мирзиёев.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Бухоронинг собиқ прокурори янги лавозимга тайинланди

Маҳмуджон Шуҳратович Истамов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони раҳбари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М.Истамов Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

P/S: Октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида деярли янгиланиши кутилаётган Қонунчилик палатасининг қайсидир рутбалари учун кўзланаётган номзод бўлса не ажаб...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда “Ҳаж – 2024” мавсуми 23 майдан бошланади

Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аеропортидан тўғридан тўғри — Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.

Барча парвозлар “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Венесуэла миллий валютаси — боливар шунчалик қадрсизланиб кетдики, одамлар пакет-пакет пулларни чиқиндига ташлаб кетишмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Slovakiya Bosh vaziri Robert Fisoga suiqasd uyushtirildi.  U og‘ir ahvolda shifoxonaga olib borilib, operatsiya qilindi. Amaliyot muvaffaqiyatli o‘tgani aytilmoqda.

Suiqasd siyosiy sabab bilan bog‘liq deyilmoqda.

@platformauzb_live

Читать полностью…

platforma.uz

Халқ инфляция кучайишидан хавотирда

Марказий банк инфляцион кутилмаларни эълон қилди. Унга кўра, тадбиркорлар ва аҳолининг коммунал хизматлар қимматлашувидан хавотир даражаси ортган.

Ўтган ойда жами 1971 та респондент ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг инфляция бўйича йиллик кутилмалари 1,2 (фоиз) бандга кўтарилиб, 14 фоизни ташкил этган.

Респондентлар келажакда нархлар кўтарилишига аввало коммунал хизмат нархларининг ортиши (55 фоиз), валюта курсининг ўзгариши (55 фоиз), монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши (29 фоиз), транспорт харажатларининг ошиши (28 фоиз) каби омиллар таъсир қилади, деган фикр билдирган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Биринчи кун субсидия учун 63 минг ариза топширилибди

Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун бугун соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган.

Шундан:
• my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза; 
• Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза келиб тушди.

❗️Маълумот учун – 2024 йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугундан субсидия учун аризалар қабул қилинади

Президент фармонига асосан, субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади.

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади.

Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Cobalt'нинг янгиланган версияси сотувга чиқарилади

Янгиланган Cobalt 2025 йилдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутиляпти. Унинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши ҳамда нархи ҳозирча номаълум.

Тез орада Ўзбекистонда ҳам Chevrolet Cobalt автомобилининг янгиланган версиясини ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда. UzAuto Motors 2025 йилдан бошлаб ушбу модел учун шартнома беришни бошлайди.

Янгиланган Cobalt’нинг ички салон қисми ва ташқи кўриниши қандай бўлиши, кейинги йилда ҳам ҳозирги Cobalt учун шартнома бериш давом этиши ёки этмаслигига ҳамда нархига аниқлик киритилмади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бу йил "Битирув оқшомлари" ўтказиш тақиқланади

Турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш тақиқланади, - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

​​Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги диққатига!

Сувни ўчирсангиз, пичирламай, баландроқ овозда айтиб қўйинг...

Мени доим бир савол жавоби қизиқтиради: нима учун пойтахтдаги кўп қаватли уйларда совуқ ёки иссиқ сувдан қарздорлигингиз бўлса таъминотчи корхона ("Veolia Energy", "O‘zsuvta'minot") вакиллари эринмасдан дарров уйингизга келиб огоҳлантириш қоғози ташлаб кетадию, аммо тармоқда таъмирлаш олиб борилиши сабаб вақтинчалик узилишдан етарлича хабардор қилмайди. Аксарият ҳолларда туман ёки шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон берилиши билан кифояланилади.

Бу қанчалик тўғри? Нима ҳокимликлар ёки таъминот корхонаси аҳолига бепул интернет етказиб беряптимики эълонларини глобал тармоқ орқали ҳавола қилади? Ёки шартномада шундай кўрсатилганми? Шахсан мен ундай бандни кўрмаганман.

Ҳатто энг ривожланган АҚШда ҳам ҳамон қоғоз шаклидаги хат-ҳужжат айланишидан воз кечилмаган. Давлат фуқаро билан ёзма мулоқотни шу даражада кўп амалга оширадики, шунинг учун ҳам уйлар атрофидаги почта қутиларидан доим фойдаланилади. Коммунал масалалар ҳам шунга киради.

Яъни, интернет ривожланганку, шуям эътирозми дейилмаслиги учун айтяпман буни. Ҳаммада ҳам интернет бўлмасачи, улар нима қилсин? Тонгда туриб, жўмракни очиб кўрмагунча билмайди сув ўчганини. Дейлик, совуқ сув 4-5 кун бўлмаса, захира қилиб қўймагани ҳам анча ташвиш туғдиради. Бунга ким айбдор, интернетга кирмаган истеъмолчими?

Ҳокимликлар эса "Таъминотда узилиш бўлган ҳудудларга ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилади" мазмунидаги таскин эълонини беради. Лекин ўша махсус техника қачон келиб, қачон кетишиниям аксарият аҳоли билмайди. Ростдан келадими ўзи?

Аслида масала мураккаб эмас. Ҳокимлик ёки таъминотчи корхона хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан ҳамкорликда ишлаши, ҳеч бўлмаса подъезларнинг кириш жойига вақтинчалик сув узилиши тўғрисида эълон осиб қўйиши керак. Камида бир-икки кун олдин. Қийинмаску бу. Ҳар ҳолда шундай қилинса, тўғри бўлади. Фақат интернет билан кифояланиш асосли эмас. Биров кўриб, биров кўрмай қолиши мумкин. Шахсан мен бундай ҳолатни истеъмолчи ҳуқуқининг бузилиши деб ҳисоблайман. Албатта, бу шахсий фикрим. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бунга қандай қарайди, билмадим. Билганим шуки, айни кунларда пойтахт туманларида таъмирлаш ишлари сабаб яна иссиқ ва совуқ сувни вақтинча ўчиришга киришилган.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Путин Николай Патрушевни Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод этди.

Сергей Шойгу Хавфсизлик кенгашининг янги котиби бўлиши кутиляпти.

Путин унинг ўрнига Андрей Белоусовни тайинламоқчи.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Даромад солиғини ҳисоблашда прогрессив шкалага қайтиш режалаштирилмаган” - Солиқ қўмитаси ахборот хизмати.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

O‘zbekistondagi yetakchi to‘lov xizmatlaridan biri — payme yangilangan logotip va vizual uslubini e’lon qiladi.

Yangilangan aydentika doimiy oldinga intilish istagini aks ettiradi.

Kompaniya o‘zbek madaniyatining yorqin unsurlaridan ilhom olib, uni zamonaviy tendensiyalar bilan uyg‘unlashtiradi.

Batafsil: https://ad.payme.uz/restylingmediauz
Reklama

Читать полностью…

platforma.uz

Халқнинг, жинойи гуруҳларнинг қўлида қурол бўлишига йўл қўймаслик зарур!

ДХХ томонидан 3 дона Макаров ва 1 дона ТТ пистолети ҳамда ўқ-дорилар ноқонуний муомаладан олинди.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Даромад солиғи яна аввалги табақалаштирилган тизимга қайтиши мумкин

Ёзишларича
, Ўзбекистон амалдаги бир чизиқли шкаладан воз кечиб, даромад солиғи бўйича табақалаштирилган тизимга қайтиши мумкин.

Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Тимур Исмаилов кўплаб хорижий мамлакатларда бир чизиқли шкаладан фойдаланилмаслигига эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилгача жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бўйича 7,5%дан 22,5%гача бўлган табақалаштирилган тизим амал қилган.Ўшанда иш ҳақи ва бошқа даромадларни оқартириш мотивлари билан 12%лик бир хил ставкага ўтилганди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️Тошкентда бир қатор чорраҳалар ва кўчаларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади. Йўлларга янги қоплама тури (тош-мастикли асфальт) ётқизилади.

Ишларнинг асосий қисми май-сентябрь ойларида, мактаб ва олийгоҳларда таътил бўлган вақтларда амалга оширилиши режалаштирилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Самарқандда қулаб тушган уйнинг эгаси қўшнисидан 300 минг доллар талаб қилди

Манбага кўра, 2024 йил 15 май куни фуқаро М.Ҳ. Пастдарғом туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда туманнинг «Самарқанд» маҳалласида уйи билан бир девор қўшниси Т.Б. ҳовлисида дўкон қуриш учун (чуқур) котлован қазилганлигини маълум қилган. Ўзи ва МФЙ раиси қурувчиларга котлонван қазишни тўхтатишини, акс ҳолда уйи қулаб тушушини бир неча бор айтиб келишига қарамасдан, котлован ковлашни давом эттирган.

Оқибатда 2024 йил 14 май куни соат 19:45 ларда хонадони қулаб тушиб, унга 300.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилганлигини айтган. Қўшниси, фуқаро Т.Б.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пойтахтдаги Шота Руставели - Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур - Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 15 май куни соат 22.00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар транспорт воситалари қатнови қисман бир томонлама, вақтинча чекланади.

Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш
тавсия этилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пойтахтдаги дарахтлар оммавий "касаллик"ка чалинмоқда

Ботаника боғи дендрологи Атиргул Холмирзаева:

"Шира касаллиги, шаҳар мўйловдори, пўстлоқхўр деган ҳашаротлар дарахтларга зарар етказяпти. Булар олдин шаҳарда йўқ эди. Турли хил ёғочлар билан қўшилиб келиб, секин-секин шаҳар бўйлаб тарқалишни бошлаган.

Пўстлоқхўр дарахт танаси ва пўстлоғи орасига ўрнашиб олади. Дарахт ичига кириб олгандан кейин чиқмасдан дарахтни еб ташлайди. Натижада дарахт қурий бошлайди. Шаҳар мўйловдори эса теракларда кўп бўлар эди. Ҳозир тераклар камайиб кетгани учун ёғочи юмшоқ чинор, эман дарахтларига кириб оляпти.

Боғга кўпинча ёшлар келади. Катта дарахтлар пўстлоғини ўйиб севгисини изҳор қилади. Севсанг, ўзига айт, пешонангга ёз, хат ёз. Чунки дарахтнинг очилган жойини кўриб шаҳар мўйловдори хурсанд бўлиб кетади. Дарров кириб олади. Илтимос, дарахтларни ўйманг, бу уларнинг касалланишига сабаб бўлади.

Дарахтларни тагига плита қўйиб ташланяпти. Дарахт илдизи унинг танаси шохлаган жойигача узайган бўлади. Шу жойи очиқ қолдириши керак. Қор-ёмғирда улар табиий тўйиниши керак. Биз эса ҳамма жойни бетонлаб ташлаймиз. Охирги пайтда шаҳардаги дарахтларга унча қаралмай қўйди. Арча қурдик, арча қурти ҳам кўпая бошлади. Бундан ташқари 2022 йилда совуқ урган дарахтлар бор. Улар ҳалиям шаҳарда турибди. Қуриган дарахт турмаслиги керак, чунки у касалланган бўлса, бошқа дарахтларга ҳам юқтиради.

Илгари шаҳарнинг ҳар бир туманида ўсимликлар ҳимоя қилиш бригадаси бўлар эди. Уларнинг ўз машинаси ва энтомолог мутахассислари бўларди. Улар келиб шаҳарнинг қайси ўсимлик дарахтида касалланиш бўлса, ўрганар эди. Дарахтга қанча дори бериш керак, қанча сув қуйиш кераклигини билишарди. Машинасида катта босим билан тепасигача сочиб, дарахтга ишлов бериларди. Ҳозир унақа бригада йўқ. Фақат карантинга айтишади, унга катта пул тўланиши керак".

Дендролог пойтахтда зудлик билан тезкор гуруҳ тузиб чиқиб, касалланган дарахтларни аниқлаб, уларни дорилаш йўлини топиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Бунда Экология вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жонбозлик кўрсатиши керак. Акс ҳолда Тошкент азим дарахтларидан ажралиб қолиши ҳеч гап эмас.

Манба

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бизда коммунал тарифлар тахминан шундай белгиланади🙈🙈🙈

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣

Бу кимнинг совғалари? Балки сизникидир?


Ўйиннинг иккинчи тўлқини бошланди, унда барча қимматбаҳо совғалар эгаси бўлиши мумкин! 🎁

🚀 Биринчи босқичдаги барча чипталар кейинги босқичга ўтади.

Бунинг учун нима қилиш керак?
1. Payme орқали 100 000 сўмдан ортиқ пул ўтказинг. Ҳар 100 000 сўм учун сиз битта олтин чипта оласиз.
2. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!


3-босқич якуни яъни июл ойида барча чипталар бош соврин - BYD автомобили ўйинида иштирок этади! Эҳтимол, бу сизнинг бўлажак мукофотингиздир! 🏆

Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Payme орқали пул ўтказинг ва совринлар ютиб олинг!🔥
Реклама

Читать полностью…

platforma.uz

Бишкекда амалдорларнинг сешанба ва пайшанба кунлари ишга автомобилда келиши тақиқланди

Шаҳар мери мазкур кунларда ҳаракатланиш учун фақат жамоат транспортидан фойдаланишни буюрди.  Хизмат автомобилларидан фақат иш учун фойдаланиш белгиланган, жойлардан ташқарида ўтказиладиган йиғилишлар учун транспорт ташкил этилади.

Амалдорлар жамоат транспортида ҳаракатланишда ҳайдовчи санитария меъёрларига, хизмат кўрсатиш сифати ва тўлов усулларига қай даражада риоя қилаётганини мониторинг қилиши лозим.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда 2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишлари очилиши кутилмоқда:

▪️Самарқанд—Бишкек,
▪️Бухоро—Бишкек,
▪️Бухоро—Остона,
▪️Самарқанд—Туркистон,
▪️Бухоро—Туркистон,
▪️Шаҳрисабз—Туркистон,
▪️Самарқанд—Душанбе,
▪️Бухоро—Душанбе,
▪️Тошкент—Уфа,
▪️Тошкент—Краснодар.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Расман. Сергей Шойгу Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди. Владимир Путин бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy

Читать полностью…

platforma.uz

Телеграмда вирус тарқалмоқда

Фирибгарлар Сизга телеграм орқали «Telegram Premium» номли сохта ҳаволани юборишади. Уларнинг мақсади аккаунтингизни бошқариш ва эгаллаб олишдир. 

Агар ҳаволага кириб, Сизга келган кодни киритсангиз, контактларингизга «MIB», «IIB» каби зарарли ҳаволалар тарқатилади ва аккаунтингиз фирибгар бошқарувига ўтади, ўзингизни эса аккаунтингиздан чиқариб юборади.
  
Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:

- икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
- смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;

- мессенжернинг «Қурилмалар» бўлимидаги «Фаол сеансларни» текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel