Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 10 июнь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:
➖ тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
➖ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);
➖ ва қайта тикланган талабалар учун.
@pressuzb
Президент фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди.
Шунингдек, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилди.
@pressuzb
Президент фармони билан Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувда иштирок этиш учун 2 июнь куни амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрида бўлади.
@pressuzb
28 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов билан пойтахт маркази – Ц1 ни кезгани, кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватларидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани ёлғон бўлиб, ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири 28 май куни белгиланган режага асосан соат 10:00 дан 22:00 га қадар Самарқанд вилоятида бўлган.
Иккинчидан, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ – 1 даҳаси аҳолисининг мурожаати асосида вазиятни ўрганиш ва тегишли чораларни кўриш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган. Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бирорта мутасаддилари иштирок этмаган ва кўрсатма бермаган.
@pressuzb
Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланиш бўйича ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда
Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП қурултойида давлат байроғидан фақат байрам ва маросимларда ёки спорт мусобақаларида кўтаришда фойдаланилаётгани, эндиликда эса унинг ҳар бир хонадонда хилпираб туришига рухсат берувчи ҳужжатни қабул қилиш вақти етганини таъкидлади.
@pressuzb
Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Улуғбек Иноятов интернет, ижтимоий тармоқлар орқали тижорий фаолият, реклама билан шуғулланаётганлар даромадларини солиққа тортиш ва “мактаб солиғи”ни жорий этишни таклиф қилибди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни президентлик сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманига ташрифи давомида автобусга ўтириб, йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди.
@pressuzb
Ўзини президент администрацияси ходими сифатида таништириб, Учкўприк туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига фуқародан 80 минг АҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди.
@pressuzb
Ёқилғи-энергия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар пул мукофоти билан рағбатлантирилади
“Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:
➖ аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
➖ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
➖ ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
❗️Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Ўзэнергоинспекция фаолиятига “Энергоназорат” платформаси ҳамда унинг мобил иловасининг синов версияси 2024 йил 1 мартгача тажриба тариқасида Қашқадарё вилоятида, 2024 йил 1 октябргача тўлиқ версияси жорий этилади.
@pressuzb
📱 “COMFORT PLUS” хорижий валютадаги омонат тури — пулларингиз учун ажойиб танлов
Онлайн омонатлар молиявий эркинликнинг янги босқичидир. Тасаввур қилинг, энди сиз пулларингизни уйингиздан чиқмасдан, банкка бориб, навбатда турмасдан ва вақт сарфламасдан сармоя сифатида киритишингиз мумкин.
Шунчаки Zoomrad мобил иловасига киринг ва бир уриниш билан омонат очинг. АТ “Алоқабанк” сизга янги омонат тури орқали айнан шу имкониятни тақдим этади.
“COMFORT PLUS” омонати бу:
- йиллик 6,5%;
- минимал 100 АҚШ доллари ва ундан кўпроқ маблағларингизни жойлаштириш имконияти;
- муддати 24 ой;
Шунингдек, омонатни тўлдириш ва қисман ечиш имконияти мавжуд.
Омонат Zoomrad мобил иловаси орқали расмийлаштирилади. Юклаб олинг: iOS | Android
Реклама
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди
23 май куни таниқли қиличбоз, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками, халқаро тоифадаги ҳакам Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди. У Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирида косметологик операция қилинган ва шундан сўнг аҳволи ёмонлашиб, вафот этган.
Аида Хасанова кўп карра Ўзбекистон чемпиони, 2001−2006 йилларда Марказий Осиё чемпиони, 2005 йилда Англияда ўтказилган халқаро турнир олтин медали совриндори бўлган. 2014 йилда у уч турдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи халқаро ҳакам бўлган.
Бундан ташқари, Аида Хасанова 2019 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон ва Марказий Осиёдан биринчи ҳакам этиб сайланди. Ушбу ўйинларда у Осиёни ҳимоя қиладиган ягона аёл қиличбозлик ҳаками эди.
@pressuzb
Марказий банк синов тариқасида “UZPAYNET” МЧЖнинг тўлов агентлик тармоғи орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул бериш амалиётини йўлга қўйишга рухсат берди.
@pressuzb
Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг Юнусобод туман қурилиш бўлими бош мутахассиси А.Ю. фуқаро О.А.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали қурилиши тугалланган бино иншоотини фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатнома олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
@pressuzb
Адлия вазири ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифаларидан озод этилди.
Шерзод Рабиев адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори эди.
@pressuzb
Фарғонада 14 гектар ерни 140 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган Россия Федерацияси фуқароси қўлга олинди.
@pressuzb
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада байроғга нисбатан зарур ҳурматни таъминлаш шарти билан қуйидагилар таклиф этилмоқда:
➖ Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда ҳамда бошқа ҳолларда фойдаланилишга рухсат бериш;
➖ байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланишга рухсат бериш;
➖ давлат органларининг рамзларида (байроқ, геральдик белги) ва уларнинг расмий веб-сайтларида Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланишга ҳуқуқий асос ўрнатиш;
➖ Давлат байроғи тасвиридан устки кийимга безатиш учун фойдаланишга рухсат бериш;
Шунингдек, давлат байроғига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлинишига йўл қўйилмайдиган ҳоллар аниқ белгилаб берилмоқда.
@pressuzb
Воҳид Хамидов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, 20 апрель куни қабул қилинган президент қарори билан ушбу марказ ташкил этилганди.
@pressuzb
Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилмоқда. Шундан 12905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир.
Мазкур ерлардан фойдаланувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда. Жумладан:
➖ фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари – 13185 гектар (242 та);
➖ ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари – 203,8 гектар (49 та);
➖ деҳқон хўжаликлари – 323,5 гектар (100 та);
➖ ўзга ердан фойдаланувчилар – 2263,2 гектар (379 та);
➖ аҳоли томорқалари – 3012,6 гектар;
➖ маҳаллий ҳокимият захирасидаги ерлар – 60,5 гектар (2 та);
➖ каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар – 680,5 гектар.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга бориши кутилмоқда
Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида 2-3 июнь кунлари “Марказий Осиё - Европа иттифоқи” саммити бўлиб ўтади.
Саммитда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари раҳбарлари, шунингдек, Туркманистон бош вазири ўринбосари ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишел қатнашади.
@pressuzb
Қозоғистоннинг KazGrain экспортчилар миллий ассоциацияси раҳбари Зейнолла Абдуманапов Ўзбекистонга автотранспортда буғдой олиб чиқиб кетишни чеклашни таклиф қилмоқда.
“Ҳукумат томонидан Россиядан автомобиль йўллари орқали буғдой олиб киришни тақиқлаш чоралари кўрилганига қарамай, сўнгги пайтларда Россиядан вагонлар Туркистон вилоятига кириб, “Камаз”ларга ортилаётгани ҳамда Ўзбекистонга экспорт қилинаётганини кўряпмиз. Бу буғдой қандай тарзда қонуний равишда экспорт қилинаётганини ким назоратга олади?
Шуни таъкидлаш керакки, Россиянинг бу арзон буғдойи Қозоғистон буғдойининг бутун экспортини бузади. Шу муносабат билан ушбу масалани кун тартибига қўйиш ва Қозоғистондан Ўзбекистонга автотранспорт орқали буғдой олиб чиқиб кетилишини чеклашни кўриб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман”, деган KazGrain раҳбари.
@pressuzb
Президент фармони билан 7 май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни деб белгиланди.
@pressuzb
❗️Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизни қасддан ўлдирган шахсга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, у хавфли рецидивист деб топилиб, унга тайинланган жазо махсус тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.
@pressuzb
25 май куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишган.
ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган. Қолган 2 нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.
@pressuzb
Президент “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонунга кўра:
➖ таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотлар, қиздириладиган тамаки маҳсулоти, электрон сигареталар, вейплар, никотин суюқликлари, чилим учун мўлжалланган қоришмалар тамаки маҳсулотларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан ушбу турдаги маҳсулотларни чеклашга қаратилган ҳамма чоралар амал қилади;
➖ Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки, ва никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;
➖ Таркибида жозибадорликни оширишга қаратилган моддалар (ароматизаторлар, бўёқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари) бўлган электрон сигареталар, улар учун никотин ва никотинсиз суюқликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;
➖ Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилиш тақиқланади. Ушбу тартиб 45 дан ортиқ мамлакатларда амалга оширилган. Унга мувофиқ, савдо майдончасида фақат қоғозга босилган сотиладиган тамаки маҳсулотларининг рўйхати жойлаштирилади. Маҳсулотларнинг ўзи харидорга кўринмайдиган жойда сақланади;
➖ Сигарет қадоқларига қўлланиладиган расм кўринишидаги тиббий огоҳлантириш ҳажми 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда;
➖ савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма (қўл, товоқ, сават, қўл араваларидан) савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 (ҳозир 20) ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш тақиқланади.
Шунингдек, алкоголь маҳсулотларини иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, боғларда, барча турдаги жамоат транспортида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилиш тақиқланади.
Қонун 26 августдан бошлаб кучга киради.
@pressuzb
Бугундан UzAuto Motors Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлади.
@pressuzb
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб турмуш ўртоғи билан илк марта Ўзбекистонга келди. Эътиборлиси, улар Ўзбекистонга Остонадан Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг оддий рейси орқали учиб келишган.
@pressuzb
Сингапур президенти илк бор Ўзбекистонга келяпти
Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 23-25 май кунлари Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб тарихда биринчи марта расмий ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф давомида Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими ва меҳмон шарафига зиёфат берилади.
Шунингдек, президентлар Ўзбекистон-Сингапур тадбиркорлари билан икки давлат бизнес форуми доирасида учрашув ҳам ўтказадилар.
Ҳалима Ёқуб Давлат бошқаруви академияси ва Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриши режалаштирилган.
@pressuzb
Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади — Ҳукумат қарори
➖ 2023 йил 1 июлдан давлат органларининг АКТ соҳасига маъсул ходимлари 3 йилда бир марта малакасини оширади.
Ходимларнинг малакасини оширишга Рақамли технологиялар вазирлиги масъул ҳисобланади.
Малака ошириш курси 24 соатдан кам бўлмаслиги лозим, курсни таъмомлаган ходимлар икки ойда рейтинг баҳолашдан ўтказилади.
➖ 2023 йил 1 августдан давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади.
Малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни юборган давлат органларининг маблағлари ҳисобидан қопланади.
@pressuzb