pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Абдусаламов Джамшид Абдусаламович Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг котибияти мудири лавозимида ишлаган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У аввал Сурхондарё вилояти ҳокими бўлган. Тайинловга қадар эса Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Тоғаев Ботир Нормаҳмадович вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига;

Шукуров Алишер Нематуллаевич вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзолари (жами 8 киши) 2022 йил учун 58,8 млн сўмдан рағбатлантириш олибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Фарғонада ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Фарғона шаҳар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қаватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлиши оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Президент топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош вазир ўринбосари А.Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Президент йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволидан халқ мутлақо норозилигини таъкидлади.

Масалан, ўтган олти ойнинг ўзида 4 мингга яқин авто-авариялар содир этилиб, 873 нафар шахс вафот этган, 3,5 мингдан ортиғи жароҳат олган.

Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари О.Саидовга ҳайфсан берилди. Шунингдек, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун:

- Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов;

- Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шавкат Мирзиёев:

“Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд.

Тизимда стажи 3 йилгача бўлган, энди тажриба тўплаётган профилактика инспекторларини криминоген оғир маҳаллага қўйиш амалиёти ҳалигача давом этмоқда.

Аксинча, “яхши” маҳаллаларда эса кўп йиллик тажрибаси бор ходимлар хизмат қилмоқда”.

Ички ишлар вазирига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилгани кўрсатиб ўтилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ташқи ишлар вазирлиги биносини ўзгартирибди. Вазирлик Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 3 манзилидан Ислом Каримов кўчаси 45А уй манзилига кўчиб ўтган. Чапда янги бино, ўнгда эски бино.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Икрамов Азизбек Исроилович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Икрамов
тайинловга қадар ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2024–2026 йилларда халқаро фестиваллар, форумлар ва республика даражасидаги маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилади — Президент фармони

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев 2 август куни Тошкент вилоятига ташриф буюради

Ташриф давомида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Мансуров Бахрам Маматмуратович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Ниматуллаев Илхом Анварович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Халқ депутатлари Қува туман кенгашининг қарори билан мазкур туманда истиқомат қилган ва караоке кафесида ёнғин содир бўлиши оқибатида вафот этган ҳамда жабрланган фуқароларнинг оиласига 10 млн сўмдан моддий ёрдам ажратилибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

Навоий вилояти Томди тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори давлат захирасига олинган ҳудудда таркибида олтин бўлган руда қазиб олиш учун шароит яратиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бўладиган рейд тадбирларидан огоҳлантириб туриш эвазига маҳаллий фуқародан 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Бухоро вилояти Когон тумани ички ишлар бўлими ходими фуқарога нисбатан ички ишлар органларига келиб тушган аризани ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Наманган вилояти Давлатобод тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектори масъулияти чекланган жамият вакилидан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Миллий гвардиянинг Андижон вилояти қўриқлаш бошқармаси Андижон туман бўлими сафдор ходими юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали фуқарони Миллий гвардия тизимига ҳарбий хизматчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўзига юклатилган вазифаларга совуққонлиги, коррупция ҳолатларига йўл қўйгани ва мансаб ваколатидан шахсий манфаатларида фойдаланиб келганлиги учун Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари, Қўқон шаҳар ички ишлар жамоат тартибини сақлаш бўлими командири ўринбосари, Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, вилоят прокурорининг ички хавфсизлик бўйича ёрдамчиси, вилоят прокуратураси иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи, вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ишлари бўйича ёрдамчиси, Риштон тумани прокурори ишдан олинди.

Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизматига уларнинг фаолиятига қонуний баҳо бериб, тергов ҳаракатларини бошлаш топширилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди.

Зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғини ишдан бўшатишга кўрсатма берилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Нажмиддин Тўрахожаев лавозимидан озод қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;

Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шавкат Мирзиёев айрим ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари жиноятчиликни олдини олишда жиловни қўйиб юборганини танқид қилди.

“Улар орасида шахсий манфаатларини касбий мажбуриятларидан устун кўраётган, ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлашга номуносиб бўлган бир қатор раҳбарлар ҳам бор”, — деди Президент.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг қарори билан вилоят ҳокимининг ўринбосарларига ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомашинасини харид қилиш учун 4 млрд сўм пул ажратилибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида И.Худайбердиев (Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 18 нафар судланувчи) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган ҳукмга кўра, И.Худайбердиевга ўташ учун узил-кесил 2 йил 6 ой муддатга давлат ташкилотларида мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.

Қолган 17 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 25,167, 167, 168, 184, 28,205, 205, 206, 28,209, 209 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга тегишлилиги бўйича жарима, 1 йил 9 ой 15 кундан 2 йил 3 ойгача ахлоқ тузатиш ишлари ва 3 йил 6 ойдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Туризм

02.12.2016:
“Ўзбектуризм” компанияси тугатилиб, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди.

06.04.2021: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди.

19.02.2022: Туризм ва спорт вазирлиги негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил қилинди.

24.12.2022: Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил қилинди.

27.07.2023: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Манба: Туризм йўналиши Экология вазирлиги тизимига ўтказилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

⚡️Туризм Азиз Абдуҳакимовга қайтади.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel