Ахборотнинг камёблиги нотўғри қарашларни шакллантирмоқда
Мана шу хабардан кейин бир нарсани ўйладим, Бош вазир Кофрунга сентябрнинг охири ва шу ой - 11 ноябрь борган ва аҳоли билан учрашган экан. Нега ўша пайтнинг ўзида бу айтилмади, тушунмадим.
Ҳар қалай А.Ариповнинг аҳоли билан гаплашгани, давлатнинг гапини етказгани яхши ҳодисаку. Видеони кўриб, одамлар ҳам бўлган ҳодисани тўғри тушунаётгандай туйилди.
Нега орадан шунча вақт ўтиб энди?.. Бу ўртада қанча гап-сўз айланди. Давлат, ҳукумат нега қарамайди, деган иддаолар ҳам бўлди...
Ўзи очиқ айтганда, биздаги ахборот сиёсатини кескин кўриб чиқадиган вақт келганига анча бўлган. Аммо негадир қизиқиб кўришга иштиёқ йўқ.
Ахборот ва матбуот хизматларимиз блогерлик билан шуғулланиб ётибди. Таҳлил деган нарсалар унутилиб кетаётгандай. Бўлаётган жараёнларни шарҳлайдиган, тушунтириб берадиган халқ кўрадиган, ўқийдиган форматлар жуда тақчиллашди.
Тўғри ва аниқ ахборотнинг камёблиги эса нотўғри қарашларга йўл очаётир. Бунга эса ўзимиз айбдормиз, менимча.
@platformauzb
Уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассисларига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда. Хусусан, 2024 йил февралда пойтахтда кўп қаватли уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги ўртача 32,4 фоизни ташкил қилган бўлса, октябрда ушбу кўрсаткич 12,2 фоизгача тушди.
Уй-жойнинг инвестицион даромадлилиги уй-жой нархлари йиллик ўзгаришидан олинадиган даромад ҳамда уларни ижарага беришдан келадиган йиллик даромад йиғиндиси асосида ҳисобланган.
@platformauzb
❗️ Президент Фармони билан вазирлар тайинланди. Ўзгариш йўқ.
Лазиз Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;
Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;
Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;
Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;
Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;
Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;
Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;
Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;
Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;
Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;
Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;
Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;
Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;
Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;
Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.
@platformauzb
Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига маъқулланди
@platformauzb
Очилбой Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига маъқулланди
@platformauzb
Эртага "UzAuto Motors” 10:00 да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланишини маълум қилди.
Автомобилларни харид қилиш учун шартномани savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали тузишингиз мумкин.
@pltformauzb
Акмал Саидов Шавкат Мирзиёевга: “Янги Ўзбекистон парламентининг меъмори ким дейишса, сизни айтардим”
1997 йилдан бери парламент депутати сифатида тайинланиб (сайланиб деганимизда кулгили бўлар эди) келаётган Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг илк йиғилишида давлат раҳбарига қарата шундай деди:
“Яқиндагина чоп этилган китобингизда парламентга оид ғояларнинг қаймоғини кўрдим.
Бугун мен парламентга оид яна бир қанча ҳикматли тушунчаларни киритганингизни эшитдим. “Янги Ўзбекистон парламенти”, “Парламент – халқ уйи, демократия мактаби” дегандингиз. Бугун айтдингизки, “бугун бу – халқ хизматчиси”. Кейин “Халқ уйидан халқчил қонунлар чиқиши керак”, деган янги бир ҳикматли сўзларни айтдингизки, шунда мен ўйлаб қолдим. Ким бу Янги Ўзбекистон парламентининг ташаббускори, меъмори дейишса, мен сизни айтардим”, деди
@platformauzb
Шуҳрат ака ҳамкасбларига ўз тажрибасини ўргатиш учун Андижонга чақирди.
@platformauzb
Метан заправкаларда газ бор-йўқлиги ҳақида маълумот берувчи илова ишга туширилди
“Avto24” – ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи илова тест синовида ишга туширилди
Айни пайтда истеъмолчилар мазкур иловани Android ва iOS операцион тизими қурилмалари орқали бепул юклаб олишлари мумкин.
@platformauzb
Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.
@platformauzb
Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатди.
@platformauzb
⚡️Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлайди.
Шунингдек, йиғилишда Олий Мажлис муҳокамасига қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзод тақдим этилади.
@platformauzb_live
Qiyinchilik bilan qo‘lga kiritilgan g‘alaba 🔥
🌍 JCh-2026 saralash 3-bosqich | 6-tur
🇰🇵 KXDR 0:1 Oʻzbekiston 🇺🇿
⚽️ Gol: Abbosbek Fayzullayev 44'
@platformasport
❗️Реклама ва эълонларингизни @platformauzb ва @platformauzb_live каналларида беринг ва манфаатли ҳамкорлик эгасига айланинг!
Реклама фаолияти билан шуғулланувчи агентликларни ҳам ҳамкорликка таклиф қиламиз!
Боғланиш учун: @uzbplatforma_admin
Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Президент топшириғига биноан бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Кофрун қишлоғида конда содир бўлган авария жойига 29 сентябрь ва 11 ноябрь кунлари борган ва аҳоли билан мулоқот қилган.
Суҳбат чоғида одамларни бошқа жойга кўчириш ҳам таклиф қилинган.
«Ҳамма шароитларни яратиб бериш — бу давлатнинг иши, буни қилиб берамиз, масала йўқ. Ҳали олдингларга яна 2-3 марта келаман, Худо хоҳласа. Бўлмаса [кўчишни] бир маслаҳат қилиб айтасизлар» деган бош вазир.
@platformauzb
Пискент полигонидаги навбатлар "кўздан панага" олиб ўтилибди.
Эндиликда ҳатто Қорақалпоғистондаги божхона омборларидан ҳам импорт қилинган автомобиллар эвакуаторга ортилиб, Пискентга олиб келиниши шарт. Ҳайдаб келиш мумкинмас. Текширувдан кейин яна ўша божхона омборига эвакуатор орқали қайтариларкан.
Шунчаки даҳшат!!!
@platformauzb
Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди
@platformauzb
Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига маъқулланди
@platformauzb
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари
РЎЙХАТИ
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ қуйидаги талабгорлар танлов ғолиби деб топилди:
1. “Ihlos travel 1” МЧЖ;
(Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Ўзбегим МФЙ, Бобур шох кўчаси 40в-уй)
2. “Yuksak travel Air” ХК;
(Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси 3б-уй)
3. “Муҳташам травел” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган ш, Шодлик МФЙ, А.Навоий кўчаси 2/1-уй, 3с-хонадон)
4. “Мусаффо туризм хизмати” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобур мавзеси 10,4-уй)
5. “Risola travel lux” МЧЖ;
(Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 1-уй)
6. “Хоразм умра жамияти” МЧЖ
(Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, П.Маҳмуд кўчаси 350-уй)
7. “Ҳикмат Умра Травел” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шох кўчаси 43-уй, 41-хонадон)
8. “Реал Дреамс” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 14-берк кўчаси, 75-уй )
9. “Travel with family” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли 21-уй )
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Кичик ҳалқа йўли 19-уй)
11. “B2 Management” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчаси 124-уй)
12. “Safar time exclusive” МЧЖ;
(Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-Чарх Камолон МФЙ, Бунёдкор кўчаси 2-уй)
Изоҳ: Лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш таъқиқланади.
Огоҳ бўлинг! “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланган.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) этиб белгиланган.
📝 Батафсил: https://gov.uz/oz/religions/pages/umra-tadbirlarini-tashkil-etish-va-otkazish-faoliyati-uchun-litsenziyaga-ega-bolgan-tadbirkorlik-subyektlari-royxati
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати
@platformauzb
“Аския деҳқон бозори” АЖнинг бино ва иншоотлари тегишли ер участкаси билан бирга бошланғич нархи 214,8 млрд сўм қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Бунда жамият фаолиятини сақлаб қолган ҳолда замоновий бозорга айлантириш, меҳмонхона ва кўп қаватли турар жой барпо этиш, шунингдек, бозор ўрнида замоновий “экобозор”, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини автотураргоҳи билан бирга барпо этиш каби шартлар белгиланади.
@platformauzb
Тошкентдаги иккита меҳмонхона сотилди
“Lotte” меҳмонхонасини “ALFA INVEST cуғурта компанияси” АЖ 20 млн АҚШ долларига сотиб олди.
“International” меҳмонхонасини эса “Smart Fast Stroy” МЧЖ 26 млн АҚШ долларига сотиб олди.
@platformauzb
Биологик фаол қўшимчалардан одамлар соғлиги янада ёмонлашгани қайд этилмоқда
Рақобат қўмитаси овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар бўйича ноқонуний реклама бераётганларни огоҳлантирди.
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва телеграм мессенжерида ташкил этилган гуруҳ ва каналлар орқали овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар, сувларнинг тиббиётда даволаш қийин бўлган касалликларни даволаш ва олдини олишда (профилактикада) энг мақбул ва самарали восита кўринишида тарғибот қилиш кучаймоқда.
Бунда ушбу маҳсулотларнинг рекламаси «минг бир хасталикка даво» сифатида, «мўъжизакор» таъсири ҳақида истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ, бўрттирувчи иборалар асосида жойлаштирилиши, таниқли шахслар ва жамоат арбоблари томонидан мазкур маҳсулотларни тавсия қилиниши, даволашда фойдаланганликлари, таъсир доираси ва терапевтик самарадорлиги ҳақида фикрлар билдирилиши истеъмолчиларнинг режали (анъанавий) даволашдан воз кечиб, ўз-ўзини даволаш усулларини кенг қўлланилишига, ҳаттоки фожиали ҳолатларга сабаб бўлмоқда.
Айниқса, реклама лавҳаларида фуқароларнинг диний туйғуларидан фойдаланган ҳолда далил сифатида диний блогерларнинг суратлари, улар иштирокидаги видео ва аудио лавҳалардан фойдаланилиб (муайян бир савдо белгиси аниқ гапирмаган бўлсада), даволаш учун тавсиялар ва кўрсатмалар бериш орқали истеъмолчиларда маҳсулотларга нисбатан бўлган ишончни сунъий равишда оширилишига ва пировардида нотўғри хулоса чиқарилишига олиб келмоқда.
Ачинарлиси, бундай маҳсулотларни диний блогерлар томонидан бевосита реклама қилиниши истеъмолчиларни чалғитиб, уларда ушбу маҳсулотларни дори воситаси ва даволаш хусусиятига эга эканлиги ҳақида янглиш фикрлар шаклланишига ҳамда уларни истеъмол қилинишига ундамоқда.
Ўз навбатида, Қўмитага рекламаларга ишониб, айнан шу каби маҳсулотларни сотиб олган, бироқ уларни истеъмоли натижасида соғлиги янада ёмонлашганлиги тўғрисида фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида БФҚлар бўйича 1 мингга яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, истеъмолчиларга 118 млн сўм моддий зарарлар қопланиши таъминланган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Рақобат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Қонунига асосан ноаниқлиги,бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек жамият ҳамда давлат манфаатларига моддий зарар ва маънавий зиён етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама эканлиги ҳақида эслатади ҳамда бундай рекламани тарқатиш қонунчиликка биноан жавобгарликка асос бўлиши ҳақида огоҳлантиради.
@platformauzb
Газ сарфи ва харажатларини онлайн режимда кузатиш имконини берувчи мобил илова тест синовида ишга туширилди.
Иловани Android ҳамда iOS операцион тизими қурилмалари орқали юклаб олиш мумкин.
@platformauzb
2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.
@platformauzb
Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID карта билан бориш мумкин бўлади
"Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган", — деди президент.
@platformauzb
Айтишларича, Янгиҳаёт ва Зангиота туманлари чегарасидан ўтган катта газ магистраль трубасида авария содир бўлди.
Яқин атрофда яшовчиларнинг айтишича, кучли шовқин ва газ ҳидидан Янгиҳаёт аҳолиси безовта бўлмоқда.
Ҳозирча мазкур авария бўйича расмий маълумот берилмади.
@platformauzb
❗️Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.
@platformauzb
Энди депутатлар камбағалликни қисқартиришни назорат қилади
Бизда аҳолининг камбағаллик даражаси ҳақида яқин яқингача деярли гапирилмасди. 2019 йилда камбағаллик даражаси 23 фоиз эканлиги тан олинганди. Қисқа вақт ичида 3,5 миллион одамни даромадли қилиш орқали камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11 фоизга тушди.
Кеча парламент депутатлари билан бўлиб ўтган учрашувда Президент яна шу масалага тўхталди. 2025 йилда аҳолини камбағалликдан чиқариш учун “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури қабул қилиниб, 1 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилади. Бунинг учун 46,5 триллион сўм маблағ йўналтирилади.
Камбағалликни қисқартириш умумиллий ҳаракатга айланиши керак. Бу фақат ҳукумату, ҳокимликлар ёки тадбиркорларнигина иши эмас. Халқ вакили бўлган депутатлар ҳам жараён марказида бўлиш керак.
Президент ҳам айнан шунга эътибор қаратди: депутатлар камбағалликни қисқартиришда ўз округларида энг фаол иштирокчи ва тарғиботчи бўлишлари зарур.
Ҳақиқатдан, агар, янги сайланган депутатларимиз ҳудуларда мана шу ишларни назоратга олса, улар халқнинг ишончини оқлаган ва ҳурматини қозонган бўлади.
Давлат тилини ҳурмат қилмайдиган депутат яна қўмита раиси...
Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тўла шаклланди. Жумладан, қўмита раислари ҳам маълум бўлди. Баъзи ўзгаришлар бор, албатта. Дейлик, Акмал Саидов Қонунчилик палатаси юқори элитасидан "тушиб қолган". Бу одамнинг жигарини куйдирадиган йўқотиш эмас, бизнингча.
Шунингдек, депутатлар таркибида ҳам анча ўзгаришлар бор. Қўмиталарга ҳам янги "куч"лар келган. Аммо эски "состав" "классик"лари ҳам бор. Масалан, Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасига яна Илҳом Абдуллаев раис бўлибди... Илҳом акага катта эътироз ҳеч кимда, айниқса, номзодларни кўриб чиққан стратегларда бўлмагани аниқ.
Аммо бизда ўтган даврда бор эдики, у киши миллий давлатнинг бош органларининг бири бўлган идора мажлисларида оммавий равишда (у кишининг нутқлари, мулоҳазалари бир неча бор тв дан кетган) давлат тилида эмас, рус тилида нутқ ирод қиларди. Албатта, у киши Ўзбекистон ватандоши, бу мамлакатда давлат тили ўзбек тили эканлигини ҳам билади.
Аммо Илҳом ака айни факторни жиддий қабул қилмайдиган кўринди... Ва биз шунинг учун у кишини кўп танқид қилдик. Натижасини кўриб турибмиз – у яна ўша қўмитага раҳбар бўлибди...
Майли, энди тилни ўрганар, давлатимизнинг рамзларидан бири, асосий миллий коди бўлган давлат тилига ҳурматини ўйлаб кўрар.
@platformauzb