Чехия ички ишлар вазирлиги сайтида ўзбек тилидаги хабарнома эълон қилинди
Хабарномада айтилишича, вазирлик Чехияда ноқонуний бўлиб турган шахсларни ўз юртларига қайтиб кетишлари учун ёрдам таклиф қилмоқда.
“Агар сиз Чехия республикаси ҳудудини ихтиёрий қайтиш дастури ёрдамида тарк этишга қарор қилсангиз, сиз Чехия полицияси иштирокисиз, оддий сайёҳ каби ўз мамлакатингизга қайтасиз. Сизнинг саёҳатингиз муносиб тарзда ўтади”, дейилади Чехия ИИВ эълон қилган ўзбек тилидаги хабарномада.
@pressuzb
Исмоилов Олимжон Ҳамидович Олий суд раисининг ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.
@pressuzb
45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 20 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 9-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси асосий рақиблардан бири – Ҳиндистонга қарши, қизлар терма жамоаси эса Сербияга қарши дона суради.
8-турдан сўнг олимпиада жадвалида Ҳиндистон 1-ўринда, Ўзбекистон эса 2-ўринда бормоқда. Бугунги ўйин терма жамоа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланади. Учрашув бугун, 20 сентябрь куни соат 18:15 да бошланади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда бўлиб ўтаётган бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.
@pressuzb
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга борди ва жойлардаги аҳволни ўрганди.
“Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп”, – деб ёзди С.Мирзиёева.
@pressuzb
Олис ҳудудда яшаётган тахамликлар ҳам энди мобил алоқа ва интернетдан фойдаланишади
Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида Қашқадарё вилояти Тахам қишлоғи аҳолиси учун UZTELECOM алоқа оператори томонидан янги таянч станция ўрнатилиб, мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди.
Эндиликда тахамликлар дунё, мамлакатимиз, вилоят ҳамда туманларда олиб борилаётган ўзгаришларни онлайн кузатиб боришлари мумкин.
Маълумот учун, Ғузор туманидаги “Тахам” қишлоғи марказдан 90 км узоқликда жойлашган бўлиб, қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудуд ҳисобланади.
@pressuzb
Тошкент шаҳрининг бир қанча ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Ўчириладиган ҳудудлар ва саналар рўйхати.
@pressuzb
Тошкентда ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси X халқаро илмий-амалий конференцияси ва МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Конференцияда Давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Ботир Турсунов сўзга чиқиб, мустақил тараққиёт йилларида дунёнинг бошқа мамлакатлари каби Ўзбекистон ҳам терроризм ва экстремизмнинг турли шаклларига дуч келганини қайд этди.
“Хавфсизликнинг бу таҳдидларига қарши курашиш бизга бу соҳада миллий андозани шакллантириш имконини берди. Айни пайтда, терроризм ва экстремизмга қарши ёндашувимиз такомиллашмоқда, биз янги чақириқ ва таҳдидларга мослашяпмиз”, деди Ботир Турсунов.
Шунингдек, 2019 йилдан буён 5 та “Меҳр” гуманитар акциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондан 531 нафар репатриант Ўзбекистонга қайтарилгани, уларга ижтимоий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилгани маълум қилинди. Натижада, бугунги кунда репатриантларнинг 90,2 фоизи замонавий турмуш тарзини олиб бормоқда, 9,8 фоизи анъанавий ислом динига эътиқод қилади.
@pressuzb
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
@pressuzb
❗️Президент топшириғига асосан “Мустақилликнинг 25-йиллиги” конида содир бўлган ҳодиса жойида тезкор штаб ташкил этилди
1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25-йиллиги” конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғулаш ишлари олиб борилиши вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.
Президент топшириғига асосан, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов, Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқов ҳодиса жойига етиб боришди.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Воқеа туфайли фуқароларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.
Бу ерда барча тегишли вазирлик ва ташкилотларни жалб этган ҳолда, Тезкор штаб ташкил қилинган. Техноген офат асоратларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
@pressuzb
Мустақиллик тантаналари бошланди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантанасини Президент матбуот хизматининг Тelegram мессенджери, YouTube видеохостинги, Facebook ва Х ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида томоша қилинг.
@pressuzb
Юзлаб дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилган – Рақобат қўмитаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Fair tech ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича текшириш ўтказилганда 473 та дорихонада (133 та улгуржи ва 340 та чакана) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзага келгани маълум бўлди.
Дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш натижасида истеъмолчилардан 5,4 миллиард сўмга яқин маблағ, яъни асоссиз даромад олинган.
Ўрганишлар давомида жами 49 455 та шундай ҳолат қайд этилган. Ноқонуний олинган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилган.
@pressuzb
29 август куни Термиз шаҳрида “Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
Тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов, Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафаев, Қирғиз Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Назарбек Малаев, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Қайрат Торебаев ва бошқалар иштирок этди.
@pressuzb
Рақобат қўмитаси “Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган 2 та жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифларни танлаш савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлик аломатлари аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
@pressuzb
28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев 33-ёзги Олимпиада ўйинларининг ғолиб ва совриндорларига мукофотларни топширди.
@pressuzb
Ўзбекистонда янги хусусий олий таълим муассасаси рўйхатдан ўтди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан ташкил этилган Сарбон университети ўз фаолиятини бошлабди.
@pressuzb
Икром Муслимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Олий суд раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Парижда 2024 йилги Паралимпия ўйинлари якунланди. Медаллар рейтингида Ўзбекистон 13-ўринни эгаллади.
Паралимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари 9 сентябрь куни соат 18:00 да Тошкент шаҳрига етиб келишади. Чемпионлар Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинади.
Расмда спортчиларнинг кортежи пойтахт бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатилган.
@pressuzb
Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди
Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида ўтказилаётган Осиё Олимпия кенгашининг 44-Бош Ассамблеясида Отабек Умаров Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистондан иборат Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилот вице-президенти этиб сайланди.
Бунгача Отабек Муҳаммадалиевич муддати қисқа бўлган давр – Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президент эди. Бу вақтинчалик лавозим мусобақа якунигача амал қилса, Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентлик доимий характерга эга ва энди О.Умаров бутун қитъадаги 5 минтақадан бирида Олимпизм ривожига масъул бўлади.
@pressuzb
Долларнинг расмий курси сезиларли даражада ошди
6 сентябрдан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 707,95 (+57,69) сўм этиб белгиланди.
@pressuzb
АҚШ Молия вазирлиги Россиянинг йирик пропаганда нашрларига санкция эълон қилди
Санкцияга тушганлар орасида “Россия Сегодня”, РИА Новости, Russia Today, Спутник ва Ruptly медиа гуруҳлари; RT бош муҳаррири Маргарита Симонян, унинг ўринбосарлари Елизавета Бродская ва Антон Анисимов, RT инглиз тилидаги янгиликларни узатиш директор ўринбосари Андрей Кияшко, RT рақамли медиа лойиҳаси менежери Константин Калашников ва бошқалар бор.
“Кремл Америка Қўшма Штатлари ҳамда унинг бутун дунё бўйлаб иттифоқчилари ва ҳамкорларининг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсий манфаатларига путур етказиш учун яширин хорижий зарарли таъсир кампаниялари ва ноқонуний киберфаолиятларни ўз ичига олган бир қатор воситалардан фойдаланади”, - дейилади расмий хабарда.
Шунингдек, АҚШ Адлия вазирлиги RT телеканалининг икки ходимини 10 миллион долларлик фирибгарликда айблади, деди АҚШ бош прокурори Мэррик Гарланд.
Гарланднинг таъкидлашича, RT ва унинг ходимлари, жумладан, айбланувчилар Константин Калашников ва Клена Афанасева интернет турли шахслар билан мулоқот қилиб, “ижтимоий тармоқлар орқали россияпараст пропаганда ва дезинформацияни тарқатиш учун уларга деярли 10 миллион доллар берган”.
@pressuzb
АлоқаБанк Осиё Тараққиёт банки томонидан “Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкор банки” мукофоти билан тақдирланди
Кеча, 3 сентябрь куни Сингапурда “Global Trade Review” (GTR) Осиё конференцияси бўлиб ўтди. Конференция доирасида савдо ва таъминот занжири соҳасидаги 10 йиллик кўрсаткичларни мукофотлаш маросими ўтказилди.
Маросимда АлоқаБанк “Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкор банки” сифатида эътироф этилди.
Маълумот учун, бугунги кунда АлоқаБанк ва Осиё Тараққиёт Банки ўртасида ҳамкорлик алоқалари доирасида банк мижозларининг лойиҳалари молиялаштириб келинмоқда. Жумладан, 2024 йилда Осиё Тараққиёт Банки томонидан АлоқаБанк мижозларининг умумий 45 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳалари муваффақиятли молиялаштирилган.
@pressuzb
Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
@pressuzb
Ҳарбий самолётлар Тошкент осмонида Ўзбекистон байроғини чизди
Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолётида учувчилар гуруҳи Мустақиллик байрамини нишонлаш маросими давомида “Янги Ўзбекистон” боғи устидан учиб ўтиб, осмонни мамлакат байроғи рангларига бўяди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида 522 нафар маҳбусни афв этди
Афв этилган шахсларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
@pressuzb
Тирбандликнинг олдини олиш учун 9 сентябрдан метро бекатларига яқин Тошкетдаги 27 та олий таълим муассасасида дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди.
@pressuzb
Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор юзасидан my.gov.uz портали орқали шикоят йўллаш имкони яратилди. Хизмат кўрсатиш бепул.
@pressuzb
Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 28 август куни 79 ёшида вафот этди.
@pressuzb
Рақобат қўмитаси “Ipak Yo‘li” банкка молиявий жарима қўллади
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Ipak Yo‘li” АИТБ томонидан эълон қилинган “Универсал” номли омонат тури рекламасида омонат тури ҳақидаги муҳим маълумотлар тўлиқ берилмаганлиги ҳолати аниқланди.
Қўмита Махсус комиссияси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16 ва 43 моддалари ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Ipak Yo‘li” АИТБга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
@pressuzb