Венгриянинг OTP Bank’и Ипотека банкни расман сотиб олди
2022 йилнинг декабр ойида томонлар Ипотека-банкнинг 100 фоизини (умумий банк акциялардаги улуши тахминан 98 фоиз) OTP Bank томонидан сотиб олиш юзасидан олди-сотди шартномасини имзолаганди.
13 июнь куни банкни сотиб олишнинг биринчи босқичи якунланди. Натижада ОTP Bank Ипотека-банкнинг асосий акциядорига ҳамда билвосита банкка тегишли “Ipoteka Lizing” ва “Imkon Sug'urta” жамиятлари эгасига айланди.
@pressuzb
Айтишларича, Мухторхон Махсудович Ташходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган.
Хабар расман тасдиқланмаган.
@pressuzb
Избосаров Агзам Фахриддинович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг Электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А. Избосаров Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби Алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.
@pressuzb
Бугунги кунда пул бирлигини деноминация қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган — Марказий банк
@pressuzb
Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов Шайхонтоҳур туманида “Туризм халқаси”ни ташкил этиш учун республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий буджетига 3 йил муддатга 100 млрд сўм бюджет ссудаси олди.
@pressuzb
Чилонзор туман ИИБ биносида 21 ёшли фуқаро вафоти юзасидан Чилонзор туман прокурори томонидан 9 июнь куни Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жиноят иши қўзғатилди.
@pressuzb
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шаклини тасдиқлади.
@pressuzb
Самарқандда ҳоким ёрдамчиси 1 500$ пора билан ушланди
Халқ банки Самарқанд шаҳар филиалидан кредит олмоқчи бўлиб юрган фуқародан “Шукрона” МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс унинг ишончига кириб, банкдаги мансабдор танишлари орқали 150 миллион сўм миқдорида кредит чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган.
7 июнь куни Самарқанд шаҳар Сайфи Сарой кўчасида жойлашган “Шукрона” МФЙ биноси ёнида ҳоким ёрдамчиси фуқародан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
@pressuzb
8 июнь куни пойтахтдаги қатор ҳудудлар электрсиз қолди
Тошкент шаҳридаги “Қўқон” подстанциясида 35 кВли кабел тармоғининг шикастланиши натижасида ёнғин содир бўлган. Бунинг натижасида Миробод ва Яккасарой туманлари истеъмолчиларининг бир қисми электр таъминотидан узилган.
Таъмирлаш ишлари туфайли Яшнобод, Бектемир ва Чилонзор туманлари ҳудудидаги қисман аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00 га қадар, Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим жойларида эса соат 16:00 дан 18:00 га қадар электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Юқори кучланишли электр тармоғида юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилди. Бунинг натижасида Яшнобод, Яккасарой ва Миробод туманларининг бир қатор аҳоли массивлари сувсиз қолди.
@pressuzb
1 июнь куни Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини битираётган Ш.Бобораҳимов, М.Саидалимов, О.Ўткиров ва Ж.Эшназаров сайр қилиб юришганда кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган кичкина қизчани кўриб қолишади.
Ўқувчилардан бири дарҳол унинг ота-онасига хабар бериш учун квартира томон югурган, қолган учовлон қизалоқ осилиб қолган балкон остида қўлларини чўзиб, тирик қутқарув панжарасини ясашган. Кейин қизча пастга қулаган, аммо йигитлар уни ушлаб қолишга муваффақ бўлишган.
@pressuzb
НАТО йиғилишида Ўзбекистондан ҳам вакил қатнашди
5 июнь куни НАТО Ҳарбий қўмитаси танланган ҳамкорлар — Жазоир, Озарбайжон, Иордания, Кувайт ва Ўзбекистон билан энергетика хавфсизлиги, ундан кейинги муаммоларни, шунингдек, мавжуд шериклик доирасидаги ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришдан фойда кўрадиган асосий йўналишларни муҳокама қилди.
НАТО Ҳарбий қўмитаси раиси ўринбосари генерал-лейтенант Ленс Ландрум йиғилишда умумий муаммоларни ҳал қилиш ва глобал хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Муҳокамада муҳим инфратузилма ва энергия хавфсизлиги ҳақида гап кетган ҳамда давлатлар ўзларининг мустаҳкамлигини таъминлашга масъул экани айтилган.
@pressuzb
Президент фармони билан Қатар Давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.
@pressuzb
Ўзбекистон Президентлигига сайловолди ташвиқотлар 7 июндан бошланади
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказиш масаласи муҳокама этилди.
Шунингдек, мажлисда:
➖ Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятовни,
➖ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёевни,
➖ “Адолат” социал-демократик партиясидан Робахон Махмудовани,
➖ Экологик партиядан Абдушукур Хамзаевни Ўзбекистон президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
@pressuzb
Журналистни сўккан шахсга маъмурий иш очилди
“MY5” телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни номаълум шахс ҳақорат қилгани ва журналистик фаолиятига тўсқинлик қилгани хабар берилганди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, 1993 йилда туғилган М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан Н.Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни Туркияга боради ва Режеп Таййип Эрдоғаннинг инаугурациясида иштирок этади.
@pressuzb
Қизилтепа тумани ҳокими қатор МЧЖлар таъсисчиси экани маълум бўлди
Platina.uz нашри сўровига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ўрганишларидан маълум бўлишича, Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими Улуғбек Файзиев таъсисчилигида тадбиркорлик субектлари мавжудлиги ва Ўзбекистон Республикаси “Тадбиркорлик эркинлиги кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунлар талабларига риоя қилинмагани аниқланган.
Хусусан, Қизилтепа тумани ҳокими, сенатор Файзиев Улуғбек Ғаниевич “Zarafshon Golden Group” МЧЖ, “Ғани бобо чорваси” МЧЖ ва “Zarafshon Grand Invest” МЧЖ таъсисчиси экани маълум бўлган. Шунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан йўл қўйилган қонун бузилишларни бартараф қилиш тўғрисида Навоий вилояти ҳокимлигига тақдимнома киритилган.
@pressuzb
Айтишларича, Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Хабар расман тасдиқланмаган.
@pressuzb
Миробод тумани ҳокими Пулатов Шухрат Абдужаббарович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланди.
@pressuzb
“2023-2024 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар инфротузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
➖ 2023-2024 йилларда Шайхонтоҳур туманида 2 минг ўринли 8 та замонавий меҳмонхона ташкил этиш;
➖ 2023 йил декабргача “Чорсу” ва “Эски жува” бозорларини тартибга келтириш ва сотувчиларга зарур шарт-шароитларни яратиш;
➖ 2023 йил ноябргача Оқ тепа канали ҳамда Лабзак ва Ўрда маҳаллаларидан оқиб ўтувчи Анҳор бўйи кўчасидаги канал бўйида сайлгоҳ ташкил этиш;
➖ 2024 йил июлгача Шайхонтоҳур тумани ҳудудида мавжуд бўлган тарихий дарвозаларни тиклаш;
➖ 2023 йил октябргача Абдулла Қодирий кўчасида барпо этилган сайлгоҳ қисмларини боғловчи пиёдалар кўпригини барпо этиш;
➖ 2023 йил июлгача Абдулла Қодирий кўчасидаги сайлгоҳни хусусий бошқарувга бериш;
➖ 2023 йил ноябргача Гулбозор маҳалласида Тошкентнинг қадимги тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда туризм кўчасини ташкил этиш;
➖ 2024 йилгача Самарқанд дарвоза кўчасидан ўтган Жангоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ коллекторларини тупроқ билан тўлдириш, пайдо бўлган бўш ер майдонларини аукцион орқали савдога чиқарган ҳолда кўнгилочар кўчалар, ресторанлар, савдо-хизмат кўрсатиш обектларини ташкил этиш белгиланди.
@pressuzb
Давлатлар Путиндан узоқлашаётган пайтда у бирлашишни таклиф қилди
Сочида бўлиб ўтган ЕОИИ ва МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда Россия президенти Владимир Путин собиқ иттифоқ давлатлари орасида таълимни бир хиллаштириш ҳақида гапирган. Бу гап бир қатор давлатлар айнан Россиядан юз ўгираётган пайтда янграган.
Сўнгги кунларда Тожикистон ва Россия ўртасидаги вазият кескинлашяпти. Тожиклар ЕОИИ таркибидан, Арманистон эса ОДКБдан чиқиб кетмоқчи, Озарбайжон ҳам Россия билан алоқаларни совуқлаштиряпти. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев июнь ойи ўрталарида бўлиб ўтадиган Петербург халқаро иқтисодий форумида қатнашмаслиги маълум қилинди.
@pressuzb
Bloomberg нашри Хитойда кучли жазирама кузатилаётгани, оқибатда уй ҳайвонлари нобуд бўлётгани ҳақида ёзмоқда. Натижада электр тармоқлари ишдан чиққан. Бу эса йирик заводлар ишини тўхтатиб қўйган. Май ойида Шанхайдаги иссиқ сўнгги 150 йилдаги рекордни янгилаган.
@pressuzb
Ёшлар ойлиги муносабати билан Uzbekistan Airways 14-30 ёшдаги ёшлар учун барча маҳаллий авиақатновларга 9-30 июнь кунлари 15% чегирма тақдим этади.
@pressuzb
Олтиариқда ЙТҲ оқибатида Италия фуқароси ҳалок бўлди
2 июнь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 2002 йилда туғилган Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед ҳайдаб кетаётган 67 ёшли Италия фуқаросини (аёл киши) уриб юборган. Аёл олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
@pressuzb
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов вилоятдаги қатор туман ҳокимларини қаттиқ огоҳлантирди
Бухоро шаҳар ҳокими Ж.Носиров, Когон шаҳар ҳокими Ҳ.Давлатов, Олот тумани ҳокими Н.Неъматова, Шофиркон туман ҳокими А.Файзиллоев, Қоракўл тумани ҳокими Х.Тоҳиров ҳамда Пешку тумани ҳокими В.Қаҳҳоровлар тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда оқсоқликка йўл қўйгани учун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов томонидан қаттиқ огоҳлантирилган.
Шунингдек, 1 июлгача ушбу ҳокимлар белгиланган кўрсатгичлар ижросини таъминламаган тақдирда уларга интизомий жазо чорасини кўриш қайд этилган.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан Италияга боради.
@pressuzb
Бўка туманида терговга жалб қилинган гумонланувчи шахснинг вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда — Бош прокуратура
@pressuzb
Ўзбекистонда ёшлар ойлиги бошланди
Ёшлар ойлиги доирасида қатор лойиҳалар, интеллектуал танловлар, учрашувлар, спорт мусобақалари ҳамда гала концертлар ўтказилиши режалаштирилган. Ойликнинг илк куни Қорақалпоғистон Республикасида 3 июнь куни старт олди.
Ёшлар фестиваллари қуйидаги саналарда барча ҳудудларда бўлиб ўтади:
Хоразм вилояти 5 июнь, Бухоро вилояти 8 июнь, Навоий вилояти 10 июнь, Сурхондарё вилояти 12 июнь, Қашқадарё вилояти 14 июнь, Самарқанд вилояти 16 июнь, Наманган вилояти 18 июнь, Сирдарё вилояти 20 июнь, Андижон вилояти 22 июнь, Фарғона вилояти 24 июнь, Тошкент вилояти 25 июнь, Тошкент шаҳри 30 июнь.
@pressuzb
Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.
@pressuzb
❗️“Мазангни қочираман ҳозир” — пойтахтда журналист тазйиққа учради
3 июнь куни Тошкент шаҳрида аҳоли мурожаати асосида пойтахтдаги ноқонуний қурилишни ўрганиш учун борган “MY5” телеканали ходимлари, жумладан, журналист Нозимжон Тешаев тазйиққа учраган.
Маълумотларга кўра, кўп қаватли уйда ноқонуний қурилиш қилаётган шахс уларни куракда турмайдиган гаплар билан ҳарорат қилган ва журналист фаолиятига тўсқинлик қилган.
Тегишли органлар журналистга тазйиқ ўтказиб, уларнинг “мазасини қочирадиган”, хоҳлаган жойига ноқонуний қурилиш қиладиган бу зўравонларга эътибор қаратади, деган умиддамиз.
@pressuzb
Ҳар ҳафтанинг жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик қилади ҳамда хайрия тадбирларини ўтказади — Президент фармони
@pressuzb