sheka123321 | Unsorted

Telegram-канал sheka123321 - Sheks

-

Subscribe to a channel

Sheks

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ МАДРАСАСИГА ЯНГИ ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

🌙 Шу йил 19 сентябрь
куни Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасасида педагог-ўқитувчиларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

✍️ Унда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Музаффар домла Жабборов Имом Термизий мадрасаси директори лавозимига тайинланди.

🔹Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров таълим сифатини ошириш, педaгог-ўқитувчиларга муносиб шароитлар яратиш, талаба-ёшларни билим ва кўникмаларини янада ошириш ишларига алоҳида урғу қаратиш зарурлигини таъкидлаб, бу борада янги раҳбарга мадраса жамоаси ҳам елкадош бўлиши, ҳамжиҳатликда бир ёқадан бош чиқариб иш юритиш катта ютуқларга омил бўлишини таъкидлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

⚡️“Гиёҳвандлик – офатдир”

🔹Ҳомиджон домла Ишматбеков

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 БОШ МУКОФОТИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БЎЛГАН ТАНЛОВ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан эълон қилинган “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли сийрат танлови давом этмоқда.

➡️  Танлов учта – 1.  Китоблар 2.  Мақолалар 3.  Медиа ва инновацион лойиҳалар йўналишларда ўтказилмоқда.

🗂 Танлов учун материаллар 2023 йилнинг 30 сентябрь куни соат 24:00 га қадар қабул қилинади.

📩 Материалларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига махсус google формани  ёки намунадаги ариза тўлдириш орқали жўнатилади.

➡️ Google форма

📝 Намунадаги ариза

📎Танлов ҳақида батафсил

Мурожаатларни қуйидаги @MuslimUzAdmin2Bot ботга йўллаб жавоб олиш мумкин. Агар бунинг имкони бўлмаса, ушбу 95.557-33-44 телефон рақамига қўнғироқ қилинади (08:00 – 20:00).

✅ Танлов жараёнларини Телеграмдаги
@muslimuzportal канали орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ИСМ ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аллоҳга беадад шукур фарзанд кўрдим. Исмини Муҳаммад Билол қўйсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исмни қўйса бўлади, лекин уни хоҳлаган ярмини қўйсангиз ҳам етади. Масалан, Муҳаммаднинг ўзи ёки Билолнинг ўзини алоҳида қўйсангиз яна ҳам яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

🌙 БУГУН 20:30 ДА “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ CУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТАДИ!

✅ Бугун,
18 сентябрь, душанба куни соат 20:30 да файзли уламолар иштирокидаги “Сизни соғиндик, Ё Расулуллоҳ!” номли онлайн сийрат суҳбатлари ижтимоий тармоқларда намойиш этилади. Бу галги мулоқотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва Фатво маркази уламоси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев иштирок этадилар.

➡️ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатиб боринг!

You tube https://youtube.com/live/GAqRrFkgJ3k?feature=share

Facebook https://www.facebook.com/muslimuzportal/live_videos/

Instagram https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#Силаи_раҳм

Силаи раҳмни узишнинг хатари.

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сарасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.

(Манба: Доктор Али Усмон Жародийнинг "Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#Янгиликлар
✅“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (17-09-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

Айни пайтда Мадина шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2023” янги мавсумининг илк зиёратчилари Масжидул Набавийда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак Равзаларини зиёрат қилиб, яқинларининг саломларини етказишмоқда.

Мазкур муборак масканда зиёратчиларимиз дуо ва ибодатлар қилиш билан бирга гўзал шаҳардаги Бақи қабристони, Қубо масжиди ҳамда Уҳуд тоғини зиёрат қилишяпти...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Азиз қадрдоним!

Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин!

Муҳаммад алайҳиссаломга кўп салавоту саломлар йўллашни, сийратлари ва одобу ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ қилишни насиб айласин.

Ҳақ таоло Қиёматда Ул зотнинг шафоатларига етиштирсин, Жаннатда эса Расулимизга қўшни қилсин.

Ҳурмат ила,
Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

🌐
/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Sheks

Фатво бериш масъулияти

Зайниддин домла Эшонқулов, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🕋 ҲАЖ ВА УМРА ЗИЁРАТЧИЛАРИГА ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

✅ Шу йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев  Саудия Арабистони Подшоҳлиги “Flynas” миллий авиакомпанияси “Ҳаж” ва “Умра” молиявий масалалари бўйича ижрочи директори Холид Абдуллоҳ ал-Хужайрий ва Подшоҳликнинг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar 
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

#juma_shukuhi

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «Ҳазрати Имом» (ҲАСТИМОМ) жоме масжидига ташрифи

🌐
/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Sheks

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar 
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍20 сентябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 30-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Аъроф" сурасининг 188 оятидан "Анфол" сураси 33 оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

⚡️"Диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди", - Шавкат Мирзиёев

➖Сўнгги пайтларда айрим мамлакатларда кўзга ташланаётган диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди
, деб ҳисоблайман.

Жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этишни таклиф қиламиз”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқдан

Манба: @uzauz

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 БОШ МУКОФОТИ ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БЎЛГАН ТАНЛОВ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан эълон қилинган “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли сийрат танлови давом этмоқда.

➡️  Танлов учта – 1.  Китоблар 2.  Мақолалар 3.  Медиа ва инновацион лойиҳалар йўналишларда ўтказилмоқда.

🗂 Танлов учун материаллар 2023 йилнинг 30 сентябрь куни соат 24:00 га қадар қабул қилинади.

📩 Материалларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига махсус google формани  ёки намунадаги ариза тўлдириш орқали жўнатилади.

➡️ Google форма

📝 Намунадаги ариза

📎Танлов ҳақида батафсил

Мурожаатларни қуйидаги @MuslimUzAdmin2Bot ботга йўллаб жавоб олиш мумкин. Агар бунинг имкони бўлмаса, ушбу 95.557-33-44 телефон рақамига қўнғироқ қилинади (08:00 – 20:00).

✅ Танлов жараёнларини Телеграмдаги
@muslimuzportal канали орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚЎЙСА НАМОЗ ҚАЗО БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ёшим 18да, Рамазон ойида намоз ўқишни бошладим. Кеча витр намозининг 3-ракатида Қунут дуоси тилимга келмай қолди. Эслашга ҳаракат қилдим лекин эслолмаганим учун "Роббана" дуосини ўқиб намозимни давом эттирдим. Бу ҳол шу пайтгача бўлмаганди. 1) Шу намозим қазо бўлдими? 2) Яна шундай ҳолат бўлса нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Намозингиз тўғри бўлган. 2. Яна шундай қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗
Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar

Читать полностью…

Sheks

🔴ЖОНЛИ: “СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!” НОМЛИ ОНЛАЙН СИЙРАТ СУҲБАТИ 18.09.2023

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
#таомланиш
#исроф #кибр

❓1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда дуруст эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Чунки бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуо
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).
Рaсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутишларини сабаби сўралганда қуйидагича жавоб бердилар: Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. У Зот: «Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».

✅ @AZIZON_UZ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEhN9hryo8VgdDcELQ

Читать полностью…

Sheks

Ёшларнинг тўғри йўлда юриши барчамизнинг вазифамиздир!

Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

“СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!”

16 сентябрь - Рабиул аввал ойининг биринчи кунидир. Мавлиди шариф ойи муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

​​#pабиулаввалойи

Рабиул аввал ойи муборак!

Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари инсониятга ҳадя этилган Аллоҳ таолонинг энг буюк марҳаматларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«(Эй, Муҳаммад) Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят).

Шунинг учун Рабиул аввал ойи Аллоҳ таолонинг бу буюк неъматига салавотлар айтиш ойи ҳисобланади.

Рабиул аввал бу – Аллоҳнинг марҳамати билан мукаммал кўринишда бутун инсониятга Ислом динини тарқатган, барча инсониятга Яратгувчининг энг охирги элчисини ҳадя этган ойдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар қуйидагича дуо қилар эдилар:

"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"

«Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ».

Маъноси:
Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!.

Ушбу фазилатли ой барчамизга муборак бўлсин!

🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21166

@islomuz

Читать полностью…

Sheks

🌙 ФАТВО БЕРИШ КАТТА МАСЪУЛИЯТ ВА ЖАВОБИ ОҒИРДИР!

✅ Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати Имом" (Ҳастимом) жоме масжидидаги жума намозида минглаб намозхонларга “Фатво бериш масъулияти ва одоби” ҳақида мавъиза қилдилар.

🔸Шайх ҳазратлари динимизда фатвонинг ўрни ва таъсири муҳим экани, мазкур масъулиятли вазифа билан юртимизда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази шуғулланиши, савол сўровчининг ҳам одоби борлиги, илмсиз фатво беришнинг зарарларини ояти карималар, ҳадиси шарифлар ва улуғлар ибратлари асосида тушунтириб бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar 
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ "ҲАЗРАТИ ИМОМ” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

✅ Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати Имом" (Ҳастимом) жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🕌Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Муфтий Шайх ҳазратларининг барчамизга манфаатли, сермазмун суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍Масжид локацияси

🔸 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

#муфтий #ташриф
#жума #шайҳ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
Muslim.uz / @muslimuzportal / @shayx_nuriddinxoliqnazar 
@diniysavollar

Читать полностью…

Sheks

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel