pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тимур Кападзе ушбу йиғинга қўшилиб, жамоа бошқарувини қўлга олади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

😊Poytaxt bank томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Банклар маҳаллаларда

2024 йил 16 декабрда давлат раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Шаҳрисабз шаҳри ва Қамаши туманида Марказий банк Қашқадарё вилоят бош бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимлиги, тижорат банклари томонидан “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.

Ярмарка доирасида тижорат банклари томонидан “Сайҳунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари асосида ишлаб чиқилган 450 дан ортиқ бизнес-режалар маҳаллаларда тадбиркорликни бошлашни истаган фуқаролар таклиф этилди.

Тадбир давомида тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, имтиёз ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Manchester City Абдуқодир Ҳусанов трансферини расман эълон қилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Реклама қонунчилигини бузгани учун Ucell жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган мониторингларда “COSCOM” МЧЖ (Ucell) томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “COSCOM” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент қарори билан Рустамов Фаррух Шорухович Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси (“Ўзкомназорат”) бошлиғи лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

17 январдан Марказий банк томонидан илк марта сотувга чиқарилган 100 граммлик олтин қуйма нархи 116 млн 603 минг сўмни ташкил этди.

Қуймаларнинг сотиш нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўлчовли янги олтин қуймалар сотувга чиқарилмоқда

Марказий банк аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини янада ошириш ҳамда қимматбаҳо металлар муомаласини кенгайтириш мақсадида 2025 йилнинг 17 январидан бошлаб 5, 10, 20, 50 граммли ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтиндан тайёрланган ўлчовли қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқармоқда.

Қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотув учун тақдим этилади. Олтин қуймаларнинг қадоғи сертификат вазифасини бажариб ўз серия рақамига эга бўлади. Олтин қуймаларнинг сотиш нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шохобчаларида қуйма эгасига тўловни амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.

Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экпертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади.

Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Poytaxt bank’ни хусусийлаштириш жараёни якунланди

Poytaxt bank АЖ ягона акциядорининг 2024 йил 31 декабрдаги қарори билан банк устави янги таҳрирда қабул қилинди ва янги ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Шунингдек, Poytaxt bank’нинг аввалги кузатув кенгаши аъзолари ваколатлари муддатидан олдин тугатилиб, янги аъзолар сайланди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июнь ойида Poytaxt bank’ АЖ устав капиталидаги 100% акциялар пакети Бирлашган Араб Амирликларининг Bond Investment Limited LLC компаниясига 10 млн АҚШ долларига сотилгани маълум қилинганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ бугунги кунга қадар бизнес эгаларининг салкам 51 минг лойиҳасига 17,7 трлн сўм ажратибди.

Компания янги молиявий инструментларни жорий этиш орқали хизматлари сонини 24 тагача етказибди.

Натижада Компания:
10 та лойиҳага 57,9 млрд сўм хизматлар ипотекаси тақдим этган;
4 та лойиҳага 5,6 млрд сўм улуш киритган;
2 та лойиҳага 17 млрд сўмлик қарз ажратган;
3 657 та лойиҳанинг 334 млрд сўм микрокредитини қайта молиялаштирган;
124 та лойиҳага 156 млрд сўм кредит ресурси ажратилган;
13,6 мингта лойиҳа доирасидаги 10,5 трлн сўмлик кредитга кафил бўлган;
33,5 мингта лойиҳага 6,6 трлн сўмлик компенсация тўлаб берган.


Манфаатли ҳамкорлик ортидан эса қарийб 383 минг нафар инсон учун иш ўрни яратилган.

2025 йилда Компания тадбиркорларнинг Брендини яратишга кўмаклашиш билан уларнинг ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилибди. Ушбу қувонарли хабарни тадбиркорларга юбориб қўйинг, имкониятдан фойдаланиб қолишсин.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент қарори билан Ўзбекистон ва Мўғулистон Ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги ҳамда ҳаво қатнови тўғрисидаги битимлар тасдиқланди.

2024 йил июнь ойида Ўзбекистон ва Мўғулистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш масаласи ўрганиб чиқилиши маълум қилинганди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди — рўйхат

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Покистон бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Февраль ойининг учинчи ҳафтасида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Озарбайжон ва Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Шаҳбоз Шариф икки кунлик ташрифи давомида Ўзбекистонга транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилади, шунингдек, муҳим савдо шартномаларини имзолайди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан қўлга олинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ишпулатов Зокир Эшкурбонович Сув хўжалиги вазири ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимини тарк этди.

22 февраль куни ЎФАнинг навбатдан ташқари сайлов конгресси бўлиб ўтади. Бунга қадар ЎФА президенти вазифалари вице-президент зиммасига юклатилади. Ҳозирда бу лавозимда Равшан Эрматов фаолият юритади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Давлат раҳбари ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.

Ўзбекистон АҚШнинг мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатини юқори баҳолайди ва алоҳида қадрлайди.

“Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз”, – дейилади Президент мактубида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Абу-Даби шаҳрида “Zayed Sustainability Prize” танловида ўз ихтиролари билан ғолиб чиққан Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов, Асилбек Ашрапов ва уларнинг устози Соҳибжон Азизов автомобиль билан тақдирланди.

Маълумот учун, танловнинг “Global High schools” йўналишида қатнашган ўзбекистонлик бу икки нафар ўқувчи ёмғир сувини қайта ишлаб, истеъмол учун яроқли ҳолга келтириш лойиҳаси билан ғолибликни қўлга киритган эди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Жураев Марат Юлдашевич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Жураев тайинловга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев “Салимбойвачча” номи билан танилган ўзбекистонлик Салим Абдувалиев авваллари Қирғизистон жанубини тўлиқ назорат қилганини маълум қилди.

“Уюшган жиноий гуруҳларнинг барча етакчилари, йирик тадбиркорлар, ҳатто сиёсатчилар ва депутатлар ҳам унинг олдига борган. Кейин эса ҳамма айтганларини бажаришган”, деди Қамчибек Ташиев.

Ҳозир эса бунга барҳам берилгани таъкидланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Binance Ўзбекистон бозорига кирмоқда

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги энг йирик крипто-биржаларидан бири – Binance томонидан Ўзбекистон Республикаси фойдаланувчиларига (резидентларига) хизмат кўрсатиш масаласини ҳал қилди.

Мамлакат ҳудудида Binance крипто-биржаси ўз фаолиятини қонунчилик билан белгиланган тартибда маҳаллий CoinPay МЧЖ орқали амалга оширишни режалаштирмоқда.

CoinPay МЧЖ крипто-активлар айланмаси соҳасида расмий хизмат кўрсатувчи провайдер бўлиб, у крипто-биржа ва крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияларга эга.

Ўзбекистон Республикаси резидентлари Binance платформасига CoinPay МЧЖнинг тегишли ресурслари (coinpay.uz) орқали киришларига имконият берилади. Шу билан бирга, фойдаланувчилар ўз маблағларини банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали миллий валютада киритиш ҳамда чиқариш имкониятига эга бўладилар.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қашқадарё стартаплари учун AloqaBank янги имкониятлар эшигини очди

Қарши шаҳрида 16 январь куни Startup Garage лойиҳасининг янги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёш тадбиркорлар ва стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Шунингдек, инновацион марказларни жорий йилда ҳудудларида очилиш жадвали эълон қилинди.

Startup Garage қандай имкониятлар тақдим этади?

– Ёш тадбиркорлар ва стартаплар учун замонавий иш майдони;
– Инновацион технологияларни ривожлантириш ва ўрганиш учун махсус муҳит;
– Стартап экотизимини ривожлантириш орқали янги ғояларни қўллаб-қувватлаш.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи шарафига Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

UzAuto Motors АЖ Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT автомобиллари хариди учун аввалги контрактацияда тузилган шартномалар бўйича тўлови белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ҳажмлар қайта контрактацияга қўйилишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномалар 16 январь куни соат 10:00 дан бошлаб savdo.uzavtosanoat.uz онлайн платформаси ва UzAvtoSavdo иловаси орқали тузилиши мумкин бўлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бош прокурор, Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбари Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

HUMO 65 млн долларга сотилди

“Миллий банклараро процессинг маркази” яъни HUMO’нинг 100 фоиз давлат акцияларини сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказилди. Унда олтита номзод қатнашишга таклиф қилинган.

65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ кимошди савдосининг ғолиби деб топилди.

Харидор жамиятга тегишли бўлган «Humo» тўлов тизими фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 2400 АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қисқа муддатли меҳнат таътили якунланди.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel