Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Poytaxt bank ҳам ипотека кредитлари ажратишни бошлайди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Poytaxt bank ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, эндиликда Poytaxt bank томонидан ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилади.
Шунингдек, томонлар аҳолининг турмуш даражасини изчил ошириш, ипотека кредити механизмларидан фойдаланиш амалиётини янада такомиллаштириш ва кенгайтириш ҳамда ипотека бозорини ресурслар билан таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат бюджетидан маблағ жалб қилиш тўғрисида келишиб олдилар.
@pressuzb
❗️Бутун дунё бўйлаб Telegram мессенжери фаолиятида узилишлар кузатилмоқда.
@pressuzb
Комил Алламжонов хусусий секторда фаолиятини давом эттиради.
@pressuzb
Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинолар ёнмоқда
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган бирламчи маълумотга кўра, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.
“Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган”, дейилади ФВВ хабарида.
@pressuzb
АҚШнинг миграция дастури – Green Card учун аризалар қабули 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиб, 5 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.
@pressuzb
Президентнинг фармойиши билан Президент Матбуот хизмати бош консультанти лавозимида ишлаб келган Юнусов Баҳодир Махсутович Президент Матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланди.
Шунингдек, фармойиш билан Буюк Британиядаги Халт халқаро бизнес мактаби ва Бирмингем университетини тамомлаган Гайнулина Камила Тимуровна Президент Матбуот хизмати етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
@pressuzb
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Aмирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан учрашувидан фотолар эълон қилинди.
Қайд этилишича, ушрашув самарали ўтган ва унда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
@pressuzb
Аи-80 бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди
Президент қарорига кўра, Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензинидан фойдаланишни тақиқлаш 2028 йилдан босқичма-босқич амалга оширилади.
Январь ойи охирида президент бош вазирга 2025 йилдан бошлаб Аи-80 дан («Евро-2» стандарти) тўлиқ воз кечиш масаласини ҳал қилишни топширганди.
@pressuzb
Саида Мирзиёева Дубай валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
“Бугун Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Aмирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан самарали учрашув ўтказдик.
⠀
Мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
⠀
Ишонаманки, Тошкентдаги юқори даражали форум доирасида ўтказилган бу учрашув Ўзбекистон билан БAA ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — деб ёзди президент ёрдамчиси.
@pressuzb
Баскетбол федерацияси масъуллари қарийб 500 млн сўм пулларни талон-тарож қилди – Бош прокуратура
Баскетбол федерацияси ижрочи директори Ю.С. ишлар бошқарувчиси С.И. билан жиноий тил бириктириб, С.И.нинг онаси ва укаси номига “S.A.G.” МЧЖ ташкил қилиб, спортчилар соғлиғини мониторинг қилишга мўлжалланган 2 дона аслида етказиб берилмаган махсус ускуналар учун федерациядан 197 млн. сўм маблағни жамият ҳисобига ўтказиб, талон-торож қилган.
Шунингдек, федерациянинг 1-вице президенти Х.Г. федерацияга тегишли бўлган корпоратив пластик картадан ноқонуний равишда шахсий эҳтиёжлари учун 162 млн сўм маблағни ечиб олиб, ўзлаштирган.
Бундан ташқари, юқоридаги мансабдор шахслар томонидан федерацияга гуёки ҳомийларни жалб қилиш хизматларини кўрсатиш ҳақида сохта шартнома расмийлаштирилиб, федерациянинг 130 млн. сўм маблағлари ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилди ва суднинг ҳукми билан айбдорларга тегишли жазо чоралари қўлланилди.
@pressuzb
26 сентябрь – ДХХ органлари ходимлари куни
Мустақилликнинг илк кунларида давлатнинг асосий пойдеворларидан бири сифатида – 1991 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик идоралари ташкил этилди.
Махсус хизмат ўзига юклатилган вазифаларни мардонавор бажариб, давлатнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.
Давлат сарҳадларини қўриқлашдан тортиб, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамият осойишталигини таъминлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамиша махсус хизматларнинг устувор вазифаси бўлиб келган.
@pressuzb
2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади – Президент Қарори
@pressuzb
Марказий банк раиси ўринбосари Абубакиров Бобир Юлдашович Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди.
@pressuzb
Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 810 - 12 815 сўмга етди.
@pressuzb
1-босқич талабалар учун 24–27 сентябрь кунлари ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан онлайн ариза юбориш имконияти яратилди.
Аризалар kontrakt.edu.uz платформаси орқали фақат онлайн қабул қилинади.
@pressuzb
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабари:
Ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси сизлардан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:
1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.
2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.
3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:
• Фавқулодда ёрдам телефонлари :
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:
054 485 1397
• Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
@pressuzb
1 октябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида иштирок этиш учун Ереванга ташриф буюрди.
Бош вазир ўз нутқида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётганини алоҳида таъкидлади.
Йиғилиш сўнггида Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлари режаси имзоланди.
@pressuzb
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева:
“Комил Исмоилович, фидокорона хизматингиз ва профессионализмингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Келгусидаги ҳар қандай фаолиятингизда ҳам омад ёр бўлсин!”
@pressuzb
Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
Собиров Беҳзод Боходир ўғли - “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси - “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
“Poytaxt bank” болалар учун “Card Kids” картасини тақдим этди
28 сентябрь куни Toshkent City Planetarium’да “Poytaxt bank” болалар учун янги – “Card Kids” банк картаси тақдимотини ўтказди.
“Card Kids” банк картаси энг ёш банк мижозлари учун хавфсиз молиявий бошқарув имкониятини яратиш билан бирга қатор эксклюзив имтиёзларни ҳам ўз ичига олади.
“Card Kids” картасининг асосий афзалликлари:
⁃ Пул ўтказмалари: ёш карта эгалари ота-оналар назорати остида пул ўтказмаларини амалга ошириб, молиявий бошқарувга ўрганадилар.
⁃ Бонус тизими: “Poytaxt bank” бир қанча ҳамкорлар билан эксклюзив бонус дастурини ишлаб чиқди, бу эса картадан фойдаланишни нафақат фойдали, балки қизиқарли ҳам қилади. Ҳамкорлар қаторида машҳур болалар лойиҳалари мавжуд.
Хусусан, китобсеварлар учун махсус таклифлар, маданий ҳордиқ учун махсус чегирмалар ва дастурлар, аттракционларда қўшимча бонуслар ва чегирмалар, ёш дастурчилар учун таълимий имтиёзлар шулар жумласидан.
@pressuzb
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
27 сентябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган учрашувда C5+1 платформаси мақсадлари бўйича тараққиёт ва ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинган.
“Қўшма Штатлар мустақил, фаровон ва хавфсиз Марказий Осиё бўйича умумий мақсадларимизни амалга ошириш учун минтақа давлатлари билан ҳамкорлик қилишга содиқдир”, – деб ёзди АҚШ расмийси.
@pressuzb
Евроосиё тараққиёт банки Тошкентда ўз офисини очади
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Евроосиё тараққиёт банки (ЕТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов билан учрашув ўтказди. Унда ҳамкорлик чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Банк раиси Ўзбекистон ЕТБ’нинг минтақадаги асосий ҳамкорларидан бири еканлигини таъкидлаб, яқин вақт ичида бир қатор йирик давлатлар акциядорлар таркибига қўшилишини маълум қилди.
Томонлар умумий қиймати $3,3 млрдга тенг бўлган қўшма лойиҳаларни ишга туширишга келишишди. Хусусан, жорий йилда 5та но-суверен лойиҳа амалга оширилади.
Шунингдек, йил охиригача Тошкентда ЕТБ’нинг мамлакат идорасини очиш режалаштирилган. Бу орқали томонлар лойиҳаларни молиялаштиришни тезлаштириш ва ҳамкорликни яхшилашни мақсад қилган.
@pressuzb
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашди.
Унда “Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди”, деб ёзмоқда Б.Саидов.
@pressuzb
Европа тикланиш ва тараққиёт банки вице-директори Камола Маҳмудова Лондонда вафот этди.
Маълумотларга кўра, у узоқ вақтдан буён саратон хасталигидан азият чекиб келаётганди.
@pressuzb
Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович – Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди.
2020 йилдан шу кунга қадар у “Асакабанк” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Гаибназаров Боходир Рихсиалиевич Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди.
2021 йилдан шу кунга қадар у Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
@pressuzb
Telegram қандай ҳолатларда фойдаланувчининг телефон рақами ва IP манзилини махсус хизматларга ошкор қилади?
Бир неча кун аввал Telegram асосчиси Павел Дуров қоидаларни бузган фойдаланувчиларнинг телефон рақами ва IP манзилини қонуний талаб билан чиққан тегишли органларга ошкор қилишини эълон қилди. Мессенжернинг махфийлик сиёсатида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилиб, бу қандай амалга ошишига қуйида ойдинлик киритилади.
Биринчидан, терроризм. Илгари мессенжер фойдаланувчининг телефон рақами ва IP манзилини, агар у терроризм иши бўйича тасдиқланган гумондор бўлсагина ошкор қилишга рози бўлган. Эндиликда эса жиноий ишда, ноқонуний фаолиятда гумон қилинаётган ва шу билан бирга Telegram фойдаланувчиси шартномасини бузган фойдаланувчиларга оид маълумотларни “ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг расмий сўрови” асосида ошкор қилади.
Иккинчидан, ноқонуний порнографик контентни жойлаштириш, спам юбориш, фойдаланувчиларни алдаш ва зўравонликка ундашдан ташқари, Telegram энди “аксарият мамлакатларда ноқонуний деб топилган фаолият билан шуғулланишни” ҳам назорат қилади. Ушбу бандда болаларга нисбатан зўравонлик, гиёҳванд моддалар, қуроллар, сохта ҳужжатлар рўйхати келтирилган.
Учинчидан, юқорида келтирилган “ноқонуний товарлар ва хизматлар”нинг янги рўйхати тўлиқ эмас. Бу шуни англатадики, Telegram мазкур рўйхат билан чекланмайди ва бошқа турдаги қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар учун ҳам маълумотларни тегишли органларга ошкор қилиши мумкин.
Шунингдек, Telegram’нинг махфийлик сиёсатидан “мессенжер ҳеч қачон фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини расмийларга ошкор қилмаслиги” ҳақидаги банд олиб ташланди.
Бундан ташқари, Telegram қоидаларни бузган фойдаланувчиларнинг телефон рақамлари ва IP манзиллари махсус хизматларга тақдим этса, бу ҳақидаги ҳисоботларни ҳар чоракда очиқлаши маълум қилинган.
@pressuzb
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш республика кенгашига эндиликда Бош вазир раислик қилади. Унинг таркибида 24 та янги тармоқ кенгашлари тузилади.
@pressuzb
Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмаси очилмоқда
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ўз саҳифасида ёзишича, ушбу кўргазма 2024 йил 26 сентябрдан 2025 йил 23 февралга қадар давом этади ва унда Ўзбекистондан олиб бориладиган экспонатлар намойиш қилинади.
“Ўзбекистондан олиб бориладиган ноёб осори атиқалар бой маданий меросимизни, диёримизнинг Ипак йўли тарихидаги муҳим ўрнини акс эттиради”, деб ёзади Саида Мирзиёева.
@pressuzb