Тайинловлар
Ходжамов Нодир Каримович — “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари – лойиҳа офиси раҳбари этиб тайинланди.
Тухтаев Акобиржон Хакимович — “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Якубов Махмуджон Джамшитович — “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
@pressuzb
Poytaxt bank мижозлар учун янги VISA карталарини тақдим этмоқда:
1. VISA Classic
2. VISA Gold
3. VISA Infinite
Ҳар бир карта тури ўзига хос афзалликларга эга, батафсил: https://poytaxtbank.uz/uz/private/plastic-cards/list/
Ушбу янги карталар мижозларга халқаро тўловлар ва қулай хизматлар таклиф этади.
Реклама
Бош прокуратура ОАВ вакиллари ва турли каналлар админларини тасдиқланмаган ахборот тарқатиш оқибатларидан огоҳлантирди
Сўнгги кунларда тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилиши ортидан Бош прокуратура расмий баёнот билан чиқди.
Унда қонунчиликка кўра, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурларини масъулиятли бўлишга чақирилган, Медиа вакилларига эса амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлиги яна бир бор эслатилган.
“Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда оила аъзолари билан сайловда овоз берди ҳамда сайлов участкасига келган фуқаролар билан самимий мулоқот қилди.
@pressuzb
Бош вазир Абдулла Арипов оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.
Расмда Абдулла Арипов набираси Мирҳамид билан.
@pressuzb
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бўлиб ўтмоқда.
Сайловда овоз бериш соат 08:00дан 20:00гача ўтказилади.
Видеода 27 октябрь тонгида юзлаб ўзбекистонликлар мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси олдида ўз ватанидаги депутатлар сайловида овоз бериш учун йиғилишганини кўриш мумкин.
@pressuzb
“YandexGo UB” МЧЖ,“Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар монопол рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди.
Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа операторлари уларнинг фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.
@pressuzb
❗️Марказий банк фирибгарлардан огоҳлантирди
Бугунги кунда фирибгарлар мессенжерлар орқали фуқароларга Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юбориб, уларнинг мобиль қурилмаларига зарарли иловаларни ўрнатишга уринишмоқда.
Мазкур сохта ҳужжатларда гўёки фуқаронинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш учун “молиявий хавфсизлик бўйича мутахассис” томонидан айрим амаллар бажарилиши тўғрисидаги ёлғон ахборот кўрсатилган.
Бу орқали “мутахассис” ниқоби остидаги фирибгар фуқаронинг мобиль қурилмасига зарарли иловани (хусусан, “Безопасность” номли) ўрнатиш орқали ушбу қурилмадаги расм ва ҳужжатлар, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни яширин тарзда қўлга киритади.
“Юқоридаги каби ҳолатларга дуч келсангиз, фирибгарларнинг алдовларига асло ишонманг, иловаларни эса мессенжерлар орқали эмас, балки расмий Google Play ва App Store дўконларидан ўрнатинг”, дейилади Марказий банк хабарида.
@pressuzb
UZTELECOM аутсорсинг контакт маркази катта иш ҳажмини қандай бошқаради: рақамлар ва фактлар
⁃ Бунда ўртача кутиш вақти – атиги 25 сонияни ташкил этади.
⁃ 93% мурожаатлар биринчи қўнғироқда ҳал қилинади ва мижозларнинг вақтини тежайди.
⁃ Учта CRM тизими билан интеграция маълумотлар билан ишлашни осонлаштиради.
⁃ Мижозларнинг 90%и компания хизматидан мамнун.
⁃ Компания тиғиз соатларда кутиш вақтини оширмасдан соатига 500 тагача қўнғироқни қайта ишлай олади.
⁃ 50 дан ортиқ компания ўз мижозларини қўллаб-қувватлашни UZTELECOM’га ишониб топширган.
⁃ 3 чорак давомида 2 миллиондан ортиқ қўнғироқлар қабул қилинди.
⁃ Компаниялар UZTELECOM’нинг хизматлари туфайли операцион харажатларини 18% га қисқартиришга эришди.
Бизнесингизга янги ўсиш импулсини беринг — мижозларни қўллаб-қувватлашни мутахассисларга ишонинг!
Боғланиш учун: 71 200-97-79
@pressuzb
Миграция агентлиги ташкил этилди
Президент Фармони билан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.
Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
2025 йил 1 январдан:
⁃ Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади;
⁃ Агентлик зиммасига у томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда 5 кунда “Xorijda ish” электрон дастурига жойлаштириб бориш мажбурияти юкланади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқидан:
— Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз. Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди.
Бугунги кунда ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардир. Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ечими – “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўлиб қолмоқда, деб ҳисоблаймиз.
@pressuzb
Шуҳрат Тешаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бунгача у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ш.Тешаев меҳнат фаолияти давомида “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
2014-2016 йилларда Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлган. 2016-2018 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори, 2018-2019 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
@pressuzb
Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 870 - 12 890 сўмга етди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига етиб борди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.
@pressuzb
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди:
⁃ базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);
⁃ ПФ–213-сон (31.08.2022 й.) Фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);
⁃ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.
Бунда:
⁃ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;
⁃ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.
Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
@pressuzb
Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.
@pressuzb
Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди — Марказий сайлов комиссияси
27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловиларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.
@pressuzb
Сайловда овоз бериш жараёни давом этмоқда
Расмларда Сенат раиси Танзила Нарбаева, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов, муфтий Нуриддин Холиқназаров, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ва рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовларни кўриш мумкин.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.
@pressuzb
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун қабул қилинди
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва Президент олдида жавобгардир.
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзолари – Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
@pressuzb
Бахтияр Бекович Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Б.Бабаджанов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг миллий байрами — Республика куни муносабати билан мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга табрик йўллади.
@pressuzb
Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Закиржон Алматов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.
Давлат раҳбарининг “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
@pressuzb
24 октябрь куни Сенатнинг тўртинчи чақириғи ўзининг сўнгги ялпи мажлисини ўтказди
Юқори палата раиси Танзила Нарбаева ўтган 5 йилдаги фаолиятни сарҳисоб қилиб, уларга билдирилган ишонч учун Ўзбекистон халқига ва президентга миннатдорчилик билдирди.
Шунингдек, Т.Нарбаева бўлажак депутат ва сенаторларга муваффақиятлар тилади.
@pressuzb
Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди
Президент фармони билан, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
⁃ буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;
⁃ буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;
⁃ импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;
⁃ барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;
⁃ соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.
@pressuzb
Касаба уюшмалари федерацияси:
Пойтахтдаги 41 та тиббиёт муассасасида ўтказилган ўрганишлар чоғида улардан 15 тасида турли хато-камчиликлар мавжудлиги аниқланган. Шунга кўра, иш берувчиларга ёзма кўрсатмалар киритилган ва 1960 нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланган. 3214 нафар ходимга эса 1 087 000 000 сўмдан зиёдроқ миқдордаги иш ҳақи қарздорлиги ва меҳнат таътиллари бўйича тўланган пуллардаги фарқ ундириб берилган.
Ўтган вақт давомида тиббиёт ходимларидан коронавирус пандемияси даврида орттириб олинган Ковид-19 касаллиги учун бирйўла тўланадиган махсус тўловларни ва иш ҳақига боғлиқ фарқларни ундириш масаласида 23 та мурожаат келиб тушган. Улар асосида 21 та тиббиёт муассасасидаги ҳолат ўрганилиб, 1600 нафар ходимга 7 888 764 324 сўм миқдоридаги иш ҳақини ҳамда махсус тўловларни ундириб беришга эришилди. Шунингдек, 5174 нафар ходимга тегишли қарийб 8 977 000 000 сўм муаммоси суд орқали ижобий ҳал этилди.
@pressuzb
Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Хорватиядаги (қароргоҳи Будапештда) биринчи элчиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи элчиси ҳам О.Шахавдинов ҳисобланади.
@pressuzb
Абдуллаев Олимжон Суюнович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
О.Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).
@pressuzb
Самарқандда Ўзбекистон-Қозоғистон VI ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди
22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигида ўтган форумда икки мамлакатнинг барча ҳудудлари вакиллари ҳамда унинг доирасидаги давра суҳбатида 200 га яқин тадбиркор иштирок этди.
Ҳудудлар раҳбарлари ва тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга қулай шароит яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган форумда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрли дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб, барча соҳаларда ижобий ўсиш кузатилаётгани таъкидланди.
@pressuzb