pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

13 июнь куни Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан биргаликда Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири ва бошқа расмийлар кутиб олди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Номақбул баёнот берадиган чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланадиҚонун лойиҳаси

Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.

Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

16 июнь куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

⁃ Андижон вилояти — 05:00
⁃ Наманган вилояти — 05:00
⁃ Фарғона вилояти — 05:00
⁃ Тошкент шаҳри — 05:10
⁃ Тошкент вилояти — 05:15
⁃ Сирдарё вилояти — 05:15
⁃ Жиззах вилояти — 05:15
⁃ Самарқанд вилояти — 05:20
⁃ Сурхондарё вилояти — 05:20
⁃ Қашқадарё вилояти — 05:25
⁃ Навоий вилояти — 05:25
⁃ Бухоро вилояти — 05:30
⁃ Хоразм вилояти — 05:45
⁃ Қорақалпоғистон Республикаси — 05:50

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори, Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси, Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати қўлга олинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шукуруллаев Сардор Шухратович – Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар у Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Навоийазот” АЖ нархларни сунъий ошириш йўли билан катта миқдорда даромад олган

2021-2023 йилларда “Навоийазот” АЖ минерал ўғит, поливинилхлорид ва формалин маҳсулотларини тегишли жадвал бўйича биржага чиқармаган. Таклифнинг сунъий равишда камайтирилиши ортидан нархлар 10 фоиздан 50 фоизгача қимматлашган. Бунинг оқибатида жами 20,5 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

Мазкур қонун талаблари бузулиши ҳолатлари юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Навоиязот” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилишини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қашқадарёлик ҳамюртларимиздан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган турли тасдиқланмаган хабарларга ишониб, яшаш уйларини тарк этмаслик ва ортиқча ваҳимага берилмаслик сўралади.

Масъуллар вазият назоратда эканини қатъий таъкидлаб, аҳоли ўз яшаш хонадонида тунни осуда ўтказиши мумкинлигини билдиришди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бахромов Фазлиддин Фахриддин ўғли – Тошкент шаҳар транспорт ва йўл транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги биноси ёнидан ўтган ер ости кабелларида ёнғин ҳолати кузатилганлиги сабабли, Давлат хизматларида паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар бўлмоқда – Адлия вазирлиги

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистонда АҚШ визаси учун янги виза суҳбатини белгилаш тизими ишга тушади

Янги хизмат ёрдамида виза мурожаатчиларининг виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлади.

Янги суҳбат тизими 10 июндан бошлаб https://ais.usvisa-info.com/ веб-сайтида, 2 июль ва ундан кейинги саналарга барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун фаолият юрита бошлайди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Telegram ўз ички валютасини жорий қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжерда ички валюта ишга туширилганини эълон қилди. У Telegram Stars деб номланади ва ундан ботлар ва мини-иловаларда рақамли хизматларга ҳақ тўлаш учун фойдаланиш мумкин.

Компания блогида хабар қилинганидек, “юлдузлар” Apple ва Google маркетларида илова ичидаги харидлар тизими орқали ёки PremiumBot ёрдамида харид қилинади. Уни Telegram платформасидаги электрон китоблар ва онлайн курслардан тортиб то ўйинлардаги маҳсулотларгача ҳар қандай рақамли товарларга сарфлаш мумкин.

Мини-илова ишлаб чиқувчилари тўпланган “юлдузларни” кейинчалик Fragment платформаси орқали Toncoin криптовалютасида чиқариб олиши мумкин бўлади. Шунингдек, Telegram иловаларини янада тарғиб қилиш учун ички валютадан фойдаланиш мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Гуламов Шохрух Хасанович ва Алиев Акрам Заирович инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бугун, 7 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюриб, жамоат хавфсизлиги ва спорт соҳаларидаги янги объектлар ҳамда маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт” – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Анқарадаги музокаралар якунида ОАВ учун баёнот билан чиқди. Унда Шавкат Мирзиёев Ғазода кечаётган фожиаларга алоҳида тўхталди.

Президент Ғазо секторида 8 ойдан бери қонли уруш давом этаётгани, натижада 40 мингга яқин аҳоли, хусусан аёллар ва болалар ҳалок бўлаётганини чуқур изтироб билан қайд этиб, яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдирди.

“Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган ва уларнинг ҳимоясида турган етакчи, ривожланган давлатлар бу қотилликларга, бу ваҳшийликларга кўз юммоқда. Албатта, зўравонликни тўлиқ тўхтатиш ва тинчлик жараёнини бошлаш керак. Ғазо фожиаси ҳанузгача ҳал қилинмаган Исроил–Фаластин зиддиятининг аянчли оқибатларидир. Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун, албатта, мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт. Аслида Фаластин муаммоси бутун Яқин Шарқ муаммосидир”, – деди Шавкат Мирзиёев.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Тошкент шаҳрида 16 июнь куни соат 00:00 дан 10:00 гача барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ (кириш-чиқиш-шаҳар ичида ҳаракатланиш) вақтинча чекланади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

16 июнь, Қурбон ҳайити кунида Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этадилар.

Президент Юн Сок Ёль Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси билан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюради.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қишлоқ хўжалигида катта муаммо бу кўчатларнинг касалланиши бўлиб қолган. Ҳатто саримсоқ пиёзнинг ҳам кушандаси бор бугун. Бошқа экин ва кўчатларни айтмасангиз ҳам бўлади.

Агробанк томонидан бошланган Agro in Vitro лойиҳаси бу муаммоларни ҳам ҳал қилишга қаратилган. Нидерландия технологияси асосида Ўзбекистонда жорий қилинган ва Марказий Осиёда ягона бўлган дастур асосида кўчатлар ҳеч қандай вирус ва касалликларсиз ўстирилади ва етиштирилади. Бу эса қишлоқ хўжалигидаги энг катта муаммолардан бирини бартараф этишга ёрдам беради.

Agro in Vitro лойиҳаси ҳосилдорлиги юқори, экспортбоп кўчатлар етиштириш ва мева-сабзавотларни янги, серҳосил навларини кўпайтиришга ёрдам беради. Бу ўз навбатида соҳадаги импортни ҳам кескин қисқартиради.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Қўлдошевнинг “Ҳисорак” сув омборидаги вазият бўйича расмий баёноти

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

16 июнь – Қурбон ҳайити

2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️“Ваҳимага ўрин йўқ!”

“Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ хабарлар юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокими Ҳасанов Самад Ахатиллаевич ва Қашқадарё вилояти ФВБ раҳбари Мирзаев Фарход Мирзаевич сув омбори ёнидан видеомурожаат қилиб, ҳолат юзасидан тушунтириш беришди. Масъуллар аҳолидан ваҳимага берилмасликни сўраб, бунга ҳеч қандай асос йўқлигини маълум қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Жанубий Корея президентнинг Марказий Осиёга ташрифи сабаблари маълум қилинди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда энергетика ва минераллар каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар ўтказиш учун жорий ҳафтада Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

“Унинг Марказий Осиёга сафари Сеулнинг бозорларга киришини таъминлаш, энергия таъминоти ва бошқа ресурсларни таъминлаш учун дипломатик алоқалар ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган глобал ташаббусидир”, дейилади Reuters хабарида.

Бундан ташқари, Жанубий Корея ҳукумати келаси йили Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарлари иштирокида саммит ўтказишни режалаштирмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Космонавтлар” метро бекати яқинида ер ости кабели ёниб кетгани айтилмоқда. ФВВ хабарига кўра, ёнғинни ўчиришга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули берилади – Президент қарори

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Холиқов Баҳодир Алиқулович – Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош вазири котибиятининг Давлат тилини ривожлантириш департаментида бош мутахассис сифатида фаолият юритган.

Б.Холиқов меҳнат фаолиятини 2012 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бошлаган ва бир нечта олий таълим муассасаларида турли лавозимларда ишлаган. У 40 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий ишларга муаллифлик қилган.

Унинг ташаббуси билан университет ва 10 та ташкилот ҳамда идора ўртасида хўжалик шартномалари имзоланган, 13 нафар хорижлик мутахассислар билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль 10-15 июнь кунлари биринчи хоним Ким Кеон Хи ҳамроҳлигида Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда солиқчиларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

⁃ Қарши туман солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, у ушбу пул маблағини вилоят солиқ бошқармасининг камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспекторига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ҳам 2300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

⁃ Бухоро вилояти Ғиждувон туман солиқ инспекцияси катта инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, туман марказидаги “Ҳўжаи жаҳон” савдо комплекси ҳудудида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорни жорий йилнинг охирига қадар айланма солиқ тўловчиси тоифасидан, ҳар ойда 2 млн. 424 минг сўм тўлайдиган қатъий турдаги солиқ тўловчиси тоифасига ўтказмаслик, келгусида солиқ идоралари томонидан бўладиган текширувлардан ҳимоя этиш ҳамда унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 8 млн сўм олган вақтида ушланди.

⁃ Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган умумий овқатланиш масканида 6 ой мобайнида солиқ текширувлари ўтказмаслик, аксинча, унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг бош инспектори ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғининг алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

⁃ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги МЧЖ фаолияти бўйича ўтказилган солиқ аудити текшируви натижасида аниқланган 267 млн 300 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ва 664 млн. 700 минг сўм соф фойда солиғини мансабдор танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг камерал назорат шўъбасининг собиқ бошлиғи ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Президент Шавкат Мирзиёевни “Туркия Республикаси нишони” билан тақдирлади.

Маълумот учун, Туркия Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel