pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Конституциявий қонун лойиҳасида солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда. Бозор муносабатлари тобора ривожланаётган шароитда ушбу норма барча фуқаролар, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси яна давом эттирилади. Жумладан, яқин кунларда олимлар, ҳуқуқшунослар, фаол ёшлар иштирокида муҳокамалар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятовнинг маълум қилишича, Республика Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиалларини ягона уникал комплексга бирлаштириб, янги бино қуриш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимининг ёпиқ қарори асосида «Mimar Group» МЧЖга берилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президентнинг иккита маслаҳатчиси лавозими бирлаштирилмоқда

Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси
(бунга қадар Турсинхон Худайбергенов маслаҳатчи эди) ҳамда Президентнинг давлат хизмати масалалари бўйича маслаҳатчиси (бунгача вакант эди) лавозимлари тугатилиб, уларнинг негизида янги — Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, янги ташкил этилган лавозимга Ғофуржон Мирзаев тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

⚡️Қуддусда бўлиб ўтаётган FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси Украина терма жамоаси устидан ишончли ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра:

Рустамхон Азизов Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан;

Азиз Гафуров Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан;

Алексей Сим Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

23 ноябрь куни шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финалида Украина терма жамоасига қарши дона суради.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Украина Президенти Володимир Зеленский Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаевни навбатдан ташқари сайловлардаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, Қозоғистоннинг инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шахмат бўйича Қуддусда бўлиб ўтаётган FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси АҚШни ҳам, Ҳиндистонни ҳам мағлубиятга учратиб, гуруҳ пешқадамига айланишди. Йигитлар 20 ноябрь куни Исроил терма жамоаси устидан ҳам ғалаба қозонишганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни сайловда ишончли ғалаба қозонгани билан табриклади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этганликда
айбланиб, қидирувда бўлган – 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган 2 нафар фуқаро хориждан Ўзбекистонга олиб келинди.

Мазкур фуқаролар хорижий давлатларда мавсумий ишлаши давомида Интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан доимий алоқада бўлиб келган ва уларнинг таъсирида 2021 йилнинг август ойида Сурия Араб Республикаси ҳудудига ўтиб, «Тавхид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар тайёргарликдан ўтган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна ошиб бормоқда. 18 ноябрь куни 92 нафар фуқарода касалланиш қайд этилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 21-22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани “Бешқўтон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган А.Т. бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тошкент давлат юридик университети ректори Тошқулов Акбар Жўрабаевич номзоди адлия вазири лавозимига маъқулланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари ташкил этилди. Улар бевосита ўзлари бириктирилган ҳудудларда ишлайди ва администрациянинг ҳудудлар билан тўғридан тўғри алоқасини таъминлайди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун «Crypto Trade NET» МЧЖ ва «Crypto Market» МЧЖларга криптовалюта савдоси билан шуғулланишга биринчи лицензиялар берилибди. Улар 2023 йилдан иш бошлайди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

⚡️Ўзбекистон финалда!

Қуддусда бўлиб ўтаётган FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон терма жамоаси устидан ғалаба қозонди ва финалга чиқди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор инфекциялар коронавирус билан микс-инфекция касаллиги сифатида айнан эмланмаган ва сурункали касалликлари бор фуқароларда тарқалмоқда.

Маълумот учун, 23 ноябрь куни 98 нафар фуқарода касалланиш қайд этилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати ходими Бекзод Ҳидоятов Телеграмда расмий канал очибди @hidoyatov_bsh

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Уюшган жиноий гуруҳ аъзоси бўлган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди

16 ноябрь куни «Тошкент метрополитени» ДУКнинг «Режим ва ички хавфсизлик» хизмати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачилик йўли билан талаб қилинган 5000 АҚШ доллардан 5 000 000 сўм пулни Х.Ж. дан олаётганида уюшган жиноят гуруҳ аъзолари Х.Г. («Тошкент метрополитени» ДУК ходими), А.Р. (Зангиота тумани «Бўзсув» ҚФЙда ҳоким ёрдамчиси) ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Тадбир давом эттирилиб, уларнинг шериклари З.А. (вақтинча ишсиз) ва А.Б. (вақтинча ишсиз) ҳам қўлга олинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қуддусда бўлиб ўтаётган FIDE жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Польша жамоаси билан дуранг ўйнади. Шунга қарамай, Ўзбекистон ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб чорак финалга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси АҚШ, Ҳиндистон ва Исроил терма жамоаларини мағлубиятга учратганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бюджет маблағларини сарфлашда 2022 йилнинг 9 ойида халқ таълими тизимида 47 млрд сўм, соғлиқни сақлашда 30 млрд сўм, мактабгача таълим тизимида 7 млрд сўм, Маданият вазирлигида 5,5 млрд сўмга яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Бундан ташқари, бажарилмаган ишларни «бажарилди» қилиб кўрсатиш, бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобидан ўрнатилмаган ускуналарни «ўрнатилди» деб расмийлаштириш ҳисобига 100 млрд сўмдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари ва умуман 139 млрд сўм бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланишига йўл қўйилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент қарори билан «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди. У мудофаа ва жамиятда тинчлик ҳамда барқарорликни асрашга ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларга берилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистоннинг бой тарихи йилига 10 миллион турист келадиган, дунёнинг энг йирик бадиий музейларидан бири — Лувр музейида кўрсатилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шуҳрат Полвонов Олий суд раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди.

Шунингдек, Гулнора Мирзаева, Абдукамол Абдукаримов ва Аскар Бекмановлар Олий суднинг судяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Истанбулнинг Босфор бўғозидаги кўприк Ўзбекистон байроғи ранглари билан бурканди

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Uzbekistan Airways фақат талабалар учун 22 декабрдан 10 январгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларга эконом-класс учун 50 фоиз чегирма эълон қилди. Бунинг учун Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки ҳудуддаги аэропорт авиакассасига келиб, талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-картани тақдим этиш керак бўлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент фармони билан Худайбергенов Турсинхан Айдарович Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

У маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Давлат божхона қўмитаси раиси Акмал Мавлонов ҳузурида хизмат йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмита раиси 5 нафар ходимни ишдан бўшатди ва тергов органларига топширди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ойбек» чегара божхона постида жорий йил июнь-сентябрь ойларида олиб борилган тезкор ўрганиш ишлари натижасида, олиб чиқилиши тақиқланган товарлар ортилган юк автотранспорт воситаларини ҳужжатларда гўёки бўш ҳолатда дея кўрсатган ҳолда олиб чиқилганига доир факт ва далиллар аниқланган.

«Ойбек» чегара божхона пости бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар ходими шу куннинг ўзида божхона органларидан бўшатилди ва тергов органларига топширилди.

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона постида аниқланган товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолати ҳам танқид остига олинди. Мазкур пост смена бошлиғи ҳам божхона органларидан бўшатилди.

Йиғилишда Давлат божхона қўмитаси раиси мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel