Виктор Эмброс ва Гэри Рувкун физиология ва тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари бўлди.
@pressuzb
Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 830 сўмга етди.
@pressuzb
Нодирбек Абдусатторовнинг битта қўлдаги тезкор “жанги”
Global Chess League турнирида ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Видит Гужратҳига қарши дона сурди.
Драматик ўйин дуранг билан якунланди: Видитнинг вақти тугаб қолди, Нодирбек эса дурангга қочиб кетди. Шахматчилар битта қўлни ишлатиб дона сургани ва уларнинг тезлиги эътиборга молик.
Маълумот учун, мукофот жамғармаси 1 млн АҚШ долларидан иборат бўлган мазкур турнир 12 октябрга қадар давом этади.
@pressuzb
Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчиларга электр энергиясига тўлов қилиш бўйича ҳам чеклов киритилади – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан чиқинди бўйича огоҳлантириш хабари юборилгандан сўнг, қарздорликни бартараф этмаган истеъмолчиларга электр энергияси учун тўловларда чекловлар киритиш бўйича ҳам техник ишлар олиб борилмоқда.
Шу ўринда чиқинди қарздорлиги учун юборилган хабарномалар бўйича истеъмолчилардан келиб чиқаётган шикоятлар юзасидан чиқинди йиғиш ва ташиш хизматларига мурожаат қилиш сўралади. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бу жараёнда Экология вазирлиги тақдим этган маълумотлар асосида хабар юбораётганлигини маълум қилади.
@pressuzb
“Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-347 сон Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан Давлат меҳнат инспекциясининг ҳам ваколатлари кучайтирилмоқда. Хусусан, 2025 йил 1 мартдан бошлаб:
⁃ давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларига меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобҳарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлиги учун камерал назорат ўтказиш ваколати берилмоқда;
⁃ меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган, Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашган, тўсқинлик қилган ёки таъсир ўтказган шахсларга нисбатан жарима қўллаш тартиби жорий этилади;
⁃ Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими маълумотларидан фойдаланган ҳолда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилаётган, таъмирланаётган ёки реконструкция қилинаётган объектлардаги ишчилар сонининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда пудрат ишлари ҳажмига мувофиқлиги юзасидан назорат тадбирлари ўтказишга рухсат этилади.
@pressuzb
Рақобат қўмитаси “Hamkorbank” АТБга нисбатан молиявий жарима қўллади
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Hamkorbank” АТБнинг онлайн микроқарз банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган.
Хусусан, мазкур банк хизмати рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган.
Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилилди.
Бунда, микроқарз банк хизмати бўйича фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, реклама ахборотида ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари кўрсатилмаган.
Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.
Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Hamkorbank” АТБга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.
@pressuzb
2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят учун жавобгарликка тортилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Олий суд тақдим этган маълумотлар асосида 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлил қилинди.
Таҳлилларга кўра, мазкур даврда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.
Жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган.
Жумладан: ↓
⁃ тижорат банкларида 146 (186);
⁃ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (177);
⁃ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128);
⁃ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64);
⁃ Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40);
⁃ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тизимида 30 (33) коррупцион жиноятлар содир этилган.
Шунингдек: ↑
⁃ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237);
⁃ давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153);
⁃ маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.
@pressuzb
Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференцияси бошланди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ўз саҳифасида ёзишича, 80дан ортиқ мамлакатдан 2000дан зиёд иштирокчи креатив соҳалар келажагини муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик бўйича янги имкониятлар яратиш учун бир жойга жам бўлган.
@pressuzb
2 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро авиацияси агентлигининг кўрсатмасига мувофиқ, Uzbekistan Airways Ироқ ҳаво ҳудуди ва Эрон ҳаво ҳудудининг ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда, аниқ кўрсатмага қадар мунтазам парвозларни амалга оширишини маълум қилади.
Uzbekistan Airways парвозларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш учун муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент - Тел-Авив - Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни давом эттиради.
@pressuzb
Paypal, Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда ҳам ишлаши йўлга қўйилади – Ҳукумат қарори
2024 йил якунига қадар Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси билан биргаликда халқаро онлайн тўлов компаниялари – Paypal, Alipay, UniPay, Apple Pay, Google Pay кабилар билан музокара ўтказиб, уларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматларига улашни йўлга қўяди.
Зарур ҳолларда, миллий қонунчилик талабларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритилади.
@pressuzb
Poytaxt bank ҳам ипотека кредитлари ажратишни бошлайди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Poytaxt bank ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, эндиликда Poytaxt bank томонидан ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилади.
Шунингдек, томонлар аҳолининг турмуш даражасини изчил ошириш, ипотека кредити механизмларидан фойдаланиш амалиётини янада такомиллаштириш ва кенгайтириш ҳамда ипотека бозорини ресурслар билан таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан давлат бюджетидан маблағ жалб қилиш тўғрисида келишиб олдилар.
@pressuzb
❗️Бутун дунё бўйлаб Telegram мессенжери фаолиятида узилишлар кузатилмоқда.
@pressuzb
Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинолар ёнмоқда
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган бирламчи маълумотга кўра, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар тушган.
“Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган”, дейилади ФВВ хабарида.
@pressuzb
АҚШнинг миграция дастури – Green Card учун аризалар қабули 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиб, 5 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.
@pressuzb
PoliticalSalaries ҳисоб-китобларига кўра президентлар, бош вазирлар ва бошқа ҳукумат раҳбарларининг йиллик маоши.
@pressuzb
Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.
@pressuzb
Алишер Тўхтаев Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси этиб тайинланди.
Тайинловга қадар А.Тўхтаев Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган – Бортников
Россия Федерал Хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Қозоғистон пойтахти Остонада, МДҲга аъзо мамлакатларнинг хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари учрашувида маълум қилишича, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг ахбороти билан шу йил июль ойида Россияда ИШИДнинг “Хуросон вилояти” гуруҳи 10 нафар жангариси ҳамда яна бошқа гуруҳнинг 5 аъзоси қўлга олинган.
@pressuzb
Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди.
Алишер Саъдуллаев эса федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.
@pressuzb
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради.
Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.
Биз қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.
Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.
@pressuzb
❗️Telegram мессежери фаолиятида яна узилишлар кузатилмоқда.
1 октябрь куни ҳам шундай носозлик юз берганди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 сентябрдаги қарори билан Қирғизистон ҳукумати билан Иссиқкўлдаги тўртта пансионатни Тошкентга бериш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Рўйхатга “Марказий Осиёнинг олтин қумлари” (“Золотые пески Центральной Азии”, собиқ “Bostery”), “Роҳат-НБУ“ (собиқ “Рахат”), “Дилором” (собиқ “Энасой”) ҳамда қурилиши тугалланмаган “Бўстон” пансионатлари киритилган.
Ҳужжатга кўра, объектларга эгалик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистондаги компанияларга узоқ муддатли фойдаланиш учун, ер эса ижара асосида берилади.
⁃ “Олтин қумлар” пансионати “Тошкент механика заводи”га топширилади;
⁃ “Дилором” пансионати “Асакабанк”ка ўтказилади;
⁃ “Роҳат” пансионати Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига (Ўзмиллийбанк) берилади;
⁃ “Бўстон” номли қурилиши тугалланмаган объект “Ўзсаноатқурилишбанк”ка ўтказилади.
@pressuzb
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Ўзбекистон шахмат федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси этиб тайинланди.
@pressuzb
Telegram қоидаларни бузган фойдаланувчиларнинг телефон рақамлари ва IP манзилларини махсус хизматларга тақдим этиши маълум қилинганди.
Бу борада мессенжер томонидан ҳар чоракда янгилаб бориладиган ҳисобот ўрганилганда, 2024 йил бошидан бугунгача Telegram Ўзбекистон томонга бирорта ҳам фойдаланувчининг телефон рақами ва IP манзили ҳақида маълумот бермагани маълум бўлди.
@pressuzb
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабари:
Ҳозирги вақтдаги интенсив ракета отишмалари муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси сизлардан яна бир бор тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилади:
1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.
2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.
3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.
Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:
• Фавқулодда ёрдам телефонлари :
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076
• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:
054 485 1397
• Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
@pressuzb
1 октябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида иштирок этиш учун Ереванга ташриф буюрди.
Бош вазир ўз нутқида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётганини алоҳида таъкидлади.
Йиғилиш сўнггида Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлари режаси имзоланди.
@pressuzb
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева:
“Комил Исмоилович, фидокорона хизматингиз ва профессионализмингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Келгусидаги ҳар қандай фаолиятингизда ҳам омад ёр бўлсин!”
@pressuzb
Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
Собиров Беҳзод Боходир ўғли - “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси - “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb