Президент томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.
@pressuzb
Суриядаги вазиятни тармоқларда ёритиб бораётган асли ўзбекистонлик шахсга нисбатан ДХХ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди.
Ички ишлар вазирлиги ушбу шахс иштирокидаги видео тасвирларни сақлаш, олиб юриш ва тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилди.
@pressuzb
Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади — Ўзгидромет
Дам олиш кунлари совуқ тушишига сабаб бўлган совуқ ҳаво массалари ушбу ҳафта давомида республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди ва ҳаво ҳарорати иқлим меъёрига яқинлашади.
10−14 декабрда ҳарорат кечалари −5…−8 даражадан +2…+5 даражагача, кундуз кунлари 0…+3 даражадан +9…+12 даражагача кўтарилади. Республика шимолида ҳарорат кечалари −8…−13 даражадан −2…−7 даражагача, кундуз кунлари 0…-5 даражадан 0…+5 даражагача кўтарилади.
@pressuzb
❗️Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади — Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ “заправкалар”) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.
Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.
@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
@pressuzb
❗️Республиканинг тоғли ҳудудларида 9-10 декабрь кунлари кундузи 5-10°, кечаси 13-18° даража совуқ бўлади — Ўзгидромет
Бошқа кўплаб ҳудудларда эса ҳарорат минимумлари -10 даражагача совийди.
@pressuzb
Ҳукумат қарори билан Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди.
@pressuzb
Сизга TBC Bank'дан Salom Card керак
Чунки у 1000 сўмдан бошлаб қолдиқ сумма учун йиллик 12% даромад келтиради.
Ҳозироқ буюртма беринг
Олий таълим муассасалари талабалари, техникум, коллеж ва академик лицей ўқувчилари учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар давом этади.
@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
– Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
– Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
– Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
Фарида Афрўз Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
@pressuzb
Миллий Олимпия қўмитаси расмий баёноти
Бугун Осиё Олимпия кенгаши (ООК) ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Онлайн форматда ташкил этилган мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Спорт вазирлигининг мурожаатини кўриб чиқиш ҳам ўрин олди.
ООК мутасаддилари Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берган. Тошкентда қурилаётган Олимпия шаҳарчаси фақатгина ёшлар Осиё ўйинлари учун эмас, мажмуани келгусида ўзбек спортининг тараққиётини янги босқичга олиб чиқадиган илмий-методик кластерга айлантириш кўзда тутилган. Унда замонавий спорт объектларидан ташқари Спорт вазирлиги, кўплаб федерация ва ассоциациялар, спорт академияси, спорт тиббиёти илмий-амалий маркази каби иншоотлар ҳам ўрин олиб, бу масканда терма жамоаларни тайёрлашдаги назария ва амалиёт бирлашади.
Пандемиядан кейинги чекловлар сабабли Олимпия шаҳарчаси қурилиши учун зарур воситалар етказиш жараёнида узилишлар кузатилгани ва фойдаланишга топшириш муддати кечикишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон томони ООКдан мусобақани яна бир йилга суришни сўради.
Бироқ Олимпия спорт турларидаги беллашувлар келгусида Дакар-2026 ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларига саралаш вазифасини бажариши назарда тутилгани боис ООК III ёшлар Осиё ўйинлари 2025 йилда ташкил этилиши муҳимлигини билдирди.
Шу туфайли, ООК III ёшлар Осиё ўйинлари мезбонлигини Баҳрайнга топширди ва Ўзбекистонга Ислом бирдамлиги ўйинлари ёки Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари каби катталар миқёсидаги йирик комплекс тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўришни тавсия қилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон оммавий спорт ва олимпия ҳаракатини ривожлантиришга содиқ қолмоқда. Шу маънода, Олимпия шаҳарчасини барпо этиш, ундан унумли фойдаланиш ва унинг негизида спортимизни янги босқичга кўтариш бўйича Президент томонидан берилган барча топшириқлар ижроси таъминланади ва келажакда бу мажмуа йирик спорт тадбирларини ўтказишга ҳар томонлама тайёр бўлади.
@pressuzb
Президент администрацияси, прокуратура органлари ва бошқа масъул ходимлар Тошкентда “электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш бўйича” рейдлар ўтказмоқда
Миробод тумани ҳокимлиги хабарига кўра, 30 ноябрь куни туманда Президент Администрацияси масъул ходимлари ҳамда туман прокурори Бобур Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Натижада кундуз куни чироқ ва реклама воситаларида электр энергиясидан асоссиз фойдаланган юридик истеъмолчиларга нисбатан 10 та маъмурий баённома тузилган.
Якксарой тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, 1 декабрь куни туманда туман ҳокимлиги, прокуратура ҳамда тегишли идоралар иштирокида махсус ишчи гуруҳ томонидан рейд тадбирлари ўтказилган. Унда туманнинг марказий кўчаларида кундуз вақтида чироқлар ёки реклама воситалари орқали электр энергиясидан асоссиз фойдаланган айрим юридик истеъмолчилар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Чилонзор туманида Бош прокуратура ва “Ўзенергоинспекция” бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан рейдлар ўтказилган.
Юнусобод туманида Президент Админстрацияси масъуллари, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари энергия манбааларидан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган.
Шунингдек, Юнусобод деҳқон бозори ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида ҳам рейд тадбирлари ўтказилган. Куннинг ёруғ вақтида электр энергиясидан фойдаланилгани учун бир неча тадбиркорларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.
@pressuzb
Президент томонидан имзоланган Қонун билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланди.
@pressuzb
Бухоро вилоятидаги тайинловлар:
⁃ Адилов Бахтиёр Алишерович Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Бухоро вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
⁃ Давлатов Ҳаёт Ҳасанович Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Когон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
⁃ Остонов Акмал Анварович Вобкент тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Қоровулбозор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
⁃ Тўрабоев Миршакар Музаффарович Когон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
⁃ Ҳамроев Ўткир Шомаҳмадович Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни Бухоро вилоятини ривожлантириш бўйича танқидий мажлис ўтказиб, ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтишини таъкидлаган эди.
@pressuzb
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоизлик чегирма эълон қилинди
Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.
Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.
Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.
@pressuzb
Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилди
Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.
Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.
Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин. Бунинг учун давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
@pressuzb
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилоти бўйича Покистон ва Таиланд билан музокараларни якунлади
Ўзбекистон Покистон вакиллари 7 декабрь куни тегишли протоколни имзолади. Учрашувда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳам иштирок этди.
Шунингдек, шу куни Таиланднинг ЖСТдаги вакили Пимчанок Питфилд Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши тўғрисидаги протоколни имзолаганини маълум қилди.
@pressuzb
Тошкентда 2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади
Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.
@pressuzb
Пойтахт халқаро шахмат турнирига мезбонлик қилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 16-22 декабрь кунлари халқаро шахмат турнирини ташкил этмоқда.
Мусобақа шахматнинг стандарт ва блиц йўналишларида ўтказилади. Турнирда шахматчилар FIDE рейтингидаги очколарига қараб гуруҳларга бўлинади.
Ушбу нуфузли мусобақада камида 15 та давлатдан шахматчилар келиб иштирок этиши кутилмоқда.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев янги электропоездга чиқиб, Тошкентдан Хожикентга келди.
@pressuzb
2025 йилда маҳаллийлаштириш орқали BYD электромобиллари таннархини пасайтириш белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни автомобил саноатида 2025 йил учун устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишди.
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши кутилмоқда. У ҳолда, бозорда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобат янада кучаяди. Шунинг учун сифат устида ишлаш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарурлиги таъкидланди.
2025 йилда BYD автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобил таннархини пасайтириш мумкин. Ушбу компания раҳбарияти ҳам Ўзбекистондаги тармоқ корхоналари салоҳиятини юқори баҳолаган. Шу боис Маҳаллийлаштиришга кўмаклашиш маркази имкониятларини ишга солиб, ҳудудий корхоналар билан кооперация ҳажмини 2 карра ошириш вазифаси қўйилди.
@pressuzb
UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб тармоқни такомиллаштиришни давом эттирмоқда
Компания мобил алоқа сифатини яхшилаш ва узлуксиз маълумот узатишни таъминлаш имконини берадиган иккита муҳим лойиҳани амалга оширди.
Мобил тармоқ трансформацияси
Компания ривожида ўз мобил тармоғининг трансформацияси муҳим босқич бўлди. Лойиҳа йирик шаҳарлар ва чекка ҳудудларни қамраб олди, бу тармоқ қамровини сезиларли кенгайтириш ва ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам барқарор уланишни таъминлаш имкониятини яратди.
Бугунги кунга келиб мобил тармоқни модернизациялаш бўйича кенг кўламли ишлар якунланди. Натижада Ўзбекистоннинг барча вилоятлари марказида 5G жорий этилди. Энди юқори тезликдаги (10 Гбит/с) Интернетдан бутун республика бўйлаб фойдаланиш мумкин, бу Ўзбекистонни МДҲда 5G қамровига эга биринчи давлатга айлантиради.
Интернетга юқори тезликда уланишни таъминлаш
Кенг кўламли модернизация доирасида UZTELECOM ўз инфратузилмасини Интернетга юқори тезликда уланиш учун илғор ечими бўлмиш GPON технологияларига асосланган замонавий оптик толали тармоқларга ўтказмоқда.
Компаниянинг техник жамоаси ҳар куни юзлаб километр оптик толали алоқа линияларини қурадилар. Компания магистраль транспорт тармоғининг ўтказиш қобилияти 70 Тбит/с.га етди, бу бутун мамлакат бўйлаб юқори уланиш тезлиги ва алоқа сифатини таъминлашга имкон бермоқда.
Абонентлар учун илғор комплекс хизматлар
UZTELECOM қулай ечим – конвергент хизматларни жорий этди: улар уй телефонияси, интерактив телевидение, уй Интернети ва мобил алоқани ягона пакетга бирлаштириш имконини беради. Абонентлар битта шахсий ҳисоб орқали барча уланган хизматларни бошқаришлари мумкин, бу жараённи максимал даражада содда ва қулай қилади.
@pressuzb
Мухамеджанов Тимур Расулович “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди.
Темиров Одил Шукурович “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
@pressuzb
Tashkent City Mall савдо мажмуасида Халқаро ногиронлар кунига бағишланган тадбир ташкил этилди
“Бу тадбир барча инсонлар ўзини кўрсата олиши учун тенг имкониятлар яратиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.
Паралимпиада-2024 чемпиони Асиля Мирзаёрова илҳомли нутқ билан чиқиш қилди. Унинг ўз ҳаётида эришган ютуқлари шундан далолат берадики - қўллаб-қувватлаш ва ўз-ўзига ишонч орқали инсон энг юқори мақсадларга эриша олади.
Ушбу кун жамиятда тенглик ва инклюзиянинг аҳамиятини эслаб туришимизга сабаб бўлсин. Биргаликда шундай шарт-шароит ярата оламизки, ҳар бир инсон ўзини қадрли ва керакли ҳис қилади”, деб ёзди ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.
@pressuzb
Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон фуқароларининг БААга киритилмаётгани билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди
2 декабрь куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, томонлар сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришларида кузатилаётган қийинчиликлар билан боғлиқ вазият бўйича фикр алмашди.
Мавжуд ҳолатни имкон қадар қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.
@pressuzb
“Бугун сунъий интеллект деган ҳовузга шўнғиш керак. Келажак — шу” — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
@pressuzb
Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Тошкентдан Баҳрайнга кўчирилди
Осиё олимпия кенгаши Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган ўсмирлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари бекор қилинганини эълон қилди.
Тадбир 2025 йилда Баҳрайнда ўтказилади. Ижроия кенгаши ўз қарорига изоҳ бермаган.
@pressuzb
❗️Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш, истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш ҳамда уларни тежаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга асосан ҳудудлардаги бир қатор масъулларга интизомий жазо қўлланилган.
Хусусан, электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага амал қилмагани, энергия ресурсларидан фойдаланишда лимитдан ошишига йўл қўйгани ҳамда назоратни таъминламагани учун Оқолтин тумани ҳокими К.Эрназаров, Мирзаобод тумани ҳокими О.Рахмонқулов, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов, Бекобод тумани ҳокими Ш.Дўсбеков, Зангиота тумани ҳокими Э.Рустамов, Тошкент тумани ҳокими С.Эргашев, Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, Боғдод тумани ҳокими Ғ.Солиев, Бешариқ тумани ҳокими Р.Жўраев, Сўх тумани ҳокими С.Саидмусаев, Фурқат тумани ҳокими Э.Асронкуловга “ҳайфсан” берилди.
Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ талон-торож қилинишига йўл қўйгани учун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.Комилов, Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Султанбеков, Андижон тумани ҳокими Б.Юлдашев, Беруний тумани ҳокими И.Хидировга “ҳайфсан” эълон қилинди.
Бундан ташқари, ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатишни кечиктириш, сифатсиз кўмир тарқатиш каби ҳолатлар жуда кўп кузатилгани ҳамда ушбу ҳолатларни зарур даражада назоратга олмагани учун “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Э.Якубов охирги марта огоҳлантирилди.
@pressuzb
Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш орқали бизга очилаётган давлатларга хурсанд бўлишимиз керак — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Ёшлар тадбиркорлиги йўналишида ўтказилган очиқ мулоқотда “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши ишлаб чиқарувчиларни касод қилиши ҳақидаги фиклар қанчалик ўринли?” деган саволни Ортиқхўжаев хато фикр деб, аксинча, миллий маҳсулотларга ҳам жаҳон бозорлари очилишини яхши имконият деб атади.
“Биз импортдан эмас, бизга очилаётган бошқа давлатларга хурсанд бўлишимиз керак. Яъни бизнинг маҳсулотларни бошқа давлатларга ҳам сотиш имкониятимиз кўп бўлади. Фақат ютқазишимизни эмас, ютишимизни ҳам кўришимиз керак.
Жаҳон савдо ташкилотига кирсак, ютадиган жойларимиз кўп. Бизнинг ҳам маҳсулотлар бошқа давлатларга қулай киришига эришамиз. Ўйлайманки, ютқазиб бўлмайди, фақат ва фақат сифат ошади, халққа ва давлатга фойдаси бор”, деб жавоб берди Ж.Ортиқхўжаев.
@pressuzb