Эртага Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Делегациямизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.
@platformauzb
Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Ташриф дастури бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда муҳокама қилинди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
"UZAUTOMOTORS"дан навбатдаги томоша
Бугун эрталабдан "UZAUTOMOTORS" расмий телеграм каналида вақти-вақти билан "Chevrolet Lasetti" русумли автомобилларга онлайн қанча шартнома тузилгани статистикаси эълон қилинмоқда.
Лекин компаниянинг http://savdo.uzavtosanoat.uz платформасига кириб кўрсангиз, бу русумдаги автомобилга буюртма беришнинг имкони йўқ. Чунки таклиф этилаётган автомобиллар рўйхатида "Chevrolet Lasetti" йўқ.
@platformauzb
Абдурасул Абдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
@platformauzb
🏦 Эндиликда InfinBANK мобил иловасидан фойдаланиб iPhone 15 ютиб олиш мумкин
22 апрелдан 22 июлга қадар давом этадиган акцияда InfinBANK мобил иловасида 20 000 сўмдан ортиқ миқдордаги исталган транзакцияни амалга ошириб, учта iPhone 15 PRO ёки ҳар бири 1 000 000 сўмдан бўлган ўнта пул мукофотидан бирини ютиб олиш мумкин.
Ғолиблар ҳар душанба куни банкнинг Instagram саҳифасида, жонли эфирда рандомайзер ёрдамида аниқланади.
Бир иштирокчи бутун акция давомида фақат битта совринни ютиши мумкин.
Мобил иловани бу ердан юклаб олиш мумкин.
реклама
"Ипотека банк" ходими пора олиб қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилаётган ана шундай тадбирлардан бирида 1988 й.т., Самарқанд шаҳрида яшовчи, "Ипотека-банк" акциядорлик тижорат ипотека банкининг "Сўғдиёна" банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 млн. сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришда ёрдам беришини айтиб, эвазига 20 млн. сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини талаб қилиб келаётганлиги аниқланди.
Шундан сўнг, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда М.Ж. маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 млн. сўм ва 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@platformauzb
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.
Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.
Давлатимиз раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.
@platformauzb
Халқ тилида Панорама дея аталадиган ўзбек киноси ривожи учун жуда катта ҳисса қўшган киносаройнинг қурилиши 1964 йил ноябр ойида якунланган. Ўша йили “Панорама” кинотеатри фойдаланишга топширилган ва “Санъат саройи” номини олган.
Эътиборлиси, бу йил киносарой ўзининг 60 йиллигини нишонламоқда. 16-май куни Президент Шавкат Мирзиёев киночилар билан учрашиш мақсадида киносаройга ташриф буюрди. Видеода кўриб турганингиздек учрашув жуда яхши ўтган.
Менга ёққан бир жиҳат шунда-ки, учрашув давомида 60 ёшга тўлган киносаройнинг номини “Миллий кино санъати саройи”га ўзгартириш таклифи ва буни илиқ қабул қилингани.
@platformauzb
O‘zbek amaldorlari nima sababdan boyliklarini yashirishadi?
Islom Karimov davridagi O‘zbekiston bosh prokurorining o‘g‘li Dubayda qariyb 8 million AQSh dollariga teng ko‘chmas mulkka egalik qilishi aniqlandi.
Batafsil: https://uz24.uz/uz/articles/otameros-5-19
Telegram | Facebook | X | Instagram
❗️Бугун дунёда геосиёсий вазият таранглашиб, Исроил-Фаластин можароси фонида Эрон Президентининг ҳалокатга учраб вафот этиши ҳодиса бўйича кўплаб саволларни келтириб чиқариши шубҳасиз. Биринчи навбатда, бу ноқулай об-ҳаво туфайли рўй бердими ёки...
@platformauzb
⚡️ Eron prezidenti vertolyoti bortida bo‘lganlarning barchasi halok bo‘lgan deb hisoblanmoqda, deya xabar bermoqda Reuters rasmiy vakiliga tayanib.
Raisiyning yonib ketgan vertolyoti tasvirlari Sabereen News tomonidan chop etilgan.
@platformauzb_live
Тез орада амалдорларнинг ҳам мол-мулки ва даромади декларация қилинади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов:
- Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан мақулланган. Президент томонидан имзоланиши кутилмоқда. Ҳозир Президент администрациясида муҳокамада.
Давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тўғрисидаги қонун» лойиҳасини ишлаб чиққанмиз. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишганмиз. Адлия вазирлигидан экспертизадан ҳам ўтказилган. Қонунимиз деярли тайёр, жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, биз қонун билан бир қаторда тизимни яратиш устида ҳам ишлаяпмиз.
Декларациялаш тизими ягона базада ишлайдиган бўлиши устида ишлаяпмиз. Россия Федерациясида, масалан, ҳар бир вазирлик, идоранинг ўзида декларация тўлдирилади ёки Қирғизистонда ҳам. Кўп мамлакатларда шундай. Биз шундай қилмоқчимизки, ягона база орқали битта платформада ҳаммаси кўринадиган декларациялаш тизимини ишлаб чиқмоқчимиз.
Божхона қўмитаси ва Солиқ қўмитаси тажриба тариқасида ҳамма ходимларининг декларацияларини киритмоқда. Яъни, қонун билан бир вақтнинг ўзида мана шу платформани ҳам ишга тушириб юбориш устида ишлаяпмиз.
@platformauzb
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда тадбиркорлик қилишни афзал кўрмоқда
1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та Ўзбекистон фуқароларига мансуб юридик шахс рўйхатга олинган. Бу ҳақда “Data Hub” рейтинг эълон қилди.
Бу рейтингда Ўзбекистон Россия ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон бизнеси Хитойни сиқиб чиқарган ва 3-ўринда қайд этилган.
PS.: Аслида бу Ўзбекистон учун яхши хабар. Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳукуматига сигнал ҳам. Олигархлар ва монополистларга берилаётган имтиёзлар, бошқаларга эса ўйлаб топилаётган турли чекловлар ўзбек бизнесини четга сиқиб чиқараётган бўлса, ажабмас.
@platformauzb
Бу йил Ҳажга Ўзбекистондан 15 130 нафар зиёратчи боради
Жорий йилда 124 та чартер йўловчи парвозларини амалга ошириш ва 15 130 нафар зиёратчини ташиш режалаштирилган.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Бундан 30 йил аввал Европа Иттифоқи билан илк дипломатик алоқалар ўрнатилганди. Саида Мирзиёева Самарқандда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи расмий саммити бўлиши, тез орада ҳамкорлик учун яна бир майдон яратилиши ҳақида ёзибди.
Бугунгача ўзаро алоқалар ривожланиб, ҳамкорликдаги лойиҳалар ижобий самара бераётганидан келиб чиқиб, Самарқанддаги саммитдан ҳам яхши натижалар кутиб қоламиз.
@platformauzb
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
@platformauzb
Маккада нарсаларини ўғирлатган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди. У велосипедда йўлга чиққан эди...
“Дунё” ахборот агентлиги хабар беришича, фуқаро А.Р. Саудия Арабистонига Умра амалларини бажариш мақсадида Ўзбекистондан 30 март куни велосипедда йўлга чиққан.
Мамлакатимиздан Россияга, у ердан Грузияга борган. Грузия чегарачилари томонидан яна Россияга қайтариб юборилган. Шундан сўнг А.Р. Владикавказ—Истанбул —Жидда йўналиши бўйича Саудия Арабистонига етиб келган.
Маккада бўлган вақтида унинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари солинган сумкалари ўғирлаб кетилган.
Бош консулхона вакиллари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида А.Р.ни топишга эришди ва унга Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштирилди.
Фаол ватандошлар кўмагида Мадина—Тошкент йўналишидаги авиақатновга чипта олиб берилди ва у 17 май куни соғ-саломат оиласи бағрига қайтди.
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: /channel/+UaAfANSlNTEwYmQy
Камида учта банкда исломий молиялаштириш тартиби жорий қилинади
МБ раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраевнинг айтишича, Исломий банкинг тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, у жорий йилда парламентга киритилади. Яқин вақт ичида микромолия ташкилотларида исломий молиявий хизматлар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар ҳам қабул қилиниши кутилмоқда.
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида камида учта тижорат банкида исломий молиялаштириш мезонлари ва тартибларини жорий этиш ҳамда исломий молиялаштиришнинг қонунчилик базасини шакллантириш вазифаси белгиланган.
Президентнинг 2022 йил августи ва ўтган йили бўлиб ўтган тадбиркорлар билан учрашувларида шу масала (исломий молия — таҳр.) кўтарилган эди. Ўшандан бери бу борада турли вазирликлардан иборат ишчи гуруҳ иш олиб бормоқда. Бир нарсани тушуниш керак: бу жуда янги ва мураккаб соҳа бўлиб, у кўплаб қонун ҳужжатларига, жумладан, гаров тўғрисидаги, судлар тўғрисидаги, банклар тўғрисидаги ва Марказий банк тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритишни талаб қилади. Ҳозир қонун лойиҳаси тайёр, мен аввалроқ айтганман, бизнинг вазифамиз ҳужжатни 2024 йилда парламентга киритиш.
@platformauzb
Бирор бир жамиятга таъсир қилувчи хабар чиқса, албатта бу сиёсий ёки бирор бир машҳур одамларнинг эътиборидан четда қолмайди. Яъни, ушбу ҳодисага ўз муносабатларини билдиради. Телеграмда ана шу цитаталарни бериб борадиган канал бор. У – Баёнотуз канали.
Каналнинг яна бир қизиқ томони, у ерда фақатгина воқеа-ҳодисаларга муносабат эмас , балки жамиятга таъсир қилувчи барча шахсларнинг машҳур гапларни биринчилардсан бўлиб ушбу каналда чиқади. Биз сизларга доим яхшиларини илинганмиз. Обуна бўлиб қўйинг.
👉 t.me/bayonotuz
Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг вафоти муносабати билан мамлакатда беш кунлик мотам эълон қилинди.
Қурбонларни дафн қилиш маросими 21 май куни Табриз шаҳрида ўтказилади. Mehr
@platformauzb
Тайинланганига бир йил ҳам бўлмаган Оҳангарон туман ҳокими Эркин Муҳиддинов лавозимдан озод этилди.
Унинг ўрнига Дониёр Мадияров ҳоким этиб тайинланди.
@platformauzb
Ғалати статистика...
7 май – Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига суиқасд уюштирилди.
13-14 май – Туркияда давлат тўнтариши юз бериши хавфидан огоҳлантирилди.
15 май – Словакия бош вазири Фицони отиб кетишди.
16 май куни – Сербия президентига таҳдид қилинди.
19 май – Раисийнинг вертолёти ҳалокатга учради.
@platformauzb
Eron hukumatining favqulodda yig'ilishi boshlanmoqda. Marhum prezident Raisiyning kursisi bo‘sh.
@platformauzb_live
Vertolyotda Eron tashqi ishlar vaziri Amir Abdullahyon, Sharqiy Ozarbayjon gubernatori Oyatulloh al-Hoshim va Tabriz imomi Muhammad Ali al-Hoshim ham bo‘lgan.
@platformauzb_live
🔴Eron tashqi ishlar vaziri Abdullahyonning jasadi deya taxmin qilinmoqda.
@platformauzb_live
🇺🇿🇮🇷 Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда.
Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.
Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради.
@platformauzb
Тошкентда икки кун сув бўлмайди
Тошкентнинг 6 та тумани - Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Сергели, Миробод, Янгиҳаёт ва Яккасарой туманларида 20 май соат 09.00 дан 21 май соат 21.00 гача сув қисман ўчирилади.
Сув таъминотини тўхтатиш режалаштирилган ҳудудлар
ТЎЛИҚ РЎЙХАТИ
@platformauzb
МБ йил охирига бориб нархлар тушишига ишонтирмоқда
Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев:
Тадбиркорликка электр ва газ нархлари оширилганда иккинчи маълум бир оқибатлар, яъни занжир эффектини келтириб чиқариши мумкин. Чунки тадбиркор маҳсулот нархига қиймат қўшади ва ҳоказо.
Лекин аҳолига оширилганда иккинчи занжир эффекти бўлмайди. Жорий йилнинг охиригача умумий инфляциямиз 9 фоизга тушади. Майдаги электр ва газ нархларидаги ўзгариш жараёни бир марталик ва қисқа муддатли.
Чунки бу ёқда базавий инфляцияни оширишга шароит йўқ. У пастга қараб кетаверади.
Ҳукумат томонидан бозорлар доимий равишда ўрганиб борилади. Агар озиқ-овқат ёки бошқа товарлар нархи ошишига таъсир қилувчи омиллар аниқланса, тезкор чоралар кўрилади. Инфляциянинг ҳозирги пасайишига таъсир қилган бош омил озиқ-овқат нархларининг барқарор қолганидир. Яна бир масалани инобатга олиш керакки, ҳозирги электр ва газ тарифидаги ислоҳот ўрта муддатли келажакда бозорларни маҳсулотларга тўлдириш ва нархларни пасайтиришга ёрдам беради.
@platformauzb
2024 йил 12-22 май кунлари UDEA ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун АҚШ, Вашингтонда бўлиб ўтувчи “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курсини ташкил этди.
🇺🇸 Америка Университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк раҳбар ходимлари малакасини оширишга қаратилган ва ҳозирда АҚШ, Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширишмоқда:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.
🏦 Курсда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштироки ҳам кўзда тутилган.
🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Агробанк" АТБ, "Алоқабанк" АТБ, "Трастбанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этишмоқда.
📌 UDEA’нинг ушбу ташаббуси ЎзР миллий банк тизимини янги босқичга олиб чиқишдаги муҳим қадамдир. Бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштириб борилади.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз, бизнинг курсларимизга ҳужжат топширинг.
Батафсил:
🌏 udea.uz | 🚀 Telegram |📷 Instagram | ☎️ +998788880800
реклама
Шанба куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
Бугун, 18 май куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг эллик иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
P/S: Бугун шанба, фавқулодда ҳолат бўлмаса, оила даврасида ўтадиган кун. Аммо қонун ижодкорларимиз ҳафтанинг иш кунларини ўтказиб, шанба мажлис белгилагани қизиқ. Ёки ўзини ишлаётгандек қилиб кўрсатишми бу? Бирор изоҳ беришар...
Танзила Камаловна очиқлик борасида доимо ОАВ ва блогерлар саволига тайёр. Қонунчилик палатаси спикери эса шунча вақтдан бери қочиб юради. Ўзи бир палатали парламентга ўтиб, опани раис қилиб қўйиш керак.
@platformauzb