pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Президентнинг фармойиши билан Президент Матбуот хизмати бош консультанти лавозимида ишлаб келган Юнусов Баҳодир Махсутович Президент Матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланди.

Шунингдек, фармойиш билан Буюк Британиядаги Халт халқаро бизнес мактаби ва Бирмингем университетини тамомлаган Гайнулина Камила Тимуровна Президент Матбуот хизмати етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Aмирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан учрашувидан фотолар эълон қилинди.

Қайд этилишича, ушрашув самарали ўтган ва унда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Аи-80 бензинидан тўлиқ воз кечиш 2028 йилга қолдирилди

Президент қарорига кўра, Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензинидан фойдаланишни тақиқлаш 2028 йилдан босқичма-босқич амалга оширилади.

Январь ойи охирида президент бош вазирга 2025 йилдан бошлаб Аи-80 дан («Евро-2» стандарти) тўлиқ воз кечиш масаласини ҳал қилишни топширганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Саида Мирзиёева Дубай валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди

“Бугун Бирлашган Aраб Aмирликлари Бош вазири ўринбосари, мудофаа вазири, Дубай Aмирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан самарали учрашув ўтказдик.

Мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ишонаманки, Тошкентдаги юқори даражали форум доирасида ўтказилган бу учрашув Ўзбекистон билан БAA ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — деб ёзди президент ёрдамчиси.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Баскетбол федерацияси масъуллари қарийб 500 млн сўм пулларни талон-тарож қилди – Бош прокуратура

Баскетбол федерацияси
ижрочи директори Ю.С. ишлар бошқарувчиси С.И. билан жиноий тил бириктириб, С.И.нинг онаси ва укаси номига “S.A.G.” МЧЖ ташкил қилиб, спортчилар соғлиғини мониторинг қилишга мўлжалланган 2 дона аслида етказиб берилмаган махсус ускуналар учун федерациядан 197 млн. сўм маблағни жамият ҳисобига ўтказиб, талон-торож қилган.

Шунингдек, федерациянинг 1-вице президенти Х.Г. федерацияга тегишли бўлган корпоратив пластик картадан ноқонуний равишда шахсий эҳтиёжлари учун 162 млн сўм маблағни ечиб олиб, ўзлаштирган.

Бундан ташқари, юқоридаги мансабдор шахслар томонидан федерацияга гуёки ҳомийларни жалб қилиш хизматларини кўрсатиш ҳақида сохта шартнома расмийлаштирилиб, федерациянинг 130 млн. сўм маблағлари ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилди ва суднинг ҳукми билан айбдорларга тегишли жазо чоралари қўлланилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

26 сентябрь – ДХХ органлари ходимлари куни

Мустақилликнинг илк кунларида давлатнинг асосий пойдеворларидан бири сифатида – 1991 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик идоралари ташкил этилди.

Махсус хизмат ўзига юклатилган вазифаларни мардонавор бажариб, давлатнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Давлат сарҳадларини қўриқлашдан тортиб, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамият осойишталигини таъминлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамиша махсус хизматларнинг устувор вазифаси бўлиб келган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади – Президент Қарори

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Марказий банк раиси ўринбосари Абубакиров Бобир Юлдашович Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 810 - 12 815 сўмга етди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

1-босқич талабалар учун 24–27 сентябрь кунлари ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиши юзасидан онлайн ариза юбориш имконияти яратилди.

Аризалар kontrakt.edu.uz платформаси орқали фақат онлайн қабул қилинади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Журналист Шерзодхон Қудратхўжа Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида содир бўлган техноген ҳодисани жойига бориб, асл ҳолат қандайлиги бўйча жонли эфир қилган ва кўпчиликка қизиқ бўлган саволларга жавоб олган.

Шерзодхон Қудратхўжа “бу ҳолат одатда дунё тажрибаси бўйича қанча вақтда бартараф этилади?”, деган савол билан юзланди. Мутахассиснинг айтишича, бу каби ҳодисалар нафақат Ўзбекистонда, балки дунё мамлакатларида ҳам кўп содир бўлади. “Ҳозирги вақтда Америка ва Европа мутахассислари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда, бугун-эрта бу қудуқни ёпамиз”, деб жавоб берган мутахассис.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг таркиби тасдиқланди. Эътиборлиси, Ҳукуматнинг ушбу қарори лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида қабул қилинган.

Комиссия илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш; ўзбек тилига киритилаётган янги атамаларни қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш каби вазифаларни бажаради.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Telegram қоидаларини бузганларнинг IP манзиллари ва телефон рақамлари қонуний талабларга жавобан тегишли органларга ошкор қилинади. Бу ҳақида мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев лавозимидан озод этилди.

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Poytaxt bank” болалар учун “Card Kids” картасини тақдим этди

28 сентябрь куни Toshkent City Planetarium’да “Poytaxt bank” болалар учун янги – “Card Kids” банк картаси тақдимотини ўтказди.

“Card Kids” банк картаси энг ёш банк мижозлари учун хавфсиз молиявий бошқарув имкониятини яратиш билан бирга қатор эксклюзив имтиёзларни ҳам ўз ичига олади.

“Card Kids” картасининг асосий афзалликлари:
⁃ Пул ўтказмалари: ёш карта эгалари ота-оналар назорати остида пул ўтказмаларини амалга ошириб, молиявий бошқарувга ўрганадилар.

⁃ Бонус тизими: “Poytaxt bank” бир қанча ҳамкорлар билан эксклюзив бонус дастурини ишлаб чиқди, бу эса картадан фойдаланишни нафақат фойдали, балки қизиқарли ҳам қилади. Ҳамкорлар қаторида машҳур болалар лойиҳалари мавжуд.

Хусусан, китобсеварлар учун махсус таклифлар, маданий ҳордиқ учун махсус чегирмалар ва дастурлар, аттракционларда қўшимча бонуслар ва чегирмалар, ёш дастурчилар учун таълимий имтиёзлар шулар жумласидан.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди

27 сентябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган учрашувда C5+1 платформаси мақсадлари бўйича тараққиёт ва ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинган.

“Қўшма Штатлар мустақил, фаровон ва хавфсиз Марказий Осиё бўйича умумий мақсадларимизни амалга ошириш учун минтақа давлатлари билан ҳамкорлик қилишга содиқдир”, – деб ёзди АҚШ расмийси.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Евроосиё тараққиёт банки Тошкентда ўз офисини очади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Евроосиё тараққиёт банки (ЕТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов билан учрашув ўтказди. Унда ҳамкорлик чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Банк раиси Ўзбекистон ЕТБ’нинг минтақадаги асосий ҳамкорларидан бири еканлигини таъкидлаб, яқин вақт ичида бир қатор йирик давлатлар акциядорлар таркибига қўшилишини маълум қилди.

Томонлар умумий қиймати $3,3 млрдга тенг бўлган қўшма лойиҳаларни ишга туширишга келишишди. Хусусан, жорий йилда 5та но-суверен лойиҳа амалга оширилади.

Шунингдек, йил охиригача Тошкентда ЕТБ’нинг мамлакат идорасини очиш режалаштирилган. Бу орқали томонлар лойиҳаларни молиялаштиришни тезлаштириш ва ҳамкорликни яхшилашни мақсад қилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашди.

Унда “Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлиги таъкидланди”, деб ёзмоқда Б.Саидов.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Европа тикланиш ва тараққиёт банки вице-директори Камола Маҳмудова Лондонда вафот этди.

Маълумотларга кўра, у узоқ вақтдан буён саратон хасталигидан азият чекиб келаётганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович – Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди.

2020 йилдан шу кунга қадар у “Асакабанк” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Гаибназаров Боходир Рихсиалиевич Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди.

2021 йилдан шу кунга қадар у Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Telegram қандай ҳолатларда фойдаланувчининг телефон рақами ва IP манзилини махсус хизматларга ошкор қилади?

Бир неча кун аввал Telegram асосчиси Павел Дуров қоидаларни бузган фойдаланувчиларнинг телефон рақами ва IP манзилини қонуний талаб билан чиққан тегишли органларга ошкор қилишини эълон қилди. Мессенжернинг махфийлик сиёсатида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилиб, бу қандай амалга ошишига қуйида ойдинлик киритилади.

Биринчидан, терроризм. Илгари мессенжер фойдаланувчининг телефон рақами ва IP манзилини, агар у терроризм иши бўйича тасдиқланган гумондор бўлсагина ошкор қилишга рози бўлган. Эндиликда эса жиноий ишда, ноқонуний фаолиятда гумон қилинаётган ва шу билан бирга Telegram фойдаланувчиси шартномасини бузган фойдаланувчиларга оид маълумотларни “ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг расмий сўрови” асосида ошкор қилади.

Иккинчидан, ноқонуний порнографик контентни жойлаштириш, спам юбориш, фойдаланувчиларни алдаш ва зўравонликка ундашдан ташқари, Telegram энди “аксарият мамлакатларда ноқонуний деб топилган фаолият билан шуғулланишни” ҳам назорат қилади. Ушбу бандда болаларга нисбатан зўравонлик, гиёҳванд моддалар, қуроллар, сохта ҳужжатлар рўйхати келтирилган.

Учинчидан, юқорида келтирилган “ноқонуний товарлар ва хизматлар”нинг янги рўйхати тўлиқ эмас. Бу шуни англатадики, Telegram мазкур рўйхат билан чекланмайди ва бошқа турдаги қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар учун ҳам маълумотларни тегишли органларга ошкор қилиши мумкин.

Шунингдек, Telegram’нинг махфийлик сиёсатидан “мессенжер ҳеч қачон фойдаланувчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини расмийларга ошкор қилмаслиги” ҳақидаги банд олиб ташланди.

Бундан ташқари, Telegram қоидаларни бузган фойдаланувчиларнинг телефон рақамлари ва IP манзиллари махсус хизматларга тақдим этса, бу ҳақидаги ҳисоботларни ҳар чоракда очиқлаши маълум қилинган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш республика кенгашига эндиликда Бош вазир раислик қилади. Унинг таркибида 24 та янги тармоқ кенгашлари тузилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Британия музейида “Ипак йўллари” кўргазмаси очилмоқда

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ўз саҳифасида ёзишича, ушбу кўргазма 2024 йил 26 сентябрдан 2025 йил 23 февралга қадар давом этади ва унда Ўзбекистондан олиб бориладиган экспонатлар намойиш қилинади.

“Ўзбекистондан олиб бориладиган ноёб осори атиқалар бой маданий меросимизни, диёримизнинг Ипак йўли тарихидаги муҳим ўрнини акс эттиради”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган спортчиларга “Президент совғаси” сифатида “BYD” автомашиналари топширилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади – Президент

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ҳукумат бўйсунувига ўтказилган Қурилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаларида қурувчи-операторлар штаби ташкил этилади.

Назорат инспекторлари бодикамера билан
таъминланади.

Давлат ҳисобидан қурилаётган ҳар бир объектга тоифасига қараб камида 2 тадан видеокамера ўрнатилади. Улар операторлар штабига маълумотларни онлайн юборади.

Шунингдек, ноқонуний қурилишлар бўйича маҳалла раислари ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Эндиликда ҳар бир қурилаётган объект олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади, исталган одам бу орқали ҳудудда қандай объект қурилаётгани, қачон рухсат олингани, ким қуриши, қачон ишга тушиши каби маълумотлар олиши мумкин бўлади.

Агар QR кодли паспорт бўлмаса, қурилиш ноқонуний ҳисобланади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча имзолаган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel