pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Айтишларича, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев ички ишлар вазири бўлиши кутилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Адлия вазири Русланбек Давлетов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига, Тошкент давлат юридик университети ректори Акбар Тошқулов эса адлия вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Баҳромжон Аълоев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

⚡️Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди.

Шунингдек, С.Ш.Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига декабр-январ ойларидаги танловда истисно тариқасида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар (C1 ёки B2 сертификатидан ташқари бошқа даражадаги) сертификатга эга талабгорлар ҳам иштирок этишига рухсат этилди.

Ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилганидек миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

«Аравани тортган вазир қолади, бўлмаса ишдан кетади» — Шавкат Мирзиёев

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

18 октябрь куни Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Куватов Журъатбек Дилшадбекович тадбиркорлик фаолиятини давом эттириш мақсадида эгаллаб турган лавозимидан озод қилинишини сўраб, ариза ёзибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.

Элчига Украина Мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.

Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёр.

Ўз навбатида, Элчи Н.Дорошенко Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишини ишонч билан билдирди.

Ташқи ишлар вазирлиги

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» рўйхатидан жой олди.

Маълумот учун, мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу россиялик аскарларга Украинанинг Херсон вилоятини ташлаб чиқиб кетишни буюрди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

⚡️Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги талабалар ҳам истисно тариқасида ўқишини кўчириши мумкин

Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари ижтимоий тармоқлар орқали Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, “ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис” уларнинг ҳам ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўраган.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кабул килиш жараёнларини мувофиклаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилиши муносабати билан ҳудуддаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга таътил берилиши ҳақида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Самарқанддаги барча олий ўқув юртларида тасдиқланган ўқув жадвалига кўра дарс жараёнлари одатдагидек давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

​​Самарқанддаги автобуслар қоидабузарликларни қайд этиб борувчи видеорегистратор ускуналари билан жиҳозланди.

Автобуслар мазкур видеорегистраторлар орқали тўхташ мумкин бўлмаган жойлар — бекатлардаги автомобилларни, шунингдек, йўллардаги бошқа қоидабузарликлар видеосини махсус тизимга жойлаштириб боради.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Тахиатош тумани хокими қамоққа олинди

1 ноябрь куни Тахиатош тумани хокими И.Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан фирибгарлик йўли билан 100 млн. сўм пул олгани ҳолати бўйича ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 25,211-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Айтишларича, ички ишлар тизими раҳбариятида муҳим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бош вазир Абдулла Арипов:

Икки давлат ўртасида тузилган шартномада Қирғизистон Республикаси “Ғовасой” дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган ҳеч бир гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, шунингдек, “Ғовасой” дарёси сувининг техник ифлосланишига йул қўймаслик мажбуриятини олиши белгиланган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат аъзолари иштирок этмоқда.

Жонли эфир: https://www.youtube.com/watch?v=oCgWiKA4V3s

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 15 ёшли ўсмирнинг вафоти бўйича ИИВ хизмат текшируви якунланди. Унга кўра, марказ директори лавозимидан озод этилди, 3 нафар ходимга «ҳайфсан» интизомий жазоси тайинланди. Воқеа содир бўлган кунда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими тарбияланувчиларни назоратсиз қолдириб, жанжалнинг олдини олмагани учун ишдан олинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари учун Хива шаҳар ҳокими Давлетов Темур Исмоиловичга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодий тараққиёти ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистон яшил иқтисодиёт сари» шарҳини тайёрлади.

Унда келтирилишича, Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми мунтазам равишда носоғлом деб ҳисобланган ҳаводан нафас олади: ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоизига тенг бўлган тасодифий бўлмаган ўлим ҳолатларини ҳаво ифлосланиши билан боғлаш мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишини кўчириётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабр (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент администрацияси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли мутассадиларга ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан кўрсатма берди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2022 йил 9 ноябрдан республикадаги барча автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади — Узтрансгаз

❗️Куннинг кечки ва тунги вақтларида шохобчалар фаолияти чекланади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Самарқанднинг олис Оқсой қишлоғида Uzinfocom ташаббуси билан замонавий «IT Village» мажмуаси очилди. Чекка қишлоқдаги бу мажмуанинг фаолияти нимадан иборат? Бундан кўзланган мақсад нима? Uzinfocom масъул ходими барчасига ойдинлик киритибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шароф Рашидов тумани, «Оқтош ота» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар пора олаётганида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

«Uzbekistan Airways» компанияси 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан юқори аёллар учун эконом-класс (К-класс ва ундан юқори) тарифларга парвоз учун 25 фоизлик чегирма эълон қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига 64 метрли Ўзбекистон Республикасининг байроғи ўрнатилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати ички ишлар органлари томонидан Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ўзининг ҳимоясида бўлган фуқарони танишлари орқали жиноий жавобгарликка тортмаслик масаласини ижобий ҳал қилиш эвазига 5 минг доллар олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel