Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади
Ёшлар ойлиги доирасида 29 июнь куни дунёга машҳур футбол юлдузлари Ўзбекистонга ташриф буюришади.
Хусусан:
⁃ Дида (Жесус Силва) – дарвозабон, Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.
⁃ Кристиан Пануччи – Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Реал Мадрид ва Милан жамоалари билан икки марта УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.
⁃ Кристиан Заккардо – Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, жаҳон ва Бундеслига чемпиони.
⁃ Сержиньо (Сержио Клаудио дос Сантос) – Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.
29 июнь куни соат 15:00да Ёшлар ижод саройида бўладиган учрашувда футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари, Ўзбекистонда соҳадаги ислоҳотлар ҳамда спортчиларимизнинг муваффақиятлари ҳақида суҳбат бўлади. Учрашувда иштирок этиш бепул. Рўйхатдан ўтиш лозим: @yoshlaruchrashuvibot
@pressuzb
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси Болорцетцег Лувсандорж ҳамроҳлигида Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
@pressuzb
Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фонди (IFAD) Тошкентда янги ваколатхона очди
IFAD’нинг Марказий Осиёда ягона ваколатхонаси Тошкентда очилди. Унда бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва IFAD президенти Альваро Ларио иштирок этди.
“IFAD’нинг Тошкентдаги янги офиси Ўзбекистон ва минтақада барқарор иқтисодий ривожланишга содиқлигимизни ифодалайди. Ҳукумат ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиш орқали биз иқлимга мослашиш ва қишлоқ фаровонлигига янада улкан инвестицияларни қўллаб-қувватлашимиз мумкин”, деди Альваро Ларио.
@pressuzb
Президент фармони билан Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига янги муддатга тайинланди.
Бундан аввал Н.Йўлдошев номзоди Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида маъқулланган эди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
@pressuzb
Пекось Олег Андреевич – рақамли технологиялар вазирининг сунъий интеллектни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ўз фаолиятини давом эттиради.
@pressuzb
Умаров Олимжон Мухамаджанович – Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
@pressuzb
Сувонқулов Ахмад Худайшукурович – “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 25 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланди.
@pressuzb
21 июн куни соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади.
Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.
@pressuzb
Дунё бўйлаб янгиликларга бўлган қизиқиш камаймоқда
Reuters журналистика институтининг Digital News Report 2024 ҳисоботида айтилишича, дунё бўйлаб тобора кўпроқ одамлар янгиликлар билан танишишдан воз кечиб, зерикиш ва тушкунликдан шикоят қилмоқда.
Январ-феврал ойларида 47 та давлатда ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг ўн нафардан тўрт нафари (39 фоиз) янгиликларни томоша қилишдан тийилишини билдирган. Бу 2017 йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир. Тадқиқот муаллифларига кўра, одамларнинг янгиликлар кун тартибидан узоқлашиш истаги Украина ва Яқин Шарқдаги урушлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ҳисоботда айтилишича, одамларнинг янгиликлардан қочиш истаги энг юқори даражага етган. Бир қатор мамлакатларда, жумладан, АҚШда сайлов жараёнлари янгиликларга қизиқишни оширди, бироқ умумий пасайиш тенденцияси барқарорлигича қолмоқда. 2017 йилдан буён дунё миқёсида янгиликларни жуда яқиндан кузатиб борувчи одамлар улуши 63 фоиздан 47 фоизга камайди. Британияда 2015 йилдан бери янгиликларга қизиқиш деярли икки баробар камайди.
@pressuzb
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан:
⁃ Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович – Андижон давлат университети ректори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Йўлдошев Акрамжон Султонмуродович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Б.Акбаралиев тайинловга қадар Фискал институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаган.
⁃ Баҳодиров Азизбек Абдулазизович – Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди.
А.Баҳодиров тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида ишлаган.
⁃ Неъматов Шерзод Қаландарович – Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди.
Ш.Неъматов тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлги Илм-фан ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
@pressuzb
“Бутунжаҳон ёшлар фестивали” доирасида “Ёшлар шаҳарчаси” ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 26-30 июнь кунлари Ўзбекистонда биринчи маротаба “Бутунжаҳон ёшлар фестивали” ўтказилади. Бунга 100 дан ортиқ давлатдан 1 000 га яқин хорижий иштирокчилар таклиф этилган.
Фестивалнинг очилиш маросими 26 июнь куни Самарқанд шаҳридаги “Боқий шаҳар” мажмуаси ҳудудидаги амфитеатрда 1,5 минг нафар ёшлар иштирокида бўлиб ўтади.
Фестивал доирасида 27-30 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройи атрофида (“Мустақиллик майдони” метро бекати) “Ёшлар шаҳарчаси” павильонлари ташкил этилади.
Ушбу павильонларда Ўзбекистон ёшлари ҳамда хорижий меҳмонлар учун танловлар, тақдимот ва кўргазмалар ўтказилади. Фестивал иштирокчилари павилонлардаги машғулотларни бажариб, балларни қўлга киритиши ва тўплаган балларини китоблар, спорт, санъат, таълим тўгаракларига ваучерлар, совғаларга алмаштириши мумкин бўлади.
Мазкур халқаро фестивал билан боғлиқ барча маълумот ва янгиликлар gyf2024.uz сайти орқали бериб борилади.
@pressuzb
Индонезия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарио Картадината 13 июнь куни Тошкентда вафот этди.
@pressuzb
Таджиев Санжар Шуҳратович – Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у “The Mob” МЧЖда бош директор лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонга 40 дан ортиқ миллий ишлаб чиқарувчилар, кичик ва ўрта корхоналар раҳбарлари мамлакатга янги бозор очиш учун келганини маълум қилди.
@pressuzb
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан:
⁃ Ойбек Абдимўминович Рўзиев – Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори;
⁃ Мухиддин Бахритдинович Калонов – Навоий давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.
@pressuzb
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Бухоро вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи мансабдор 5000 АҚШ доллари билан ушланди.
@pressuzb
Арманистон Республикаси Фаластиннинг мустақиллигини тан олишини эълон қилди.
@pressuzb
Халилилло Тўрахўжаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси этиб сайланди.
Бунга қадар у Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
@pressuzb
Ҳукумат қарори билан, Амриддин Насриддинович Абдурахмонов – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Абдурахмонов 1984 йилда Нурота туманида туғилган, маълумоти олий, 2005 йилда Тошкент давлат аграр университетини агрокимё мутахассислиги бўйича ҳамда 2009 йилда Тошкент молия институтини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Амриддин Насриддинович ўз меҳнат фаолиятини 2007-2011 йилларда Навоий вилоят Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси лавозимидан бошлаб, шўъба мудири, 2011-2019 йилларда Навоий вилоят ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият юритган.
2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти Жиззах ва Самарқанд вилоятлари бўйича бош мутахассис лавозимларида самарали меҳнат қилган.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Транспорт, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти кўп қаватли уйларни бошқариш ва иссиқлик тизимини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Умарходжаев Жавлонбек Ойбекович – “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тасдиқланди. Бунга қадар у компания раиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаб келаётганди.
@pressuzb
21 июнь куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиш ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш, Судялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масалалари кўриб чиқилади.
@pressuzb
Президент Қарори билан Рафиқов Абдуваққос Воҳидович – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
@pressuzb
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен вафот этди.
У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқалари билан Самарқанднинг тарихий обидаларига ташриф буюрди.
@pressuzb
Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёль рафиқалари билан Регистон майдонида.
@pressuzb
❗️АҚШ уч нафар ўзбекистонликни ИШИДга алоқадорлар рўйхатига қўшди
АҚШ Туркия билан ҳамкорликда ИШИДга алоқадор уч нафар ўзбекистонликни «қора рўйхат»га қўшди.
Улар:
- Муҳаммадюсуф Алишер ўғли Мирзоев — 2023 йилда ИШИД билан боғлиқ «ҳарбий» ўқув лагерини ташкил этиш ишларида иштирок этган.
- Муҳаммад Иброҳимжон Ниёзов — ИШИД аъзоларига маъмурий ва логистик ёрдам кўрсатган.
- Олимхон Маҳмуджон ўғли Исмоилов — ИШИД билан боғлиқ контрабанда тармоғи аъзоси.
Мазкур шахсларнинг АҚШдаги ёки АҚШ фуқаролари назоратидаги барча мулклари ва мол-мулк манфаатлари блокланади. Улар билан муайян операцияларни амалга оширган ҳар қандай АҚШ ёки хорижлик фуқаролар санкцияга учраши мумкин.
@pressuzb
Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосарини пора устида қўлга олди
Қорақалпоғистонда фуқарога тегишли сирни фош қилиб, уни мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда жавобгар қилмоқчи бўлган ИИБ мансабдори товламачиликда айбланмоқда. У бу ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига фуқародан iPhone 15 Pro Max талаб қилган.
ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилган фуқаро Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосарини жавобгарликка тортишни сўраган. Мурожаатчининг билдиришича, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, майор унвонига эга мансабдор унинг шахсий сирини билишини, агар унга iPhone 15 Pro Max олиб келмаса, ўша сирни фош қилиб, ўзини жавобгар қилмоқчилигини айтган.
Бундан қўрқиб кетган фуқаро ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган.
ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан талаб қилинган iPhone 15 Pro Max’ни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
@pressuzb
Хайдаров Бахтиёр Халимович – Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Президент Администрацияси Ижтимоий соҳада муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
@pressuzb