Гулямов Саидазим Миркамалович Uzauto Motors Powertrain АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
C.Гулямов янги раҳбар тайинлангунга қадар компания раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб қолади, бу масала бўйича 2025 йилнинг 30 июнига қадар қарор қабул қилиниши керак.
Гулямов ушбу компанияда 15 йил, АҚШнинг Regions Bank’ида эса 8 йил ишлаган.
@pressuzb
2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.
@pressuzb
Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни янги йил билан табриклади
“Муҳтарам ватандошлар, сиз азизларни, кўп миллатли Ўзбекистон халқини янги 2025 йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Жаҳондаги мураккаб вазиятга қарамасдан, ўтаётган йил мамлакатимиз учун қутли ва баракали бўлди. Бунинг учун ҳар қанча шукрона айтсак арзийди” - деди президент.
@pressuzb
Garant bank жамоаси ўзбекистонликларни янги йил билан табриклайди
“Азиз ватандошлар! Garant bank жамоаси номидан сизларни кириб келаётган 2025 йил билан самимий табриклаймиз! Янги йилда сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, касбий муваффақиятлар тилаймиз. Юртимиз янада ривожланиб, янги марраларни забт этсин. Ўзбекистонимизнинг ҳар бир соҳаси янада юксалсин! Ҳамжиҳатлигимиз бундан кейин ҳам давом этишига умид қиламиз”, дейилади банк табригида.
Реклама
28 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Фаластиндан Ўзбекистонга эвакуация қилинган болалар, аёллар ва уларнинг ҳамроҳлари Тошкент вилоятидаги саломатлик марказига жойлаштирилади.
@pressuzb
Бир қатор тижорат банкларининг банк хизматлари марказларида терминаллар ишламаяпти.
Банк ходимлари буни “йил охири бўлгани сабаб” деб изоҳлашмоқда. Мижозларга фақат нақд пул билан амалиётлар бажарилаётгани айтилмоқда.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан урушда жабрланган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳлари 27 декабрь куни Ўзбекистонга эвакуация қилинди.
@pressuzb
Юлдашев Гайрат Абдуллаевич “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида “Озарбайжон ҳаво йўллари”нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
@pressuzb
Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди
Президент “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” қарор қабул қилинди.
Бугун, 24 декабрь куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Демак:
➖28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;
➖29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
➖30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабрь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;
➖31 декабр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
➖1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;
➖2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.
@pressuzb
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Саноқулов Қувондиқ Саноқулович Ўзбекистон гандбол федерацияси раиси этиб сайланди.
@pressuzb
Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
Президент раислигида Қорақалпоғистон Республикасини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, йиғилишда ҳудуднинг улкан имкониятларини рўёбга чиқариш, жумладан, инвестицияларни кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш сифати ва даромадларини ошириш чоралари муҳокама қилинган.
“Ушбу масалалар бўйича билдирган таклифларимизни кўриб чиқиш асносида давлат раҳбари лойиҳа офисини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берди. Тузилма учта асосий “ўсиш нуқтаси”: қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантиришга йўналтирилган”, деб ёзди Саида Мирзиёева.
@pressuzb
Рақобат қўмитаси “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни жаримага тортди
Тошкент шаҳрида жойлашган реклама мониторларида, шунингдек, интернет платформасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан тақдим этилган кредитлар ҳақидаги маълумотларда қарз шартлари тўлиқ ва аниқ кўрсатилмаган.
Жумладан, “Бизнесга 1,5 миллиард, йиллик 17,5 фоиз” ва “От 17% годовых, ипотека на квартиру в новостройке” каби мазмунидаги рекламаларда кредитнинг муҳим шартлари, шу жумладан, фоиз ставкаларининг аниқ шарти, тўлов муддати ва бошқа талаблар қайд этилмаган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан қўмита махсус комиссияси томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
@pressuzb
Саида Мирзиёеванинг Президент Администрациясида ташкил этилган ёшлар билан учрашувидан видео эълон қилинди.
@pressuzb
Шавкат Мирзиёев Жо Байденга таъзия билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Орлеан шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга таъзия мактуби йўллади.
Давлат раҳбари Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
@pressuzb
Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчисига (ҳозирда ушбу лавозимда Сардор Умурзаков) қўшимча ваколатлар берилди
Президент қарорига кўра:
Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.
Кенгаш сиёсий ва иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб боради.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.
Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:
- хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;
- давлат ва жамият қурилиши;
- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;
- ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;
- ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;
- экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.
@pressuzb
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар ҳолидан хабар олди
“Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олдим. Президентимизнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим.
⠀
Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади.
⠀
Уларга ва жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз”, деб ёзди Саида Мирзиёева.
@pressuzb
Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳлари таркиби тасдиқланди.
@pressuzb
“Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди
Қонунга кўра, давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсати Президент томонидан белгиланади.
Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.
Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисидаги ўз қарорлари учун шахсан жавобгар бўлади.
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:
- махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;
- махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;
- махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.
Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
@pressuzb
2021 йилдан бери UzAuto Motors АЖ ва UzAuto Motors Powertrain АЖ бош директори сифатида ишлаб келган швециялик Бо Андерссон лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
27 декабрь куни Бош вазир Абдулла Арипов Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Гусейн Гулиев орқали бутун қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди.
Аввалроқ, Бош вазир Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадовга Оқтау аэропорти яқинида “Azerbaijan Airlines” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ва одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.
@pressuzb
Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди
2022 йил июль ойида Нукусда рўй берган тартибсизликлар қатнашчиларининг 943 нафари ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун огоҳлантирилган, 6135 нафар шахсга маъмурий жарима, 2639 нафар қатнашчига эса маъмурий қамоқ жазоси белгиланган, 61 нафари жиноятлар содир этганлиги аниқланган.
Жиноят иши доирасида судгача қамоққа олинган жами 168 нафар шахснинг 107 нафари (2 нафар аёл) Комиссия илтимосномасига кўра оиласига қайтарилган, 30 нафар судланувчи комиссия илтимосига кўра суд залидан озод этилган.
Оммавий тартибсизликлар давомида 21 нафар фуқаро (2 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими) вафот этган, 413 киши жароҳатланган, шундан 183 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари.
Комиссияга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан оммавий тартибсизликларни маъмурий бинолардан узоқлаштириш, ва тарқатиб юбориш мақсадида сув ва рангли суюқлик пурковчи техника, кўздан ёш оқизувчи махсус гранаталардан фойдаланилган.
Фуқаролар ва давлат идораларининг мол-мулкига катта миқдорда 6,8 миллиард сўм моддий зарар етган.
Тартибсизликларни бартараф этишда инсон ҳуқуқларини бузган 3 нафар ички ишлар органлари ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.
@pressuzb
ВМВ HOLDING кузатув кенгаши раиси Маматқулов Бекзод Акмалович – Ўзбекистон футзал федерацияси президенти этиб сайланди.
Шунингдек, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқаруви раиси Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли – Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти этиб сайланди.
@pressuzb
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама 2024 йилдаги энг севимли китобларини маълум қилди
1. Intermezzo — Салли Руни
Ирландиялик ёзувчи Салли Рунининг ушбу романи икки ака-ука ва уларнинг ҳаётидаги севги ва йўқотишлар ҳақида ҳикоя қилади.
2. Orbital — Саманта Харви
Букер мукофоти совриндори Саманта Харви томонидан ёзилган бу роман космик станцияда 24 соат давомида бўлиб ўтадиган воқеаларни ўз ичига олади.
3. “Антропологлар” — Айшагул Саваш
Туркиялик муаллиф Айшагул Савашнинг ушбу романи хориждаги бир эр-хотиннинг янги хонадон излаш жараёнида ҳаётнинг чуқур фалсафий жиҳатларини англаши ҳақида ҳикоя қилади.
4. In Ascension — Мартин Макиннес
Ёш микробиолог Атлантика океанидаги чуқур океан хандақларини ўрганиб, ўзаро боғланган табиий мўъжизаларни кашф этади.
5. Someone Like Us — Динау Менгесту
Эфиопиялик муҳожирларнинг ўғли ўзининг отаси деб билган кишининг тўсатдан вафот этишидан сўнг оиласининг яширин сирларини суриштириб ўрганишга киришади.
6. The Anxious Generation — Джонатан Хайдт
Ижтимоий психолог Джонатан Хаидт замонавий технологиялар ва тенденциялар болалардаги руҳий саломатликка қандай таъсир кўрсатганини таҳлил қилади.
7. “Ватанпарвар” (“Патриот”) — Алексей Навалний
2024 йил февралда узоқ Арктика округидаги жазони ижро этиш колониясида вафот этган россиялик мухолифат етакчиси ва сиёсий маҳбус Навалнийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Ватанпарвар” мемуар китоби.
8. Stolen Pride — Арли Расселл Хочшилд
Беркли университетининг фахрий профессори Хохшилд ўзининг 2016 йилдаги "Ўз юртида бегоналар" китобининг давоми сифатида Аппалачиядаги ишчи табақага мансуб сайловчилар орасидан Трампнинг мурожаатини ўрганади.
9. Growth: A Reckoning — Дэниел Сасскинд
Британиялик иқтисодчи Сасскинд чексиз ўсишга интилиш бутун дунё бўйлаб қандай қилиб иқтисодий тенгсизлик, бузғунчи технологиялар, атроф-муҳитнинг вайрон бўлиши ва иқлим ўзгаришини келтириб чиқарганини тасвирлаб беради.
10. The Work of Art — Адам Мосс
New York журналининг собиқ муҳаррири Мосс 50 га яқин рассомлар, ёзувчилар, кинорежиссёрлар ва бошқалардан ижодий жараён сирларини тушуниш учун интервью олади.
Обама ушбу асарларни байрам мавсумида ўқишни тавсия қилган ва бу орқали чуқур фикрлаш, янги ғоялар ва илҳом олиш мумкинлигини айтиб ўтган.
@pressuzb
Касаба уюшмалари федерацияси раиси, сенатор Рафиков Қудратилла Мирсагатович Ўзбекистон сузиш федерацияси раҳбари лавозимига сайланди.
@pressuzb
Жаҳон банки Ўзбекистонга 3,5 млн доллар ажратди
Жаҳон банки Ўзбекистон учун банк кафолати кўринишидаги 3,5 млн долларлик молиялаштиришни маъқуллади.
Ушбу кафолат “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ давлат компаниясининг қуввати 100 МВт бўлган янги қуёш электр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини харид қилиш бўйича тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди. Хоразм вилоятидаги ушбу объектни қуриш ва эксплуатация қилиш билан Франциянинг Voltalia компанияси шуғулланади.
Қуёш электр станциясини 2025 йил ноябрь ойида ишга тушириш режалаштирилган. У 177 гектар майдонда жойлашган бўлиб, йилига 240 гигаватт-соатдан ортиқ қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаради.
@pressuzb
Мудофаа вазири, генерал-майор Шухрат Халмухамедов ўқ отиш спорти федерацияси раиси лавозимига сайланди.
@pressuzb
Каримов Авазжон Қудратиллаевич Спорт вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар А.Каримов Спорт вазирининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
@pressuzb
❗️Марказий банк фуқароларни огоҳликка чақирди
Банк ходимлари телефон қилиб, шахсий маълумотларни сўрашмайди. Мессенжерлар орқали суҳбатни таклиф этишмайди ва Марказий банк муҳри туширилган ҳужжатларни юборишмайди!
@pressuzb