pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланган Курбанов Баходир Низамовичга навбатдаги махсус генерал-полковник ҳарбий унвони берилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2019 йил 11 февралдан бери Давлат хавфсизлик хизматини бошқариб келган Азизов Абдусалом Абдумавлонович лавозимидан озод этилгани ва президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашида янги лавозимга тайинлангани хабар қилинди.

А.Азизовнинг ўрнига эса 2019 йил 11 февралдан бери мудофаа вазири лавозимида хизмат қилиб келган Қурбонов Баҳодир Низомович Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинлангани маълум қилинди.

Маълумотлар ҳозирча расмийлар томонидан тасдиқлангани ёки инкор этилгани йўқ.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Саттаров Санжар Садиқович “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунгача у Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Икрамов Миракбар Мирсаитович Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача у Транспорт вазирлиги Автомобиль ва жамоат транспорти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зулайҳо Маҳкамовани Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқуллади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Жамшид Қўчқоровни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига маъқуллади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди

“Умра” тадбирларини ташкил учун лицензия бериш бўйича танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ 12 та тур фирма танлов ғолиби деб топилган.

Сайёҳлик фирмаларининг 6 таси Тошкент шаҳрида, 3 таси Наманган вилоятида жойлашган. Шунингдек, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам биттадан лицензияга эга фирмалар жойлашган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тошкентдаги “Lotte City Hotel Tashkent Palace” меҳмонхонасини “ALFA INVEST cуғурта компанияси” АЖ 20 млн АҚШ долларига сотиб олди.

“International” меҳмонхонасини эса “Smart Fast Stroy” МЧЖ 26 млн АҚШ долларига сотиб олди. Шунингдек, инвестор жамиятнинг тегишли банк олдидаги 14,7 млн Евро миқдоридаги кредит қарздорлигини ҳам қабул қилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 910 - 12 920 сўмга етди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент 2025 йилни Ўзбекистонда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар” — Президент

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID карта билан бориш мумкин бўлади

“Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган”, — деди президент.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Ҳукумат истеъфога чиқди

19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ҳукумат қарори билан Нарзулло Наимович Обломурадов Тошкент давлат аграр университетининг ректори;

Севара Баходировна Шакирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ яна 200 та катта сиғимли электробуслар ва уларни қувватлаш ускуналари харид қилади

Тошкент шаҳар жамоат транспорти учун 200 та замонавий электробус ва уларни қувватлаш ускуналари харид қилинади. Бунинг учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Хитой Халқ Республикаси Эксимбанкидан жалб қилинадиган кредит муддатига мос равишда ва келишилган шартларда кредит маблағлари жалб этилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизимини жорий этиш ҳамда йўналишли шаҳар автобуслари учун йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этувчи техник воситалари харид қилинади. Бунинг учун “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “Ўзмиллийбанк” АЖнинг 3 йилга, бир йил имтиёзли муддат билан, йиллик 7 фоиздан ортиқ бўлмаган 4,0 млн доллар эквиваленти миқдорида кредит маблағларини жалб этади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

«Бригада» сериали орқали кўпчилик ўзбек томошабинларига таниш бўлган Безруков Сергей Витальевич Президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Шунингдек, Россия Федерациясининг халқ артисти, балет артисти, режиссёр Лиепа Андрис Марисович ҳам ушбу орденга лойиқ кўрилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Баходир Низамович Курбанов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;

- Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди;

- Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.

Президент матбуот хизмати

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

23 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри атрофида “яшил” белбоғ барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирида иштирок этади ҳамда Янгиҳаёт туманига ташриф буюриб, саноат корхоналари фаолияти ва маҳалладаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди

Ачилбай Жуманиязович Раматов – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Джамшид Анварович Кучкаров – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири;

Жамшид Абдухакимович Ходжаев – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари;

Зулайхо Бахриддиновна Махкамова – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;

Лазиз Шавкатович Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Эркинович Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Рахимович Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Саиджанович Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Рустамович Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Фархадович Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Хотамович Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдукахарович Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Анварович Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Уктамовна Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Авезимбетович Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Ильхамович Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Ахмадович Назарбеков
– Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Джурабаевич Ташкулов
– Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Одилович Саидов
– Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Раззақович Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Низамович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Жамшид Хўжаевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига маъқуллади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Очилбой Раматовни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига маъқуллади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Аския деҳқон бозори” АЖнинг бино ва иншоотлари тегишли ер участкаси билан бирга бошланғич нархи 214,8 млрд сўм қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

Бунда жамият фаолиятини сақлаб қолган ҳолда замоновий бозорга айлантириш, меҳмонхона ва кўп қаватли турар жой барпо этиш, шунингдек, бозор ўрнида замоновий “экобозор”, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуасини автотураргоҳи билан бирга барпо этиш каби шартлар белгиланади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️UzCERT хизмати огоҳлантиради:

Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқлар орқали шубҳали файллар, хусусан, Telegram мессенжери орқали
“222_RUYHAT_КЕШЕНДІ_ЕМТИХА Н_НКТ_ТЕСТ_ПМНО_2024_Исправл_docx.exe” номли (номи ўзгартирилиши мумкин) зарарли файл тарқатилмоқда.

Фуқаролардан уни ишга туширмаслик ва тарқатмаслик сўралади. Акс ҳолда, фойдаланувчи номидан Telegram мессенжеридаги бошқа фойдаланувчиларга мазкур дастур тарқатилиши ва нозик маълумотларнинг сизиб чиқишига олиб келиши мумкин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Депутатлар яширин овоз бериш йўли билан Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқуллади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев сайланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Нарбаева Танзила Камаловна Олий Мажлиси Сенати раиси этиб сайланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади — қонун қабул қилинди

15 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қонун билан Ўзбекистон суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига, хавфсизлигига зид бўлган, шунингдек, давлатлараро ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи, Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонга киритилмайди, агар Ўзбекистонда бўлса депорт қилинади.

Ўзбекистон ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиши тақиқланади (Улар Ўзбекистонда ҳудудидаги ўз мулкини сотиши ёки ҳадя қилиши мумкин).

Агар рўйхатга киритилган шахс чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда турган ёки вақтинча яшаётган бўлса, унга мамлакатдан чиқиб кетиши учун 10 кунлик муҳлат берилади. Ушбу шахс белгиланган муддат ичида Ўзбекистондан чиқиб кетмаса ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда депортация қилинади.

Чет эл фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни рўйхатга киритиш Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг, Сенати Кенгашининг, махсус ваколатли давлат органларининг тақдимига асосан амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси 1 ой ичида Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилган чет элликлар рўйхатини юритиш бўйича тартиб ишлаб чиқади. Рўйхатни Ташқи ишлар вазирлиги юритади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ҳукумат қарори билан қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати тасдиқланди.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel