pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

⚡️“Ташаббусли буджет” жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилади — Президент топшириғи

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Янги Ўзбекистон” боғида бугун 200 та автобус фойдаланишга топширилар экан.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Ташаббусли буджет” лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсуми якунланди. “Open Budjet” портали орқали 33 680 та ташаббус учун 16 млн.дан ортиқ овоз берилди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1 666 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Буюк Британия бокс федерацияси ҳам май ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилди. Бунга Россия ва Беларусь спортчиларининг ўз мамлакат байроқлари остида мусобақада қатнашиши сабаб бўлган.

Аввалроқ АҚШ, Полша, Швецария, Нидерландия, Ирландия, Чехия, Швеция, Канада ва Украина каби ўндан ортиқ мамлакатлар жаҳон чемпионатини бойкот қилишга қарор қилганди.

Ўзбекистон бокс федерацияси бунга муносабат билдириб, “Ўзбекистон халқаро спорт нормаларига риоя қилувчи давлат бўлиб, спорт сиёсатдан холи тамойилини қўллаб-қувватлашини” маълум қилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Аҳоли ва қурувчилар учун янги енгиллик ва имкониятлар яратилади. Жумладан, ипотека кредити ва субсидия билан кўпроқ аҳоли қамраб олинади:

➖ 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади;

дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади;

➖ субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилади. Яъни, бу муддат қисқартирилиши орқали субсидиядан кўпроқ аҳоли фойдаланиши учун имконият яратилаяпти.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2022 йил 20 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2023 йил Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишларини жадаллаштишни таъкидлаган эди.

Жаҳон савдо ташкилотига қабул қилинишда асосий талаблардан бири меҳнат ресурслари, товар, хизмат ва капиталнинг эркин ҳаракатланишини таъминлашдир.

Шунинг учун, Янги таҳрирдаги Конституцияда ушбу эркинлик мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Бу Ўзбекистонда товар айланмаси, иқтисодий фаоллик, инвестициялар оқимини оширишдаги асосий йўналишлардан бири.

Маълумот учун, сўнгги 6 йилда тушумлари 1 миллион доллардан ошган тадбиркорлар сони 26 мингга етган.

Ўз навбатида, ушбу ўсиш факти капитал, товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлашни талаб қилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Хидайходжаев Жахонгир Исамутдинович Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.

Шу вақтга қадар у Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Агентликнинг аввалги раҳбари Афзал Эрматов қамоққа олинганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Адлия вазирлиги собиқ ходими Х.Р. ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган. Унга нисбатан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айтишларича, у ҳам “Компромат иши”га алоқадор бўлиши мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Хоразмдаги педофиллар иши кассация тартибида 6 апрель куни кўриб чиқилади

Бугун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А. М. ва А. Қ. га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести келиб тушди.

Ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бош прокуратура расмий баёноти

Бош прокуратура томонидан Хоразм вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми ва аппеляция инстанциясининг ажримлари қонунийлиги ўрганилган.

29 март куни судланган А.Машарипов ва А.Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Халқ сўзи” газетасининг 1996 йил 2 апрель сонидан (роппа-роса 27 аввал)

Президент Ислом Каримовнинг “наркобарон”ларга енгил жазо тайинлаган Хоразм вилоят суди судьяларини ишдан олиш ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги фармойиши

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги Алтин жағис маҳалласига ташрифи чоғида ўқитувчи Куанишбай Сеитназаров хонадонида ифторлик қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокимлари ҳам ўзининг ҳудудини хорижда кенг тарғиб қилишни ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун вилоят ҳокимлари туроператорларни жалб этиб, PR маркази филиалларини ташкил қилади. Улар:

➖ ҳар бир вилоятнинг “ташриф қоғози”ни ишлаб чиқади;

➖ Тошкент шаҳри ҳамда ҳудудлардаги аэропорт, вокзаллар ва меҳмонхоналарда “туризм бекатлари”ни ташкил қилади;

➖ ҳар бир вилоятнинг ўзи учун хос бўлган “мавсумий туристик пакети”ни тайёрлайди;

➖ фестивал ва концертлар ўтказиш графигини тасдиқлаб, нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳлар учун ҳам эълон қилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Айтишларича, собиқ энергетика вазири Алишер Султонов нефт, газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича президент маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ҳиндистон ҳукумати Док-1 Макс воқеаси сабаб текширувлардан сўнг 18 та фармацевтика компаниясининг лицензияларини бекор қилди.

Шунингдек, Ҳиндистоннинг гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича бош бошқармаси мамлакатда фармацевтика компаниялари устидан текширув ўтказмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов 74 ёшида вафот этибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда махсус ишчи гуруҳни ташкил қилган ҳолда 2023 йил якунига қадар илғор хориж тажрибаси асосида футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Алоқабанк”нинг маъмурий биноларини сотиб олиш бўйича ўтказилган ауционда “Black Gold Industry News” компанияси объектлар учун 387 миллиард сўм таклиф этган ҳолда ғолиб бўлди (1, 2).

Эътиборлиси, ауциондан бир кун аввал “Алоқабанк” ушбу компанияга 15 йил муддатга 14 фоиз ставкада 390 миллиард сўм кредит берган.

Давлат реестрига кўра, биноларни сотиб олган компания 2022 йил 31 январь куни Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтган. Устав фонди 8 млн сўмни ташкил қилади. Компаниянинг ягона таъсисчиси ва раҳбари сифатида Жалолов Зиёдулло Илёсиддин ўғли кўрсатилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести қаноатлантирилиб, ушбу жиноят ишини янгитдан аппелляция инстанция судида кўриш учун юборилиши белгиланди — Олий суд

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда “Янги Ўзбекистон” массивлари бўйича Фарғонада 80 та, Самарқандда 36 та, Тошкент вилоятида 15 та, Наманганда 14 та уйни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётгани айтилди.

Шу сабабли Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, Марказий банкнинг вилоят бўлинмалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилинди ва вазиятни ўзгартириш учун бир ой муҳлат берилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистон Бош прокуратурасига Россия томонининг Санкт-Петербургдаги кафедаги портлаш ва ҳарбий комиссар Фомин Максим Юревич (Владлен) ўлимига алоқадорликда гумон қилинган Даря Трепованинг турмуш ўртоғи Дмитрий Риловни ҳибсга олиш тўғрисидаги сўрови келмади.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Дмитрий Рилов Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтмаган ва шунга кўра мамлакатимизда бўлиши мумкин эмас.

Бош прокуратура

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган 36 ёшли аёл шу йилнинг 3 февраль куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг долларга сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятининг Оқ олтин туманида яшовчи аёл шу йилнинг 3 февраль куни туғилган қиз фарзандини Тошкент шаҳрида 20 минг долларга сотишга келишиб, ушбу қийматдан 11,5 минг долларни олган вақтида ушланган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

3 апрель куни Сергели туманида 1996 йилда туғилган А.Д. ўзи истиқомат қиладиган уйнинг 9-каватидан 5 ва 4 ёшли фарзандини пастга ташлаб юборган.

Шундан сўнг қўлига бир ёшли фарзандини олиб, ўзи ҳам пастга сакраган. Натижада барчаси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этишган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Испанияда Labaratorio Miquel Y Garriga Inc, S.L. корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” (флаконларда) дори препаратининг ишлаб чиқариш амалиёти талаблари бузилган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги аниқланган.

Ўзбекистон ҳудудига кириб келган “Тутукон Нео ичиш учун эритма 250 мл” дори препарати муомаладан қайтариб олинмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятининг 4 та туманига янги ҳоким тайинланди

• Султанов Ғайратжон Пўлатович
Урганч тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

• Ахмедов Шухрат Курвондурдиевич Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

• Назаров Жаҳонгир Бахромович Боғот тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

• Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Султанов Ғайратжон Пўлатович Урганч тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Ғ.Султонов шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган учта янги ташаббусни билдирди:

Биринчиси, Қорақалпоғистондаги 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 миллион сўмдан қўшимча маблағ ажратилади. Бунинг учун алоҳида Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, унга жорий йилда 250 миллиард сўм йўналтирилади.

Иккинчиси, кадастри йўқ 38 минг уй-жой ва кўчмас мулклар бўйича тегишли ҳужжатлар қилиб берилади.

Учинчиси, аҳоли талабини инобатга олиб, жорий йилда 4 мингта уй-жой қурилади. Бунга қўшимча, замонавий лойиҳа асосида 4 минг якка тартибдаги уй-жой қуришга 4 сотихдан ер ажратилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилмоқда

Янги таҳрирдаги Конституцияда пенсия ва нафақалар ҳақида ҳам сўз борган. Хусусан, 46-моддага асосан, “Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас”.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7 фоизга оширилади — Президент фармони

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Пойтахт ҳокими лавозимида вақтинча ишлаб келган Раҳмонов Бахтиёр Султонович Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel