pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Энг ёқимли лаҳзалар!

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36%), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30%) этиб белгиланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шавкат Умурзоқов депутат бўлди

Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерришни “Олий даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистон миллий валютаси – сўм 30 ёшда

1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.

Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди. Дастлаб 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200 (1997 йил), 500 (1999 йил) ва 1000 сўмлик (2001 йил) пуллар бирин-кетин муомалага киритилди.

2018 йилда ихчам ва енгилроқ вазнда янги дизайндаги танга пуллар – 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар чиқарилди. Янги дизайндаги 1000 сўмлик танга эса 2022 йилда муомалага киритилди.

Нақд пулга доир ислоҳотларнинг давоми сифатида банкнотларнинг янги дизайни ишлаб чиқилди. 2021 йилда 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 сўмлик ва 2022 йилда 200 000 сўмлик қийматдаги янги банкнотлар халқимизга тақдим этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

30 июнь – Ёшлар куни. Ўзбекистон ёшларига байрам муборак бўлсин!

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Ҳукумат қарори билан Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Бутунжаҳон ёшлар фестивали-2024”нинг очилиш маросими қандай ўтди?

Куни кеча “Бутунжаҳон ёшлар фестивали-2024”нинг тантанали очилиш маросими Самарқанд шаҳри туризм марказининг боқий шаҳар мажмуасида бўлиб ўтди.

Фестивал доирасида ўрин олган тадбирлар юртимизнинг 5 диққатга сазовор манзиллари: Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимиз Тошкент шаҳрида давом этади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистонда YouTube монетизацияни ёқадими?

YouTube’да биринчи бўлиб монетизацияни ёққан мутахассис Jan Weichers эртага, 29 июнь куни соат 14:00да Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида бепул мастер-класс ўтиб беради. Узоқ йиллик тажрибага эга мутахассислар контент орқали даромад топиш борасида тажрибаларини улашишади.

Бепул мастер-классга иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш лозим.

Мавзу: Креатив иқтисодиёт, YouTube’да монетизация ёқиш ва контент яратувчиларни қўллаб-қувватлаш.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бугун ёшлар учун бир қанча янгиликлар эълон қилиниши кутилмоқда

Бугун, 28 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширади ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг ёзишича, бугун ёшлар учун кўп янгилик ва имкониятлар эълон қилиниши ҳам кутилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ёшлар ишлари агентлигига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди

Президент Қарорига кўра, Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функциялар юкланди:

ёшларни хорижий тилларга ўқитиш жараёнларини такомиллаштириш, талаб юқори бўлган чет тилларини мукаммал ўзлаштириш учун шароитларни кенгайтириш;

⁃ хорижий тилларни ўқитиш фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТлар, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари (хусусий ўқув марказлари), ушбу йўналишда фаолият юритувчи бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, соҳадаги муаммоларни мунтазам равишда таҳлил қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тайёрлаш;

хусусий ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ҳамда рейтингда юқори ўринни эгаллаганларни рағбатлантириш;

ёшлар орасида касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишни тарғиб қилиш, ушбу йўналишдаги ижтимоий лойиҳалар, кўрик-танлов ва олимпиадаларни ташкил этиш.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бугун, 27 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради.

Шунингдек, давлат раҳбари Зомин туманида II Халқаро мақом санъати фестивалининг тантанали очилишида иштирок этади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Зомин аэропортига биринчи халқаро рейс қўнди

Бугун, 26 июнь куни маҳалий вақт билан соат 13:25 да “Зомин” аэропортига II Халқаро мақом саньати анжумани бошланиши арафасида синов тариқасида “Урумчи - Зомин” йўналишида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га қарашли А320 учоғи келиб қўнди. Ҳаво кемасининг қўниши муваффақиятли амалга ошди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“UDEA”дан ажойиб янгилик! 2024-2025 ўқув йили учун “Aгробанк” AТБ томонидан ажратилаётган 200 та грантдан бирининг соҳибига айланинг!
“UDEA”даги Ковентри университетига ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда ва қуйидаги йўналишларда таълим олиш имконияти мавжуд:
— Бизнес учун ахборот технологиялари
— Бухгалтерия ҳисоби ва молия
— Халқаро молия ва банк иши
— Маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар
— Бизнесни бошқариш ва лидерлик
— Инглиз тили ва инглиз тилини чет тили сифатида ўқитиш (TEFL)

Хужжатлар udea.uz сайти ёки @Udea_apply_bot орқали қабул қилинади.

Батафсил маълумот: +998788880800
Реклама

Читать полностью…

Pressuzb

БАА компанияси “Пойтахт банк”ни сотиб олди

“Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10,0 млн. АҚШ доллари миқдордаги сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиш бўйича келишувга эришилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Диёра Келдиёрова – олтин!

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова олимпиадада Ўзбекистон учун илк олтин медални тақдим этди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бағишланган «Мен ўзбекистонликман – қонимда ғалаба» мадҳиясини улашди.

«Бундай сифатли контент учун ташаббускорларга раҳмат. Ватанпарварлик, она юртга муҳаббат ғоялари, фаол ва соғлом турмуш тарзини ёшларимизга етказишда мана шундай замонавий усуллар, ёшларбоп шакллардан фойдаланиш жуда муҳим. Ушбу видео бунга ёрқин намуна бўла олади», деб ёзган Асадов.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманларида ҳоким ўринбосарлари пора билан ушланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Магистратурага қабул бошланди

1 июлдан республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.

2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Фотон” АЖ устав капиталидаги 85,58 фоиз давлат улуши 151,0 млрд сўмга “HAVVO GROUP” МЧЖга сотилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил декабрда Украина ҳукумати “Фотон” АЖ электроника заводи ва унинг бошқарув раиси Маърифхўжа Саидумаровга қарши санкциялар киритганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

“Ўзбекистон “Телеграм”ни яхши кўради: 37 миллион аҳолининг 70 фоиздан ортиғи “Телеграм”да ва уларнинг бутун иқтисодиёти платформамизда бошқарилади (мамлакатдаги ҳар бир бизнес Телеграм боти ёки каналига эга). Биз бу билан фахрланамиз ва Ўзбекистонни севамиз”, деб ёзди Дуров.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

БМТ бош котиби Антониу Гуттереш Ўзбекистонга ташриф буюради. Бош котиб президент Шавкат Мирзиёев билан учрашади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Эндиликда:

- IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади;

- улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади;

- IT парк томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга “ижтимоий карта” берилади;

- ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Павел Дуровнинг Ўзбекистонга сафари якунланди

Павел Дуров Тошкент, Бухоро ва Самарқандда меҳмон бўлган. Телеграм асосчиси Ўзбекистонга сафаридан кейин Қозоғистонга жўнаб кетган.

“Биз учун Павел ва унинг яқинларини меҳмондўст Ўзбекистон заминида қабул қилиш ҳақиқий шарафга айланди. Уларнинг барчаси юксак даражадаги ўз ишининг усталари бўлибгина қолмай, балки дунёга қалби очиқ бўлган ажойиб инсонлар эканлигига шахсан ишонч ҳосил қилиш бениҳоя ёқимли ҳиссиётдир. Умид қиламизки, Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари қолдирган таассуротлар ҳамда Телеграм фойдаланувчилари билан мулоқот уларга янги технологик ечимларни яратишга илҳом беради. Бунга жуда оз фурсат қолганига ишонаман”, деб ёзди Отабек Умаров.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Тест синовлари 14 июлдан бошланиб, мандат 22 августга қадар эълон қилиниши кутилмоқда

2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади.

13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.

7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилинади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригидан:

“...Қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммолар бўйича бериб борилаётган танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда.

Мухтасар айтганда, куюнчак ва олижаноб журналистларимиз, фаол блогерларимиз ўзларининг қатъий позицияси, ҳаққоний сўзи билан ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотларимизнинг самарасини ошириш, юртдошларимизнинг фикрини, дунёқарашини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси миллий медиа воситаларимиз “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради. Шу билан бирга, бундай юксак маррага етиш осон эмаслиги, бу йўлда тўсиқ ва қийинчиликлар бўлиши табиийдир.

Лекин, қанчалик қийин бўлмасин, бу борадаги ишларимизни қатъият билан давом эттирамиз”.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида саккизинчи “Хитой-Евроосиё” халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда фахрий меҳмон сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон Бош вазирлари, Тожикистон, Қозоғистон Бош вазирларининг ўринбосарлари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам сўзга чиқди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Самарқандда экофаол ёшлар иқлим бўйича БМТ йиғилишини иммитация қилишди

“Замин” халқаро жамоат фонди, Ёшлар ишлар агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Экология вазирлиги, ЮНИСЕФ, БМТТД ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги томонидан Самарқандда ўтказилаётган иккинчи халқаро ёшлар эко-оромгоҳида иштирокчилар «Дипломатика» интеррактив ўйинида иштирок этишди.

Бу ўйинда ёшлар гуруҳларга бўлинган ҳолда БМТдаги иқлим ўзгаришлари бўйича музокараларни иммитация қилишди. Иштирокчи ёшлар бирор давлатни танлаб иқлим ўзгариши бўйича ўз талабларини билдиришди.

Ёшлар «Иқлим ўзгармоқда, нега биз ўзгармаяпмиз?», «Келажагимизни арсанг», «Ёнилғиларни тўхтатинг», «Келинг, яшиллашайлик», «Сайёрани қутқаринг» каби чақириқларни ёзиб, шартли равишда «бош котиб» этиб танланган жюриларга кўрсатишди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Мўғулистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси очилди. Ўзбекистон ҳам яқин келажакда Улан-Баторда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel