Президент Шавкат Мирзиёев:
“Ўзбекистон минтақада энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини сақлаб қолиш учун барқарор солиқ сиёсатини давом эттиради. Ҳаётий зарур харажатларини молиялаштириш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгартирилмайди”.
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан:
⁃ ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади;
⁃ мобил алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади;
⁃ шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади;
⁃ нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади;
⁃ IT парк резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев россиялик генерал Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарповнинг вафоти муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Шунингдек, хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
@pressuzb
Ипотека кредитлари бўйича 2024 йилда давлат бюджетидан молиялаштирилган субсидия тўловларини энг кўп ва энг кам тўлаб берган банклар ҳамда бундан энг кўп ва энг кам фойдаланган ҳудудлар маълум қилинди.
Энг кўп ажратган банклар:
1. “Ўзмиллийбанк” — 17 757 та, суммаси 314,5 млрд сўм
2. “Ипотекабанк” — 16 562 та, суммаси 291 млрд сўм
3. “Халқ банки” — 11 320 та, суммаси 199,8 млрд сўм
Энг кам ажратган банклар:
1. “МКБанк” — 1 836 та, суммаси 10,8 млрд сўм
2. “Ҳамкорбанк” — 1 058 та, суммаси 18,1 млрд сўм
3. “Туронбанк” — 1 146 та, суммаси 19,9 млрд сўм
Энг кўп фойдаланган ҳудудлар:
1. Самарқанд вилояти — 10 504 та, суммаси 186,6 млрд сўм
2. Андижон вилояти — 8 265 та, суммаси 148,3 млрд сўм
3. Фарғона вилояти — 8 265 та, суммаси 140,7 млрд сўм
Энг кам фойдаланган ҳудудлар:
1. Сирдарё вилояти — 1 401 та, суммаси 24,3 млрд сўм
2. Тошкент вилояти — 3 039 та, суммаси 54 млрд сўм
3. Навоий вилояти — 3 617 та, суммаси 61,8 млрд сўм
Кўрсаткичлар 15 декабрь ҳолатига кўра тақдим этилган.
@pressuzb
Маҳаллий фармацевтика корхоналарига 2025 йил 1 январгача берилган божхона имтиёзлари муддати яна 3 йилга узайтирилади — президент.
Маълумот учун, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қуйидагилар божхона божларидан озод қилинган:
⁃ технологик ва лаборатория ускуналари;
⁃ уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари;
⁃ фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун “тоза хоналар”;
⁃ сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари;
⁃ лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар;
⁃ тиббиёт буюмлари;
⁃ қадоқлаш материаллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича.
@pressuzb
18 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Tashkent Pharma Park” илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерига ташриф буюриб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва кластердаги корхоналар фаолияти билан танишади, соҳадаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
@pressuzb
Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев хонадонларнинг кириш йўлагига қум-туз аралашмасини сепиш бўйича мастер-класс кўрсатди.
@pressuzb
Абидхаджаев Умид Кутпитдинович — иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Cусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган иқтисодий комплексдаги 297 нафар раҳбар ишдан олинди. Улар ўрнига замонавий фикрлайдиган, янги тажриба яратиб, одамларимизни рози қиламан деган ташаббускор ёшлар ишга олинди — президент
@pressuzb
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ қишки совуқ шароитда вазиятни текшириш учун Янгиҳаёт, Яшнобод ва Миробод туманларини айланиб, фуқаролар билан мулоқот қилди.
@pressuzb
Visa Awards Ceremony тақдирлаш маросимида Poytaxt bank иккита номинацияда — Visa’нинг янги аъзоси ва Visa Infinite картасини жорий қилган банк сифатида эътироф этилди.
@pressuzb
“Ҳудудгазтаъминот” иссиқхоналарга газ етказиб беришга вақтинчалик чекловлар киритмоқда
“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг хабар беришича, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган талаби кескин ошиб, бунинг натижасида айрим ҳудудлардаги қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилмоқда.
Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа эканини инобатга олган ҳолда айрим улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилмоқда.
@pressuzb
Эски намунадаги 100 АҚШ долларини сотиш ва сотиб олиш банкларда ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилади
Марказий банк ҳозирги кунда мамлакат ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилди.
Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.
Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этди.
@pressuzb
❗️2025 йилда дарсликлар ижараси учун ота-оналардан тўлов олинмайди
2025 йил учун давлат бюджети доирасида кўзда тутилган маблағлар янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
@pressuzb
Миллий Олимпия қўмитаси ва Спорт вазирлиги раҳбарияти ҳудудлар ва туманлардаги спорт инфратузилмаларида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.
Мутасаддилар шароитлар билан танишиб, ўқувчиларнинг машғулотлар жадвали, моддий-техник базаларни кўздан кечирмоқда. Шунингдек, иш самарадорлигини ошириш бўйича керакли тавсиялар берилмоқда.
@pressuzb
Тошкентдаги Абдулла Қодирий ва “Дўстлик” боғи ободонлаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Пойтахтдаги Абдулла Қодирий боғи ободонлаштирилади. Рельефдан тўғри фойдаланиб, яшил ҳудудлар кўпайтирилади. Сайр ва томоша жойлари, фавворалар, янги планетарий қурилади. Сайёҳларни жалб қилиш учун гастро-хол ташкил этилади.
“Дўстлик” боғи ҳам янгиланиб, аҳолини ўзига жалб этувчи масканга айлантирилади. Сайр йўлаклари, сув ҳавзалари, дам олиш жойлари таъмирланиб, ўриндиқлар ўрнатилади. Оилавий кўнгилочар маскан ва болалар ижод маркази ташкил қилинади. Ёшлар учун скейт майдончаси, дарахтлар билан уйғун авиарий ҳамда томоша чархпалаги қурилади.
Шунингдек, 2019 йилда Тошкент шаҳрида барпо этилган “Наврўз” боғида меҳмонхона, ёпиқ спорт майдончаси, ресторан, конференция зали бунёд қилиш кўзда тутилмоқда.
@pressuzb
Саида Мирзиёева Ўзбекистон Президенти Администрациясида ёшлар билан учрашди
Президент ёрдамчисининг қайд этишича, бу ёшлар 2023/24-ўқув йилида нуфузли олимпиадаларда ажойиб натижалар қайд этиб, 15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза – жами 128та медални қўлга киритишган. Уларнинг кўпчилиги асосан кимё, математика, физика ва информатика фанлари бўйича устунлик қилиб, эътирофга сазовор бўлишди.
“Бу Ўзбекистон тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлиб, бундан барчамиз чексиз фахрланамиз”, деб ёзади у ўз саҳифасида.
@pressuzb
Абдузухуров Жамшиджон Толибович қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бунга қадар у Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Президентнинг тегишли фармонлари билан:
- Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;
- “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@pressuzb
Абдулла Арипов Қирғизистоннинг янги бош вазирини табриклади
18 декабрь куни бош вазир Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси –
Президент Администрацияси Раҳбари Адилбек Касималиев билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Ўзбекистон Бош вазири Адилбек Касималиевни Қирғизистон Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири қирғизистонлик ҳамкасбига ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.
@pressuzb
Умурзаков Илҳом Ўринбоевич иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Хайдаров Абдулазиз Абдулахадович — Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди.
Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
@pressuzb
Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Аюпов Шавкат Абдуллаевич Фанлар академияси президенти этиб сайланди.
Бунга қадар Ш.Аюпов Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти директори сифатида ишлаб келаётганди.
@pressuzb
Бугун, 16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
@pressuzb
Саида Мирзиёева UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Реҳина Мария Кастижио билан учрашди
Президент ёрдамчисининг ўз саҳифасида ёзишича, учрашувда таълим соҳасидаги муаммолар ва имкониятлар ҳамда барча учун билим олиш эркинлигини таъминлашни яхшилаш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.
“Мавжуд қийинчиликларга қарамай, ҳамкорлигимиз натижасида сезиларли муваффақиятларга эришишимизга қатъий ишонамиз”, дея қўшимча қилган С. Мирзиёева.
@pressuzb
Ўзбекистонлик ёшларнинг IELTS олиш бўйича маълумотлари очиқланди
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилда 10 152 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 52 706 нафарга етган. Яъни 5 баробарга ўсиш кузатилган.
7-8 балл (C1 даража) қўлга киритганлар сони 2020 йилда 1807 нафар, 2024 йил ҳолатига эса 13 424 нафарни ташкил этмоқда. Ўз навбатида бу 7,4 баробарга ўсиш кузатилганини англатади.
8,5-9 балл (C2 даража) қайд этганлар сони эса 2020 йилда 14 нафар бўлган, 2024 йил ҳолатига эса уларнинг сони 332 нафарга етган.
@pressuzb
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева “Кўнгил Кўзи” лойиҳаси доирасида Тошкент планетарийсида кўришда нуқсони бўлган самарқандлик болалар билан учрашди.
Учрашув давомида болалар ўзларининг ижод намуналари билан ўртоқлашдилар, сўнгра “Dot Pad” технологияси ёрдамида улар қуёш тизимини “ушлаб кўриш” имконига эга бўлишди.
“Улар орасида ижодкор ва чинакам иқтидор эгалари шу қадар кўпки, бундан бениҳоя қувондим!”, деб ёзади С.Мирзиёева ўз саҳифасида.
@pressuzb
Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг “Ҳурматли эл ёшуллиси” унвони билан тақдирланди
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, айни пайтда президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловни Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун “Ҳурматли эл ёшуллиси” (“Hormatly il ýaşulusy”) унвони билан тақдирлади.
@pressuzb
Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
@pressuzb
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Сурия ва Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашди
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Унда Россия президентининг жорий йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни етакчилар томонидан тасдиқланган “йўл харитаси” асосида амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, Кремль хабарига кўра, президентлар Сурия ва Украина атрофидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
@pressuzb
Ишметов Тимур Аминджанович Марказий банк раиси этиб тайинланди
Тимур Ишметов бунга қадар Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
@pressuzb