platinauzb | Unsorted

Telegram-канал platinauzb - Platina.uz

49784

Platina.uz сайтининг расмий Telegram канали Ижтимоий тармоқларда: YouTube: https://bit.ly/3VEWlra Facebook: https://bit.ly/3jPvYkY Instagram: https://bit.ly/3WU4FEu Алоқа: info@platina.uz Реклама: @mediaaffairs

Subscribe to a channel

Platina.uz

Трамп ўз "вориси" бўйича бир қарорга келди — Washington Post

АҚШ етакчиси яқинда Республикачилар партияси ҳомийларига Ж.Д. Вэнснинг кейинги президентлик сайловларида ғалаба қозонишини кўришини исташини айтган. 

👉 https://platina.uz/b16515

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Президент электр бўйича авариявий узилишларни камайтириш ва хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича топшириқ берди

Энергетика вазирлигига тармоқда ягона ва самарали бошқарув тизимини шакллантириш, соҳа корхоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини тизимли ташкил этиш вазифалари юклатилди.

👉 https://platina.uz/fc6c3a

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Ўзбекистон қурилиш саноатида Қозоғистондагидан икки баробар кўпроқ иш бажарилди

Лекин Қозоғистон қурилиш ишларида юқори ўсиш суръатлари сақлаб қолинган. Бу икки мамлакат саноат тузилмасидаги фарқларни акс эттиради.

👉 https://platina.uz/a75e50

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Зангиотадаги дўконлардан бирида ёнғин юз берди

Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин қуршаб олинган. 

👉 https://platina.uz/5a501f

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

БМТ: Эл-Ниньо сабаб жаҳонда очарчиликдан азият чекаётганлар сони салкам 50 млнга ошиши мумкин

Вазият Марказий Америка ва Жанубий Африкадаги мамлакатларда энг кўп ёмонлашиши тахмин қилинган. Ҳодиса Шарқий Африка, Жанубий Осиё ва Жануби-Шарқий Осиёдаги ҳудудларга ҳам таъсир қилади. 

👉 https://platina.uz/9d2c37

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Жавоҳир Синдоров FIDE Circuit умумий рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Синдаров жаҳон рейтингида 75,28 очко билан етакчилик қилмоқда. Яна бир ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов иккинчи ўринда. 

👉 https://platina.uz/d6fa16

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Чорвачилик тармоғини ривожлантириш учун 463 млн доллар йўналтирилади

Мўғулистондан 150 минг бош қўй, Хитой ва Европа давлатларидан 100 минг бош наслли қорамол, Беларусдан 2 минг бош мол олиб келиш режалаштирилган. Бу орқали йилига қўшимча 44 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

👉 https://platina.uz/52ac63

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Миграция агентлиги масъуллари 1 млрд сўмдан ошиқ бюджет пулларини талон-торож қилгани аниқланди

Улар ходимларга ишламаган даври ва интизомий жазо пайтида ҳам иш ҳақи тўлаб беришган.  

👉 https://platina.uz/05e0ed

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Каннаваро йилига 4 млн евро маош олиши бўйича хабарларни рад этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. 

👉 https://platina.uz/4e0ba8

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Самарқандда Халқаро шахмат федерацияси раҳбарлигига сайлов бўлиб ўтади

FIDE президенти Аркадий Дворкович жорий йилнинг июл ойида Европа Иттифоқи томонидан унга нисбатан санкциялар жорий этилганидан сўнг ўз ваколатларини бажаришни вақтинча тўхтатганди. 

👉 https://platina.uz/93745b

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Ўзбекистон халқ шоири Шарифа Салимова вафот этди

Ижодкорнинг “Хизр булоғи, “Етти оққуш”, “Гиёҳлар билан тиллашган инсон”, “Аёлга эҳтиром”, “Тонгга қасам”, “Дийдор саодати”, “Вафонинг иффат йўли”, “Бедор тун томчилари” каби шеърий ва публицистик асарлари эълон қилинган. 

👉 https://platina.uz/fb8e1f

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Автомототранспорт воситасини олти ойдан бир йилгача муддатга вақтинча олиб қўйиш жазоси жорий этилиши мумкин

Мазкур жазо йўл безорилиги, ноқонуний пойга ташкил этиш, транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқариш, мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш каби қилмишлар транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилганда қўлланилади. 

👉 https://platina.uz/734fde

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилади

Янги тизим билан 54 минг нафар давлат хизматчисини қамраб олиш кўзда тутилган. Давлат органлари миллий, республика, ҳудудий ҳамда туман ва шаҳар даражаларига, ходимлар эса бажарадиган вазифаларига қараб маъмурий бошқарув, асосий ва қўллаб-қувватлаш гуруҳларига ажратилади. 

👉 https://platina.uz/30a759

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Пойтахтда автомобилларни эвакуация қилиш тўлови чегараси белгиланди

Махсус транспорт воситасида автомобилни эвакуация қилиш ва ташишнинг ҳар бир километри учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, автомобилни сақлаш учун эса ҳар бир суткага БҲМнинг 20 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади. 

👉 https://platina.uz/5727ff

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

4,7 млрд сўм бюджет пуллари кешбек сифатида талон-торож қилинди

Прокуратура департаменти ва Солиқ қўмитаси Тошкент шаҳрида текширувлар ўтказди. 

👉 https://platina.uz/d33ad3

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Wildberries омборларига ҳужумлар Ўзбекистоннинг маҳсулот экспортига таъсир этди

Россиядаги Wildberries логистика иншоотларига ҳужумлар 18 июл куни бошланган. Дронлар Тамбов, Москва, Краснодар, Ленинград, Твер, Самара, Владимир, Волгоград ва Тула вилоятлари, Ставропол ўлкаси, Удмуртия, Қрим ва Санкт-Петербургдаги омборлар ва саралаш марказларига зарба берди. Бир нечта объектларда йирик ёнғинлар содир бўлди.

👉 https://platina.uz/7c4441

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Ўзбекистонга мол гўшти энг кўп Ҳиндистондан келтирилаётгани очиқланди

2026 йилнинг январ-июн ойларида хориждан қиймати 359,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 72 минг тонна мол гўшти импорт қилинган. 
 

👉 https://platina.uz/e8b85e

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

42,5 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган МЧЖ масъуллари аниқланди

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси вакиллари эса мазкур МЧЖларда ўтказилган аудит текширувларида далолатномаларни 5,2 млрд сўм солиқларни ҳисобламасдан расмийлаштирган. 

👉 https://platina.uz/fc5dd6

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Жанубий Кореяда аномал иссиқ сабаб 21 киши ҳалок бўлди

2400 дан ортиқ киши жабрланган. Миллий об-ҳаво агентлиги Сеул ҳудуди учун огоҳлантиришлар эълон қилди. 

👉 https://platina.uz/be88ef

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Самарқандда электр таъминоти корхонаси раҳбари пора олаётганда ушланди

Пойтахтда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс аниқланди. 

👉 https://platina.uz/f925eb

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Эрон тинчликни хоҳлайдими ёки уруш соясида яшайдими?

Эрон халқи зўрға кун кечиради. Бироқ нефт ва бошқа ресурслардан келадиган миллиардлаб долларлик даромад халқ ҳаётини фаровон қилишга эмас, урушга тайёрланиш, қурол-яроғ ва минтақадаги шиа жангариларини қўллаб қувватлашга сарфланади. Шунинг учун бугунги асосий савол шундай янграйди: Эрон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун курашаяптими ёки доимий конфронтация унинг сиёсий тизимини сақлаб қолиш воситасига айланганми?

👉 https://platina.uz/7ae7b0

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Тошкентда 15 августдан "Мактаб бозорлари" ўз фаолиятини бошлайди

Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Ҳужжатда мактаб бозорлари ташкил этиладиган жойлар маълум қилинган. 

👉 https://platina.uz/8f9fd9

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

14 ҳудудда Халқ қабулхоналари мудирларига янги ўринбосарлар тайинланди

Уларнинг қарийб ярмини (6 нафари) аёллар ташкил қилади. Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида ҳудудий қабулхоналар мудирлари ҳисобланади. 

👉 https://platina.uz/1fd8ca

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Тошкентда 356 нафар фуқаронинг мулкий ҳуқуқлари эътироф этилди

Кадастр муҳандислари томонидан пойтахт маҳаллаларида жойлашган 70 000 дан зиёд кўчмас мулк объекти тўлиқ хатловдан ўтказилди. 

👉 https://platina.uz/1d73e4

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

ОАВ: АҚШ Эронга қарши урушда узоққа мўлжалланган ракеталарни деярли ишлатиб бўлди

Июль ойида Вакиллар палатаси 1,15 триллион долларлик мудофаа бюджетини тасдиқлади. Қўшимча харажатларнинг катта қисми Эронга қарши ҳарбий кампания билан боғлиқ эди. 

👉 https://platina.uz/1697a0

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Шаҳрисабз тумани ҳокимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги "фуқароларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини бузиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, шунингдек, асосланмаган маъмурий босим ўтказиш қонунчиликка ва этика меъёрларига мутлақо зид"лигини таъкидлаган. 

👉 https://platina.uz/8f6fa3

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Кадастр агентлиги ҳудудий бўлинмалари ваколатлари кенгайтирилади

Республика даражасида ишлаётган ходимларнинг камида 30 фоизини туманларга ўтказиш, республика, вилоят ва туман даражасидаги Кадастр палатаси ва хизмат кўрсатиш тузилмаларини бирлаштириш назарда тутилмоқда. Бу орқали ҳудудий бўлинмаларнинг мустақиллиги ва масъулияти оширилади, хизматлар фуқароларга яқинлаштирилади.

👉 https://platina.uz/399361

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Solfy можароси: Миллий банк ва инвесторлар зиддияти

Solfy — 2020 йилда ишга туширилган финтех-платформа бўлиб, у товарларни бўлиб-бўлиб тўлаш (Buy Now, Pay Later — BNPL) тизимини ривожлантириш учун яратилган. Миллий банк лойиҳага 1 миллион доллар миқдорида кредит ажратгани қайд этилган. 

👉 https://platina.uz/ec0572

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Формали кийим-бошлар билан боғлиқ қоидалар янада тартибга солинади

Ҳарбий ёки идоравий кийим-бошга ўхшаш ҳамда унга хос фарқловчи белгилар ва (ёки) рамзларга эга формани кийиб юрганлик ёки жорий этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. 

👉 https://platina.uz/965ee4

@platinauzb

Читать полностью…

Platina.uz

Президент Администрацияси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

Лойиҳа Президент Администрациясининг давлат бошқаруви тизимидаги ўрни, ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишларини конституциявий қонун даражасида белгилашга қаратилган. 

👉 https://platina.uz/b05fa0

@platinauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel