Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бўлиб ўтмоқда.
Сайловда овоз бериш соат 08:00дан 20:00гача ўтказилади.
Видеода 27 октябрь тонгида юзлаб ўзбекистонликлар мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси олдида ўз ватанидаги депутатлар сайловида овоз бериш учун йиғилишганини кўриш мумкин.
@pressuzb
“YandexGo UB” МЧЖ,“Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар монопол рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди.
Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа операторлари уларнинг фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.
@pressuzb
❗️Марказий банк фирибгарлардан огоҳлантирди
Бугунги кунда фирибгарлар мессенжерлар орқали фуқароларга Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юбориб, уларнинг мобиль қурилмаларига зарарли иловаларни ўрнатишга уринишмоқда.
Мазкур сохта ҳужжатларда гўёки фуқаронинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш учун “молиявий хавфсизлик бўйича мутахассис” томонидан айрим амаллар бажарилиши тўғрисидаги ёлғон ахборот кўрсатилган.
Бу орқали “мутахассис” ниқоби остидаги фирибгар фуқаронинг мобиль қурилмасига зарарли иловани (хусусан, “Безопасность” номли) ўрнатиш орқали ушбу қурилмадаги расм ва ҳужжатлар, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни яширин тарзда қўлга киритади.
“Юқоридаги каби ҳолатларга дуч келсангиз, фирибгарларнинг алдовларига асло ишонманг, иловаларни эса мессенжерлар орқали эмас, балки расмий Google Play ва App Store дўконларидан ўрнатинг”, дейилади Марказий банк хабарида.
@pressuzb
UZTELECOM аутсорсинг контакт маркази катта иш ҳажмини қандай бошқаради: рақамлар ва фактлар
⁃ Бунда ўртача кутиш вақти – атиги 25 сонияни ташкил этади.
⁃ 93% мурожаатлар биринчи қўнғироқда ҳал қилинади ва мижозларнинг вақтини тежайди.
⁃ Учта CRM тизими билан интеграция маълумотлар билан ишлашни осонлаштиради.
⁃ Мижозларнинг 90%и компания хизматидан мамнун.
⁃ Компания тиғиз соатларда кутиш вақтини оширмасдан соатига 500 тагача қўнғироқни қайта ишлай олади.
⁃ 50 дан ортиқ компания ўз мижозларини қўллаб-қувватлашни UZTELECOM’га ишониб топширган.
⁃ 3 чорак давомида 2 миллиондан ортиқ қўнғироқлар қабул қилинди.
⁃ Компаниялар UZTELECOM’нинг хизматлари туфайли операцион харажатларини 18% га қисқартиришга эришди.
Бизнесингизга янги ўсиш импулсини беринг — мижозларни қўллаб-қувватлашни мутахассисларга ишонинг!
Боғланиш учун: 71 200-97-79
@pressuzb
Миграция агентлиги ташкил этилди
Президент Фармони билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.
Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
2025 йил 1 январдан:
⁃ Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади;
⁃ Агентлик зиммасига у томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда 5 кунда “Xorijda ish” электрон дастурига жойлаштириб бориш мажбурияти юкланади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқидан:
— Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз. Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди.
Бугунги кунда ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардир. Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ечими – “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўлиб қолмоқда, деб ҳисоблаймиз.
@pressuzb
Шуҳрат Тешаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бунгача у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ш.Тешаев меҳнат фаолияти давомида “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
2014-2016 йилларда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлган. 2016-2018 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори, 2018-2019 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
@pressuzb
Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 870 - 12 890 сўмга етди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига етиб борди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.
@pressuzb
Poytaxt bank янги веб-сайтини тақдим этди
Poytaxt bank’нинг қулай ва замонавий технологияларга асосланган янги веб-сайти қуйидаги имкониятларга эга:
⁃ Маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни осон топиш;
⁃ Банкнинг сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш;
⁃ Банк картани уйгача етказиб бериш хизмати учун ариза қолдириш;
⁃ Фарзандлар учун болалар картасини расмийлаштириш;
⁃ Қулай кредит калкулятори ёрдамида кредит миқдорини ҳисоблаш;
⁃ Банк раисига электрон мурожаат юбориш;
⁃ Банкоматларнинг жойлашувини онлайн харита ёрдамида осон аниқлаш.
@pressuzb
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде билан учрашди
“Мулоқот давомида асосий эътибор таълим, соғлиқни сақлаш ва инсон капиталини ривожлантириш масалаларига қаратилди. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган давлат дастури, шунингдек, оналар ва болалар ўлими мавзусини кенг муҳокама қилдик”,
Тошкентда 14 мингга яқин автотураргоҳ қурилади. Келгусида эса жами 84 мингта паркинг майдони кўзда тутилмоқда.
@pressuzb
Туркияда террорчилик ташкилоти деб эълон қилинган FETO раҳбари, турк лицейларининг асосчиси Фатҳуллоҳ Гулен АҚШда вафот этди.
Унинг 2016 йил Туркияда содир бўлган давлат тўнтаришига ҳам алоқадор экани айтилади. Гуленнинг ўзи буни рад этган.
@pressuzb
“Россияни Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари, неваралари ҳимоя қилиши керак”
Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафига қўшилмасликка чақириб, бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатганди.
Россиялик депутат Сергей Миронов бу чақириққа нисбатан “сизни боқаётган мамлакатни ҳимоя қила олмайсизми”, деб Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Мироновга муносиб жавоб қайтарди:
“Ўзбеклар баракали халқ, ҳаққини меҳнат қилиб топади, одам ўлдириб эмас.
Россияни эса Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари, неваралари ҳимоя қилиши керак.
Билишимча, руслар ҳам ватанни ҳимоя қилишни ўзбеклардек муқаддас бурч деб ҳисоблайдилар?“, деб ёзди Қодиров.
❗️Эслатиб ўтамиз, хорижий давлат ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш жиноятини содир қилган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилади.
@pressuzb
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун қабул қилинди
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва Президент олдида жавобгардир.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзолари – Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
@pressuzb
Бахтияр Бекович Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Б.Бабаджанов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг миллий байрами — Республика куни муносабати билан мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга табрик йўллади.
@pressuzb
Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Закиржон Алматов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.
Давлат раҳбарининг “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
@pressuzb
24 октябрь куни Сенатнинг тўртинчи чақириғи ўзининг сўнгги ялпи мажлисини ўтказди
Юқори палата раиси Танзила Нарбаева ўтган 5 йилдаги фаолиятни сарҳисоб қилиб, уларга билдирилган ишонч учун Ўзбекистон халқига ва президентга миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, Т.Нарбаева бўлажак депутат ва сенаторларга муваффақиятлар тилади.
@pressuzb
Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди
Президент фармони билан, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
⁃ буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;
⁃ буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;
⁃ импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;
⁃ барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;
⁃ соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.
@pressuzb
Касаба уюшмалари федерацияси:
Пойтахтдаги 41 та тиббиёт муассасасида ўтказилган ўрганишлар чоғида улардан 15 тасида турли хато-камчиликлар мавжудлиги аниқланган. Шунга кўра, иш берувчиларга ёзма кўрсатмалар киритилган ва 1960 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланган. 3214 нафар ходимга эса 1 087 000 000 сўмдан зиёдроқ миқдордаги иш ҳақи қарздорлиги ва меҳнат таътиллари бўйича тўланган пуллардаги фарқ ундириб берилган.
Ўтган вақт давомида тиббиёт ходимларидан коронавирус пандемияси даврида орттириб олинган Ковид-19 касаллиги учун бирйўла тўланадиган махсус тўловларни ва иш ҳақига боғлиқ фарқларни ундириш масаласида 23 та мурожаат келиб тушган. Улар асосида 21 та тиббиёт муассасасидаги ҳолат ўрганилиб, 1600 нафар ходимга 7 888 764 324 сўм миқдоридаги иш ҳақини ҳамда махсус тўловларни ундириб беришга эришилди. Шунингдек, 5174 нафар ходимга тегишли қарийб 8 977 000 000 сўм муаммоси суд орқали ижобий ҳал этилди.
@pressuzb
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Хорватиядаги (қароргоҳи Будапештда) биринчи элчиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи элчиси ҳам О.Шахавдинов ҳисобланади.
@pressuzb
Абдуллаев Олимжон Суюнович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
О.Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).
@pressuzb
Самарқандда Ўзбекистон-Қозоғистон VI ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди
22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигида ўтган форумда икки мамлакатнинг барча ҳудудлари вакиллари ҳамда унинг доирасидаги давра суҳбатида 200 га яқин тадбиркор иштирок этди.
Ҳудудлар раҳбарлари ва тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга қулай шароит яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган форумда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрли дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб, барча соҳаларда ижобий ўсиш кузатилаётгани таъкидланди.
@pressuzb
Ўзбекистонда чиқиндиларни энергияга айлантирадиган 1,3 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистонда йилига 14 миллион тонна чиқиндилар ҳосил бўлади. Лекин уларнинг атиги 4-5 фоизи қайта ишланади. Чиқинди полигонларидан 7 миллион тоннадан зиёд иссиқхона газлари атмосферага чиқади, 43 минг тонна заҳарли фильтратлар ер остига сингади.
Чиқиндиларни қайта ишлаш орқали унинг табиатга таъсирини камайтириш, фойда олиш мақсадида қарийб 1 миллиард 300 миллион долларлик инвестицияларни жалб этган ҳолда, 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда.
Хитойнинг “CAMC Engineering” компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобидан Андижон ва Тошкент вилоятларида 2 та завод барпо этилади. Уларда кунига 4 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 630 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Бу соҳага Хитойнинг бошқа бир компанияси – “Shanghai SUS Environment” ҳам қизиқиш билдирган. У 310 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиб, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 2 та завод қуришни режалаштирган. Уларда кунига 3 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 480 миллион киловатт соат электр энергияси олинади.
Бирлашган Араб Амирликларининг “Tadweer Group” компаниясининг 200 миллион доллар маблағи эвазига Бухоро ва Навоий вилоятлари учун битта завод қурилади. Унд кунига 1 минг 500 тонна чиқиндини қайта ишлаш ва йилига 363 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати яратилади.
@pressuzb
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг тегишли буйруғига асосан, жорий йил 20 ноябргача темир йўл, ҳаво транспорти ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа яратилади ва тажриба-синов тариқасида ишга туширилади.
Шунингдек, 1 декабрдан бошлаб Uztrans ахборот тизимида транспортнинг барча турлари учун чипта қидириш имкониятига эга модул фаолияти тўхтатилади.
@pressuzb
“Нега қиммат, доллар ошдими?” — АҚШ элчисидан ўзбек тили байрамига ўзига хос табрик
@pressuzb
700 га яқин умумий овқатланиш корхоналарининг 524 тасида таомнома давлат тилида эмас – Рақобат қўмитаси
Рақобат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда республикада фаолият юритаётган 700 га яқин овқатланиш корхоналарида танланма асосида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганишларда умумий овқатланиш субъектлари томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда овқат тайёр бўлиш вақти, нархи ва тўлаш шартлари ҳақида тўғри тушунарли маълумот тақдим этмаслик, таомномаларда тайёр овқатларнинг ҳажмлари кўрсатилмаганлиги, йўл бўйида санитар қоидаларига номувофиқ жойларда овқат тайёрлаш, тайёр овқатни етказиб бериш, ташиш ва сақлашдаги муаммолар маълум бўлди.
Шунингдек, ўрганиш ишларида қамраб олинган 700 га яқин умумий овқатланиш корхоналарининг:
⁃ 524 тасида — (75%) таомнома давлат тилида эмас;
⁃ 480 тасида — (69%) иш режими кўрсатилмаган;
⁃ 449 тасида — (65%) нархномалар мавжуд эмас;
⁃ 429 тасида — (62%) автотураргоҳлар мавжуд эмас;
⁃ 519 тасида — (74,6%) фавқулодда вазиятлар учун чиқиш йўлаклари мавжуд эмаслиги аниқланган.
Рақобат қўмитаси томонидан юқоридаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ваколатли органларга (Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси) тегишли тартибда маълумотлар киритилди.
@pressuzb
Пойтахтда автобус бекатлари тадбиркорларга узоқ муддатга ижарага берилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги автобус бекатлари электрон ким ошди савдосига қўйилишини ва узоқ муддатли ижарага берилишини маълум қилди.
Бунда тадбиркорлар замонавий кўринишга эга, йўловчилар учун қулайликни таъминлайдиган бекат мажмуаларини ўрнатиб, бунинг эвазига шу жойдан реклама майдони сифатида фойдаланиши мумкин бўлади.
Бу ҳамкорлик бекат мажмуаларида савдо дўконларини ташкил этиш ҳуқуқини бермайди.
@pressuzb