Президент фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
@pressuzb
Президент Фармони билан Мелибаев Содир Адилович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.
@pressuzb
Султанов Бахрам Бегдуллаевич Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди
У тайинловга қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ департамент директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Ўзбекистонда 164 кишида қизамиқ аниқланган — Санэпидқўмита
Хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқароларда қизамиқ касаллиги аниқланмоқда.
Ўзбекистонда жорий йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган 306 нафар беморнинг қон намуналари вирусологик лабораторияга юборилган. Улардан 164 нафарида қизамиқ аниқланган.
@pressuzb
Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланди.
Аввалроқ Н.Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.
Маълумот учун, у 2021 йилги сайловда Экологик партиядан Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида ҳам кўрсатилган ва ўшанда 4,1% овоз олган.
@pressuzb
24 июль куни соат 18:00да “Менинг юртим” телеканали орқали Ўзбекистоннинг фаол ва муҳим қатлами бўлган ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳамда ундан фойдаланишни уддалаётган йигит-қизлар ҳақида сўзловчи “Стратегик куч” ҳужжатли фильми намойиш этилади.
@pressuzb
Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси мурожаат билан чиқиб, фуқароларни урушда иштирок этмасликка чақирди
“Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида олиб борилган жанговар ҳаракатлар пайтида Россия армияси хорижий фуқароларни урушга жалб этмоқда. Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, вақтинча ишғол қилинган Донецк вилояти Горловка шаҳрида жойлашган Россия кучларининг бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари борлиги аниқланган.
Ушбу шахслар Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Россия Федерацияси томонидан вақтинча босиб олинган Украина ҳудудига қурилиш ишларини олиб бориш учун келган. Мариупол (Украина) шаҳрига етиб келганидан сўнг, уларнинг паспортлари олиб қўйилган ва бу фуқаролар Россия Федерацияси кучлари сафига кўнгилли сифатида сафарбар қилинган” дейилади элчихона хабарида.
Элчихона Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Украинага қарши урушида қатнашмасликка ва вақтинча босиб олинган ҳудудларига бормасликка чақиради. Ушбу қоидаларни бузганлар Украина қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида жавобгарликка тортилади.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Мариуполга қурилишга деб жалб қилинган ўзбекистонликларнинг паспортлари олиб қўйилгани ҳамда “кўнгилли” сифатида урушга сафарбар қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳозирча бунга Ўзбекистон томони ҳеч қандай муносабат билдирмади.
@pressuzb
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳрида “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини сайёр қабул қилди. Тўлиқ видео.
@pressuzb
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида қонун ва қонуности ҳужжатларига зид равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 6 нафар мансабдор аниқланди.
1. Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков “Total Oil” МЧЖ;
2. “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сариходжаев “Musammo” МЧЖ;
3. Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова “Sabina Issiq Nonlari 777” ва “Ko‘mir Sanoati” МЧЖлар;
4. Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев “Zarafshan Golden Group” ва “Zarafshon Grand Invest” МЧЖлар, “Ғани Бобо Чорваси” фермер хўжалиги;
5. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов “Sanico Group” ва “Uv-Maks” МЧЖлар;
6. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов “Каромат Ойижон-Сурхон” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва уларнинг юқори турувчи идораларига Антикоррупция агентлиги томонидан тегишли тақдимномалар киритилган. Шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши, яъни мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши чоралари кўрилмоқда.
@pressuzb
Шавкат Мирзиёев Умра амалларини адо этди
Давлат раҳбари иккинчи бор Каъбатуллоҳ ичига кириб, ибодатларни амалга оширган.
@pressuzb
А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш институтидаги коррупцион ҳолатлар
Институт вазирликнинг “Зўр” лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларига рус тилини ўргатиш учун 150 нафар россиялик мутахассиснинг ташрифи ва уларнинг уй ижараси учун “Araks Trade Business” МЧЖ билан 8 млрд 473,4 млн сўмлик шартнома имзолаган. Шартнома комплекс экспертизадан ўтказилмаган.
“Araks Trade Business” МЧЖнинг 2013-2021 йиллардаги таъсисчиси К.Ф. бўлиб, у 2018 йилдан буён Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш бўйича миллий тадқиқот институтида ўқув-методик ишлар бўйича проректор лавозимида ишлайди.
Шартномага мувофиқ, 149 та уй-жой ижараси ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақиқатда сарфланган маблағлардан келиб чиқиб, Институт томонидан харажат қилинган сумма 4 млрд 858 млн сўмни ташкил этган. Бироқ 2021 йил сентябрь — 2022 йил июнь ойларида Россиядан амалда келмаган 31 нафар ўқитувчига 4 ойдан 10 ойгача яшамаган ижара уй-жойлари учун 569,4 млн сўм ортиқча тўланган.
Шунингдек, уй-жой ижараси ва кўрсатилган хизматлар учун 4 млрд 858 млн сўм тўланиши лозим бўлган бўлса-да, Институт томонидан 7 млрд 52 млн сўм маблағ ўтказиб берилиши ҳисобига “Araks Trade Business” МЧЖга 2 млрд 194,2 млн сўм маблағ ортиқча тўлаб берилган. Бу маблағлар кейинчалик ўзлаштириб юборилган.
Институт ва “Araks Trade Business” МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суд жараёнлари кечмоқда.
@pressuzb
“Компрамат иши” ёпиқ судда кўрилади
Дастлаб очиқ тарзда, ОАВ вакиллари иштирокида бошланган суд процесси судланувчиларнинг илтимосига кўра ёпиқ кўриладиган бўлди.
@pressuzb
17 июль куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Тбилисида Грузия ҳукумати билан музокаралар ўтказди.
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили юзма-юз учрашувда Ўзбекистон бош вазирига Грузиянинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлагани, босиб олинган ҳудудларини тан олмагани учун миннатдорлик билдирган.
@pressuzb
Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
Унга кўра, 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтирилади. Жамғармага жами 228 млрд сўм маблағ ажратилди.
Бундан ташқари, Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Ушбу жамғармага 2023 йил учун жами 20 млрд сўм маблағ ажратилди.
@pressuzb
Ҳукумат қарори билан Рахметов Хикматилла Нарзуллаевич “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
У аввал “East Mining Invest” МЧЖ раҳбари, тадбиркор бўлган.
@pressuzb
Айтишларича, 27 июль куни Президент Фарғона вилоятига боради. Қатор туман ва шаҳар ҳокимлари лавозимидан олиниши кутилмоқда.
@pressuzb
Фарғонада мансабдорлар 1 213 туп дарахтни кесиб ташлаган — Бош прокуратура
Норин-Фарғона ирригация тизимидаги Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган 1 213 туп дарахт жорий йилнинг январь-февраль ойларида “Бағдодмахсуссувпудрат” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан қасддан кесиб ташланиб, ўсимлик дунёсига 4,6 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
@pressuzb
Ҳудудларда ичимлик ва оқова суви нархлари оширилмоқда
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 13 июлдаги қарори билан янги тарифлар (нархлар) тасдиқланган. Ичимлик суви нархи қарийб 2 бараварга оширилган. Мазкур қарор расман эълон қилингандан 15 кун ўтгач кучга кириши белгиланган.
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг 17 июлдаги қарори билан янги нархлар тасдиқланган. Аҳоли учун ичимлик сувининг нархи 2 бараварга оширилган. Қашқадарё вилоятида янгиланган тарифлар ОАВда эълон қилингандан кейин 15 кун ўтгач кучга кириши белгиланган.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 25 июлдаги қарори билан янги тарифлар тасдиқланган. Ичимлик суви нархи қарийб 2 бараварга оширилган. Тошкент вилоятида янгиланган тарифлар 20 августдан кучга кириши белгиланган.
@pressuzb
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Покистонда электр энергияси тарифлари 19 фоизга оширилгани ҳақида хабар бермоқда. Бу сигналдан эса бизда ҳам бунга тайёргарлик бошланганини сезиш қийин эмас.
@pressuzb
❗️Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборди.
Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси
@pressuzb
Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилган ижро ҳужжатларига кўра, давлат банклари зиммасида қанча қарздорлик бор?
Mib.uz сайтидаги очиқ маълумотлар орқали текширилганда:
1. “Агробанк” — умумий қарздорлик қарийб 5,3 млрд сўм. Ушбу қарзорликнинг 3,8 млрд сўми жиноят натижасида етказилган зарар экани кўрсатилган.
2. “Халқ банки” — 7,2 млн сўм.
3. “Асакабанк” — 67,2 млн сўм.
4. “Ўзсаноатқурилишбанк” — 6,4 млн сўм.
Шунингдек, “Алоқабанк”, “Миллийбанк”, “Микрокредитбанк”, “Туронбанк” ва “Қишлоқ қурилиш банк”ларда қарздорлик топилмади.
@pressuzb
24 млн АҚШ долларига ер олиб бермоқчи бўлган Давлат хизматлари маркази ходими қўлга олинди
Тошкент вилояти Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, унга Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига келишилган суммадан 1,5 млн АҚШ доллари беришни талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 200 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
@pressuzb
Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Иззат кўчасида қурилиши режалаштирилган уйлардан сотиб олиб, пулларига куйган фуқаролар Ҳукумат биноси олдида йиғилди. Улар билан Бош вазир Абдулла Арипов учрашиб, суҳбатлашмоқда.
@pressuzb
Шавкат Мирзиёев пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.
@pressuzb
Президент фармони билан республикада фаолият юритувчи давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари бакалавриати ва магистратурасига қабул бир ўқув йилида бир марта амалга оширилиши белгиланибди.
@pressuzb
2022 йил (йиллик) инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2023 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил этди — Статистика агентлиги
@pressuzb
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун 18-19 июль кунлари Жидда шаҳрига боради.
@pressuzb
Бухорода фуқаролар номига 165 млн сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
Бухоро тумани “Янги Турмуш” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Р.А. ўз мансабидан фойдаланиб, ўзи фаолият олиб бораётган маҳалла фуқаролари номига 33 миллион сўмдан, жами 165 миллион сўм, 14 фоизли имтиёзли кредит маблағларини олишга эришган.
У электрон базага киритиш йўли билан АТБ «Агробанк» Бухоро тумани филиалидан кредит маблағларини олишга эришиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@pressuzb
Азимов Дилшод Суръатович “Ўзсувтаъминот” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@pressuzb
Биз демократия ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, конструктив мухолифат фаолиятини, сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаймиз — Шавкат Мирзиёев
@pressuzb