Халқаро спорт устаси Бобур Саттаров Ўзбекистон шахмат федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланди.
@pressuzb
Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистоннинг Швециядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Бунга қадар у ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков вилоят қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.
У жорий йил бошида ушбу лавозимга тайинланган эди.
@pressuzb
15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташриф буюриб, саноат тармоқлари учун муҳандисларни тайёрлаш мактаби ҳамда “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш ишлари билан танишади, мис бойитиш бўйича янги қувватлар қурилишига старт беради.
@pressuzb
Telegram’да бизнес эгалари учун мижозларнинг телефон рақамларини тасдиқлаш имкони ишга тушди
Telegram бизнес эгалари учун мижозларининг телефон рақамларини аутентификация қилишнинг энг қулай усулини ишга туширди – дунёнинг исталган нуқтасида ҳар бир код учун $0,01.
“Энди корхоналар ўз фойдаланувчиларига тасдиқлаш кодларини Telegram орқали юбориш орқали миллионлаб маблағни тежашлари мумкин. Ушбу усул анъанавий СМС текширувидан кўра анча арзон, тезроқ ва хавфсизроқ. Бу хизматнинг номи – Telegram Gateway” деб ёзди мессенжер асосчиси Павел Дуров.
@pressuzb
Солиқ қўмитаси раиси номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев унинг номидан ижтимоий тармоқларда, хусусан, телеграм аккаунтида хабарлар жўнатилгани ҳақида хабар бериб, бу фейк эканини маълум қилди ва барчани огоҳликка чақирди.
“Сизлардан бу каби мазмундаги хабарларга ишонмасликни ва солиқ тизими ходимлари эса иш юзасидан топшириқларни электрон ҳужжат алмашиш ААТ орқали олишини эсдан чиқармасликларини сўрайман”, деб ёзди Ш.Қудбиев.
@pressuzb
Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигини огоҳлантирди
Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 2023 йилда 21 та ҳолатда, 2024 йилнинг ўтган даврида 16 та ҳолатда дори воситалари интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда давлат рўйхатига олинганлиги аниқланди.
Жумладан, “MAGNE B6”, “IMUDON”, “SMEKTA”, “DUSPATALIN”, “ELEVIT” каби товар белгилари остида ишлаб чиқариладиган дори воситаларининг контрафакт нусхалари – “Magne B6”, “Nest Imudon”, “Smecta”, “Grand Imudon”, “MER DUSPATANIM”, “ELEMALVIT” кўринишида турли фармацевтика корхоналари номига интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя қилмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Шу сабабли Адлия вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига огоҳнома киритилиб, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатдан ўтказилишида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишини олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш лозимлиги, бундай ҳолатлар такроран содир этилганда қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди.
@pressuzb
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (12.10.2024) қабул қилинди
Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:
⁃ Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;
⁃ штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
⁃ вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;
⁃ 1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;
⁃ ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;
⁃ зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;
Бунда, “Умра” визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.
⁃ “Умра” хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;
⁃ зиёратчиларга “Умра” амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли “Умра” хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
⁃ халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;
⁃ зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;
⁃ “Умра” хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;
⁃ “Умра” хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик.
❗️Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.
@pressuzb
Алфраганус университети ташаббуси билан “Ёшлар келажаги ва таълимда тадбиркорлик” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда
10-11 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ЮНЕСКОнинг Банкокдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан “Ёшлар келажаги ва таълимда тадбиркорлик” мавзусида 10-Таълимда тадбиркорлик UNESCO-APEID (ЮНЕСКОнинг Осиё ва Тинч океани минтақасида таълим инновацияларини ривожлантириш тармоғи) Кенгаш йиғилиши ўтказилмоқда.
Мазкур нуфузли анжуманга пойтахтдаги Алфраганус университети мезбонлик қилмоқда.
Ушбу конференция ЮНЕСКО тадбиркорлик таълими тармоғида ҳамкорликни кучайтириш, ёшлар учун инновацион тадбиркорлик дастурларини намойиш қилиш ва ёшларнинг келажаги учун тадбиркорлик таълимининг муҳимлигини тадқиқ қилишга қаратилган.
Анжуманда дунёнинг 34 давлатидан 100дан ортиқ экспертлар, етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадбиркорлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, 200дан ортиқ мамалакатимизда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари ректорлари, академиклар, профессор-ўқитувчилар, етакчи тадбиркорлар иштирок этишмоқда
@pressuzb
Юсупов Урал Садуллаевич – тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
@pressuzb
Абдул Ғаффор Теравий Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолиятини бошламоқда.
Абдул Ғаффор Теравий афғонистонлик ўзбеклардан бўлиб, бунга қадар Афғонистон Олий судида тадқиқот бўлими директори лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди
Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фуқаро И.Х.нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди.
Муаллиф аризасида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси Ш.Ш. томонидан “B.H.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан бўлган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиш учун пул маблағлари талаб қилганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ушбу ариза асосида жорий йилнинг 7 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ш.Ш. ариза муаллифидан келишилган 40 минг АҚШ долларини олиб, жиноий таъқибдан қутулиш мақсадида номаълум томонга яширинган (40 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган).
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Ш.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми "а" банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Айбланувчига нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
@pressuzb
Қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2500 сўмдан ҳақ тўланади
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хабар беришича, тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди. Бу ўз навбатида бир мунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқарди.
Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида 9 октябрдан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларидаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун) ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилди.
Бунда ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади.
@pressuzb
Энергетика вазирлиги қуёш панеллари бўйича мурожаатлар +998 71 231 14 41 ва +998 71 231 16 61 (ички 7046, 7037 ва 7057) телефон рақамлари орқали қабул қилинишини билдирди.
Вазирлик хабарига кўра, 7 октябрь куннинг иккинчи қисмидан бошлаб, 8 октябрь соат 20:30 га қадар вазирлик қабулхонасига жами 1232 та қўнғироқ бўлган.
@pressuzb
Кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит ажратилишига доир вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда
Марказий банк хабарига кўра, ўтган давр мобайнида фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 млрд сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
Ушбу турдаги фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ривожланган давлатларнинг тажрибаси ўрганиб чиқилган.
Шу муносабат билан Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда.
Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.
Ушбу талабнинг ўрнатилиши кредит олиш бўйича ариза фуқаронинг шахсан ўзи томонидан берилганлигини аниқлаш ва унинг шахсига яна бир бор ойдинлик киритиш имконини беради.
Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.
Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.
@pressuzb
Президент фармони билан Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Кучкаровга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони берилди.
@pressuzb
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун лавозимидан озод этилди.
У жорий йил май ойида ушбу лавозимга тайинланган эди.
@pressuzb
UzAuto Motors АЖ компанияси ташқи кўриниши “янгиланган” Chevrolet Cobalt (расмда) автомобили ишлаб чиқарилишини маълум қилди.
@pressuzb
Ҳукумат қарори билан Элмуратов Ойбек Умурзакович Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.
@pressuzb
Долларнинг расмий курси 12 800 сўмдан ошди
15 октябрдан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 803,05 сўм (+22,91) этиб белгиланди.
@pressuzb
14 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади.
Шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида объектларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишига старт бериш режалаштирилган.
@pressuzb
ИИВ ота-оналарни болалар ўртасида ўзини ҳайвонларга қиёслаб, ўша жонзотнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш (квадроберлар) учраётганидан огоҳлантирди
Тошкент шаҳрида 10 окятбрь куни ҳайвонлар қиёфасидаги ниқобларни тақиб олган “квадробер” учратилгани, 11 октябрда эса яна бир “квадробер” йўловчиларга итга тақлид қилиб ҳужум қилган, воқеага гувоҳ бўлган бола қаттиқ қўрқиб кетганлиги хабар берилган.
Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолатлар жамиятда юриш туриш қоидаларига зид эканини маълум қилди.
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМнинг 5 баробаригача (1 миллион 875 минг сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади”, дейилади ИИВ хабарида.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари 11 октябрь куни туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
@pressuzb
Президент фармони билан Олимов Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилган. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.
Шу кунгача А. Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
@pressuzb
Метро бекатларига яқин ташкилотларда иш вақтини ўзгартириш режалаштирилмоқда
“Тошкент метрополитени” ДУК ҳукумат, Транспорт вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан йирик корхоналарда иш бошланиши вақтини қайтадан кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқмоқда. Бунга кўра, метро бекатларига яқин корхоналарда ҳам иш вақтини ўзгартириш режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда тирбандликнинг олдини олиш учун метро бекатларига яқин Тошкетдаги 27 та олий таълим муассасасида дарс жараёнининг бошланиш вақтига ўзгартириш киритилган.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини камида 7,5 миллион одам яшаши ва ишлаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ ва Тошкент туманларини пойтахт билан яхлит агломерация асосида ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.
@pressuzb
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси Хасилов Хуснутдин Нуриддинович ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
Нейрон тармоқларни ўрганган америкалик Джон Джозеф Хопфилд ва британиялик Джеффри Хинтон физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари бўлди.
@pressuzb
Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 840 - 12 850 сўмга етди.
@pressuzb