pressuzb | Unsorted

Telegram-канал pressuzb - Pressuzb

46407

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot

Subscribe to a channel

Pressuzb

Автомобилга давлат рақами белгилари учун тўлов миқдори ошади

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғига асосан 2023 йил 1 ноябрдан қуйидаги миқдордаги тўловлар кучга киради:

1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида (ҳозир 1,5 баравари миқдорида);

2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида (ҳозир 75 фоизи миқдорида);

3. Транзит РЎДРБ учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида (ҳозир ҳам 25 фоизи миқдорида);

4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида (ҳозир 1 баравари миқдорида);

5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида (ҳозир 50 фоизи миқдорида).

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 135 сўмгача кўтарилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2022 йилда энг кўп соф фойда кўрган тижорат банклари ва корхоналар

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Марказий банк бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

Улуғбек Қодиржонович Носиров
Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У кадрлар ва режим сиёсатига масъул бўлади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент фармонига кўра:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида “Ўзмиллийбанк” АЖ, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва АТ “Алоқабанк”га 100 миллион АҚШ доллари ажратади.

Тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада 5 фоиз, миллий валютада 12 фоиз бўлган йиллик ставкаларда 10 йил муддатгача 5 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратади.

Лойиҳалар тижорат банклари таъсисчилигидаги инвестиция компаниялари томонидан амалга оширилиб, кейинчалик улар “тайёр лойиҳа” сифатида тадбиркорларга сотилади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2022 йилнинг 4-чораги бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқарув раиси в.в.б 49,3 млн сўм, бошқарув раисининг биринчи ўринбосари 42,8 млн сўм, бошқарув раисининг яна бир биринчи ўринбосари 47,6 млн сўм ҳамда кузатув кенгаши аъзолари 24,5 млн сўмдан рағбатлантириш пули олибди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Иқтисодиёт ва молия вазирининг икки ўринбосари туман ва шаҳарга ҳоким бўлди

Рустамов Эркин Эркамович
Зангиота тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб;

Султанов Дилшод Шухратович Янгийўл шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Иқтисодиёт ва молия вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

Илҳом Иброхимович Норқулов
вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Абдулазиз Абдулаҳадович Ҳайдаров вазир ўринбосари этиб тайинланди, у бунга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси директори эди;

Отабек Рустамович Фозилкаримов вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Бобур Ботирович Ходжаев вазир ўринбосари этиб тайинланди, шу муносабат билан Президент Администрациясининг банк-молия, солиқ соҳаларини ривожлантириш ва “хуфёна иқтисодиёт”ни қисқартириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Жасур Ҳазратқулович Қаршибоев вазир ўринбосари этиб тайинланди;

Муродбек Бекберганович Атаджанов вазирлик ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси этиб тайинланди;

Шунингдек, иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари Эркин Эркамович Рустамов ҳамда Дилшод Шуҳратович Султанов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойидаги оммавий тартибсизликларни бартараф этишда ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида ишлаган ходимлар жиноий жавобгарликка тортилди.

Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2023 йил 4 августдаги ҳукми билан 1996 йилда туғилган Т. А. ва 1985 йилда туғилган Х. С. Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, 1979 йилда туғилган Ж. М. Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисми ва 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Олий суд

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси ўтказилади. 2024 йилдан бошлаб ушбу кампания доирасида ҳар бир ҳудудда тадбиркорлик субъектлари ўртасида “Ёнғин хавфсизлиги аълочиси” йиллик танлови ўтказилади. Танлов ғолибига 100 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади ҳамда унинг фаолияти икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди — Ҳукумат қарори

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Хайрулла Нуритдинов МТРК раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Айтишларича, Давлат солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан ажратилган. Унга Кудбиев Шерзод Давлятович раис этиб тайинланган.

Бош вазир ўринбосари Қўчқоров Жамшид Анварович эса Иқтисодиёт ва молия вазири бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, у Бош вазир ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолади.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️Қатор банкларнинг ҳудудий раҳбарлари ишдан олинди

Ҳудудларда ўтказилган ўрганишларда 2,5 мингта ҳолатда 68 миллиард сўм кредитлар мақсадсиз сарфлангани аниқланган.

Шу муносабат билан:

Фарғона ва Сирдарё вилоятлари Марказий банк раҳбарларини, Халқ банкининг Наманган ва Сурхондарё, “Агробанк”нинг Андижон ва Фарғона ҳамда “Микрокредитбанк”нинг Тошкент вилоятлари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Муддати ўтган қарздорлик юқори 15 та туман ва шаҳар банклари раҳбарларини тўлиқ янгилаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

❗️26 та солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди

Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ҳукумат қарори билан Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном берилди

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ 2022 йил якунлари бўйича олган даромадларидан жами 512,9 млн сўм маблағни рағбатлантиришга ажратди. Шундан кузатув кенгаши аъзоларига (6 нафар) — 225,4 млн сўм; тафтиш комиссияси аъзоларига (3 нафар) — 58,8 млн сўм; кузатув кенгаши котибига — 11,76 млн сўм; бошқарув аъзоларига — 216,9 млн сўм миқдорида тақсимланган.

Энг кўп рағбатлантиришни “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов олган — 46 млн сўм.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Адлия катта маслаҳатчиси Наримов Икром Шерматович Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди.

И.Наримов тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Генерал-майор Даврон Назармухамедов Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. Бундан ташқари, Д.Назармухамедов 2017-2019 йилларда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Марказий банк 2024 йилдан бошлаб ҳар йили тижорат банкларига Қорақалпоғистон Республикаси учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида камида 2 трлн сўм кредит маблағлари ажратади — Президент фармони

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Худайбердиев Хушнуд Ғайратович — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари;

Ғаффоров Аловаддин Насриевич — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Жавлонбек Умарходжаев “Uzbekistan Airports” АЖнинг бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Компания акциядорлари умумий йиғилишининг тегишли қарорига кўра “Uzbekistan Airports” АЖ бошқарув раиси Рано Джураева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Payme ва Oson иловаларида пул ўтказмалар ишламаяпти

Oson тўлов тизими компанияга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли тизимдан вақтинча Uzcard ва Humo карталари узилганини билдирган бўлса, Payme режадан ташқари техник ишлар туфайли пул ўтказмалар вақтинча ишламаслигини маълум қилган.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

2024 йил 1 январдан бошлаб бозорлар ва савдо комплексларига тегишли бино ва иншоотларни ёнғин ҳамда бошқа хатарлардан, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мулкини ёнғин ва табиий офат оқибатида етказиладиган зарардан ҳимоя қилиш мақсадида, бозорлар ва савдо комплексларига тегишли бино ва иншоотлар мулкдорларининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тартиби жорий этилади — Ҳукумат қарори

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига масъулиятсиз ёндашган 29 нафар раҳбар жавобгарликликка тортилади — Бош прокуратура

Қорақалпоғистон Республикасида кўчатлар суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга экилиши ҳамда масъулларнинг эътиборсизлиги натижасида жами 333,1 минг туп кўчатлар нобуд бўлишига йўл қўйилгани, бажарилган ишлар ҳажмига электрон платформа орқали амалда экилмаган жами 136,1 минг туп кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланган.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ободонлаштириш хизмати томонидан жамоат жойларида 127,5 минг туп кўчат экилгани қайд этилган бўлса-да, амалда кўчатларнинг аксарияти (90 фоизи) қайта экиш учун мўлжалланган питомниклардаги қаламчалар бўлиб, марказий кўчаларга экилган кўчатларнинг 30 фоизи суғорилмаганлиги ва агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги натижаси қуриб, ўсувчанлик қобилиятини йўқотган.

Сирдарё вилоятида жами 1355 туп дарахт кўчатлари, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида экилган 3,5 минг туп кўчатларнинг ярмидан кўпи қаровсизлик оқибатида нобуд бўлган.

Навоий вилояти Учқудуқ туманида 2435 туп амалда экилмаган кўчатлар ҳисоботларга қўшиб ёзилиб, бюджетдан ажратилган маблағлар ободонлаштириш тизими ходимлари томонидан ўзлаштирилган.

Ҳозирга келиб, ўз вазифаларини бажаришга масъулиятсизлик билан қараб, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган 29 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва идоралар раҳбарларининг қонунчиликда белгиланган жавобгарлик масаласи ҳал этилмоқда.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан:

Худайназар Бекназарович Юнусов Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори этиб;

Жасур Алимджанович Ризаев Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори этиб;

Гафурджан Исраилович Мухамедов Чирчиқ давлат педагогика университети ректори этиб;

Шавкат Сафарович Шарипов Жиззах давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Расман: Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.

Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди

Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М. “О.Ф.” МЧЖ умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига “С.” МЧЖ юристи Ю.О. (собиқ ДСИ ходими) орқали тадбиркор М.А.дан 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Сирдарё вилоятлари солиқ бошлиқлари ҳамда Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчисини лавозимидан озод қилишга кўрсатма берди.

@pressuzb

Читать полностью…

Pressuzb

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев, Қибрай тумани ҳокими М.Мирқосимов ва Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарлари лавозимидан озод қилинди.

@pressuzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel