Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда масъуллар билан суҳбатда:
“Имомлар таклиф этилган жойга боради. Ўттиз кунлик Рамазон ойида вилоят имоми энг оғир маҳаллага бориб, кам таъминланганларни таклиф қилиб, мана, ҳокимлар ёрдам беради, бир қўй сўйиб, ифторликни ўша ерда ўтказса, дуо-фотиҳа қилса, биласизларми, қандай тарихий воқеа бўлади? Бир мусулмоннинг оғирини енгил қилиш — бизга ҳам қарз, ҳам фарз”.
@pressuzb
Қонунчилик палатаси қарорининг (иловалари билан) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
@pressuzb
Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.
@pressuzb
Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади
“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳашар маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштириш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.
@pressuzb
❗️Жорий йилнинг 30 январь куни Россия томонидан Украинага урушга юборилган ва у ерда ҳалок бўлган элликқалъалик 43 ёшли Ф.Х жасади Ўзбекистонга олиб келинган. Марҳум Россияда меҳнат муҳожири сифатида ишлаган.
@pressuzb
Бугун депутатлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши кутилмоқда.
@pressuzb
Ҳукумат фармойишига асосан Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш мақсадида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
@pressuzb
Ҳиндистон полицияси Ўзбекистонда 19 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дори воситасининг ишлаб чиқарувчиси — Marion Biotech компаниясининг 3 нафар ходимини мазкур иш доирасида ҳибсга олди.
@pressuzb
Ўзбекистонда IELTS’дан илк марта 9.0 баллик натижа қайд этилибди. Сертификат эгаси — Бекзод Мираҳмедов.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
АҚШ Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашда қатъий экани яна бир бор қайд этилди.
@pressuzb
Uzbekistan Airways 2023 йилнинг 18 мартидан 22 мартигача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларига 21% чегирма эълон қилди.
@pressuzb
АҚШ Россиянинг ҳамкор мамлакатларига санкциялар туфайли кўрган йўқотишларини қоплаб беради
Бу ҳақда Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар раҳбарлари билан «C5+1» форматида кечган вазирлар учрашувидан кейин АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
У минтақадаги барча давлатлар у ёки бу тарзда Россия билан савдо алоқаларига боғлиқ бўлганлиги сабабли, Россия Федерациясига киритилган санкциялар уларнинг иқтисодиётига ҳам зарба бергани қайд этилган.
“Биз санкцияларга риоя этилишини диққат билан кузатиб борамиз ва бир қатор давлатлар, жумладан, C5 бўйича ҳамкорларимизга нисбатан бўлаётган иқтисодий салбий таъсирларини муҳокама қиламиз”, деган Блинкен матбуот анжуманида.
@pressuzb
Президент қарори билан АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
@pressuzb
Адлия катта маслаҳатчиси Ахмедов Муродхон Мусохонович Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
М.Ахмедов тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
“Катта-катта давлатлар айтяпти: Ўзбекистон, сен ким томондасан? Нейтрал бўлиб юришинг бўлди энди. Ё у томонга ўт, ё бу томонга”.
Президент “Ўзбекистон ким томонда?” деган саволга жавоб берди.
@pressuzb
Баҳодиржон Сидиқов “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди
Тайинловга қадар у Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, 2019-2020 йилларда “Ўзбекнефтгаз”га раҳбарлик қилган.
@pressuzb
Худайкулов Шухрат Шавкатович “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у компания бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
⚡️Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум 30 апрель куни ўтказилади.
@pressuzb
2023 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади — Президент қарори
@pressuzb
Шамсиддин Хайритдинович Султонов Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори этиб тайинланди.
@pressuzb
Блогер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарход Маннаповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди.
Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
@pressuzb
Сенат Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади.
2017 йилдан буён Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик миссиясини Жавлон Ваҳобов бошқариб келмоқда. У ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.
@pressuzb
Халқ банкининг Ховос филиалида 3,8 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
Халқ банкининг Сирдарё вилояти Ховос филиалида 2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд. 828 млн. 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
@pressuzb
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
“Бугун Ўзбекистон тарихи ва маданиятининг гўзал намунаси бўлган Тошкентдаги Хаст-Имомни зиёрат қилиш шарафига муяссар бўлдим. АҚШ Ўзбекистон ҳукумати билан унинг бебаҳо маданий меросини асраб-авайлаш, жумладан, алмашинув, тренинглар ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик қилишдан фахрланади”, деб ёзган Блинкен.
@pressuzb
Президентнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони имзоланди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1-2 март кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади ва Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади.
@pressuzb
Капиталбанк, Анорбанк ва Равнақ-банк иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйгани учун огоҳлантирилди — Марказий банк
@pressuzb
АҚШ Протокол бошлиғи идораси 2021 йилда хорижий ҳукуматлардан олинган совғалар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон давлат хизматчилари ҳам бор. Рўйхат
@pressuzb
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчиси 9 минг АҚШ доллари миқдоридаги порани шаҳар прокуратураси биносини қўриқловчи Миллий гвардия ходими орқали олаётганда ушланди.
@pressuzb