“Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди
“Умра” тадбирларини ташкил учун лицензия бериш бўйича танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ 12 та тур фирма танлов ғолиби деб топилган.
Сайёҳлик фирмаларининг 6 таси Тошкент шаҳрида, 3 таси Наманган вилоятида жойлашган. Шунингдек, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам биттадан лицензияга эга фирмалар жойлашган.
@pressuzb
Тошкентдаги “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасини “ALFA INVEST cуғурта компанияси” АЖ 20 млн АҚШ долларига сотиб олди.
“International” меҳмонхонасини эса “Smart Fast Stroy” МЧЖ 26 млн АҚШ долларига сотиб олди. Шунингдек, инвестор жамиятнинг тегишли банк олдидаги 14,7 млн Евро миқдоридаги кредит қарздорлигини ҳам қабул қилган.
@pressuzb
Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 910 - 12 920 сўмга етди.
@pressuzb
Президент 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
@pressuzb
“Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар” — Президент
@pressuzb
Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID карта билан бориш мумкин бўлади
“Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган”, — деди президент.
@pressuzb
❗️Ҳукумат истеъфога чиқди
19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.
@pressuzb
Ҳукумат қарори билан Нарзулло Наимович Обломурадов Тошкент давлат аграр университетининг ректори;
Севара Баходировна Шакирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
@pressuzb
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ яна 200 та катта сиғимли электробуслар ва уларни қувватлаш ускуналари харид қилади
Тошкент шаҳар жамоат транспорти учун 200 та замонавий электробус ва уларни қувватлаш ускуналари харид қилинади. Бунинг учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Хитой Халқ Республикаси Эксимбанкидан жалб қилинадиган кредит муддатига мос равишда ва келишилган шартларда кредит маблағлари жалб этилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизимини жорий этиш ҳамда йўналишли шаҳар автобуслари учун йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этувчи техник воситалари харид қилинади. Бунинг учун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “Ўзмиллийбанк” АЖнинг 3 йилга, бир йил имтиёзли муддат билан, йиллик 7 фоиздан ортиқ бўлмаган 4,0 млн доллар эквиваленти миқдорида кредит маблағларини жалб этади.
@pressuzb
«Бригада» сериали орқали кўпчилик ўзбек томошабинларига таниш бўлган Безруков Сергей Витальевич Президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Шунингдек, Россия Федерациясининг халқ артисти, балет артисти, режиссёр Лиепа Андрис Марисович ҳам ушбу орденга лойиқ кўрилди.
@pressuzb
Депутатлар Мавлуда Хўжаева, Раҳимжон Ҳакимов Спикер ўринбосарлари этиб сайланди.
@pressuzb
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни;
Сенатнинг биринчи мажлиси 2024 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.
@pressuzb
«InnoWeek-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси томонидан ташкил этилган UNCTAD (United Nations Conference on Trade and Development) билан ҳамкорликда «Барқарор ривожланиш учун фан, технология ва инновацион парклар» мавзусида семинар ўтказилди.
Бугунги кунга келиб Рақамли давлат хизматларининг фойдаланувчилари сони Қирғизистонда 1,6 миллион, Ўзбекистонда 8,2 миллион, Қозоғистонда 14 миллион, ва Россияда 110 миллиондан ошган.
Семинарнинг асосий мақсадлари Шимолий ва Марказий Осиё давлатларининг давлат хизматчиларини рақамли давлат хизматларини ривожлантириш соҳасидаги янги воситалар ва халқаро илғор тажрибалар билан таништириш; кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун рақамли давлат хизматлари самарадорлигини ошириш мақсадида янги технологиялар, жумладан, сунъий интеллект (AI) ва блокчейн технологияларининг аҳамиятини тушуниш; кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун рақамли давлат хизматларининг келажакдаги ривожланиш истиқболларини биргаликда шакллантиришдан иборат бўлди.
Семинар иштирокчилари ушбу соҳадаги тажрибалар билан ўртоқлашди. Шимолий ҳамда Марказий Осиёда кичик ва ўрта бизнес корхоналар рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган тизим сифатида ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
@pressuzb
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиши маълум қилинди. Марказга 2025 йил 1 январдан бошлаб, оригинал дори воситалари ва ёпиқ турдаги лаборатор ускуналар учун сарфлов воситаларини бевосита ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади.
Шунингдек, донорларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони олганларга бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорини 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Уларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади, давлат сиҳатгоҳларида даволаниш навбатсиз бўлади. Ушбу янги тизим келгуси йил 1 январдан жорий қилиниши белгиланди.
@pressuzb
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
@pressuzb
“Аския деҳқон бозори” АЖнинг бино ва иншоотлари тегишли ер участкаси билан бирга бошланғич нархи 214,8 млрд сўм қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.
Бунда жамият фаолиятини сақлаб қолган ҳолда замоновий бозорга айлантириш, меҳмонхона ва кўп қаватли турар жой барпо этиш, шунингдек, бозор ўрнида замоновий “экобозор”, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини автотураргоҳи билан бирга барпо этиш каби шартлар белгиланади.
@pressuzb
❗️UzCERT хизмати огоҳлантиради:
Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқлар орқали шубҳали файллар, хусусан, Telegram мессенжери орқали
“222_RUYHAT_КЕШЕНДІ_ЕМТИХА Н_НКТ_ТЕСТ_ПМНО_2024_Исправл_docx.exe” номли (номи ўзгартирилиши мумкин) зарарли файл тарқатилмоқда.
Фуқаролардан уни ишга туширмаслик ва тарқатмаслик сўралади. Акс ҳолда, фойдаланувчи номидан Telegram мессенжеридаги бошқа фойдаланувчиларга мазкур дастур тарқатилиши ва нозик маълумотларнинг сизиб чиқишига олиб келиши мумкин.
@pressuzb
“А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
@pressuzb
Депутатлар яширин овоз бериш йўли билан Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқуллади.
@pressuzb
Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатди.
@pressuzb
20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
@pressuzb
Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев сайланди.
@pressuzb
Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади — қонун қабул қилинди
15 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қонун билан Ўзбекистон суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига, хавфсизлигига зид бўлган, шунингдек, давлатлараро ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи, Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонга киритилмайди, агар Ўзбекистонда бўлса депорт қилинади.
Ўзбекистон ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиши тақиқланади (Улар Ўзбекистонда ҳудудидаги ўз мулкини сотиши ёки ҳадя қилиши мумкин).
Агар рўйхатга киритилган шахс чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда турган ёки вақтинча яшаётган бўлса, унга мамлакатдан чиқиб кетиши учун 10 кунлик муҳлат берилади. Ушбу шахс белгиланган муддат ичида Ўзбекистондан чиқиб кетмаса ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда депортация қилинади.
Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни рўйхатга киритиш Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг, Сенати Кенгашининг, махсус ваколатли давлат органларининг тақдимига асосан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамаси 1 ой ичида Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилган чет элликлар рўйхатини юритиш бўйича тартиб ишлаб чиқади. Рўйхатни Ташқи ишлар вазирлиги юритади.
@pressuzb
Ҳукумат қарори билан қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати тасдиқланди.
@pressuzb
Исмоилов Нуриддин Мўйдинхонович Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери лавозимига сайланди.
@pressuzb
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги Президент фармони
Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори
Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори
Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори
Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси
Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.
@pressuzb
Янгийўл шаҳар ҳокими ўзгарди
Султанов Дилшод Шухратович — Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озид этилди.
Раимов Равшан Исакжанович — Янгийўл шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Тайнловга қадар у Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.
@pressuzb
“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ устав капиталидаги 35,0 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди. Корхонани сотиб олиш учун энг юқори нарх таклифини билдирган COTTON LOGISTICS МЧЖ 200 млрд сўм миқдорида сотиб олиш тўловини тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилди.
@pressuzb