rabbimov_rasmiy | Unsorted

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Subscribe to a channel

Камолиддин Раббимов

Сўнгги йиллар тилимизда «геосиёсат» атамаси кўп айланяпти. Бўлаётган урушлар, зиддиятлар, можаролар, турли таҳликалар натижасида бу борадаги ахборотнинг кўпайиши ва ранг-баранглашуви одамларни халқаро вазиятга тобора қизиқишини орттиряпти.

Сизларга шу мавзуга оид бир яхши канални тавсия қиламан.

ГеоСиёсат - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган геосиёсий ўзгаришлар, шунингдек рус-украин можароси, Тайванда юзага келиши мумкин бўлган янги уруш ўчоғи ҳақида батафсил инфо олишингиз мумкин. Каналда сиёсий мақолалар, статистикалар бериб борилади. Юртимизда бу каби сиёсий аналитиклар саноқли.

Каналга уланиш: 👉 @GeoSiyosatuz

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

#академик_бурчак

Ҳозир сизга тавсия қилинаётган каналда илм-фан бўйича муҳим ва қизиқарли маълумотларни кузатиб боришингиз мумкин.

Канал — илмга энди қадам қўяётган бакалавр, магистр талабалари ҳамда илмий тадқиқот (PhD, DSc) қилаётган изланувчилар учун яхши манзил.

Илмий тадқиқотлар билан боғлиқ ҳеч қаердан топилмаган муҳим манбалар айни каналда топилади.

Каналга уланинг👇
@akademik_burchak

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Матн Макон” билан ўз бизнесингиз эшикларини очинг. Энди бу биз билан янада осон.

👇 Сизда мижозларни жалб қилишнинг янги имконияти мавжуд. Биз сизга ўз хизматларимизни таклиф қиламиз. Энди сиз копирайтер излаб, овора бўлишингизга ҳожат йўқ.

📌Матн Макон” – ўзида тажрибали копирайтерларни жамлаган, ўз қадриятларига эга агентлик ишини бошлади.

Саҳифаларингиз учун қуйидаги йўналишларда креатив матнлар ёзиб берамиз:

• Сотув постлари тайёрлаймиз;
• Видеороликлар учун сценарийлар ёзамиз;
• Тайёр матнларни таҳрирлаб берамиз;
• ПР мақолалар тайёрлаймиз;
• Маълум тилларга таржималарни амалга оширамиз;
• Баннерларингиз учун креатив матнлар ёзамиз.

👇 Бундан ташқари, бизнес эгалари ва SMM менежерларга матнлар устида ишлаш билан боғлиқ қуйидаги муаммоларда ёрдам берамиз:

• Копирайтерлар излаш жараёнидаги қийинчиликлар ва харажатлар;
• Етарлича мижоз жалб қила олмаётган постлар;
• Саҳифаларингизда таҳрир ва имлодаги хатолар;
• Зерикарли ва такрорланувчи матнлар.

📌 Марказ раҳбари журналистикада 16 йиллик, копирайтерликда 3,5 йиллик тажрибага эга бўлган Муҳаммад Темур Аъзам ҳисобланади.

📞 “Матн Макон” администратори билан боғланиш:

Телефон: +998 95 157 17 47
Телеграм: @matnmakon_admin

Каналга уланиш: 👉 @matnmakon

🔗matnmakon.uz

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистонни босиб олишни таклиф ва тарғиб қилаётган Захар Прилепин бир вақтлар мухолифатда бўлган. Қирим босиб олинишидан кейин Путинга муносабати ўзгарган, ижобийлашган. Украина урушига қадар, Прилепин жуда кўп марта “Украинани босиб олиш керак!” деган чақириқлар билан чиққан. Шунинг учун Европа Иттифоқи санкцияларига тушган. Бугун эса, Прилепин Кремлга яқин сиёсатчи сифатида Марказий Осиёни, Ўзбекистонни босиб олиш керак деган фикрни олдинга сурмоқда.

Прилепин – расмий сиёсатчи, расмий рўйхатдан ўтган партия лидери ва “Справедливая Россия” билан бирга тузилган коалицияда лидерлардан бири. Яъни Прилепиннинг баёноти – Кремлнинг қараши, лойиҳаси, кайфияти бўлиш эҳтимоли юқори. Прилепин – эмоцияга берилиб гапирмади. Ўйланиб, сўз излаб, гапирди. Давлат учун жиддий сигнал!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Захар Прилепиннинг баёноти – сиёсатшунослар нигоҳида

Россиянинг яна бир амалдори собиқ СССР ҳудудини, хусусан Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олиш кераклигини айтиб чиқиши ўзбек жамоатчилигида жиддий акс-садо бермоқда. Kun.uz мавзуни муҳокама қилиш учун сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов, Ҳамид Содиқ ва Наргиза Умаровани таклиф этди.

📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Исроил музокарага қайтмоқчи. ҲАМАС бунга қандай эришмоқда?

Жанг майдонида кўзланган натижаларга эришмаётган, ўз аҳолиси ва глобал иттифоқчиларининг кучайиб бораётган норозилиги қаршисида қолган Исроил Қатар билан музокараларга қайтишга қарор қилди. Kun.uz “Геосиёсат” рукнида урушнинг жорий ҳолатига доир саволлар билан сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Шавкат Икромовга юзланди.

📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Жадидларни нега ўрганишимиз керак?

Империализм томонидан ёзилган Ўзбекистоннинг яқин тарихи кенг миқёсда ва холисона тадқиқ этилишга муҳтож. Бунда жадидчилик ҳаракати, уларнинг вазияти, жасорати, хатолари ва фожиалари алоҳида ўрин тутиши лозим. Хўш, бу нима учун керак?

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Бу фақат Венесуэланинг лойиҳаси эмас” — Гайана Эссекибо инқирозига геосиёсий контекст

Гайанани аннексия қилиш – фақат Мадуронинг лойиҳаси эмас. Венесуэла президенти – Владимир Путиннинг энг яқин иттифоқчиларидан. Россия ва Хитой АҚШ ва коллектив ғарбни ҳолсизлантириш учун янги уруш ўчоқларини яратишга уриняпти, дейди сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов.

📹 ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Жадидларни нега ўрганишимиз керак?

Империализм томонидан ёзилган Ўзбекистоннинг яқин тарихи кенг миқёсда ва холисона тадқиқ этилишга муҳтож. Бунда жадидчилик ҳаракати, уларнинг вазияти, жасорати, хатолари ва фожиалари алоҳида ўрин тутиши лозим. Хўш, бу нима учун керак?

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“Ҳуқуқий давлат қонунлар орқали бошқарилади” – “Кўча”га қарши рейдлар экспертлар нигоҳида

Бутун мамлакат бўйлаб криминоген вазиятни яхшилаш бўйича рейдлар ўтказилмоқда, уларда жиноят содир этганликда гумонланган ўнлаб одамлар қўлга олинди. Ушланганларнинг аксарияти аҳоли орасида "кўча" одами сифатида танилган шахслар. Хўш, криминал “кўча” ўзи қандай пайдо бўлган, у ҳокимият ва жамиятга қандай таъсир ўтказяпти? Kun.uz бу рейдлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида сиёсатшунослар Ҳамид Содиқ, Камолиддин Раббимов ва ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов билан суҳбатлашди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Сиёсий конфликтга илмий назар»

«Фикрат» таҳлилий дастурининг кузатувчилари таклифига биноан 7-декабр, соат 19:00да Фикрат таҳлилчиси, сиёсатшунос Hamid Sodiq билан вебинар ўтказиш режалаштирилган. Zoom платформасида бўлиб ўтадиган ушбу тадбирда қатнашиш пулли бўлиб, тўлов бир иштирокчи учун 40 минг сўмни ташкил этади.

Мурожаат учун: +99890-9204978, fikratonline@gmail.com

Тўловни амалга ошириш учун ушбу ҳавола орқали ўтинг: https://payme.uz/fallback/merchant/?id=65253bf61ff1e7cb8e16a60d

Gmail: (gmail тизимидаги электрон почта манзилингизни киритинг)

Контент: «Siyosiy konflikt» ёки 08003

Тўлов: 40000 сўм

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистонда олий ҳокимиятида шаклланаётган сиёсий тафаккурнинг битта йирик структурали муаммоси бор. Давлатда мухолифат йўқ. Парламентда турфа қарашлар жуда заиф. Фуқаролик жамияти, нодавлат ташкилотлар сиёсий муҳитга деярли таъсир қила олмайди. Натижада, Президентнинг, олий ҳокимиятнинг сиёсий қарашларини айнан куч ишлатар тизимлари бир ёқлама шакллантиради. Куч ишлатар тизимларига муқобил қарашлар – жуда катта дефицит.

Шунинг учун давлатда ваҳимали сиёсий тафаккур, жумладан, “ҳозир халқ кўчага чиқиб кетади”, “ҳозир осмон узилиб, ерга тушиб кетади...” каби қўрқиш ва қўрқитиш тафаккури доим кучли бўлган ва шундай қолмоқда. Аслида, жамият қанча эркин бўлса, шунчалик ижтимоий баҳс-мунозаралар сиёсий майдонга чиқади ва муаммолар каналлашаверади. Бу худди ўша ваҳималар амалга ошгандек кўринади, лекин жамият борган сари барқарорлашаверади...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Генийлар! Барибир куч ишлатар тизим раҳбарлари жуда узоқни кўра олади. Формулани қаранг: кимки куч ишлатарларга ёқмаса, таппа ушлаб қамаб, йўқотиб борилаверади ва ўтмишда шундай қилинганлар – оқланиб, сиёсий капитал олинаверади. Бир томондан безовта қилувчи элементлардан тозалаш ва ўтмишда шундай қилинганлар номини ишлатиб, обрўй олиш.

Сталин айтганидек, “одам бўлса, статья топилади”. Ким хато қилмайди дейсиз?! Хозир ёқмаётганларни қатъий ишонч билан жазолаш ва ўтмишда жазоланганларни “э-э, хато жазолашган экан-ку... Товба!” деб, оқлаш... Зўр усул, генийлар!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Араб-мусулмон дунёси нега ожизлик ҳолатида?

Исроилнинг Фаластин ҳудудлари ва халқига қилаётган тажовузи кўп ўн йилликлардан бери давом этмоқда. Лекин салкам 2 миллиард аҳолига эга мусулмон дунёси Исроил давлати ва унинг иттифоқчиларини халқаро қонунчилик доирасида тийиб туришга эриша олмади.

Исроил – шу пайтга қадар БМТнинг резолюцияларида энг кўп қораланган, танқид қилинган давлатлардан бири. Лекин нега мусулмон дунёси Исроилни халқаро ҳуқуқ доирасида инсониятга қарши жиноятлардан тийиб тура олмайди?

Нега мусулмон дунёси, 50 дан ортиқ давлатни қамраб олувчи Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида, 18 та араб давлатини қамраб олувчи Араб давлатлари лигаси ва бошқа кўплаб халқаро бирлашмалар доирасида Исроилни тийиб турувчи ҳуқуқий, сиёсий, иқтисодий, дипломатик чораларга эриша олмайди?

11 ноябр куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бир вақтнинг ўзида иккита катта саммит бўлиб ўтди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлар лигаси саммити. Унда 50 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этишди. Саммитнинг асосий мақсади – Исроилнинг Ғазо секторида олиб бораётган ва кўплаб бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётган урушини тўхтатиш эди.

Саммитда Ўзбекистон тарафидан бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди ва Ғазо секторидаги тинч аҳолига нисбатан бўлаётган жиноятларни қаттиқ қоралади. Шунингдек, саммитда Туркия президенти Эрдўған ҳам нутқ қилиб, “Шарли Эбдо воқеасида дунё лидерлари намойиш ўтказган эди, лекин 11 минг фаластинлик тинч аҳоли ўлдирилди, ҳеч кимнинг парвойи йўқ, мусулмон бўлгани учунми?” деди.

Мусулмон дунёси ва араб ҳамжамиятининг талаблари Исроил томонидан инобатга олиндими? Йўқ, Исроил Ғазо секторида урушни давом эттирмоқда. Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони кескин ошиб бормоқда. Қолаверса, кўплаб араб давлатларида ҳаттоки Фаластинни қўллаб намойишлар ўтказиш тақиқланди. Бу ҳақда гапириш тақиқланган араб монархиялари ҳам бор. Сабаб нима?

Бу – аксарият араб ва мусулмон давлатларидаги ҳокимият табиати, унинг жамият билан, халқ билан муносабатларига бориб тақалади. Мусулмон дунёсида ҳокимиятлар халқ билан, жамият билан узвий ва тизимли боғланмаган. Ҳокимиятлар – халқдан автоном, мустақил корпорациялар сифатида фаолият юритади. Ҳокимиятлар – халқнинг иродаси ҳосиласи эмас, ҳукуматлар жамиятга институтлашган ҳолда боғлиқ эмас. Сайловлар сохта.

👉 Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Тошкент кўчаларида автомобиллар шиддат билан кўпаймоқда. Автомобиллар сони билан биргаликда, пропорционал равишда ёки янада тезроқ авариялар сони ҳам ошмоқда. Олдинлари ҳар куни 1-2 та авария кўрардим, кейинги вақтлар шу авариялар сони 3-4 гача етмоқда. Мошиналар тўқнашуви, мошина ва автобусларни тўқнашуви одатий ҳол бўлиб қолди. Катта муаммо!

Йўлда автомобилда юриш – коллектив маданиятни, коллектив мулоқот ва ўзаро ҳамкорликни талаб қилади. Бизни сиёсий маданиятимиз – ўзаро ишончсизлик, ўзаро рақобат ва ким ўзари ўйнаш, “бошқаларни ютиш”га мойил...

Ёши 50дан ошган ҳайдовчилар ҳам қоида бўйича мошина ҳайдамайди. Бурилишларда "поворотник"ни ишлатмайди, "обгон" қилиш учун кутиб турмай, йўлни хавфли шаклда кесиб ўтади. Одамлар ўта агрессив, яна қоида бузади...

Менимча, ТВ каналларида йўл қоидаси бўйича махсус дастурлар қилиш керак, кеч бўлганда (болалар ухлаганда), йўл ҳаракати ҳалокатларини кўрсатиш керак. Жамиятнинг маданияти – сиёсатнинг асоси, платформаси ҳисобланади. Оддий йўлда шунақа кўп ҳалоқат бўлиши, сиёсий маданиятимиз ҳам юқори эмаслигини билдиради. Авариялар сонининг кўплиги – жамият учун одатий, стандарт холат бўлиб қабул қилинмаслиги керак. Жиддий миллий безовталик кўрсатиш керак!

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Исроил музокарага қайтмоқчи. ҲАМАС бунга қандай эришмоқда?

Жанг майдонида кўзланган натижаларга эришмаётган, ўз аҳолиси ва глобал иттифоқчиларининг кучайиб бораётган норозилиги қаршисида қолган Исроил Қатар билан музокараларга қайтишга қарор қилди. Kun.uz “Геосиёсат” рукнида урушнинг жорий ҳолатига доир саволлар билан сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Шавкат Икромовга юзланди.

📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Захар Прилепиннинг баёноти – сиёсатшунослар нигоҳида

Россиянинг яна бир амалдори собиқ СССР ҳудудини, хусусан Ўзбекистонни Россия таркибига қўшиб олиш кераклигини айтиб чиқиши ўзбек жамоатчилигида жиддий акс-садо бермоқда. Kun.uz мавзуни муҳокама қилиш учун сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов, Ҳамид Содиқ ва Наргиза Умаровани таклиф этди.

📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Миллий Тикланиш партияси икки ой мобайнида “Сиёсат майдони” номи остида интеллектуал баҳс танловини ўтказди. Унда Тошкентдаги олтита олий ўқув юртларининг сиёсатшунос талабалари қатнашди. Бу, Тошкент Юридик Университети, Дипломатия Университети, Журналистика ва оммавий коммуникациялар Университети, Ўзбекистон Миллий Университети, Халқаро Ислом Академияси ва Шарқшунослик Университетлари бўлди.

Танлов бир неча вазифалардан иборат бўлди, икки ой давом этди. Кеча, 21-декабрь танловнинг якуний қисми ўтди. Талабаларнинг интилиши, тиришқоқлиги, ғоялар топиш қобилияти ва уни етказиш маҳоратини белгилаб бориш учун, ҳакамлар ҳайъати тузилган эди. Ҳайъат фақат сиёсатшунослардан иборат бўлди.

Танлов биринчи марта ташкил қилинишига қарамасдан, назаримда, жуда қизғин ўтди. Ёшларимизда жуда катта сиёсий-интеллектуал потенциал борлигини кўрдик. Талабалар, бир томондан вазмин, иккинчи томондан жуда тиришқоқ ва импровизацияга қобилиятли эканлигини кўрсатишди. Танлов охирида, Миллий Тикланиш партияси барча иштирокчи ва ғолибларни жуда чиройли тақдирлади.

Энг қудратли давлатлар – сиёсий элитаси кенг ва ўта профессионал давлатлар ҳисобланади. Ўзбекистоннинг бугунги тарихий миссияси ҳам – профессионал ва кенг қатламли элита яратишдир. Мен ёшларимиз тимсолида, бўлажак элитамизнинг бир парчасини кўрдим. Бу тадбир учун, Миллий Тикланиш партиясига раҳмат. Энди қолган партияларга навбат. Бутун Республикада - Қорақалпоғистон ва вилоятларда ҳам ташкиллаштириш керак бундай тадбирларни.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳали Украина енгилгани йўқ, ҳали уруш давом этаяпти. Лекин, россиялик империячилар, пропагандачилар бошқаларга тажовус қилишни бошлаб юборишди. Сабаби – улар “Украинани ютдик, энди навбат қолганларга!” деган хулосага келиб бўлишди. Агар Россия Украинани тўлиқ ва осон ютганида эди, бугун уруш бошқа давлатларда бўлаётган бўларди. Мен бунга ишонаман. Балки, уруш гибрид шаклида кечарди. Лекин, Путин Россияси империячиликдан воз кечмайди. Бу кайфият кучайиши мумкин, пасайиши мумкин. Лекин, йўқолмайди.

Ўзбекистон давлатчилиги, Ташқи Ишлар вазирлиги Прилепин мисолидаги империячиларга совуққон, лекин узил-кесил жавоб бериши керак. Акс ҳолда, булар андишани отини қўрқоқ қўйишган ва қўйишади. Жавоб юмшоқ ҳам бўлмаслиги керак, провокацион ҳам бўлмаслиги керак. Лекин, тажовускор империячиларга миллий бирлигимиз ва руҳиятимизни кўрсатиб қўйишимиз керак.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

РАСМИЙ БАЁНОТ

⚡️Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси О.Малгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди

2023 йил 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Малгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.

Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди. 
Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўз навбатида, О.Малгинов тўлиқ масъулият билан З.Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида Элчи «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган»лигини таъкидлади.

О.Малгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Шахсий муаммоларимни жамоатчиликки билдириш ниятим йўқ эди. Лекин, менимча бу ерда қандайдир йирик махинация бордек. Мана бир неча марта МИБдан мажбурий тўлов смслари келди. Нима эмиш, йўл харакати тезлигини 66 кмда юриб, 5 км олиб ташлаганда, 1 кмга оширган эмишман. Шу пайтгача фақат шундай айблов бўлди.

15 йил Европада яшаб, жами 2 марта қоида бузганман. Унда ҳам GPS сабабли. Ҳозир штрафлар асабга тегиб кетти. Қанча қоида бўйича ҳайдама – фойдаси йўқ. Қандай қилиб бу тизимга ишониш мумкин?

Қизиғи, ҳозир ЙХХ жарима хати юбормай, МИБдан смс келаяпти. Бу нима дегани? Нега хат келмаяпти? Бунақа жарима хатлари қўлга олингани тасдиқлангач, жарима тўланмаса, ундан кейин МИБга оширилмайдими? Бутун дунёда шундай...

Менимча, Ички ишлар ва МИБ ўз бюджетини тўлдириш учун, мана шу йўлга ўтиб олишди. Яна нима деб ўйлашим керак?

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сиз энг яхшисига лойиқсиз

💎 Янгилик каналлари орасида энг яхшиси бўлган Gorizont эса сизни кутяпти!

Хўш, нега айнан Gorizont?

✔️ Вақт билан синалган сифат! Gorizont янгиликларни 3 йилдан бери ёритади.

✔️ Асабларни асраймиз, "Дахшат" / "Шок Хабар" каби постлар йу‌к.

✔️ Сўз эркинлигичи дейсизми? Gorizont'да хабарларга ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин.

@Gorizont_uz – "Культурный" инсонлар учун "культурный" янгиликлар канали

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Миллий манфаат ва лоббилар тўқнашганда. Экспертлар –яҳудийларнинг АҚШ сиёсатига таъсири ҳақида

Дунёдаги энг қудратли лобби – АҚШдаги Исроил лоббиси экани айтилади. Хўш, лобби ўзи нима, уларнинг Америка сиёсатидаги ўрни қай даражада? “Геосиёсат” рукнида сиёсий таҳлилчилар Фарҳод Толипов, Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқ шу ҳақда сўз юритди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

“АҚШнинг обрўси тўкилаётганидан фойдаланиб қолмоқчи” — Путин Яқин Шарққа нега борди?

Владимир Путин қирувчи самолётлар қўриқловида БАА ва Саудия Арабистонида бўлди. Унинг ташрифи Ғазодаги урушда Исроилни қўллаган АҚШ ва Украинанинг араб оламида обрўсизланиши, Россия эса фаластинликлар томонида тургани фонида рўй бермоқда. Таҳлилчилар Саудия шаҳзодаси Путинни катта дабдаба билан кутиб олгани, бундай ҳолат Байденнинг ташрифи вақтида кузатилмаганини айтмоқда.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Инсониятнинг аср муаммоси: Бой ва камбағал давлатлар нима масалада келиша олмаяпти?

Атроф-муҳитни булғаш ҳисобига катта бойлик тўплаб олган, улкан саноатга эга давлатлар бу булғанишдан жабр чекаётган камбағаллар давлатларга ўз технологиялари ва молиявий ресурслари билан ёрдамлашишга шошилмаяпти.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Охирги вақтлар профессор Азамат Акбаров анча фаоллашди. Бугун Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “8-чи халқаро талабалар симпозиумини” ўтказди. Симпозиум шиори “Тадқиқотчилик ва креатив сай-ҳаракатларни қўллаймиз” эди. 10 та хорижий давлатдан, 55 га яқин университетлардан 260 га яқин талаба оффлайн ҳамда онлайн иштирок этишди. Энг яхши 10 та мақолага “Best Student Paper Award” топширилди. Халқаро бўлганлиги сабабли барча презентациялар инглиз тилида тақдим этилди. Тадбирни Қозоғистон Республикасининг
Самарқанд шаҳридаги Бош консули Досманбетов Баурджан Бакбергенович очиб берди.

Яқинда, 21-октябр куни профессор Азамат Акбаров томонидан 1-чи Ўзбекистон-Озарбайжон академик форуми ҳамда 29-30 ноябр кунлари 13-чи "Хорижий тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик" (FLATL) мавзусида халқаро онлайн-анжуманларни ўтказганди.

© Зафарбек Солижонов

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

2018 йилдан бери ҳар ой бестселлер рўйхатини эълон қиламиз. Унда Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб сотилган энг кўп 20та китоб ўрин олади.

Ноябрьда қуйидаги 20та китоб энг кўп сотилибди:

1. Девид Николлс: Бир кун. Бир муҳаббат тарихи

2. Жеймс Клир: Атом одатлар

3. Жорж Оруелл: Молхона

4. Жорж Оруелл: 1984

5. Малколм Гладуелл: Зукколар ва ландавурлар

6. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли

7. Кел Нюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари

8. Бретт Кинг: Банк 4.0 Доим сиз билан - ҳозир ва шу ерда

9. Жавлон Жовлиев: Қўрқма

10. Ҳенри Марш: Озор берма: Ҳаёт, ўлим ва нейрожарроҳлик

11. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви

12. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади

13. Аллан Диб: Бир варақли маркетинг режа

14. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати

15. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол

16. Френк Беттжер: Муваффақият сирлари

17. Чарлз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси

18. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси

19. Девид Бах, Жон Девид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари

20. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари

Эслатиб ўтаман, Сиз ушбу китобларни ягона тўпламда супер чегирма нархда харид қилишингиз мумкин: asaxiy.uz/u/656b0cb958388


@allaevuzb

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Орган ходимларининг “обрўсини сақлаш”га очиқликни бўғиш орқали "ечим": Бу нимаси билан хавфли?

Ҳуқуқ органлари ходимларининг тасвирини уларни “обрўсизлантириш мақсадида” тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланиши улар устидан жамоатчилик назоратини сусайтиради, ходимларнинг ваколатидан четга чиқиши ҳолатларини кўпайтиради ва энг асосийси, уларнинг хатто энг кичик хатолари учун ҳам сиёсий жавобгарлик юқори ҳокимият зиммасига тушади.

📹 ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Медиа оламида холис ахборот топиш қийин даврларда яшаябмиз.

Мен бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман.
Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор.
Қолаверса бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Рамзий воқеа. Абдулла Қодирий Ўзбекистон Олий суди томонидан бугун расман оқланибди. Олимжон Ҳайдаров эса, 8-йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу, 2031 йилни охири озодликка чиқади дегани. Қўрқинчли ҳукм! Демак, судни мақсади жамоатчиликни қўрқитиш бўлган, ва бунга эришилди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Subscribe to a channel