pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан барча ҳудудлардаги автобуслар ёшларга бепул хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, шу куни метро ҳам ёшлар учун бепул бўлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов мамлакатнинг собиқ биринчи хоними Татяна Каримовага нисбатан судда даъво қўзғаган ва уни ФИБ Яккасарой туманлараро суди 26 июнь куни кўриб чиқиши керак эди.

Маълум бўлишича, суд томонларнинг аризасига кўра, номаълум муддатга қолдирилган. Шунингдек, жавобгар тараф (Татяна Каримова) суд мажлисини ёпиқ тарзда кўрилишини сўраб ариза киритган ва бу қаноатлантирилган.

Маълумот учун, даъво предмети ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низолар экани маълум бўлганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмаслик, одамлар гавжум жойларга бормаслик, шунингдек, “Россия ҳудудида амалдаги жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш”га чақирди.

Шунингдек, зарур ҳолларда фуқаролардан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг ягона Call-марказига зудлик билан мурожаат қилиш сўралган: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Жамоатчилик эътирозидан сўнг 21 июнь куни Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Турсунов Юсуф Муфтуллаевич 22 июнь куни лавозимидан озод этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бюджет маблағини талон-торож қилган собиқ мансабдор яна лавозимига қайтди

Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг собиқ бошлиғи Юсуф Турсунов 1 млрд 53 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилгани учун 2021 йилда суд ҳукми билан мансабдор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган.

2023 йил 21 июндаги Навоий шаҳар ҳокимининг қарори билан Турсунов Юсуф Муфтуллаевич яна Навоий шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ҳиндистонда ўзбекистонлик 3 аёл ноқонуний ҳибсда сақланмоқда

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси 2021 йил октябрь ойида Биҳар штатида Ҳиндистон-Непал чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётганда қўлга олинган уч нафар опа-сингил – Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ вазиятни назоратга олган.

Аёллар билан боғлиқ вазият ҳақида Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари хабар берган. Қайд этилишича, аёллар Фейсбук орқали танишган Ҳиндистон фуқаросига ишонишган ва Ҳиндистонга ишлаш учун кетмоқчи бўлган. Ҳиндистон нашри улар одам савдоси қурбонига айланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Ўтган йилнинг август ойида Арария шаҳри суди Ўзбекистон фуқароларини айбсиз деб топиб, уларни мамлакатдан депортация қилиш кераклиги ҳақида қарор чиқарган, бироқ бюрократик тўсиқлар ва юрисдикциянинг мураккаблиги туфайли улар ҳамон ҳибсда қолмоқда.

Ҳибсхона маъмурияти, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, маҳбусларнинг оила аъзолари билан мулоқот қилишига рухсат берилмаяпти. Ўзбекистон элчихонаси хабарида “Афсус билан қайд этиш керакки, фуқароларимиз ёки уларнинг яқинлари ушбу масала бўйича тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам олиш учун ўз вақтида мурожаат қилмаган”, дейилади.

Элчихона Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги ва Биҳар штатининг тегишли идоралари билан музокаралар олиб бормоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қурбон ҳайити муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.

Демак, ўзбекистонликлар қуйидаги саналарда кетма-кет 5 кун дам олишади:
• 28 июнь, чоршанба;
• 29 июнь, пайшанба;
• 30 июнь, жума;
• 1 июль, шанба;
• 2 июль, якшанба.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️18 июнь Тошкент шаҳрида соат 17:00дан 21:00 вақт оралиғида конвектив булутларнинг жадал ривожланиши билан шамол тезлиги 13-15 м/с гача кучайиши баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин — Ўзгидромет

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Федерациянинг аввалги раҳбари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов эди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди

“2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент Фармойиши қабул қилинди

Фармойишга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:

бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;

➖ магистратура
бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.

Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчага кўра, шахсий томорқасида банд бўлган ёки мазкур майдонда, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент қарорига кўра қуйидагилар ҳисобдан чиқарилади:

2023 йил 1 июнь ҳолатига жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;

2023 йил 1 июнь ҳолатига охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;

2023 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси.

Шунингдек, 2024 йил 1 июнга қадар ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг уч карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартиби тўхтатиб турилади.

Фермер хўжаликларига 2023 йил 1 июнь ҳолатига шаклланган сув солиғидан қарзини ўн икки ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Чилонзор тумани “Астробод” кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехида содир бўлган портлашда 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, 14 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган — ФВВ

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев вилоят ҳокимлиги балансидаги Toyota Prado автомобилини таъмирлатиш учун 50 млн сўм, Coddilac Escalade автомобили учун эса 15 млн сўм маблағ ажратибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистонда ўтган йили йигирмадан зиёд боланинг ўлимига сабаб бўлган йўтал сиропларини ишлаб чиқарган ҳинд компанияси заҳарли саноат моддасидан фойдаланган.

Marion Biotech компанияси ингредиент — пропилен гликолни (PG) Maya Chemtech India савдо белгисидан сотиб олган. Aммо у фармацевтика учун мўлжалланган материалларни сотиш учун лицензияга эга бўлмаган ва фақат саноат тоифасидаги маҳсулотлар билан шуғулланган.

Терговда исми ошкор этилишини истамаган манбалардан бири Marion ундан йўтал сиропи тайёрлаш учун фойдаланишини билмаганини айтган бўлса, иккинчи манба компания саноат даражасидаги пропилен гликол сотиб олганини билдирган.

Терговчи эса Marion компанияси Ўзбекистонга сотган сиропларда қўллашдан олдин ингредиентни синаб кўрмаганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили охирида “ДОК-1 Макс” дори воситаси оқибатида 19 (баъзи манбаларда ундан ҳам кўпроқ) бола вафот этган.

Январ ойида Ўзбекистонда болалар ўлимига алоқадорликда айбланиб, тўрт киши, жумладан Marion дори-дармонларини импорт қилган компаниянинг икки раҳбари ҳибсга олинган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Хоразмда “Damas” автомашинаси ҳайдовчиси Хива шаҳар ИИБ бошлиғини уриб юборди. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Путин Беларус президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда у мамлакатдаги вазият ҳақида маълумот берган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компанияларга Европа Иттифоқи санкция жорий қилди

Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан 11-санциялар пакетини эълон қилди.

Унга кўра, иттифоқ Украинага қарши босқинчилик урушида Россия ҳарбий-саноат комплексини бевосита қўллаб-қувватловчилар рўйхатига 87 та янги ташкилотни қўшмоқда, яъни уларнинг товарлар ва илғор технологиялар экспортига нисбатан қаттиқроқ чекловлар ўрнатилади.

Рўйхатга киритилган Россия ва Эрон компанияларидан ташқари, энди бу пакетга Хитой, Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Сурия ва Арманистонда рўйхатдан ўтган компаниялар ҳам қўшилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Нодиржон Холбўтаев (Нодир Жонузоқ) Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Франциядан рўйхатдан ўтган GROUPE HATIER INTERNATIONAL компанияси билан тўғридан тўғри шартнома тузди. Шартномага кўра, ушбу компания 2023-2026 ўқув йиллари учун 1-11-синфларга француз тилини чет тили сифатида ўргатишга қаратилган жами 754 708 нусхадаги дарслик ва машқ дафтарларини етказиб беради.

2023 йил учун фойдаланиладиган дарсликларнинг миқдори 325 256 нусхада экани қайд этилган ва жорий йил учун Ўзбекистон томони француз компаниясига дарсликларни етказиб бериш харажатлари билан бирга жами 1,25 млн евро тўлаб беради. Кейинги йилларда китоблар миқдорига қараб, нархлар алоҳида ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Исмаилов Абдували Абдумаликович — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ректори этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий маркази директори эди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

⚡️Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Самарқандда чанг бўронлари. Минтақада қурғоқчилик, яшил массанинг камайиши, чўллашишнинг жадал давом этаётганидан дарак берувчи жиддий сигналлар.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига боради.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Самарқандда 36 ёшли эркак Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилиги натижасида жаҳл қилиб, ундан ўч олиш мақсадида 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 та қиз ва 1 та ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у ушбу ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган. Ҳозирда у шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Владимир Норов нафақага чиқди

Собиқ ташқи ишлар вазири, Марказий Осиё халқаро институти директори Норов Владимир Имамович нафақага чиқди. Бу маълумотни институтдаги манбалар тасдиқлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Эрон Ислом Республикаси ва Латвия Республикасидаги элчихоналарида транспорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади — Президент фармони

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Хоразм йўл қурилиш” МЧЖ бўлим бошлиғи Хива туманидаги оилавий корхонага тегишли 8500 квадрат метр ер майдонига ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан, асфальт ётқизиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 1,3 млрд сўм талаб қилиб, шундан 48 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Швейцариянинг Credit Suisse банки пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфи юқори бўлган мамлакатлардан янги мижозлар жалб қилишни тақиқлади. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel