Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон президенти лавозимига киришди.
@pressuzb
Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Бунгача у Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
@pressuzb
Айтишларича, Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими 14 июль куни бўлиб ўтади.
@pressuzb
“Компромат иши” доирасидаги суд 18 июль куни бўлиб ўтади. Олий суд 19 нафар жабрланувчи рўйхатини эълон қилди. Улар орасида собиқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ва ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Ирматов ҳам бор.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида инвестиция муҳити қониқарсизлигини танқид қилиб, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.
Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
@pressuzb
2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари
@pressuzb
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
Қонун билан давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди, жумладан:
• байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойларида, биноларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт салонида;
• байроқдан спорт мусобақалари, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарни нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;
• халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, Қонун билан байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари аниқ белгиланди, хусусан:
➖ байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;
➖ бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;
➖ столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;
➖ кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;
➖ байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;
➖ байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
@pressuzb
Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Иззат кўчасидаги уй-жойларнинг қурилиши ва фуқароларга сотиш жараёнларини ўрганиш ҳамда юзага келган муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.
@pressuzb
Расмий манбаларга кўра, молия вазирининг собиқ ўринбосари Жамшид Абруев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланган.
@pressuzb
АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, Ўзбекистон алкогол истеъмоли бўйича 189 та мамлакат ичида 124-ўринда қайд этилган (аҳоли жон бошига йилига ўртача 2,45 литр алкогол тўғри келади).
Биринчи ўринни эса Кук ороллари эгаллаган. Бу ерда аҳоли жон бошига йилига ўртача 12,97 литр алкогол ичилади. АҚШ аҳолиси йилига ўртача 8,93 литр алкогол истеъмол қилади ва 35-ўринни эгаллайди, Россияда аҳоли жон бошига йиллик ўртача истеъмол 7,29 литрга тенг (56-ўрин).
Қозоғистонда бу кўрсаткич 3,73 литрни ташкил қилади (100-ўрин), Беларусда – 10,57 литр (18-ўрин), Қирғизистонда – 4,02 литр (96-ўрин), Озарбойжонда – 1,38 литр (142-ўрин), Тожикистонда – 0,85 литр (156-ўрин), Туркманистонда - 2,88 литр (117-ўрин).
Рейтингни тузишда дунёнинг 189 та давлатида 2019 йилдаги алкоголли ичимликлар истеъмоли бўйича маълумотлар таҳлил қилинган. МРБ спиртли ичимликлар савдоси чекланган ислом мамлакатлари — Сомали, Саудия Арабистони, Мавритания, Қувайт ва Бангладешни алкоголдан холи деб ҳисоблаган.
@pressuzb
“ACWA Power Company” томонидан Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоелектр станцияси, қуввати 334 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизими ҳамда унинг фаолияти таъминлашга хизмат қилувчи подстанция қуриш инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.
Бунинг учун “ACWA Power Company Sazagan Solar 1” МЧЖ ва “ACWA Power Company Sazagan Solar 2” МЧЖ таъсис этилган. Sazagan Solar 1 бўйича 758 млн АҚШ доллари миқдорида, Sazagan Solar 2 бўйича эса 1 млрд 049 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция жалб қилинади.
@pressuzb
“Ўзбекнефтгаз” АЖда қатор тайинловлар амалга оширилди
Баҳодиржон Сидиқов “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Рустам Шеров “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг Геология ва қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунга қадар у “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг Қазиб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Одил Темиров “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг Қайта ишлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, саноатда кооперасия алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мўмин Ибодов “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@pressuzb
Абитуриентлар тўплаган балидан келиб чиқиб ОТМ танлаши мумкин бўлади
Президент қарорига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 4 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида иштирок этади.
Тадбир Нью-Деҳлида ўтказилиши керак эди, бироқ бир қатор етакчиларнинг вақт жадвалидаги қийинчиликлар сабабли формат ўзгаргани хабар қилинган.
@pressuzb
Боласи сиропдан ўлган гамбияликлар ҳинд компаниясини судга берди
Гамбияда заҳарли йўтал сиропидан ҳалок бўлган болаларнинг яқинлари Ҳиндистоннинг Maiden Pharmaceuticals компаниясини судга берган ва товон пули талаб қилишяпти.
Ҳужжатлар Гамбия олий судига тақдим этилган. Унда ҳалок бўлган ҳар бир бола учун 250 млн. доллар (тахминан 2.8 млрд. сўм) товон пули талаб қилинган. Шунда 20 нафар бола учун жами 5 млн. доллар (тахминан 57,5 млрд. сўм) бўлади.
Бундан ташқари, даъвогарлар Гамбия соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дори-дармонни назорат қилиш агентлиги ва Atlantic Pharmaceuticals номли маҳаллий етказиб берувчини ҳам судга берган.
Расмий қайдларга кўра, Ўзбекистонда ҳам 20 га яқин бола айнан шу сиропдан вафот этган. Айбдор деб топилганлар 2022 йил декабрда ҳибсга олинган ва уларга жиноий иш очилганди. Аммо орадан 6 ой ўтса ҳамки, бизда ҳозирча ҳаммаси унутилгандек.
@pressuzb
Зуфар Ғиясович Нарзуллаев “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ раиси этиб тайинланди.
У 2017 йилдан буён “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
@pressuzb
Ҳукумат қарори билан иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби белгиланди
Қарорга кўра, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланиши ходимнинг ёзма розилигига асосан қуйидаги ҳолларда мумкин:
➖ ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;
➖ ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.
Шунингдек, иш ҳақини натура шаклида тўлаш шарти ходимнинг розилиги асосида у билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади. Бунда иш ҳақининг натура шаклидаги умумий суммаси 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
@pressuzb
Мажбурий ижро бюросининг очиқ маълумотларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлигини қарийб 210 млрд сўм қарздорлиги бор экан.
@pressuzb
Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.
@pressuzb
Осиё тараққиёт банки Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкентдаги умумий узунлиги 359 км бўлган 12та электр узатиш линияларини қайта таъминлаш, шунингдек, Файзобод, Обиҳаёт, Зафар ва Зарафшондаги 220 киловолтли тўртта кичик станцияни реконструкция қилиш учун Ўзбекистонга 125 млн доллар қарз беради.
@pressuzb
Сирдарё вилоятида 21 ёшли йигит “Жанубий Мирзачўл” каналида чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолибди.
@pressuzb
Украинага қарши босқинчилик урушини молиявий қўллаб-қувватлаётган Григорий Лепснинг 23 октябрь куни “Халқлар дўстлиги” саройидаги концерти бекор қилинди. Маданият ва туризм вазирлиги буни “айрим техник сабабларга кўра” деб изоҳлаган.
@pressuzb
2018-2020-йилларда Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдуллаев 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
У Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
@pressuzb
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади
“…Яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.
Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”.
@pressuzb
“Kompromatuzb иши” бўйича тасдиқланган айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 138 000 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.
Олий суд расмий ахборотига кўра, Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаси билан айбланган Х. Д. (1984 йилда Андижон вилоятида туғилган), Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан айбланган С. Х. (1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган), Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланган А. А. (2004 йилда Андижон вилоятида туғилган) ҳамда Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбланган М. М. (аёл, 1973 йилда Андижон вилоятида туғилган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, айни пайтда ушбу жиноят иши “E-XSUD” электрон ахборот тизими орқали судьялар ўртасида тақсимланиш жараёнидадир.
@pressuzb
Собиқ МХХ биносини бузиш бошланди
2021 йил июнда “Metropol Group” МЧЖ эгаси Дониёр Комилов (собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг ўғли) Тошкент марказидаги Сайилгоҳ кўчасида жойлашган ушбу бинони 210 млрд. сўмга сотиб олганди.
Мазкур бино ўрнида меҳмонхона қурилади. Radisson Collection Group компанияси “Metropol Group” МЧЖ билан 164 ўринли меҳмонхонани очиш бўйича битим имзолаган. 22 қаватли меҳмонхона 2026 йилда очилиши режалаштирилган.
@pressuzb
«Ялла» ансамбли ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан Закиров Фаррух Каримович «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан, Алиев Аббос Саидович, Тохтаев Жавлон Рамзитдинович, Халиков Игор Якубович, Халиков Тимур Пулатовичлар эса «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
@pressuzb
“Yunusobod business city” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш Дирекцияси” давлат унитар корхонаси ходими мазкур марказда кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
@pressuzb