Tracker ва Onix автомобиллари учун 25 майдан шартномалар тузиш бошланади — UzAuto Motors
Chevrolet Onix автомобилининг барчага таниш олти комплектацияси ва Chevrolet Tracker'нинг уч комплектацияларига қўшимча янги Premiyer Plus ва Redline модификациялари учун шартнома тузиш мумкин. Шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади.
@pressuzb
Жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайловига 174 млрд 130 млн сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда.
Сметага кўра, харажатларнинг қарийб 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил қилишга йўналтирилади.
@pressuzb
Собиқ энергетика вазири Султонов Алишер Саидаббасович Президентнинг нефт-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
@pressuzb
Йиллик 23%, ҳа, бу айнан “СИЗ УЧУН” омонат тури!
Пул маблағларингизни янада ишончли кўпайтиринг. АЛОҚАБАНКнинг янги “СИЗ УЧУН” омонат тури бу борада сизга қулай таклифни бера олади.
- фоизи - йиллик 23%;
- муддати - 24 ой;
- минимал миқдор - 100 000 сўм.
Омонатни тўлдириш ва қисман ечиш имконияти мавжуд.
“СИЗ УЧУН” омонати — бу айнан Сиз учун!
Омонат Zoomrad мобил иловаси орқали расмийлаштирилади.
Юклаб олинг: iOS | Android
Реклама
18-19 май кунлари Хитой Макразий Осиё давлатлари раҳбарларининг “Марказий Осиё — Хитой” саммитига мезбонлик қилади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
@pressuzb
Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларига мақом қўйиб бериш таклиф қилинмоқда
Маданият ва туризм вазирлиги “Ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг иш вақти ва дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш ҳамда маданий савиясини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Ҳужжат лойиҳаси билан республикада мавжуд барча ишлаб чиқариш корхоналарига иш куни бошланиши ва тугаши пайтида миллий куй ва қўшиқлар, шу жумладан, мақомнинг эшитилиб туриши амалиётини йўлга қўйиш тавсия этилмоқда.
Шунингдек, ушбу қарор лойиҳасига 211 та куй ва қўшиқ рўйхати ҳам илова қилинган.
@pressuzb
Президент томонидан имзоланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди
Унга кўра, Миллий гвардия органларининг ходимларига майда безорилик, совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш, вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш, баённомалар тузиш ва уларни кўриб чиқиш учун судга юбориш бўйича қўшимча ваколатлар берилди.
@pressuzb
Адолат СД партиясидан Роба Маҳмудова президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.
@pressuzb
Экопартия Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Хамзаев Абдушукур Худойкуловични кўрсатиш бўйича қарор қабул қилди. Пленум партия съездини чақирган.
@pressuzb
Европа иттифоқи кенгаши Россияга қарши янги санкциялар тўпламини тайёрлади. Reuters манбаларга кўра, Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон ва Эрондан ҳам ўнлаб янги компаниялар “қора рўйхат”га киритилади.
@pressuzb
9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган тумангаз корхонаси ҳудудида ёнғин ва портлаш содир бўлгани тўғрисида фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
@pressuzb
2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади — Президент фармони
@pressuzb
18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига тўловсиз кириши тартибини жорий этилади — Президент фармони
@pressuzb
❗️2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари президент сайлови бўлиб ўтади — президент фармони
@pressuzb
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, Президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади.
Қонунчилик палатаси ва Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.
@pressuzb
17 май куни Юнусобод тумани 8-мавзеда қурилиш бўлишига норозилик билдирган фуқароларга қарши чиққан қурилиш фирмаси вакиллари — 1991 йилда туғилган Ф.Ж., 1992 йилда туғилган С.Х., 1993 йилда туғилган Х.Н.лар бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузишган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, ушбу қурилишни амалга ошираётган “FRANCHISING INVEST” МЧЖ (Murad Buildings) қурилишни аҳолининг розилигисиз бошламаслик, акс ҳолда лойиҳа ва лойиҳа олди ҳужжатлари бекор қилиниши хусусида расман огоҳлантирилган.
@pressuzb
❗️Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхатини эълон қилди.
@pressuzb
Ҳинд ишлаб чиқарувчиларининг йўтал сиропидан Гамбияда камида 70 нафар, Ўзбекистонда эса 19 нафар боланинг ўлимидан сўнг Ҳиндистон ҳукумати фармацевтика саноати бўйича сиёсатни ўзгартириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Бу ўзгариш дунёдаги энг йирик дори етказиб берувчиси бўлган Ҳиндистоннинг 41 миллиард долларлик фармацевтика саноати устидан назорат, шунингдек, йўтал сироплари, бу дори хомашёсини синовдан ўтказишни кучайтириши мумкин.
Ҳиндистоннинг гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича органи ва Дори воситаларини стандарт назорат қилиш ташкилоти йўтал сиропларини экспорт қилишдан олдин ҳукумат лабораторияларида синовдан ўтказишни таклиф қилган.
@pressuzb
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 21-22 май кунлари Москвага боради
Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захаровага кўра, Саидов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашади.
Учрашувда стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама сиёсий ҳамкорлик ҳамда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар характердаги кўплаб долзарб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
@pressuzb
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:
- Жиззах вилояти прокуратураси бўлим прокурори гўёки тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этганлигини иддао қилиб, “хизмати” эвазига ундан 1300 АҚШ доллари олган вақтида;
- Жиззах вилоятидаги туман ҳокимликларидан бирининг юрисконсульти чорвачилик ва балиқчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг бошқаруви бўйича юзага келган муаммони танишлари орқали мазкур хўжаликнинг қонуний раҳбари фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида;
- Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими мансабдор ходими Асака туманида фаолият юритувчи МЧЖга нефт маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланиши учун лицензия олишда зарур бўладиган хулоса тайёрлаб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари ва лицензия олиб бериш учун “Ўзнефтгазинспекция”да ишловчи танишига 10 минг АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, МЧЖ таъсисчисидан 13 минг АҚШ доллари олган вақтда қўлга олинди.
@pressuzb
“Миллий тикланиш” партияси президент сайловида ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
@pressuzb
O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши Мирзиёев Шавкат Миромонович номзодини президентликка кўрсатишни қўллаб-қувватлади.
@pressuzb
Халқ демократик партиясидан Иноятов Улуғбек Илясович президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.
@pressuzb
Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясига 10 майдан старт берилди
Марказий сайлов комиссияси 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайлови учун кампания бошлангани ҳақидаги қарорни қабул қилди.
Партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатга олиш учун 13 майгача мурожаат қилади. Сайловда иштирок этиш учун ҳужжатларни эса 15 майгача МСКга юбориши керак. 17 майдан 1 июнгача партиялар ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин. Номзодни рўйхатга олиш ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этиш — 2 июнь куни якунланади.
МСК томонидан президентликка номзодларни рўйхатга олиш 6 июнгача амалга оширилади.
@pressuzb
Пахтачи туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Ҳодиса шахобчадаги “МАН” русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни заҳира сиғимига бўшатиш жарёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Ёнғин натижасида газ қуйиш шахобчаси ҳудудида бўлган 3 та “ИСУЗУ” русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб зарарланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин ўчирилган.
@pressuzb
Президент қарори билан 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда Жаҳон шахмат федерациясининг (FIDE) навбатдаги конгресси 2026 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланди.
Маълумот учун, Халқаро шахмат федерациясининг 2022 йилдаги конгрессида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганди.
@pressuzb
P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши талаби бекор қилинади — Президент фармони
@pressuzb
“Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ва унинг мобил иловаси ишга туширилади. Бунда, портал ва унинг мобил иловасида фуқаро ва тадбиркорлар учун қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш, уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни тақдим этиш имконияти бўлади.
@pressuzb
❗️Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади.
Бу борада тегишли Президент фармони имзоланди.
@pressuzb
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланади.
@pressuzb