Президент Шавкат Мирзиёев:
“Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, Жаҳон савдо ташкилоти талаблари ислоҳотларимиз мазмунига тўла мос ва биз ушбу нуфузли ташкилотга тезроқ аъзо бўлиб киришдан манфаатдормиз”.
@pressuzb
Ўзбекистонлик 37 ёшли Орзугул Бобохўжаева Япониянинг Сетагая шаҳрига депутат этиб сайланибди.
@pressuzb
Хитой ташқи ишлар вазирлиги Франциядаги элчисининг собиқ иттифоқ давлатлари суверенитетига шубҳа билдирувчи сўзларини инкор қилиб чиқди.
“Хитой барча мамлакатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти низомининг мақсад ва тамойилларини қўллаб-қувватлайди”, дейилади Хитой ТИВ баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Халқ Республикасининг Франциядаги элчиси Лу Шай 23 апрель куни бўлиб ўтган телемулоқот чоғида Қримни Украинанинг ери деб тан олишдан бош тортган. Бундан ташқари, у постсовет давлатларининг суверенитетини “кучли ҳуқуқий асосга эга эмас” деб айтганди.
@pressuzb
Хитойнинг Франциядаги элчиси дипломатик можаро бошлади
Хитой Халқ Республикасининг Франциядаги элчиси Лу Шай 23 апрель куни бўлиб ўтган телемулоқот чоғида Қримни Украинанинг ери деб тан олишдан бош тортган. Бундан ташқари, у постсовет давлатлари, жумладан, Ўзбекистоннинг ҳам суверенитетини “кучли ҳуқуқий асосга эга эмас” деган.
Франция, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатлари (Латвия, Литва, Эстония) элчининг бу гапларини кескин танқид қилиб, ўз норозилигини билдиришди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Рамазон ҳайити арафасида жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 541 нафар шахс афв этилди.
@pressuzb
Шаҳар шаҳарга ўхшаб боряпти
Шу кунларда пойтахтга келтирилган 400 та автобус ва электробуслар Тошкент кўчаларида ҳаракатни бошлади. Улар орасида 118 дона гормошка-автобуслар ҳам мавжуд.
Фаоллар бу сафарги ҳайитликнинг энг каттасини Тошкент олди, деб баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт жамоат транспортини яхшилаш учун янги электробуслар келтирилгани ҳақида хабар бергандик.
Шаҳар шаҳарга ўхшаши учун ҳам жамоат транспортини яхшилаш ишлари давом эттирилиши керак.
@pressuzb
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
@pressuzb
Эргашев Авазбек Яқубжонович Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Мураткабилов Вахобжон Абдуганиевич Пастдарғом тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати эди.
@pressuzb
Усманов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Президент администрацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда ишлаган.
@pressuzb
ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳридаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ноқонуний равишда ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат автомашинасида ундан 600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа бир ҳолатда эса Сирдарё вилоятидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан бирининг директори ёшларни касбга ўргатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан унинг ўқув марказида таҳсил олаётганларнинг дарсларга қатнашиш ҳолатини мониторинг қилмаслик ва МЧЖ фаолияти бўйича текширув ўтказмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 млн. сўм олган. ДХХ ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 1,4 млн. сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
@pressuzb
АҚШ ҳукумати Алишер Усмоновнинг USM холдинг компаниясига алоқадор Akkermann Cement CA ва у эгалик қиладиган “Оҳангаронцемент” АЖга нисбатан санкция жорий қилди.
@pressuzb
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг топшириғига биноан Ўзбекистонга келган Туркия делегация “Togg” бренди остида ишлаб чиқарилган биринчи миллий электромобилни Президент Шавкат Мирзиёевга намойиш этди ва топширди.
@pressuzb
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирларда 2023 йилга қадар қабул қилинган совғалар рўйхати эълон қилинибди.
Маълумотларга кўра, шу вақтгача қиймати 14,57 млн сўмлик 8 та совға агентликка ҳадя қилинган. Уларнинг барчасини агентлик директори Акмал Бурҳонов қабул қилган.
Улардан 4 таси стол устига қўйиладиган сувенир бўлса, яна 4 таси деворга осиладиган расмдир. Совғаларнинг энг қиммати Миср Маъмурий назорат идорасидан юборилган стол устига қўйиладиган сувенир бўлиб, унинг қиймати 3,2 млн сўмни ташкил этади. Афғонистон Коррупцияга қарши курашиш комиссиясининг сувенири қиймати бўлса 1,35 млн сўмга баҳоланган.
Деворга осиладиган расмларни эса Озарбайжон Коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси (1,4 млн сўм), Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори (1,45 млн сўм), Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги (1,6 млн сўм ва 2,5 млн сўм) юборган.
@pressuzb
❗️“Ташаббусли бюджет” учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади — Президент қарори
Шавкат Мирзиёев “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра:
➖ ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади;
➖ ташаббусли бюджет жараёнида овоз тўплаш ва ғолибларни аниқлаш механизмини танқидий кўриб чиқиш, жумладан кенг жамоатчилик билан муҳокама қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
@pressuzb
Табиат ресурслари вазирлиги 10 апрелдан 10 майга қадар давом этадиган “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, шунингдек, шаҳар ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг барча ходимларини ҳар жумани “Автомобилсиз кун” сифатида ўтказишга чақирди.
@pressuzb
Келгуси ҳафтада АҚШ давлат котибининг терроризмни молиялаштириш ва молиявий жиноятлар бўйича ёрдамчиси Элизабет Розенберг Ўзбекистон ва Қозоғистонга келади.
Ташрифдан мақсад — санкциялар ижросини кучайтириш ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашни кучайтириш.
@pressuzb
23 апрель куни Франция пойтахти Париж шаҳрида O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS халқаро форуми бўлиб ўтди
Париж форумида дунёнинг турли бурчакларида катта муваффақиятга эришиб, жаҳон тоифасидаги профессионалларга айланган 200дан ортиқ ватандошларимиз, Ўзбекистондан ташриф буюрган креатив ва медиа саноатининг етакчи вакиллари иштирок этишди.
«O‘zbekistonlik. Generating Ideas»халқаро форумининг мақсади - хорижда муваффақиятга эришган ўзбекистонликлар ўртасида глобал нетворкинг майдонини яратиш, Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилиши лозим бўлган муҳим масалаларда фикр алмашишдан иборат.
Қозоғистонда 5 ва 6 кунлик иш ҳафтаси билан бир қаторда 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилади.
@pressuzb
Тошкент шаҳридаги 116 та масжидда Ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда
Фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрель соат 00:00 дан 7:30 гача Тошкентда Ҳайит намози ўқиладиган масжидлар атрофидаги кўчалар вақтинча ёпилади. Рўйхат
@pressuzb
Президент фармони билан 21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари деб эълон қилинди.
@pressuzb
Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@pressuzb
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди
Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Қонун 2023 йил 1 майдан кучга киради.
@pressuzb
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов 12-14 апрель кунлари қабул қилган 11 та қарордан 10 тасини e-qaror тизимида яшириб қўйган.
Хусусан, 13 апрель куни имзоланган 247-14-0-Қ/23-сонли қарорда фахрий нуронийлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун 155 млн сўм маблағ ажратиш ҳақида сўз борган.
Аммо ушбу қарор e-qaror тизимида “шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли” яшириб қўйилган.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари ва истиқболларига оид тақдимот билан танишди.
Маълумки, Жаҳон савдо ташкилоти давлатлараро кўп томонлама савдо тизимини мувофиқлаштириб турувчи нуфузли халқаро тузилмадир. Дунё савдосининг 95 фоизи унга аъзо 164 та мамлакат ҳиссасига тўғри келади.
Ташкилотнинг асосий вазифаси – эркин ва шаффоф савдо муносабатларини тартибга солиш ва уни кенгайтириш орқали аъзо мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва инсонлар турмушини яхшилаш ҳисобланади.
@pressuzb
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған совға қилган “Togg” бренди остидаги электромобилни ҳайдаб кўрди.
@pressuzb
ДХХ Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчисини қамоққа олди
Яккабоғ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс ўзи норасмий раҳбарлик қилувчи 2 та МЧЖга қурилиш материаллари сотиб олиш бўйича банкдан ажратилган 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини бошқалар билан жиноий тил бириктириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати ДХХ томонидан аниқланди.
Шунингдек, Шаҳрисабз туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс маҳаллий фуқаро фойдаланиб келаётган 5 гектар ер майдони аукцион савдоларига чиқиб кетганидан хабардор бўлиб, унга ушбу ер майдонининг 50 сотихини қолдириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
@pressuzb
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Амир Темур шоҳ кўчаси 26-уйда жойлашган биносини реконструкция қилиш ишлари тендерсиз “Трест-12” АЖ компаниясига бериб юборилибди. Мазкур компания қурилиш вазирининг оила аъзоларига алоқадор деб кўрилади. Шартнома қиймати 63 млрд 20 млн сўмни ташкил этган.
@pressuzb
“Ташаббусли бюджет”да таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.
Натижада, республикадаги 164 та мактаб, 30 та боғча ва 32 та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилади.
@pressuzb