Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Мустақиллик тантаналари бошланди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанасини Президент матбуот хизматининг Тelegram мессенджери, YouTube видеохостинги, Facebook ва Х ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида томоша қилинг.
@pressuzb
Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилган – Рақобат қўмитаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Fair tech ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текшириш ўтказилганда 473 та дорихонада (133 та улгуржи ва 340 та чакана) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлди.
Дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида истеъмолчилардан 5,4 миллиард сўмга яқин маблағ, яъни асоссиз даромад олинган.
Ўрганишлар давомида жами 49 455 та шундай ҳолат қайд этилган. Ноқонуний олинган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилган.
@pressuzb
29 август куни Термиз шаҳрида “Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
Тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов, Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафаев, Қирғиз Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Назарбек Малаев, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Қайрат Торебаев ва бошқалар иштирок этди.
@pressuzb
Рақобат қўмитаси “Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик аломатлари аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
@pressuzb
28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев 33-ёзги Олимпиада ўйинларининг ғолиб ва совриндорларига мукофотларни топширди.
@pressuzb
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқанддаги “Шарқ тароналари” халқаро фестивали таассуротлари билан бўлишди.
“Бу байрам бирдамлик, ҳамжиҳатлик кайфиятини бахш этувчи мусиқа ва маданиятдан баҳраманд бўлиш учун ноёб имкониятдир”, деб ёзади С.Мирзиёева.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
@pressuzb
Рақобат қўмитаси “Нукус халқаро аэропорти” МЧЖга нисбатан иш қўзғатди
“Nukus xalqaro aeoroporti” МЧЖ давлат харидлари портал орқали амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлар талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди.
Рақобат қўмитасининг махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низом талабларини бузиш аломатлари билан “Nukus xalqaro aeoroporti” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилди.
@pressuzb
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми 10 сентябрдан бошланади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади.
@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади – рўйхат.
@pressuzb
Павел Дуров Францияда қамоққа олинди
Telegram асосчиси Павел Дуров Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.
Унга нисбатан бир қатор айбловлар, хусусан, терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, Telegram’даги педофилияга асосланган контент кабилар илгари сурилмоқда.
Дуров Франция фуқароси сифатида судланиши айтилмоқда. Агар айблари исботланса, у 20 йилга қамалиши мумкин.
@pressuzb
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:
Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич - Андижон вилояти ҳокими;
Мирзаев Зойир Тоирович - Тошкент вилояти ҳокими;
Турдимов Эркинжон Оқбутаевич - Самарқанд вилояти ҳокими мукофотланди.
@pressuzb
24 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали Украинани мустақиллик куни билан табриклади.
@pressuzb
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади.
Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.
Мактабларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.
@pressuzb
Ўзэнергоинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
Президент фармони билан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини (Ўзэнергоинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.
Ўзэнергоинспекция ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Ўзэнергоинспекциянинг марказий аппарати тузилмасида 30 та штат бирлигидан иборат бўлган Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида 522 нафар маҳбусни афв этди
Афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
@pressuzb
Тирбандликнинг олдини олиш учун 9 сентябрдан метро бекатларига яқин Тошкетдаги 27 та олий таълим муассасасида дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди.
@pressuzb
Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор юзасидан my.gov.uz портали орқали шикоят йўллаш имкони яратилди. Хизмат кўрсатиш бепул.
@pressuzb
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 28 август куни 79 ёшида вафот этди.
@pressuzb
Рақобат қўмитаси “Ipak Yo‘li” банкка молиявий жарима қўллади
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Ipak Yo‘li” АИТБ томонидан эълон қилинган “Универсал” номли омонат тури рекламасида омонат тури ҳақидаги муҳим маълумотлар тўлиқ берилмаганлиги ҳолати аниқланди.
Қўмита Махсус комиссияси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16 ва 43 моддалари ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Ipak Yo‘li” АИТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
@pressuzb
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилади.
Қонунчилик палатаси депутатлари қонун лойиҳасини маъқуллади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 26 август куни Самарқандга ташриф буюриб, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
@pressuzb
Президент фармони билан Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳи “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
@pressuzb
Турдибекова Ситора Шавкат қизи “Жасорат” медали билан мукофотланди.
@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович I даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланди.
@pressuzb
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Қосимов Улуғбек Бердиқобилович - Сурхондарё вилояти ҳокими;
Оринбаев Аманбай Тлеубаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси;
Рахимов Жўрабек Рахимович - Хоразм вилояти ҳокими мукофотланди.
@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.
Улар орасида бир гуруҳ амалдорлар ҳам бор:
Спорт вазири Икрамов Адхам Илхамович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Камилов Азизжон Якубжанович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан;
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ахмедов Баходир Маджитович «Содиқ хизматлари учун» медали билан;
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шарифходжаев Усман Улфатович «Содиқ хизматлари учун» медали билан;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Конгратбай Авезимбетович «Дўстлик» ордени билан;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Ходжаев Асаджан Азатбекович «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
@pressuzb
Янги VoWi-Fi технологияси билан мобил алоқа доим барқарор бўлади
VoWi-Fi нима?
VoWi-Fi (Voice over Wi-Fi) технологияси ёрдамида сиз мобил тармоқ сигнали заиф бўлган жойларда ҳам Wi-Fi орқали қўнғироқ қилишингиз ва хабар юборишингиз мумкин.
VoWi-Fi кимлар учун фойдали?
Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун: агар сиз зич қурилган ҳудудда яшасангиз ва мобил сигнал яхши етиб бормаса, VoWi-Fi технологияси ёрдамида қўнғироқларнинг барқарор сифатини таъминлашингиз мумкин. Юқори сифат уйингиздаги Wi-Fi орқали таъминланади.
Шаҳардан узоқда бўлганлар учун: энди мобил алоқа сигнали заиф бўлган жойларда ҳам сиз VoWi-Fi хизматидан фойдаланган ҳолда, интернет ёрдамида барқарор алоқа ўрнатишингиз мумкин.
VoWi-Fi қандай уланади?
UZTELECOM’нинг VoWi-Fi хизматига уланиш жуда осон. Бунинг учун фақатгина ушбу технологияни қўллаб-қувватлайдиган смартфон ва Wi-Fi тармоғи керак бўлади. Телефонингиз созламаларидан VoWi-Fi функциясини ёқинг ва исталган жойда алоқа сифатидан баҳраманд бўлинг.
UZTELECOM’нинг VoWi-Fi хизмати орқали қўнғироқларни амалга оширинг ва доим алоқада қолинг!
@pressuzb
Равшан Мамаджанович Маматов – Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори лавозимига тайинланди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлади.
@pressuzb