pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

ДХХ томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирларда Транспорт назорати инспекцияси инспектори бошқарувидаги автомашинада 826 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев захира қилиш ишларидаги камчиликлар учун айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсганига эътибор қаратди.

18 та туман ва шаҳарда бозорларни гўшт, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч билан узлуксиз таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, озиқ-овқат жамғармалари учун Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмагани танқид қилинди.

Бош прокуратура, Рақобат қўмитаси ва бошқа масъул идораларга захира яратиш ва нарх устидан мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, нарх энг юқори ўсган туман ва шаҳарларда бозорларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистон рус тили бўйича халкаро ташкилотни таъсис этиш туғрисидаги шартномани ратификация қилди.

Маълумот учун, 2023 йил 13 октябрь куни МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев рус тили бўйича халқаро ташкилот тузишни таклиф қилганди.

Ўша пайтдаги ҳужжатда ўзаро алоқалар ва халқаро ташкилотлар ҳамда форумлар платформаларида рус тилидан фойдаланиш мажбурияти тасдиқланган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонлари учун нархлар ошмаган

Тошкент имтиҳон марказида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон тўловлари 500 минг сўмдан 1 млн сўмгача оширилгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, бу хабарлар ёлғон бўлиб, 1 ноябрдан имтиҳон марказида тўловлар эски нарх бўйича қолади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 15 фоизга оширилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг 31 октябрь кунги қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархлар 15 фоизга оширилди.

Veolia Energy Tashkent томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқланди:

⁃ тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);

⁃ аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (aввал 105 754 сўм/Гкал эди);

⁃ бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (аввал 212 606 сўм/Гкал эди).

Маълумот учун, охирги марта нарх 2024 йилнинг 2 апрелида оширилганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Сиёсий партиялар рўйхати бўйича сайланган депутатлар рўйхати

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган 2 та корхона АҚШ санкцияларига киритилди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистондаги иккита компания – Uzstanex ва The Elite Investment Group МЧЖларни санкциялар рўйхатига киритди.

Давлат регистрига кўра, Uzstanex МЧЖ 2018 йил июль ойида рўйхатдан ўтган ва “механик дастгоҳларнинг улгуржи савдоси” билан шуғулланади. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган компаниянинг устав фонди 65 млн сўмни ташкил этади. Фирманинг ягона таъсисчиси – Абрамов Василий Виталевич, унинг директори – Бойсов Дмитрий Александрович.

The Elite Investment Group МЧЖ 2024 йил январь ойида “улгуржи номутахассис савдо” учун ташкил этилган. Устав фонди 3 млн сўм бўлган компания Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган. Унинг асосчиси ва директори – Казакбаева Нодира Абдусатторовна.

АҚШ Давлат департаментининг маълум қилишича, The Elite Investment Group МЧЖ 2024 йилнинг март ойидан май ойига қадар Россия компанияларига, шу жумладан, АҚШда рўйхатдан ўтган ва Россияда жойлашган GTS Group компаниясига юқори устуворликдаги товарларнинг умумий рўйхатидан (CHPL) тахминан 190 минг долларлик маҳсулотлар, шу жумладан, Туркиянинг Guclu Global компаниясидан агент-ташувчи сифатида фойдаланган ҳолда электр трансформаторларини етказиб берган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ягона сайлов округи бўйича сайлов натижалари расман тасдиқланди ва депутатлик мандатлари сиёсий партиялар ўртасида тақсимланди

29 октябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов коммисиясининг мажлисида ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайловида депутатлик ўринлари сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

⁃ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси — 26 та депутатлик ўрни;

⁃ Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси — 14 та депутатлик ўрни;

⁃ Ўзбекистон Халқ демократик партияси — 13 та депутатлик ўрни;

⁃ Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси — 12 та депутатлик ўрни;

⁃ Ўзбекистон Экологик партияси — 10 та депутатлик ўрни.

Мажлисда юқоридаги тақсимотга асосан Марказий сайлов комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилиб, қарор билан тасдиқланди.

Бундан ташқари, қарор билан депутатлик мандатлари тақсимланган сиёсий партиялар ва партия рўйхати бўйича сайланган депутатларга хабарномалар юбориш белгиланди. Шундан сўнг, Марказий сайлов комиссияси уларни Қонунчилик палатаси депутати этиб рўйхатга олади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

22 октябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент фармони (иловалари билан).

Ҳужжат билан айрим республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мувофиқлаштирилмоқда. Шунингдек, иқтисодий комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сони қисқартирилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тайинловлар

Ходжамов Нодир Каримович — “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари – лойиҳа офиси раҳбари этиб тайинланди.

Тухтаев Акобиржон Хакимович — “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Якубов Махмуджон Джамшитович — “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Poytaxt bank мижозлар учун янги VISA карталарини тақдим этмоқда:

1. VISA Classic
2. VISA Gold
3. VISA Infinite

Ҳар бир карта тури ўзига хос афзалликларга эга, батафсил: https://poytaxtbank.uz/uz/private/plastic-cards/list/

Ушбу янги карталар мижозларга халқаро тўловлар ва қулай хизматлар таклиф этади.

Реклама

Читать полностью…

Pressuzb

Бош прокуратура ОАВ вакиллари ва турли каналлар админларини тасдиқланмаган ахборот тарқатиш оқибатларидан огоҳлантирди

Сўнгги кунларда тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилиши ортидан Бош прокуратура расмий баёнот билан чиқди.

Унда қонунчиликка кўра, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурларини масъулиятли бўлишга чақирилган, Медиа вакилларига эса амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлиги яна бир бор эслатилган.

“Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев бугун тонгда оила аъзолари билан сайловда овоз берди ҳамда сайлов участкасига келган фуқаролар билан самимий мулоқот қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бош вазир Абдулла Арипов оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Расмда Абдулла Арипов набираси Мирҳамид билан.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлиси 7-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти ташкил топганининг 75 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг комбинат жамоасига йўллаган байрам табригини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Давлат раҳбари юбилей сана муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш бўйича тегишли фармонни имзолаган эди. Тадбирда мукофотларни Президент номидан Бош вазир ўз эгаларига топширди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Самарқанд вилоятида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда турар жой биноларини иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланиши белгиланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Poytaxt bank Бухорода биринчи ҳудудий банк хизматлар марказини очди

30 октабрь куни Poytaxt bank Бухоро шаҳрида янги банк хизматлар марказини очди. Ушбу муҳим қадам банкнинг молиявий хизматларни нафақат пойтахтда, балки Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳам тақдим этишга интилаётганини кўрсатади.

Янги марказ Бухоро шаҳри, Ҳамза кўчаси, 8-уй, 1-хонадонда жойлашган бўлиб, аҳолига молиявий маслаҳатлар, кредитлар, омонатлар ва бошқа хизматларни кўрсатади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бир мандатли округлар бўйича сайланган депутатлар рўйхати

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова лавозимини тарк этиб, депутатликни танлаганликлари ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди – АОКА

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

31 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида давлат раҳбари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб беради.  

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент қарори билан Каримов Шерзод Абдурасулович мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Каримов 2006-2012 йилларда халқ таълими тизимида, 2012-2018 йилларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ишлаган.

2018-2024 йилларда Вазирлар Маҳкамаси таълим, ижтимоий ривожланиш масалалари департаменти, котибияти бўлимида етакчи, бош мутахассис, шўъба мудири, котибияти мудирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

У 2024 йил 28 февралдан бугунгача Вазирлар Маҳкамаси “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Сурхондарё вилоятида ижтимоий соҳа объектлари ҳамда турар жой биноларини иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланиши белгиланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“DAVR BANK” АТБга нисбатан молиявий жарима қўлланди

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “DAVR BANK” АТБ томонидан эълон қилинган ташқи рекламаларда “Davr mobile иловасида 50 000 000 сўмгача онлайн микрокредит” мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди.

Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, микроқарз исталган мақсадларда фойдаланиш учун ажратилиши, “Davr mobile” иловаси орқали расмийлаштирилиши, қарз олувчи камида охирги 6 ой давомида доимий иш жойига ҳамда ойлик даромадга эга бўлган бўлиши лозимлиги кўрсатилган. Шунингдек, микроқарз муддати – 60 ойгача, фоиз ставкаси – 43,00 фоиз, қарз миқдори – 50,0 млн сўм этиб белгиланганлиги аниқланган.

Микро қарз бўйича қўшимча шартлар ва мухим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган.

Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “DAVR BANK” АТБга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди:

базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);

⁃ ПФ–213-сон (31.08.2022 й.) Фармони асосида қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.

Бунда:

⁃ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;

⁃ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди — Марказий сайлов комиссияси

27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловиларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Сайловда овоз бериш жараёни давом этмоқда

Расмларда Сенат раиси Танзила Нарбаева, Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов, муфтий Нуриддин Холиқназаров, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев, солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ва рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовларни кўриш мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel