pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Тайинловлар:

⁃ Нурали Жўраев Ғозғон шаҳар ҳокими лавозимига;

⁃ Комилжан Айтбаев Тахиатош тумани ҳокими лавозимига;

⁃ Аҳрор Мансуров Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимига;

⁃ Элёрбек Асронкулов
Фурқат тумани ҳокими лавозимига;

Сардор Эргашев Тошкент тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ғаниев Дониёр Авазович – Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Сўнгги уч йилда жойларда 2 мингдан ошиқ рақобатга зид ҳужжатлар аниқланган. Уларнинг аксарияти маҳаллий ҳокимликлар ва вазирликлар томонидан қабул қилинган.

Шу боис Президент Шавкат Мирзиёев Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ишини жонлантириш, кадрлар малакасини ошириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, қўмита фаолиятини жамоатчиликка очиқлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритишни кучайтириш кераклиги ҳам айтилди. Бу қонун бузилишининг олдини олиш, шаффофлик ва ҳалоллик муҳитини шакллантириш нуқтаи назардан муҳим экани таъкидланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Заковат халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди

Қозоғистон Заковат интеллектуал ўйинининг катта турнирига мезбонлик қилди. Марказий Осиёнинг энг кучли билимдонлари йиғилган ушбу халқаро мусобақада “Марказий Осиё дербиси” бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаси ўзаро беллашди.

Якунда ўзбекистонлик билимдонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, халқаро мусобақа кубогини қўлга киритди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Остона шаҳрида “Заковат” интеллектуал клубининг катта халқаро турнири бошланди

Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдин икки давлатнинг санъат усталари ўз миллий куйларини биргаликда ижро этди. Мазкур мусиқий чиқишни залдагилар олқишлар билан қарши олди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қирғизистонликлар Париждаги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик мураббий уларнинг боксчиси Мунарбек Сейитбек ўғлини қўллаб-қувватлагани учун миннатдор бўлишмоқда.

Гап шундаки, қирғизистонлик боксчининг шахсий мураббийи аккредитация олишга улгурмагани учун Олимпиадага уча олмаган. Ўзбекистонлик тажрибали мураббий Акмал Ҳасанов эса қўшни мамлакат боксчисига ўз кўрсатмаларини бериб, медал олишига ҳисса қўшган.

“Акмал Ҳасанов Марказий Осиё халқлари бир-бири билан яқин биродарлик ришталарини амалдаги намунасини кўрсатди”, деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олимпиада бокс баҳсларида Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) Кабо-Верделик Даниел Де Пинани, Лазизбек Мулложонов (-92 кг) тожикистонлик Давлат Болтаевни мағлуб этиб, финалга чиқди.

Энди 9 август куни финалда Ҳасанбой Дўсматов франциялик Билол Беннамага қарши, Лазизбек Муллажонов эса Озарбойжон номидан иштирок этувчи кубалик Альфонсо Домингесга қарши жанг қилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади – Президент Фармони

Иқлим кенгаши иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича Президент ҳузуридаги энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш Иқлим кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази Иқлим ўзгариши миллий маркази (Иқлим маркази) деб қайта номланди.

Илмий ва академик салоҳиятни ошириш ҳамда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) Иқлим илмий форуми (резиденцияси) (Иқлим резиденцияси) ташкил этилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Рақобат қўмитаси томонидан метан чакана нархлари бўйича ўтказилган мониторинг натижаси эълон қилинди

Нарх чеклови бекор қилингандан сўнг Қўмита томонидан республика бўйича 1450 та газ тўлдириш шохобчаларида сотилаётган метан газининг чакана нархларининг дастлабки тезкор мониторинги ўтказилди ва унинг натижаларига кўра, газ тўлдириш шохобчаларининг 71 фоизида (1 064 та ҳолатда) 3 750 сўм нархлар сақланиб қолаётганлиги, 25 фоизида (370 та ҳолатда) нархлар 3800-3950 сўмгача ташкил этганлиги, қолган 4 фоизи иш фаолиятида эмаслиги аниқланди.

Ўз навбатида, Рақобат қўмитасида газ тўлдириш шохобчалари ўртасидаги келишиб қилинган ҳаракатлар ёки ўз устун музокара кучини суиистеъмол қилиш натижасида нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланганда, ушбу хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан нархларни тушириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилади ҳамда молиявий жарималар қўлланилиши мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Метан нархини бозор белгилайди”

1 август куни бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғига биноан ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.

Тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш “хоҳлаган ишни қилиш имкониятини” англатмайди. Президент ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Музаффарбек Тўрабоев — Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори!

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалига сазовор бўлди. Дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев -100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тошкентда 20 та ер усти пиёдалар ўтиш жойини қуриш учун 107,2 млрд сўм маблағ талаб этилади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан қурилиш ишларини бошлаш учун 53,6 млрд сўм маблағ ажратилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шаҳноза Мирзиёева Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова билан учрашиб, уни ғалаба билан табриклади. Шунингдек, у Ўзбекистон миллий олимпия терма жамоаси вакиллари билан суҳбатлашиб, масъулиятли баҳслар олдидан спортчиларга муваффақият тилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяровнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,7 млн нафар мактаб ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилганда улардан 1,3 млн нафарида (27,9 фоиз) турли хил касалликлар аниқланган.

1,3 млн нафар мактабгача таълим тарбияланувчилари тиббий кўрикдан ўтказилганда улардан 26 фоизида турли касалликлар аниқланган.

Мактаб ва мактабгача таълим тизимидаги тиббий кўрик натижасига кўра, биринчи ўринда (28,4 фоиз ҳолатда), қон билан боғлиқ касалликлар (хусусан, анемия ва қоннинг таркибий тузилмасидаги ўзгаришлар) учраяпти. Иккинчи ўринда, нафас олиш аъзолари касалликлари, учинчи ўринда эса овқат ҳазм қилиш касалликлари (6,9 фоиз) ва эндокрин касалликлар (5,4 фоиз) қайд этилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 7-9 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирларда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Рақобатни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди:

⁃ тадбиркорлик субъектларининг бозорларга эркин киришини қийинлаштирувчи норматив-ҳуқуқий моддалар ва ортиқча талаблар бекор қилинади.

⁃ Рухсат берувчи жараёнлар ва лицензиялар жавобгарликни мажбурий суғурталаш билан алмаштирилади.

⁃ Табиий монополия соҳаларида мустақил бозор регуляторлари жорий этилади.

⁃ Рақобатни чекловчи индивидуал хусусиятга эга давлат ёрдами, шу жумладан, эксклюзив ҳуқуқ, имтиёз, преференция ва енгилликлар бекор қилинади.

⁃ Рақобатга қарши келишув ва хатти-ҳаракатлар, тил бириктириш ҳолатлари ҳақида маълумот тақдим этган шахсларни ошкор этмаслик ва мукофотлаш тизими жорий этилади.

⁃ энергетика, нефть-газ, сув хўжалиги, йўл қурилиши, темир йўл ва аэропорт хизматлари каби қатор соҳаларда 17 турдаги давлат монополиясини босқичма-босқич тугатиш чоралари кўрилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 30% чегирма эълон қилди

Чегирмадан 31 августдан 3 сентябргача бўлган маҳаллий авиақатновлар учун фойдаланиш мумкин. Чегирмали чипталар сотуви 6 августдан бошланади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Саида Мирзиёева Остонада Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев билан учрашди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Жорий ҳафтада давлат раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳафта давомида Президент давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда “Марказий Осиё + Япония” форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши кутилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

ДХХ томонидан коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар бўйича ўтказилган тезкор тадбирларда:

⁃ “Ўртачирчиқ тумангаз” газ таъминоти бош муҳандиси 8500 АҚШ доллари олган вақтида;

⁃ “Хазорасп эркин иқтисодий зона дирекцияси” давлат унитар корхонаси мутахассиси 3500 АҚШ доллари олган вақтида;

⁃ Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси Боғот тумани бўлими мансабдор шахси 400 АҚШ доллари ҳамда 1,2 млн сўм олган вақтида;

⁃ Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси 1500 АҚШ доллари олган вақтида;

⁃ Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса автотранспорт воситалари эхтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси 1100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, мазкур ишга алоқадор бўлган, Самарқанд вилоят божхона бошқармасига қарашли божхона постларидан бирининг бошлиғи ҳам 200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Франция президенти Эммануэль Макрон Алишер Юсуповнинг ғалабаси билан Ўзбекистон делегациясини табриклади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Амалга оширилган назорат тадбирлари давомида банклар томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаганлиги учун 20 та тижорат банки Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан огоҳлантирилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Президент истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш талаби 2025/2026 ўқув йилига қадар узайтирилди. Бу борада Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан билдирилган таклифга Вазирлар Маҳкамаси розилик билдирди.

Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чет тили ўқитучиларига ўқув йили охирига қадар сертификатга эга бўлиш талаби тўғрисида уларга огоҳлантириш хати берилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

30 июл куни Air Samarkand A321neo самолётида Самарқанд – Жидда йўналишида биринчи йўловчи рейсини амалга оширди.

Самолёт Самарқанддан Жидда 188 нафар йўловчини етказиб берди. Айнан ушбу шаҳардан зиёратчилар анъанавий тарзда мусулмон оламининг муқаддас шаҳарлари – Макка ва Мадинага йўл олишади.

Таъкидлаш жоизки, Air Samarkand авиакомпанияси нафақат Жиддага, балки Мадинага ҳам рейсларни режалаштирган — улар 2024 йилнинг август ойида Самарқанддан Airbus А330 самолётида йўлга қўйилади.

Саудия Арабистонига янги рейслардан ташқари, авиакомпания Airbus А321nео ва А330-300 самолётларида Истанбул, Шарм ал-Шайх ва Нячангга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Рамзан Қодиров Президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан иккита зотдор от совға қилибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Давлат олий таълим муассасаларининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги даромад ва харажатлари тўғрисида маълумот

Энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасалари бешлиги:

1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 504 млрд 414 млн сўм
2. Қарши давлат университети – 353 млрд 166 млн сўм
3. Чирчиқ давлат педагогика университети – 282 млрд 699 млн сўм
4. Ўзбекистон Миллий университети – 275 млрд 986 млн сўм
5. Фарғона давлат университети – 273 млрд 850 млн сўм

Соф даромади энг кўп олий таълим муассасалари бешлиги:

1. Қарши давлат университети – 214 млрд 215 млн сўм
2. Навоий давлат педагогика институти – 135 млрд 289 млн сўм
3. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 122 млрд 168 млн сўм
4. Бухоро давлат университети – 104 млрд 758 млн сўм
5. Бухоро давлат педагогика институти – 74 млрд 615 млн

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Рақобат қўмитаси “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиалини жаримага тортди

“ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Термиз шаҳри Ҳаким Ат-Термизий кўчасидаги банк офиси олдида ўрнатилган ташқи реклама воситаларининг ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари (паспорт, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар) мавжуд эмаслиги ҳамда реклама ахборотини тарқатиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан белгиланган тартибда шартномалар имзоланмасдан келинганлиги аниқланди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 24- ва 25-моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиалига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича молиявий жарима қўлланилди.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel