Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.ларнинг жиноий қилмишлари фош этилиб, уларга нисбатан жорий йил 6 май куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура
@pressuzb
2024 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov
@pressuzb
6 май куни соат 12.00 да Наманган давлат унверситети олдида 26 ёшли эркак ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғини хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Сўнг, у ўзига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган.
Шу вақтда, воқеа жойида бўлган фуқаролар томонидан ўз жонига суиқасд қилган эркак шифохонага хушсиз ҳолатда олиб борилган.
Аниқланишича, ушбу жиноятни содир қилган шахс турмуш ўртоғи билан 2022 йилнинг январь ойидан буён ўзаро оилавий жанжал сабабли ажрашиб, бирга яшамасдан келган.
Шундан сўнг, у турмуш ўртоғини ўзи билан бирга яшашга мажбур қилиб, асоссиз рашқ қилиб келган ҳолда бир неча маротаба жанжаллашиб юрган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура
@pressuzb
Контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 июндан бошлаб истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари бўйича мурожаатлар “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали қабул қилинади ва кўриб чиқилади.
Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
➖ ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади;
➖ мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича мурожаат йўллаган шахс хабардор қилинади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно;
➖ тасдиғини топган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи, жиноятлар учун эса БҲМнинг беш бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.
@pressuzb
Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “YANGI BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилибди.
@pressuzb
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади — Президент фармони
@pressuzb
Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланди
• Полковник Зупаров Санжар Тахирович Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
• Полковник Мухитдинов Мухтар Яшнарович Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
• Полковник Алибаев Хуршид Нарказакович Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлган.
@pressuzb
2023 йил 30 апрелдаги референдумда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги конституциявий қонун 1 майдан кучга кирди.
@pressuzb
Референдумда 16 673 189 фуқаро овоз берди. 15 040 055 овоз берувчи, 90,21 фоиз “ҳа” деб овоз берган. 9,35 фоиз қарши овоз берган.
@pressuzb
❗️2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.
Маълум қилинишича, “UNG petro” МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
@pressuzb
Бош вазир Абдулла Арипов оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 522-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.
@pressuzb
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев ҳам референдумда иштирок этиб, овоз берди.
@pressuzb
Ироқда 44 нафар ўзбекистонлик аёл умрбод ва узоқ муддатларга қамалган — Бош прокуратура
Маълум бўлишича, “Росафа” қамоқхонасида сақланаётган ўзбекистонлик маҳкума аёллар ИШИД террористик ташкилоти аъзолари ҳисобланиб, Сурия Араб Республикаси ва Ироқ давлати ҳудудида мазкур террористик ташкилот сафида фаолият юритиб келишган.
Улар 2017 йилда Ироқ ҳукумати томонидан қўлга олиниб, 4 нафари умрбод, қолганлари 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. Ушбу қамоқхонадаги шароитлар қониқарли бўлмаганлиги сабабли 2019 йил Ироқ ҳукумати билан келишувга асосан маҳкума аёлларнинг 64 нафар фарзанди Ўзбекистонга олиб келиниб, яшаш манзилидаги қариндошлари қарамоғига ҳамда меҳрибонлик уйларига топширилган.
@pressuzb
📱Zoomrad иловасини iOS ёки Android учун юклаб олинг ва ўз автомобилингиз маълумотларини иловага қўшинг! Автомобилингиз ҳақидаги барча муҳим маълумотлар бир жойда ва ҳар доим қўл остингизда бўлади.
Энди жарима квитансиясини сақлашингиз ва тўлов пайтида жарима рақамини киритишингиз шарт эмас. Ўз жарималарингизни реал вақт режимида кўриб бориш ва уларни бир зумда тўлаш имконига эгасиз.
Биз сизга суғурта муддати тугашини автоматик равишда кўрсатамиз ва унинг муддати тугашини эслатиб турамиз. Суғуртага қўшимча равишда газ ускуналари лицензиялари, ишончномалар ва тонировканинг амал қилиш муддатларини кузатиб боринг.
Реклама
Лондондаги Вестминстер аббатлигида Буюк Британия қироли Чарлз III ва унинг рафиқаси қиролича Камиллага тож кийдириш маросими бўлиб ўтди.
74 ёшли Чарлз ўтган йили сентябрда онаси Елизавета II нинг вафотидан кейин қиролга айланган эди. У Британия тахтига ўтирган тарихдаги энг кекса монарх ҳисобланади.
6 май куни бўлиб ўтган тож кийдириш маросимида Ўзбекистондан Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирок этган.
@pressuzb
Илхомжон Абдухалилович Абдугафаров Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистонда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
@pressuzb
ЖССТ СOVID-19 бўйича пандемия ҳолатини бекор қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 5 май куни СOVID-19 тарқалиши эндиликда глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат эмаслиги ҳақида баёнот берди.
“Мана бир йилдан ортиқ вақт давомида пандемия пасайиш тенденциясида бўлиб, аҳолининг эмлаш ва инфекцияларга қарши иммунитети ортиб бормоқда, ўлим камаймоқда ва соғлиқни сақлаш тизимларига юк енгиллашмоқда”, — деди ЖССТ раҳбари.
Шунингдек, ЖССТ директори Тедрос Гебреесус ташкилот баҳоларига кўра, пандемия даврида 20 млн киши коронавирус туфайли вафот этганини маълум қилди. Касаллик аниқланган ҳолатлар сони — 765,2 млн.
@pressuzb
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
@pressuzb
Айрим манбаларга кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг чекланган сони 3 нафар этиб белгиланиши мумкин экан. Бу ҳақда Президент қарори лойиҳаси тайёрлангани айтилмоқда.
Шунингдек, ҳужжатга кўра, қуйидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмалари тегишлича вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаси ҳамда бўйсунувига ўтказилиши назарда тутилган:
– 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Маданият ва туризм вазирликлари, шунингдек, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари;
– 2024 йил 1 мартдан бошлаб Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари.
@pressuzb
Норимов Исломиддин Номоз ўғли Навоий вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
@pressuzb
Шахмат тожининг янги соҳиби — Динг Лижен
Хитойлик гроссмейстер Динг Лижен россиялик шахматчи Ян Непомняшчийни мағлуб этиб, шахмат бўйича жаҳоннинг 17-чемпионига айланди.
@pressuzb
Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татяна Каримова ва набираси Мариам Тиллаева референдумда иштирок этиб, овоз берди
@pressuzb
Референдумда иштирок этиб, овоз бераётган Президент администрацияси раҳбарияти ва масъуллари
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев референдумда иштирок этиб, овоз берди. Анъанага кўра, давлат раҳбарига оила аъзолари ҳамроҳлик қилди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан 2-3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
@pressuzb
Жорий йилда маҳаллалардаги 1 миллиондан зиёд кам таъминланган аҳолининг уйида ифторликлар уюштирилган.
“Вақф” хайрия жамоат фонди ҳисобидан ёрдамга муҳтож фуқароларга 2 миллиард 446 миллион сўмлик хайру эҳсонлар қилинган.
Бу йилги Рамазон ойида 1 400 нафар кам таъминланган фуқароларн давлат томонидан умра зиёратига юборилган.
@pressuzb
Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилди.
Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади.
Қонунларда халқаро арбитраж судлари қарорларини мажбурий ижрога қаратиш механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди.
@pressuzb