pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Машҳур Financial Times нашри колумнисти Саймон Купер “Олимпия ўйинларидаги медаллар жадвали аслида бизга нима ҳақида гапиради?” номли мақоласида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасидаги медаллар қанчалик муҳимлиги масаласига тўхталибди.

Саймон Куперга кўра, олимпия медаллари одатда маълум давлат ёки жамият тўғри ишлаётгани, муҳим масалаларда тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатувчи сигнал ҳисобланади. Мамлакатнинг спортдаги ютуқлари, унинг умумий ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. Аслида, бу фақатгина спортдаги натижалар эмас, балки мамлакат ҳам шунга мос равишда тараққий топиб бораётганини кўрсатади.

Шу маънода Ўзбекистон терма жамоасининг 13та медал билан бутун дунё мамлакатлари ичида 13-ўринни эгаллаши ҳам давлат тўғри йўлдан кетаётганини, спортга эътибор қанчалик ўзини оқлаётганини кўрсатиб беради.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Ижроқўм йиғилишининг тегишли қарори билан Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди.

Шаҳноза Мирзиёева ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни сунъий интеллект ва IT соҳасидаги стартап лойиҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига доир тақдимот билан танишди.

Аввало, сунъий интеллект бўйича қонунчилик базасини яратиш кераклиги қайд этилди. Сунъий интеллектни жорий этиш стратегияси ва икки йиллик лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Сунъий интеллект технологиялари марказини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.

Хусусан, банк-молия соҳасида сунъий интеллектни қўллашни кенгайтириш, бу бўйича кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Бугунги кунда 4 та университетда сунъий интеллект бўйича кадрлар тайёрланаяпти. Ҳозирда катта маълумотларни қайта ишлаш ва тил моделлари бўйича 600 нафар мутахассисга талаб бор. Бу келгуси йилларда каррасига ошади. Шуни инобатга олиб, соҳалар кесимида талабга мос мутахассислар тайёрлаш муҳимлиги айтилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан барча давлат ва нодавлат телеканалларга кўрсатма хати юборди

Охирги вақтларда оммавий ахборот воситалари (хусусан, телеканаллар) орқали рекламаларни тарқатишда (жойлаштиришда) қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари кўзга ташланмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Қўмита томонидан рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборилди.

Кўрсатмада телеканаллар бир ойлик муддатда рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.

Ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, Қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонун бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан, молиявий санкциялар қўлланилиши маълум қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди – Президент фармони

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши судга оширилди

Азиз Воитов иши 15 августдан бошлаб, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида кўрилади. У Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми а-банди, в-банди, 205-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми а-банди, 206-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми а-банди, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми а-бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни Баҳодир Жалолов, Абдумалик Ҳалоков, Разамбек Жамалов, Светлана Осипова ва Акбар Жўраев билан телефон орқали мулоқот қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тарихий натижа

Ўзбекистон олимпиадачиларининг Ёзги Олимпиада ўйинларидаги медаллари йиллар кесимида. Бу йилгиси тарихий натижа бўлди. Ўзбекистон ТОП-15 мамлакат ичида.

Маълумот учун, бундан роппа-роса 3 йил олдин Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги Олимпиадада Ўзбекистон медаллар бўйича етакчи 15 та мамлакат қаторидан жой олиши учун ҳамма имкониятлар етарли экани ҳақида гапирганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олтинчи олтин: Разамбек Жамалов – Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони!

Ўзбекистон делегацияси ҳисобига олтинчи олтин медал олинди. Эркин курашчи Разамбек Жамалов -74 кг вазн тоифасида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

@pressub

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига навбатдаги 2 та олтин медални келтирган ва уларнинг сони бўйича рекорд кўрсаткичга эришилишига ҳисса қўшган спортчилар - боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали суҳбатлашди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қорақалпоғистонда маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ўтказилган 10 млрд сўмга яқин тендер савдоларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтириши белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан умумий қиймати 10 млрд сўмга яқин танловларни ўтказишда “Рақобат тўғрисида” ва “Давлат харидлари” тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан, таклифларни баҳолаш мезони (харид комиссиялари томонидан келиб тушган таклифларга балл белгилашда баҳолаш мезонларини ишлаб чиқмаган) талабларини бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 48 та белгиланган тартибда иш қўзғатилиб тегишли чоралар кўрилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни япон томонининг ташаббуси билан Япония Бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари Япониянинг жануби-шарқида кучли зилзила рўй бергани ва цунами кутилаётганидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон Япония томонининг “Марказий Осиё + Япония” биринчи саммитини ўтказиш ва Бош вазир Кишиданинг жорий йил 10-11 август кунларига режалаштирилган Ўзбекистонга расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушуниши таъкидланди.

Тайёргарлик тадбирларини давом эттириш ва ташрифни ташкил этишнинг янги муддатларини дипломатик каналлар орқали келишишга аҳдлашиб олинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекларга хос аҳиллик

Олимпиаданинг таэквондо баҳсларида -68 кг вазнда Улуғбек Рашитов, боксда эса -51 кг вазнда Ҳасанбой Дўсматов олтин медални қўлга киритди. Ҳар иккиси ҳам икки карра Олимпиада чемпионига айланишди.

Баҳслар ярим тунда бўлганига қарамай, спортчиларнинг оиласи, яқинлари ва маҳалладошлари уларнинг чиқишларини биргаликда томоша қилиб, қўллаб-қувватлаб туришди. Бутун мамлакат ҳаяжон билан кузатди. Мана шуни ўзбекларга хос аҳиллик деса бўлади!

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Сўнгги вақтларда Telegram аккаунтларини ўғирлаш ҳолатлари тез-тез учрамоқда – Киберхавфсизлик маркази

Telegram аккаунтларни ўғирлаш мақсадида киберҳужумлар асосан ўзбек журналистлари, медиа менежерлари, маркетологлар, шунингдек, давлат идораларига қарата амалга оширилмоқда.

UzCERT мутахассислари Telegram аккаунтларини ўғирлаш билан боғлиқ бир қанча ҳолатларни аниқлади.

Схема қандай ишлайди:

1. Жабрланувчи гуруҳга қўшилади ва танлов иштирокчисига овоз бериш сўралади, масалан, “Энг яхши лойиҳа” ёки “Энг яхши маркетинг мутахассиси” мавзусида бўлиши мумкин.

2. Гуруҳдаги сўровномадаги иккита номзоддан бирини танлашингиз билан, сўровномага бириктирилган ҳавола сохта доменга олиб келади.

3. Сўровномага овоз бериш учун сизга маъқул вариантни танлаганингиздан сўнг, бошқа ресурсга йўналтириш содир бўлади. Кейин овоз беришни якунлаш учун улар Telegram’га QR ёки СМС код орқали киришни таклиф қилишади.

4. Натижада, жабрланувчининг аккаунтига бузиб кирилади - бошқача қилиб айтганда, ўғирланади.

Telegram’да ўз ҳисобингизни ўғирлашдан қандай ҳимояланишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз:

⁃ Тезкор мессенжерларда барча хавфсизлик воситаларини, жумладан, икки факторли аутентификация хавфсизлик тизимини ёқинг ва мураккаб пароллардан фойдаланинг.

⁃ Шубҳали ҳаволаларни босманг.

⁃ Шубҳали манбаларга СМС ва огоҳлантириш (Push) орқали келган кодларни киритманг.

⁃ Агар қариндошингиз, дўстингиз ёки ҳамкасбингиз сизга овоз беришингизни ёки танловда иштирок этишингизни сўраб хабар юборган бўлса, ушбу келган хабарда зарарли линк бириктирилмаганлигига қайта текшириб ишонч ҳосил қилинг.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан янги “HET BILLING” дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилди

Айни пайтда истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни кузатиб боришлари мумкин.

Янгиланган тизим орқали истеъмолчилар бевосита ўзи истеъмол қилган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориши имкони яратилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Рақобат қўмитаси “Orient Group Management” МЧЖ ва “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатди

“Orient Group Management” МЧЖ
томонидан жорий йилнинг 16 май санасида “Highway Logistics Center” МЧЖнинг устав фондини кўпайтириш орқали унинг 45 фоиз улушига эгалик қила бошлагани маълум бўлди, бунда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Orient Group Management” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 26-моддаси талаблари бузилган деб топилди ҳамда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Махсус комиссиянинг ушбу қарори устидан “Orient Group Management” МЧЖ судга даъво ариза билан мурожаат қилган.

Бундан ташқари, “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” МЧЖ ҚК томонидан жорий йилнинг 23 июль санасида монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинмасдан айнан яна “Highway Logistics Center” МЧЖнинг устав фондидан 45 фоиз улуш олинганлиги ҳолати аниқланди.

Натижада, ушбу ҳолатда ҳам Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунинг 26-моддаси талаблари бузилган деб топилди ҳамда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Париж - 2024 Олимпиадаси нимаси билан ёдда қолди?

Бу саволга кўпчилик ҳамюртларимиз спортчиларимизнинг ҳаяжонли чиқишлари ва унутилмас ғалабалари, дунё меҳрини қозонган мухлисларимиз билан ёдда қолди, деб жавоб бериши табиий.

Бироқ яна бир жиҳати борки, айниқса, кескин баҳс-мунозаларни келтириб чиқаряпти. Бу ҳам бўлса, унинг расмий очилиш маросимидаги саҳналаштирилган томоша ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлган ҳолат – Иман Хелиф ва Линь Юй-Тин билан боғлиқ беллашувлардир.

Тайванлик боксчи Линь Юй-Тин Олимпиада ғолиби бўлди. У олтин медаль йўлида ўзбекистонлик Ситора Турдибековани ҳам мағлуб этди. Бироқ интернетда ҳануз унинг жинси ҳақидаги баҳс-мунозаралар давом этмоқда (Генетик олима Шахло Турдиқулова бу борадаги илмий хулосаларни оддий, барча учун тушунарли тилда изоҳлаган видеосига кўзим тушди). У билан бир қаторда, жазоирлик боксчи Иман Хелиф ҳам “гендер можароси” марказида бўлди.

“Гендер можароси” бўйича айрим Европа давлатлари ўз муносабатини билдирди. Улар орасида Италия бош вазири Жоржа Мелони ҳам бор.

Reuters ахборот агентлигига кўра, Венгрия бокс федерацияси ва Болгария Олимпия қўмитаси Халқаро олимпия қўмитаси билан боғланиб, Иман Хелиф ва Линь Юй-Тиннинг Париж Олимпиадасида иштирок этишига эътироз билдиришган.

“Биз нафақат болгариялик, балки қарама-қарши жинс вакилларининг аёллар мусобақаларида иштирок этишидан зарар кўриши мумкин бўлган барча спортчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қатъий қарор қилдик.

Бундан ташқари, биз аёл спортчиларнинг соғлиғи ҳақида қайғурамиз, чунки эркакларнинг зарбалари аёлларникига қараганда анча кучлироқ эканлиги ҳамда оғир ва доимий жароҳатларга олиб келиши илмий жиҳатдан исботланган”, деди Болгария Олимпия қўмитаси.

The Guardian’га кўра, Италия бош вазири Жоржа Мелони италиялик боксчи жазоирликдан мағлуб бўлганидан кейин аёллар спортида адолатли бўлишга чақирди.

“Менимча, эркаклар генетик хусусиятларига эга бўлган спортчилар аёллар мусобақаларига киритилмаслиги керак ... менинг нуқтаи назаримга кўра, бу тенг кураш эмас эди”, деди Италия бош вазири Жоржа Мелони.

Бу масалага кўплаб Еропа давлатларининг расмийлари эътибор қаратмоқда. Агар, Халқаро олимпия қўмитаси жинсий мувозанати бузилганларнинг ҳам ҳуқуқларини инобатга олиш борасидаги қатьиятига содиқ қолса, у ҳолда ушбу турдаги спортчилар учун ҳам алоҳида турнир жорий қилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

iHamkor.uz онлайн хизмати сизга рақобатчиларингиз ва бизнес ҳамкорларингиз ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам беради

iHamkor.uz сайти таъсисчилар, молиявий кўрсаткичлар, аудитлар, тўланган солиқлар ва компанияларнинг бошқа муҳим маълумотлари билан танишиш имконини беради.

Бу бизнес субъектларига бозор шартларини тушуниш ва улар асосида бизнес стратегиясини тузиш учун керак. Умуман олганда, ушбу сервис хизматлари бизнес шаффофлиги ва рискларни камайтиришга қаратилган.

У қандай ишлайди?

Хизматдан фойдаланиш учун юридик шахснинг СТИР ёки номини киритиш кифоя ва сиз компаниянинг устав капитали, таъсисчилар ва бошқа молиявий ҳамда солиқ кўрсаткичлари ҳақида маълумотлар оласиз.

iHamkor.uz хизмати 5 мингга яқин доимий ва фаол фойдаланувчиларга эга. Яқин келажакда эса кўплаб янги функциялар ва аналитик маълумотлар қўшиш режалаштирилган.

"Venkon" компаниялар гуруҳи асосчиси ва раҳбари Асқар Исмоилов Daryo.uz нашрига берган интервьюсида iHamkor.uz хизмати ҳақида батафсил маълумот берди.

Читать полностью…

Pressuzb

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ёрқин ва унутилмас натижаларни қайд этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари 12 август куни Тошкентга етиб келишди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, делегация аъзолари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Бош вазир Абдулла Арипов чемпионларга Президент совғаларни топширди.

Мукофотлар:

Олтин медал соҳибларига (8 нафар):

– 200 минг АҚШ доллари;
– Tahoe автомобили;
– 2 қаватли коттедж.

Кумуш медал соҳибларига (2 нафар):

– 100 минг АҚШ доллари;
– BYD Song Plus EV Champion автомобили;
– квартира.

Бронза медали соҳибларига (3 нафар):

– 50 минг АҚШ доллари;
– BYD Song Plus DM-i Champion автомобили;
– квартира.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари Тошкентга етиб келди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари келаётган самалёт 12 август куни тахминан соат 21:20да Тошкентга қўнади.

Чемпионлар Тошкент аэропортида (Терминал-3) тантанали кутиб олинади.

Аввалроқ делегацияси аъзоларининг кортежи пойтахт кўчалари бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш маълум қилинганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олтин авлод 12 август куни Ўзбекистонга етиб келади ва тантанали кутиб олинади

Парижда ўтган 2024 йилги ёзги Олимпиадада тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган, юрт байроғини кўкларга кўтарган мамлакатнинг олтин авлоди 12 август куни куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистонга етиб келади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, чемпионлар Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинади.

Олимпиада давомида Ўзбекистон делегациясидаги ҳар бир спортчининг чиқишларини ватандошларимиз ўзгача ҳаяжон ва интиқлик билан кузатиб боришди. Уларнинг ғалабаларини эса жуда юқори кайфиятда нишонлашди.

Шундай экан, чемпионларни муносиб кутиб олиш мақсадида масъуллар зарур тайёргарликларни кўришмоқда. Видеода чемпионларнинг кортежи шаҳар бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатиб берилган.

Расмдаги доира шаклида белгиланган нуқталарда эса юртдошларимиз хавфсизлик чора-тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда чемпионларни ғалабалар билан қутлашлари мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тўлқин Қиличев юрак хуружига учради

8 август куни Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўсматовнинг олтин медалини нишонлаётганда юрак хуружига учраган. Ўша ерда Буюк Британия бокс жамоасининг шифокори Ҳарж Сингх ва физиотерапевти Робби Лиллис ҳам бўлишган ва дарҳол Қиличевга ёрдам кўрсатишган.

Шундан сўнг ўзбекистонлик мураббий шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарорлиги айтилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Акмал Ҳасанов ўзи секундантлик қилган қирғизистонлик спортчига ўзбек чопонини совға қилди

Парижда ўтаётган бу йилги Олимпиада нафақат Ўзбекистонлик спортчиларнинг ёрқин ғалабалари билан эсда қолмоқда, балки Марказий Осиё халқлари ўртасидаги жуда илиқ муносабатларни кўрсатиб бермоқда.

Қўшнилар ўртасида ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш яққол сезилиб турибди. Буни, айниқса, ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановнинг қирғизистонлик боксчига секундантлик қилгани ортидан қўшниларнинг жуда илиқ муносабати ва миннатдорчилигидан ҳам билиш мумкин.

Бундан ташқари, Қирғизистон томони Акмал Ҳасановни “Чингиз Айтматов” медали билан тақдирлади. Ўзбекистонлик мураббий эса Мунарбек Сейитбек ўғлига финалда омад тилаб, унга ўзбек чопонини совға қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

TBC Uzbekistan шу кунгача бўлган фолияти ҳақидаги маълумотларни очиқлади

TBC Uzbekistan — Марказий Осиёдаги рақамли банкинг экотизими бўлиб, унинг таркибига TBC Uzbekistan мобил банки ва payme рақамли тўлов иловаси, шунингдек payme nasiya бўлиб тўлаш хизмати киради.

Натижалардан банкнинг фаол ўсиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, TBC Bank’нинг кредит портфели ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117%га ўсиб, 5 триллион сўмга етган ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойда 110 млрд. сўмни ташкил этди

2024 йилнинг иккинчи чораги ва биринчи ярим йиллиги учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича молиявий натижаларга кўра эса TBC’нинг Ўзбекистондаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича:

— Кредит портфели 117%га ошиб, 5 триллион сўмга етган
— Депозитлар 61%га ўсиб, 3,2 триллион сўмга етган
— Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 41%га ошиб, 15,7 миллионга етди ва бу TBC’ни Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн банк экотизимларидан бирига айлантирди.
— Ойлик фаол фойдаланувчилар сони (MAU) эса 38%га ошиб, 4,7 миллионга етди
— 2024 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 81%га ўсиб, 196 млрд сўмга етди
— Соф фоизли маржа 24%ни ташкил этди
— Банкда 25 хил миллат вакилларидан иборат 2100 нафар мутахассис фаолият юритади.

Читать полностью…

Pressuzb

TBC Bank ва payme'дан Тошкент метроси учун янгича дизайндаги навигациялар

Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкент метрополитенида янгича дизайн ва услубдаги навигациялар пайдо бўлди. Янги тизим метро фойдаланувчилари учун қулайлик ва тушунарлиликни оширишга қаратилган бўлиб, айни пайтда метро бекатларининг эстетик қиёфасини янада яхшилашга хизмат қиляпти.

Ҳозирча янги тизим синов тариқасида фақатгина "Алишер Навоий" ва "Пахтакор" бекатларида жорий қилинган бўлиб, бунда метрога кириш жойи, бекат ва линия номлари, ўтиш бекатлари, керакли йўналишда шаҳарга чиқиш ва поезд келадиган тарафлар навигациялари янгиланган. Уларни ишлаб чиқишда шаҳар архитектураси ва маданий хусусиятлари ҳисобга олинган, ўзбек тилига мослаштирилган махсус шрифт ва анъанавий ўзбек нақшларини эслатувчи пиктограммаларда фойдаланилган.

Маълумот учун, ушбу лойиҳа TBC Bank ва payme кўмагида "Бюро Горбунов" арт-директори Илья Бирман бошчилигидаги дизайнерлари жамоаси томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида ўтказилаётган махсус сўровномада иштирок этиб, сиз ҳам таклифлар ва фикр-мулоҳазаларингизни қолдиришингиз мумкин.

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг “Олтин Қирон” (“Олтин бургут”) ордени билан тақдирланди.

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Президент Қасим-Жомарт Тоқаев тантанали равишда топширди.

“Олтин Қирон” олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Рақобат қўмитаси “Tok bor” МЧЖнинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этгани учун устун мавқега эга деб топди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Ўзбекистон 2030 йилдан ортиқча электрни Европага экспорт қила олади” – Жўрабек Мирзамаҳмудов

Каспий денгизи туби бўйлаб электр кабелини ўтказиш бўйича Қозоғистон-Ўзбекистон-Озарбайжон қўшма уч томонлама лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилса, Ўзбекистон 2030 йилдан бошлаб ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олади.

Бу ҳақида Ўзбекистон энергетика вазирли Жўрабек Мирзамаҳмудов Остонада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё энергетика вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида маълум қилди.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel