Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқанддаги “Шарқ тароналари” халқаро фестивали таассуротлари билан бўлишди.
“Бу байрам бирдамлик, ҳамжиҳатлик кайфиятини бахш этувчи мусиқа ва маданиятдан баҳраманд бўлиш учун ноёб имкониятдир”, деб ёзади С.Мирзиёева.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев “Шарқ тароналари” ўн учинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
@pressuzb
Рақобат қўмитаси “Нукус халқаро аэропорти” МЧЖга нисбатан иш қўзғатди
“Nukus xalqaro aeoroporti” МЧЖ давлат харидлари портал орқали амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлар талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди.
Рақобат қўмитасининг махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низом талабларини бузиш аломатлари билан “Nukus xalqaro aeoroporti” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилди.
@pressuzb
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми 10 сентябрдан бошланади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади.
@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади – рўйхат.
@pressuzb
Павел Дуров Францияда қамоққа олинди
Telegram асосчиси Павел Дуров Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.
Унга нисбатан бир қатор айбловлар, хусусан, терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, Telegram’даги педофилияга асосланган контент кабилар илгари сурилмоқда.
Дуров Франция фуқароси сифатида судланиши айтилмоқда. Агар айблари исботланса, у 20 йилга қамалиши мумкин.
@pressuzb
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан:
Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич - Андижон вилояти ҳокими;
Мирзаев Зойир Тоирович - Тошкент вилояти ҳокими;
Турдимов Эркинжон Оқбутаевич - Самарқанд вилояти ҳокими мукофотланди.
@pressuzb
24 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали Украинани мустақиллик куни билан табриклади.
@pressuzb
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади.
Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.
Мактабларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.
@pressuzb
Ўзэнергоинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
Президент фармони билан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини (Ўзэнергоинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.
Ўзэнергоинспекция ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Ўзэнергоинспекциянинг марказий аппарати тузилмасида 30 та штат бирлигидан иборат бўлган Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилади.
@pressuzb
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили этиб тайинланди.
@pressuzb
Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Балиқчи тумани ҳокимлиги заҳирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини “E-auksion” орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида туман Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
@pressuzb
Қорақалпоқ ўтови “Гиннес” рекордлар китобига киритилди
Нукус шаҳри ҳудудидаги “Оқ қуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.
@pressuzb
Тез, осон, қулай: InfinBLACK кредит картасини 5 дақиқада қўлга киритинг!
InfinBANK ўзининг машҳур маҳсулотларидан бири InfinBLACK кредит картасини расмийлаштириш имкониятини оширди. Эндиликда кредит картани расмийлшатириш учун 5 дақиқа етарли бўлади.
InfinBLACK афзалликлари:
✅ Маълум муддат давомида қайта тикланувчи фоизсиз давр;
✅ 50 миллион сўмгача кредит лимити;
✅ Гаровсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз.
✅Онлайн харидлар учун қулай;
✅Дўкондан харид қилиш имконияти;
✅Дунё бўйлаб фойдаланиш имконияти.
InfinBANK иловасида ҳозироқ ариза юборинг ва 5 дақиқада жавоб олинг! InfinBLACK билан энди узоқ кутмайсиз!
Реклама
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ истеъмолчилардан ортиқча ҳақ ундиргани учун жаримага тортилди
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Фарғона филиали (бўлинмаси) томонидан темирйўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2023 йил давомида 606 380 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин, “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ Фарғона филиали томонидан темирйўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2024 йилнинг 1 январидан 24 июль кунигача 185 806 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 560 млн сўмга яқин, умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчилардан 1,3 млрд сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилган.
Рақобат қўмитасининг махсус комиссияси томонидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖга ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖга шаҳарлараро ва шаҳар атрофида йўловчи ташиш бўйича Фарғона филиали томонидан ортиқча ундирилган тўловларни истеъмолчиларга қайтариши юзасидан кўрсатма берилиб, молиявий жарима қўлланди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
@pressuzb
“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилади.
Қонунчилик палатаси депутатлари қонун лойиҳасини маъқуллади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 26 август куни Самарқандга ташриф буюриб, “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
@pressuzb
Президент фармони билан Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан бир гуруҳи “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақович I даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланди.
@pressuzb
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Қосимов Улуғбек Бердиқобилович - Сурхондарё вилояти ҳокими;
Оринбаев Аманбай Тлеубаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси;
Рахимов Жўрабек Рахимович - Хоразм вилояти ҳокими мукофотланди.
@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.
Улар орасида бир гуруҳ амалдорлар ҳам бор:
Спорт вазири Икрамов Адхам Илхамович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Камилов Азизжон Якубжанович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан;
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Ахмедов Баходир Маджитович «Содиқ хизматлари учун» медали билан;
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шарифходжаев Усман Улфатович «Содиқ хизматлари учун» медали билан;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Конгратбай Авезимбетович «Дўстлик» ордени билан;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Ходжаев Асаджан Азатбекович «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
@pressuzb
Янги VoWi-Fi технологияси билан мобил алоқа доим барқарор бўлади
VoWi-Fi нима?
VoWi-Fi (Voice over Wi-Fi) технологияси ёрдамида сиз мобил тармоқ сигнали заиф бўлган жойларда ҳам Wi-Fi орқали қўнғироқ қилишингиз ва хабар юборишингиз мумкин.
VoWi-Fi кимлар учун фойдали?
Кўп қаватли уйларда яшовчилар учун: агар сиз зич қурилган ҳудудда яшасангиз ва мобил сигнал яхши етиб бормаса, VoWi-Fi технологияси ёрдамида қўнғироқларнинг барқарор сифатини таъминлашингиз мумкин. Юқори сифат уйингиздаги Wi-Fi орқали таъминланади.
Шаҳардан узоқда бўлганлар учун: энди мобил алоқа сигнали заиф бўлган жойларда ҳам сиз VoWi-Fi хизматидан фойдаланган ҳолда, интернет ёрдамида барқарор алоқа ўрнатишингиз мумкин.
VoWi-Fi қандай уланади?
UZTELECOM’нинг VoWi-Fi хизматига уланиш жуда осон. Бунинг учун фақатгина ушбу технологияни қўллаб-қувватлайдиган смартфон ва Wi-Fi тармоғи керак бўлади. Телефонингиз созламаларидан VoWi-Fi функциясини ёқинг ва исталган жойда алоқа сифатидан баҳраманд бўлинг.
UZTELECOM’нинг VoWi-Fi хизмати орқали қўнғироқларни амалга оширинг ва доим алоқада қолинг!
@pressuzb
Равшан Мамаджанович Маматов – Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори лавозимига тайинланди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлади.
@pressuzb
Тошкентда ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилади
2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ 5 сентябрь – 3 октябрь кунлари ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди. Рўйхат.
Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.
@pressuzb
22 август куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
@pressuzb
Қонунчилик палатаси “Давлат сири тўғрисида”ги қонунни қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 20 август куни бўлиб ўтган мажлисида 1993 йилда қабул қилинган амалдаги “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонун ўрнига “Давлат сири тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва сенатга юборилди. Ҳужжатда махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати кенгайтирилмоқда.
Кўриб чиқилаётган ҳужжат давлат сирларини сақлаш соҳасидаги ваколатларни белгилайди, махфийлик даражасини, маълумотларни махфийлаштириш ва давлат сирларидан фойдаланишга рухсат бериш муддатини белгилайди.
Давлат аҳамиятига молик сирга киритилиши лозим бўлган тўртта тоифадаги маълумотнинг чекланган рўйхати тасдиқланмоқда. Махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати белгиланади. Унга кўра, фавқулодда вазиятлар, жиноятчилик ҳолати, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва бошқа шу каби маълумотлар махфийлаштирилмайди (1993 йилдаги қонунга кўра, ҳозирда фақат фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган маълумотлар махфийлаштирилмайди).
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
@pressuzb
ДХХ Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳоким ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйди
Ўртачирчиқ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи К.М. мансабдор танишлари орқали “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқарога 1,8 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғаллаорол туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи И.К. ваколатли танишлари кўмагида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
@pressuzb