Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
@pressuzb
Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Балиқчи тумани ҳокимлиги заҳирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини “E-auksion” орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида туман Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
@pressuzb
Қорақалпоқ ўтови “Гиннес” рекордлар китобига киритилди
Нукус шаҳри ҳудудидаги “Оқ қуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.
@pressuzb
Тез, осон, қулай: InfinBLACK кредит картасини 5 дақиқада қўлга киритинг!
InfinBANK ўзининг машҳур маҳсулотларидан бири InfinBLACK кредит картасини расмийлаштириш имкониятини оширди. Эндиликда кредит картани расмийлшатириш учун 5 дақиқа етарли бўлади.
InfinBLACK афзалликлари:
✅ Маълум муддат давомида қайта тикланувчи фоизсиз давр;
✅ 50 миллион сўмгача кредит лимити;
✅ Гаровсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз.
✅Онлайн харидлар учун қулай;
✅Дўкондан харид қилиш имконияти;
✅Дунё бўйлаб фойдаланиш имконияти.
InfinBANK иловасида ҳозироқ ариза юборинг ва 5 дақиқада жавоб олинг! InfinBLACK билан энди узоқ кутмайсиз!
Реклама
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ истеъмолчилардан ортиқча ҳақ ундиргани учун жаримага тортилди
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Фарғона филиали (бўлинмаси) томонидан темирйўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2023 йил давомида 606 380 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин, “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ Фарғона филиали томонидан темирйўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2024 йилнинг 1 январидан 24 июль кунигача 185 806 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 560 млн сўмга яқин, умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчилардан 1,3 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилган.
Рақобат қўмитасининг махсус комиссияси томонидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖга шаҳарлараро ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш бўйича Фарғона филиали томонидан ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, молиявий жарима қўлланди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
@pressuzb
Жаҳон савдо ташкилотига 2026 йилда аъзо бўлиш бўйича катта қадамлар қўйилмоқда
“Ушбу ташкилотга кириш – чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларимизнинг ажралмас бир қисми. Лекин айримлар бунга шубҳа билан қараяпти, бошқалар “корхоналар синади, импорт босиб кетади” деган хавотир билан юрибди.
Бир нарсани тушуниш зарур, импорт божлари ишлайди. Шунинг учун, ташкилот аъзолари билан музокаралар ўтказаяпмиз.
Эртанги кунимиз – бу тенг рақобат муҳити ва экспортга қаратилган саноат ва савдо сиёсати. Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади. Чунки, халқаро ишлаб чиқариш занжирларига кирмасак, иқтисодий ўсиш биз кутгандек бўлмайди”, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.
@pressuzb
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросига масъул бўлди
Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.
@pressuzb
❗️Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.
Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram мессенжерида Марказий банк номидан очилган “O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki” сохта қўллаб-қувватлаш чатга қўшиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.
Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.
Фуқаролар учун қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтилади:
⁃ Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.
⁃ Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.
⁃ Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
@pressuzb
19 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.
Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган.
20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.
@pressuzb
Бир қатор тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди
Президентнинг «Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан, Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, соҳада янги ва истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, мамлакатнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшаётган бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Мукофотланганлар орасида «АлоқаБанк» мижозлари ҳам кўпчиликни ташкил этади. Банк узоқ йиллардан буён тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан «АлоқаБанк» хизматларидан фойдаланувчи қуйидаги тадбиркорлар тақдирланди:
🔹«Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан:
– «Flat Tile» МЧЖ раҳбари — Мурадов Абдусаттор Асатуллоевич;
– «Рўзметов З.М» МЧЖ раҳбари — Рўзметов Зиявиддин Мутанович;
– «World Trading Company» МЧЖ раҳбари — Ибрагимов Зайниддин Маҳкамович.
🔸«Шуҳрат» медали билан:
Андижон шаҳридаги «Динар Текстиль» МЧЖ таъсисчиси Тиллабаев Хадиятулло Аҳмадуллаевич тақдирланди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, Бош вазир Абдулла Арипов Қобул шаҳрига ташриф буюрди.
@pressuzb
Ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг республика босқичи ўйинлари 19–23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 дан старт олади.
Финал ўйини 24 август куни соат 18:30 да “Жар” стадионида бошланади.
@pressuzb
Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни рад этди. Қонун қайта қўриб чиқиш учун қайтарилди.
@pressuzb
Собиқ вазир Музаффар Салиев 7 йилга қамалди
2017 йилдан 2021 йилгача Уй-жой коммунал хўжалиги вазири, 2021 йилдан 2023 йилгача Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Салиев Музаффар Халдарбаевич 7 йилга қамалди.
Суд ҳукмида келтирилишича, у Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) “а” ва “в” бандлари, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилган.
@pressuzb
Барча сеансларнинг тугатилиши ва хабарларнинг ўчиб кетиши – Telegram’да кўнгилсиз ҳолатлар кўпайди
2023 йил бошидан бери Telegram’нинг айрим фойдаланувчилари ўзларининг барча сеанслари (Telegram аккаунт уланган қурилмалар) тўсатдан тўхтатилган вазиятга тушиб қолишади ва ўз аккаунтларига қайтадан кирганларидан сўнг яқинда юборилган баъзи хабарлари ўчириб ташланганини кўришади.
Охирги вақтларда шу каби ҳолатлар ўзбекистонлик фойдаланувчиларда ҳам тез-тез содир бўлмоқда. Кўпинча бу Ўзбекистондаги ОАВ ходимлари, блогерлар, журналистлар ва бошқа медиа менежерларда (айрим маълумотларга кўра, давлат идоралари ходимларида ҳам) кузатилмоқда. Бу ҳақида аввалроқ Киберхавфсизлик маркази ҳам маълумот эълон қилганди.
Гап шундаки, Telegram уланган қурилмалар, масалан, бир вақтнинг ўзида телефон ёки компьютерга уланган бўлса, кутилмаганда аккаунт барчасидан “чиқиб кетмоқда”. Шундан сўнг Telegram аккаунтга қайта киришда қийинчиликлар юзага келмоқда. Бу каби ҳолат кузатилганда, кўпинча фойдаланувчилар бир неча дақиқаларга спам-бан ҳам олишмоқда ва хабар юбориш имконияти қисқа дақиқаларга чекланмоқда.
Тахминларга кўра, фойдаланувчи қисқа вақт ичида бошқаларга кўплаб бир хил хабарлар юборса, Telegram мессенжери буни суҳбатдошлар учун хавф туғдиради деб ҳисоблаши мумкин, ана шундай ҳолатда мессенжер автоматик равишда барча сеансларни тўхтатади (“завершает все сеансы”).
Баъзида эса фойдаланувчи суҳбатдошларга бир хил хабар юбормаган бўлса ҳам, сеанслар тугатилаётган ҳолатга дуч келишмоқда. Бу борада мессенжер ҳеч қачон расмий маълумот бермаган. Айрим манбаларда бу ҳолатни “взлом” қилишга уриниш (аккаунтни ўғрилаш), деб ҳам баҳолашади.
Шундай экан, фойдаланувчиларга қуйидаги тавсиялар бериб ўтилади:
⁃ Telegram очилган телефон рақам (сим-карта) доимо ишлаб турган ҳолатда бўлиши керак. Чунки сеанслар тугатилганда фақатгина телефон рақам орқали аккаунтга яна қайта уланиш мумкин.
⁃ Мураккаб паролдан иборат бўлган икки томонлама ҳимоя ёқилган бўлиши керак.
⁃ Telegram’да нотаниш фойдаланувчилардан (айрим ҳолатларда танишлардан ҳам) келадиган турли номаълум файл ёки линкларни очмаслик энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади.
@pressuzb
Тошкентда ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилади
2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ 5 сентябрь – 3 октябрь кунлари ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди. Рўйхат.
Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.
@pressuzb
22 август куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
@pressuzb
Қонунчилик палатаси “Давлат сири тўғрисида”ги қонунни қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 20 август куни бўлиб ўтган мажлисида 1993 йилда қабул қилинган амалдаги “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонун ўрнига “Давлат сири тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва сенатга юборилди. Ҳужжатда махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати кенгайтирилмоқда.
Кўриб чиқилаётган ҳужжат давлат сирларини сақлаш соҳасидаги ваколатларни белгилайди, махфийлик даражасини, маълумотларни махфийлаштириш ва давлат сирларидан фойдаланишга рухсат бериш муддатини белгилайди.
Давлат аҳамиятига молик сирга киритилиши лозим бўлган тўртта тоифадаги маълумотнинг чекланган рўйхати тасдиқланмоқда. Махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати белгиланади. Унга кўра, фавқулодда вазиятлар, жиноятчилик ҳолати, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва бошқа шу каби маълумотлар махфийлаштирилмайди (1993 йилдаги қонунга кўра, ҳозирда фақат фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган маълумотлар махфийлаштирилмайди).
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
@pressuzb
ДХХ Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳоким ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди
Ўртачирчиқ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи К.М. мансабдор танишлари орқали “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқарога 1,8 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғаллаорол туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи И.К. ваколатли танишлари кўмагида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
@pressuzb
“UZTELECOM” ва “One-Net” интернет провайдерлари ўртасида техник носозлик юзага келгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Интернет тармоқларида “UZTELECOM” ва “One-Net” МЧЖ интернет провайдерлари ўртасига юзага келган техник носозлик сабабли интернет тармоғида узилишлар кузатилмоқда” деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.
“Ўзбектелеком” АК Ахборот хизмати мазкур ҳолат ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда ҳозирги вақтда Компаниянинг барча алоқа тизимлари ҳеч қандай чекловларсиз штат режимида фаолият олиб бораётганлигини маълум қилди.
@pressuzb
Ўзбекистонда 2024 йил 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади – ҳукумат фармойиши
@pressuzb
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари 7,5 йилга қамалди
2023 йил декабрь ойида Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов қамоққа олингани хабар берилганди.
Саидаҳмад Султонов суд ҳукми билан Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 205-моддаси 2-қисмининг “а” бандида (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда, шу жумладан ҳокимлик тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
@pressuzb
17 август куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Қобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Бош вазирнинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ханафий, Бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва Ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутакий билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.
Мулоқотлар давомида Афғонистон билан савдо алоқаларини ривожлантириш, энергетика соҳасидаги самарали ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, мис, темир, нефт-газ конларини биргаликда ўзлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, ҳудудлараро муносабатларларни янада чуқурлаштириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
@pressuzb
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли Жанубий кон бошқармасининг бўлим бошлиғи ўринбосари Қўшработ туманида яшовчи 2 нафар фуқарони ушбу кон бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур шахс 2023 йилнинг сентябрь ойида “Зармитан” конига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, Қўшработ туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқародан жами 9 минг АҚШ доллари олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
@pressuzb
❗️Мандат чиқди
2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари – мандат эълон қилинди.
@pressuzb
Feed Up, EVOS ва Safia каби овқатланиш тармоқлари раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бир қатор давлат мукофотлари билан тақдирланибди. Фидоий тадбиркорларга мукофотлар муборак бўлсин деймиз.
@pressuzb
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши доирасида жами 50 кишига оид жиноят иши кўрилади
Олий суд хабарига кўра, 15 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувида бўлган А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувида бўлган Х. Каримов (Қишлок хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимида ишлаган) ва бошқаларга оид жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш юзасидан дастлабки эшитув ўтказилди.
Дастлабки эшитув Жиноят-процессуал кодексининг 405-6-моддаси талабига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида ўтказилиб, унинг натижаси бўйича иккита жиноят иши битта иш юритувга бирлаштирилди.
А.Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 5 сентябрь соат 15.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида бошланади.
Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“ ва 6 нафарига “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
@pressuzb
InfinBANK Мурабаҳа битими: Шариатга мос молиявий имкониятлар
InfinBANK жамоаси исломий молия хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади. Банк Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси линияси орқали Мурабаҳа битимини тақдим этмоқда. Бу Шариат тамойилларига тўлиқ мос келадиган савдо шартномасидир.
Молиялаштириш шартлари:
➖Мақсад: айланма маблағ ва асосий воситалар учун;
➖Валюта: АҚШ доллари;
➖Миқдор: 500 000 дан 7 500 000 долларгача;
➖Муддат: 48 ойгача;
➖Таъминот: кўчмас/кўчар мулк ва бошқа ликвидли гаров турлари.
Бу хизмат хусусий секторни ривожлантириш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган. InfinBANK учун бу стратегик муҳим маҳсулот ҳисобланади.
Мурабаҳа бўйича батафсил маълумот ушбу ҳавол
Реклама
“Ўзбектелеком” АКда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ўқув семинар ташкил қилинди
“Ўзбектелеком” АКда ходимлар учун Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти, амалиёти ва аҳамияти мавзусида ўқув семинар ташкил қилинди. Видеоконференсалоқа тизими орқали ўтказилган ўқув семинарда Компания ижро аппарати, таркибидаги филиалларда фаолият юритаётган раҳбар ходимлар иштирок этди.
Тадбир аввалида “Ўзбектелеком” АК Фахрийлар кенгаши раиси Ғолибшер Зияев сўз олиб, ўқув семинардан кўзланган мақсад ҳамда мазкур йўналишда Компания томонидан олиб борилаётган фаолиятларга қисқача тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, Тошкент давлат юридик университети “Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш” кафедраси профессори, юридик фанлари доктори Саломат Ниёзованинг “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон қонуни мазмун-моҳияти” ва “Давлат бошқарувида манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва жавобгарлик масалалари” мавзуларидаги маърузалари тингланди. Тадбир сўнгида қатнашчилар мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
“Ўзбектелеком” АК Ахборот хизмати