pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Давлат органлари ва ташикилотларнинг 1488 нафар бошқарув ходими 1653 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тегишли ташкилотларга 33 та тақдимнома киритилди.

Маълумот учун, қонунчиликка кўра вазирлик ва идоралар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов МДҲ давлатлари хавфсизлик кенгаши котибларининг 12-йиғилишида иштирок этди.

Сергей Шойгу раислигида Москвада бўлиб ўтган учрашувда “нацизм мафкурасининг тикланишига қарши кураш, ахборот ва киберхавфсизлик масалалари, шунингдек, суверенитетни ҳимоя қилиш”га алоҳида эътибор қаратилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“MY5” телеканали ўзининг 10 йиллик юбилейини нишонламоқда

Нодавлат телеканаллар орасида жамоанинг кучи ва меҳнати билан кўплаб ютуқларга эришиб келаётган “Менинг юртим” телеканали ташкил топганига бугун 10 йил бўлди.

“MY5” телеканали кўп жиҳатлари, айниқса, ёшларга оид давлат сиёсати ва ижтимоий-сиёсий масалаларни фаол ёритиши билан бошқалардан ажралиб туради.

Бундан ташқари, телеканал ўзининг энг сара миллий медиамаҳсулотлари, ёшларбоп оригинал лойиҳалари, кино ва сериаллари орқали аллақачон томошабинларнинг севимли телеканалига айланиб улгурган.

“Менинг юртим” телеканали 10 йил ичида кўплаб янги юзларни ва истеъдод эгаларини кашф эта олди. Бу вақт орасида жамоада фаолият юритаётган ўнлаб ўз ишининг усталари давлат мукофотлари ва нуфузли танловлар ғолиби сифатида эътироф этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлаб, урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини маълум қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Feed Up 1 йилдан буён Akfa Group билан биргаликда иш олиб бормоқда. Ушбу ҳамкорлик ортидан охирги 6 ой ичида озиқ-овқатни хавфсиз сақлаш ва ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш борасидаги ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Бугунги кунда Feed Up’нинг Ўзбекистон ҳудудида 43 та филиали мавжуд бўлиб, йил охирига қадар бу рақамлар янада ошиши кутилмоқда.

Feed Up учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистондаги умумий овқатланиш соҳасидаги тармоқлар ичида товар айланмаси бўйича Evos ва KFC’дан сўнг учинчи поғонани банд этди. Ундан кейинги ўринни эса Oqtepa Lavash эгаллаган.
Evos — 655 млрд, 82 та филиал билан
KFC — 552 млрд, 26 та филиал билан
Feed Up — 107 млрд, 37 та филиал билан
Oqtepa Lavash — 103 млрд, 55 та филиал билан

Юқорида келтирилган рақамлар Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги тадбиркорлар учун яратиб бераётган қулай шароитлар ва қўллаб-қувватлашлари мевасидир. Қуйидаги эксклюзив интервьюда тармоқ асосчиси ошхона ичидаги барча жараён ҳамда бренднинг муваффақиятли ривожланиш сирлари билан бўлишди.

👉 Интервьюни кўриш учун

Читать полностью…

Pressuzb

МИБ Шайхонтоҳур тумани мансабдорлари томонидан жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилгани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими мансабдор шахслари томонидан ўз мансабига совуққонлик билан қараш, хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлиш, иш юритувидаги ижро ҳужжатларини асоссиз тамомлаш оқибатида фуқаро, жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилгани аниқланди.

Хусусан, 202,9 млрд сўмлик 200 та ижро ишида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

Жумладан, Бюронинг туман бўлими иш юритувида бўлган “S.B” МЧЖдан давлат фойдасига 19 млрд сўмлик, “P.P” МЧЖдан 179,2 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қонунчилик талабларига зид равишда асоссиз тугатилганлиги натижасида ушбу солиқ қарздорликлари бугунги кунга қадар ундирилмаган.

Шунингдек, “SCG” МЧЖ дан 26,3 млрд сўм, “R.F.P.” МЧЖдан 19,4 млрд сўм ва “Y.M.S.E.T” МЧЖдан 1,7 млрд сўм давлат фойдасига солиқ қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мазкур корхоналар фаолият юритиб келаётган манзили аниқ бўла туриб, асоссиз тамомланган.

Шу каби “P.E.E.S” МЧЖдан ундирувчи “B.P.T” МЧЖнинг фойдасига жами 1,9 млрд сўм, “M.S.” МЧЖдан ундирувчи “S.” АЖнинг фойдасига 1,1 млрд сўм қарздорликарни, қарздор Б.П.дан ундирувчи Н.Г.нинг фойдасига 332 млн сўм жиноят натижасида етказилган зарарни, қарздор  “M.Т” МЧЖдан давлат фойдасига 6,3 млрд сўм ва 331 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар мавжуд бўла туриб, асоссиз якунланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш мобайнида тўпланган ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

«Золотая Корона» хизматидан энди банкка бормасдан фойдаланиш мумкин

Хорижий пул ўтказмалари учун банкка бориш ва навбат кутиш каби оворагарчиликдан чарчаганлар учун янги ечим пайдо бўлди.

Энди InfinBANK мижозлари «Золотая Корона» хизматидан бевосита банк иловаси орқали фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун шунчаки InfinBANK иловасини очиб, керакли бўлимга кирсангиз бўлди.

Ўзбекистонда ўтказмалар Visa картада қабул қилинади. Агар сизда у бўлмаса, иловада виртуал кўринишда очиб, ўтказмани сўм картангизга ўтказиб олсангиз бўлади. Бундан ташқари иловада валюта айирбошлаш хизмати ҳам мижозлар учун фойдали қийматларда тақдим этилади.

Реклама

Читать полностью…

Pressuzb

Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси этиб сайланди.

Фарҳод Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси этиб тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Green Card учун аризалар қабули икки кунга узайтирилди

АҚШнинг миграция дастури – Green Card учун аризалар қабули 7 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.

Аввалроқ, анкета тўлдириш муддати 2 октябрдан бошлаб, 5 ноябргача давом этиши маълум қилинганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Рақобат қўмитаси “INVEST FINANS BANK” АЖга нисбатан молиявий жарима қўллади

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “INVEST FINANS BANK” АЖнинг кредит хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган.

Жумладан, “INVEST FINANS BANK” АЖ томонидан Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларида жойлашган LED мониторли реклама объектларида эълон қилинган “50 000 000 танишларсиз, 50 кун фоизларсиз, 5 йилга, таътил учун, таъмирлаш учун, техника учун” мазмунидаги реклама ахбороти берилганлиги кузатилди.

Мазкур реклама бўйича банкнинг расмий веб-сайти ўрганилганда, фақатгина “INFIN BLACK” кредит картаси учун 50 миллион сўмгача, 60 ойга, йиллик 23,99 фоиздан кредит ажратилиши, картадан нақд пул ечиш 2 фоиз, картадан картага пул ўтказиш 1 фоиз, алоҳида белгиланадиган фоиз ставкаси йиллик 25,55 фоиздан 54,75 фоизгача кўрсатилган.

Кредит бўйича қўшимча шартлар ва мухим маълумотлар ташқи рекламада кўрсатилмаган.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “INVEST FINANS BANK” АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бош вазир Абдулла Арипов Хитойга борди

5-10 ноябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда фаҳрий меҳмон мақомида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 4 ноябрь куни Шанхайга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашув ўтказилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Тошкентда 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Янги йил совғалари харидини режалаштираётганлар учун яхши янгилик

TBC Банк иловаси орқали кредит олиш имконияти ҳар қачонгидан ҳам осонлашди. Бундан ташқари, кредит фоизларига 15%гача чегирма эълон қилинди. Дам олиш кунлари ҳам ишлайдиган хизмат, кредит сўрови учун бир дақиқада жавоб ва кафилларсиз ҳам кредит расмийлаштириш имкони борлиги билан қулайдир.

Кредитни расмийлаштириш учун бу ерга босинг.

❗️15%гача чегирма 30 декабргача амал қилади

Акция шартлари

Реклама

Читать полностью…

Pressuzb

InnoWeek.Uz-2024 халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида хориждаги ватандошлар билан давра суҳбати ўтказилади

14 ноябрь куни ҳафталик доирасида бўлиб ўтадиган мазкур тадбир мамлакатда илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Унда хорижий университетларда фаолият юритаётган олимлар, стартаперлар, тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этиб, ўзларининг қимматли фикрлари билан қатнашишлари кутилмоқда.

Тадбирда илмий-технологик ҳамкорликнинг бир қатор истиқболли йўналишлари белгилаб олинади. Жумладан, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ёш тадқиқотчилар учун стажировка дастурларини йўлга қўйиш, халқаро тадқиқот гуруҳларини шакллантириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинади. Иштирокчилар университетлар ва илмий марказлар негизида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар киритишлари кутилмоқда.

Давра суҳбатининг яна бир муҳим йўналиши технологик стартапларни қўллаб-қувватлаш масаласи бўлади. Бизнес вакиллари ва инвесторлар инновацион корхоналарни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш юзасидан ўз қарашларини билдиришлари ҳам мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор пора билан ушланди

“Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев:

“15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди.

Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир”.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Медиамаҳсулотлар эндиликда “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади

Маънавият ва маърифат маркази, АОКА, Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг қарори билан теле ва радиоканаллар ҳамда ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар, хусусан, сериал, мултфильм, кино ва қўшиқларни “маънавий экспертиза”дан ўтказиш тартиби жорий этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Йўловчилар билан гавжум бўлган 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилади.

Аввалроқ “Чилонзор” метро бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ҳукумат қарори билан 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган 67 турдаги ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқидан:

“Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.

Кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қиламиз”.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн АҚШ доллари олган вақтида ушланди — ДХХ

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

5 ноябрь куни Шанхай шаҳрида еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмасининг расмий очилиш маросими доирасида халқаро иқтисодий форум ўтказилди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

Шунингдек, тадбирда жами 182 мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Форумдан сўнг делегациялар раҳбарлари 73 давлат қатнашаётган кўргазма фаолияти билан танишди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ҳоким ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, текширувларни тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

АҚШ Ўзбекистонни ЖСТга киришда қўллаб-қувватлашини билдирди

Расмий Вашингтон билан ташкилотга аъзоликни қўллаб-қувватлаши бўйича икки томонлама муҳокамалар 14 ой давом этди. Натижада, АҚШ Ўзбекистонга бу масалада ёрдам кўрсатган йигирма биринчи давлат бўлди.

“Бу саргузаштларга бой сафар эди. Музокаралар қийин, аммо самарали бўлди. Бир умрлик тажриба”, - дея жараёнларни тасвирлаган Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов. У АҚШ Савдо вакили офисига конструктив ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тошкентда соврин жамғармаси 300 млн сўмни ташкил этувчи халқаро шахмат турнири ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Sky Chess томонидан 16-22 декабрь кунлари пойтахтда Tashkent Chess халқаро шахмат турнири ўтказилади.

Соврин жамғармаси 300 миллион сўмни ташкил этувчи мазкур мусобақа шахматнинг стандарт ва блиц йўналишларида бўлиб ўтади. Нуфузли турнирда шахматчилар FIDE рейтингидаги очколарига қараб гуруҳларга бўлинади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Пойтахтда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, 9 ноябрь куни пойтахтда “Яшил шаҳар” куни ўтказилади. Ҳокимлик барча ташкилотлар, корхоналар ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чорламоқда.

Пойтахтнинг иқлим шароити ва мавсумий хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ягона экотизимни сақлаш мақсадида, мутахассислар дарахтларнинг яхши илдиз отиши учун қаламчалар ўрнига 2 ёшдан катта кўчатларни экишни ва суғориш тизими мавжуд жойларни танлашни тавсия этмоқда.

Шунингдек, манзарали дарахтлардан чинор, лола дарахти, липа, каталпа, заранг, қайрағоч, эман, оқ/пушти акация каби турларига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланган.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel