⚡️Имтиҳонда муваффақиятга эришиш учун нима қилиш керак?
Кўпгина ёшлар имтиҳонлар вақтида стресс ва хавотирга берилувчан бўлиб қолади. Аммо буни бир нечта амалий ҳаракатлар билан олдин олиш, умуман имтиҳонлар давомида хотиржамликка эришиш ва натижада муваффақият қозониш мумкин.
Ec.еuropa.eu сайти бу борада тавсиявий мақола эълон қилди. Қуйида ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.
1. Нимага алоқадорлигини тушунинг
Имтиҳон аввалида, унинг форматини тушунганингизга ишонч ҳосил қилинг – масалан, у қандай мавзуларни қамраб олган.
Имтиҳон қанча давом этади?
Саволларга қандай жавоб бериш керак?
Бу борада олдиндан ўқитувчиларингиздан маслаҳат сўранг.
2. Олдиндан режалаштириш
Ўзингизга керак бўлган ҳар қандай китоб ёки ёзувларни қайта кўриб чиқиш ва маълум нусхаларини олиш учун ўзингизга етарлича вақт ажратинг. Қайта кўриб чиқишингиз ва уни қачон амалга оширишни режалаштиринг.
3. Амалиёт мукаммал қилади
Репетиторларингиздан олдинги имтиҳон ишларини сўранг ва уларга жавоб беришни машқ қилинг. Бу сизга катта амалий тажриба билан бир қаторда, имтиҳон техникасини такомиллаштиришга хизмат қилади.
4. Фаол ўқувчи бўлинг
Агар сиз китоблар ёки қайд саҳифаларингизни ўқиётган бўлсангиз, ундаги аксарият маълумотларни унутиб қўйишингиз мумкин. Шунинг учун, ўқиётганингизда қисқа ёзувлар ёзишга ёки асосий фикрларни таъкидлашга ҳаракат қилинг. Бу сизга маълумотларни узоқ вақт эслаб қолишга ёрдам беради. Шу билан бирга, яқин инсонларингиздан сизни синовдан ўтказишини сўранг ёки бошқаларга синов сифатида мавзу бўйича маъруза қилиб беринг.
5. Дам олинг!
Агар сиз жуда кўп ўқиётган бўлсангиз толиқишингиз турган гап. Бунинг олдини олиш учун танаффус қилиш ва ҳордиқ чиқаришга вақт ажратинг. Вақти-вақти билан ухлаб олиш самаралидир.
Эътибор беринг, агар хотиржам бўлсангиз, аниқроқ фикр қила оласиз. Шунингдек, йога ва медитация ҳам ажойиб дам олиш техникаси бўла олади.
6. Соғлом бўлинг
Кўп жисмоний машқлар билан шуғулланинг ва тўйимли овқат истеъмол қилинг – бу спорт формасида қолиш ва мия қувватини ошириш учун ажойиб усулдир. Ҳар куни 30 дақиқа пиёда юриш ҳам мўъжизалар яратишга илҳом бағишлаши мумкин.
7. Ўзингизга мотивация беринг
Кўп ҳолларда имтиҳон олди, ҳатто хонангизни чангютгич билан тозалаш ҳам ўқишдан кўра ҳаяжонли кўринади! Шу боисдан жараённи енгиллаштириш учун ҳар бир режалаштирилган ишларни бажарганингиздан кейин ўзингизга турли кўринишларда мотивация беринг.
8. Қийинчиликларни енгиш учун
Агар сиз жуда хавотирда бўлсангиз ёки имтиҳонлардан муваффақиятли ўтишингизга тўсқинлик қиладиган турли муаммоларга дуч келсангиз (масалан, соғлиқ муаммолари ёки оилавий муаммолар) ўқитувчиларингиз билан ёки талаба-дўстларингиз билан суҳбатлашинг. Улар сизга ёрдам беришлари мумкин.
9. Имтиҳондан бир кун олдин...
Имтиҳондан бир кун олдин сузиш, сайр қилиш ёки яқинлар ва дўстлар билан кўришиш сизга куч ва хотиржамлик бериши аниқ. Мароқли кундан кейин албатта тиниқиб ухлайсиз. Бундан жисмоний толиққан тақдирингизда ҳам унутманг, инсон мияси ҳар доим катта нарсаларга қодир.
10. Ижобий муносабат
Умид қиламизки, машаққатли ҳаракатларингиз ўз самарасини беради ва сиз истаган имтиҳон натижаларини оласиз. Аммо бу ўхшамай қолса, умидингизни йўқотманг. Ўқитувчиларингиз билан қайта маслаҳатлашинг. Балки имтиҳонни қайта топширишингиз ёки бошқа муқобил имконият бўлиши мумкин.
Унутманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаётга ижобий муносабат билан сиз тўсиқларни ажойиб нарсанинг бошланишига айлантира оласиз.
Нурилло Тўхтасинов таржимаси
Бу Индонезиядаги ўқув даргохи экан, хафтада бир маротаба фарзандлар оналарининг оёқларини ювиб тирноқларини олиб қўйишлари учун чақирилар экан, жаннат оналар оёқлари остида эканлигини ёдларига солиш учун.
Читать полностью…Америка сайтларидан бирида берилган қуйидаги -"Инсоният тарихидаги инсонлар томонидан йўл қўйилган энг йирик хатолар қайси? "деган савол ижтимоий тармоқларни портлатди ва 47300 та лайк ва 17000 дан ошиқ коментария тўплади. Уларнинг баьзи бирлари билан танишинг.
1.Америкалик эколог олим Аллан Сэвори 1960 йилда-дунёдаги чўллашиш муаммосига асосий сабаб филлар экан деган хулосага келади.Шу хулоса натижасида 40 мингдан ошиқ фил отиб ўлдирилади. Кейин маьлум бўлишича филлар чўллашиш муаммосини олдини оладиган жонивор бўлиб чиқади,аммо кеч бўлганди чўллашиш муаммоси баттар катталашганди ва у халигача шиддат билан давом этмоқда.
2.Хитой рахбари Маонинг бир эмас бир нечта қарори экотизимни бузулишига олиб келганди. Доннинг хосилини ошираман деб у чумчуқларни қириб ташлашга буйруқ беради,натижада чигирткалар сони ошиб кетиб барибир хосил халок бўлади.Маонинг яна бир ахмоқона қарори дон уруғини мустахкам томир отиши мақсадида уруғни 1 метр чуқурга экишга берган буйруғи бўлган экан. Натижада бутун хосил халок бўлади ва 30 млн хитойликнинг очликдан қирилиб кетишига сабаб бўлади.
3.Вена бадиий академияси комиссиясининг қарори билан имтихон топширган Адольф Гитлерни бир эмас икки марта имтихонлардан йиқитилгани натижасида келажакда инсоният тарихидаги энг дахшатли ёвуз диктаторни шаклланишига олиб келган эди.
4.Англияда вабо тарқаган даврда шотландияликларнинг Англияга бостириб кириши.
5.АҚШ президенти Бушнинг 2003 йил Ироққа бостириб киришга берган буйруғи натижасида юз минглаб одамларнинг халок бўлиши ва энг йирик халқаро терорчилар ташкилоти ИШИД нинг пайдо бўлишига олиб келиши.
6.Рэдклифнинг Хиндистон масаласидаги Хиндистон ва Покистон ўртасида чегара чизиғини тортиш қарори натижасида хинд ва мусулмонлар ўртасидаги ихтилофларни келиб чиқишига сабаб бўлган ва миллионлаб одамларнинг қурбон бўлишига олиб келганди. Энг қизиғи Рэдклиф хеч қачон Хиндистон заминида бўлмаган хам эди.
7.Усмонийлар султони Мурод IV нинг ихтирочи инжинер Хазарфон Ахмед Челабийни Жазоирга сургун қилиб юборгани. 1632 йилда Челаби дунёдаги илк учувчи апаратни ясаб Босфор бўғозидан (3,5 км) учиб ўта олган эди. Султон агар авиацияга зўр берганда Европа ва дунё тарихи бошқача бўлиши хам мумкин эди.
8.Хун Сюцюан давлат амалдорлигига имтихонга таёрланиш ўрнига христиан миссионерининг даьватларини эшитади. Натижада Хунга гўё Исо Масих томонидан ер юзидаги иблисларга қарши кураш вазифаси топширилганлиги хақидаги рўё топшириқлар келади (тушида). Шундан сўнг Хун Сюцюан Тайпинлар қўзғалонига сардор бўлган эди, натижада 30 млн одам халок бўлади.
9.Apple компаниясининг асосчиларидан бири Рональд Уэйннинг 10 % акциясини 800 $ га сотиб юбориш қарори, хозир бу акциялар 120 миллиард $ туради.
10.Дастлабки замонавий компютерни ихтиро қилган Xerox компаниясининг 1973 йилда компютерни ишлаб чиқаришни конвейр усулига қўймагани, бу ихтирони кўриб қолган Стив Жобс ғояни илиб кетган эди.
11.Анатолий Дятловнинг Чернобиль АЭСидаги турбогенераторлар тизимида тажриба ўтказиб кўриш қарори.
12.Кайзер Вильгельмнинг канцлер Бисмаркни истеьфога жўнатиш қарори натижасида Германия сиёсатининг ўзгариб кетиши ва I-жаҳон урушининг келиб чиқишига туртки берганди.
13.Миср султони Ал-Ашрафнинг Олтин Ўрдадан 20 мингта мамлук қулни сотиб олиб, улардан армия тузгани, натижада мамлуклар хокимиятни қўлга олиб узоқ асрлар хукмронлик қилиши.
14.Америкалик химик Томас Миджлининг бензинга тетраэтилқўрғошин моддасини қўшиш, музлатгичга эса хлорфторуглерод ва дезодарантни қўшиш қарори бўлган эди. Бунинг натижасида фрион моддалар ажралиб чиқиб экологияга дахшатли таьсирини ўтказа бошлаган эди.
15. Император Николай II нинг тахтдан ўз хохиши билан воз кечиши натижасида большевиклар хокимиятга келиши ва миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуришига олиб келганди.
"Жаҳон тарихи ва жўғрофияси" гуруҳидан олинди.
@time_edu
Assalomu alaykum barchaga. Bugun o‘quv markazimiz aqlli, mehnatkash hodimlaridan bo‘lgan Abdupattayev Abdusaidning tavallud ayyomi. Shu munosabat bilan o‘quv markazimiz jamoasi nomidan Abdusaidga sog‘lik, salomatlik tilab qolamiz. Oila a’zolar,qolaversa, biz yaqinlari baxtiga doim sog‘-salomat bo‘lsin!!!
🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂
Математика фанидан намунавий тест топшириқлари
#abituriyent
Мазкур фандан тест синовлари апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтади.
Математика фанидан рус тилидаги намунавий саволларни мана бу саҳифадан олишингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
#Позитив
Буюк Британиядаги бир электр хизматлари кўрсатувчи фирма ўзлари таъмирлаш ишларини олиб борган хонадоннинг 5 ёшли ўғлига 15 фунт стерлинг (тахминан 216 минг сўм) иш ҳақи юборишибди. Юборилган инвойсда болакай буюмларни ўлчашга, розеткаларни санашга ёрдам бергани, электр усталарини ширинликлар билан меҳмон қилгани, ажойиб волонтёрлиги ҳамда қойилмақом саволлар кўп бергани учун иш ҳақи олаётгани қайд этилган.
Зўр маркетинг. Қанақадир параллел олам. Болакай ўзининг илк иш ҳақини бутун умр эслаб юрса керак 😀
👉 @xushnudbek 👈
#result #DTM #Natija #March
28-mart kuni bo'lib o'tgan DTM blok test imtixonlari natijalari e'lon qilindi.
Tanishishingiz mumkin.
Eslatib o'tamiz: Bu so'ngi natijalar bo'lmasligi mumkin.
@time_edu
#abiturient #exam #Timedu
Ayni damda Time 180° o'quv markazimizda abiturientlarimizdan oylik bkok test sinovlari olinmoqda.
Abiturientlarimizga DTM imtixoni atmosferasini yaratib berish uchun imkon qadar harakat qilinmoqda.
O'ylaymizki har bir ma'suliyatli o'quvchimiz albatta o'zi xohlagan oliygoh talabasi bo'lishga erishadi...
@time_edu
‼️Халқ таълими вазирлиги битирувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ОТМларга киришга тайёргарлик масалалари бўйича очиқ мулоқот ташкил этади
Очиқ мулоқот бугун соат 11:00 да ХТВнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали ўтказилади.
👉 https://www.facebook.com/uzedu
Мулоқот давомида мактаб битирувчилари ва уларнинг ота-оналари учун:
✅олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш;
✅йўналишларни тўғри танлаш;
✅тест синовларига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тавсиялар берилади.
🔹Шунингдек, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш билан боғлиқ саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази экспертларидан ҳам жавоб олиш имкони бўлади.
🔹 Бундан ташқари битирувчилар нодавлат ўқув марказларининг энг тажрибали мутахасисларидан (репетитор) тест синовларига тайёргарлик кўриш бўйича маслаҳатлар олиши мумкин.
‼️Саволларни очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
#таъзия
Худойберди бобо 89 ёшида вафот этибди!
Минглаб, миллионлаб Ҳошимжонларнинг бобосини Аллоҳ раҳматига олсин!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун
Ургутлик ижодкор Азамат Коржовов дан.
*Ҳақорат қилишганда “ифлос” дейишади ёки кирланган жойни “ифлос бўлибди” дейдилар. “Ифлос” қадимда иқтисодий атама бўлган. Бу “фулус” пул бирлигидан олинган, “бир тийин” маъносини билдиради. Бир тийинсиз қолган одам “ифлос бўлдим” деган. Ёки бирор кимсанинг қадри сариқ чақалик бўлса, “мен учун ифлоссан”, яъни “мен учун бир тийинсан” дейишган. Банкрот бўлганлар ҳам “ифлос бўлдим” дейишган.
*“Савод” сўзи “қоронғилик” дегани. Қадимда фарзандини мактабга олиб борган ота “Боламнинг саводини чиқариб беринг”, яъни “боламнинг ичидаги қоронғиликни чиқариб, зиёли қилиб беринг ” деган. Ўқиш-ёзишни билган бола “саводи чиққан”, “саводсиз”, яъни зиёли бола ҳисобланган. “Саводи бор”, “саводли” дегани эса “ичида қоронғилиги бор”, “илмсиз” дегани, шунинг учун “мен саводлиман” дегани аслида “илмсиз жоҳилман” деганидир, аксинча, “саводсизман” дегани “зиёлиман” демакдир. “Саводхонлик кечаси” эса “жоҳилият кечаси” дегани. “Саводи чиқиш”, “савод ғовлаб кетиш” тўғридир.
*Бугунги асарларда “қиз мийиғида кулиб қўйди” деган гапни учратамиз. “Мийиқ” – мўйлов дегани. Илгари йигитлар мўйловининг бир чети билан кулиб қўйишса, “мийиғида кулиб қўйди” дейилган. “Қиз мийиғида кулиб қўйди” дегани “қиз мўйловининг чети билан кулиб қўйди” деганидир.
*“Мард” сўзи “эркак” дегани. “Мард аёл” дегани “эркак аёл” деганини билдирса-да, бизда бу сўзни “қўрқмайдиган одил сахий” маъносида қўллашади.
*“Ҳартугул” сўзи “эшак эмас” дегани. Қадимда биров ҳақида “ҳартугул у ҳам одам”, яъни “у эшак эмас, одам” дейишган. Бугунда эса “ҳартугул, мен сени севаман” деган жумлалар учрайди. Бу гап “Эшак бўлмасанг-да, сени севаман” деганидир.
*“Туфли оёғимга сиғмади” деган гап ҳам тескари маънода қўлланилади. Аслида туфли ҳеч қачон оёққа сиғмайди, аксинча, оёқ туфлига сиғиши мумкин. Қадимда “оёғим бу кавушга сиғмади” деб тўғри гапиришган.
*“Айтди” дегани “сўради” дегани. Қадимда бирор кишидан сўз сўраса, “сўз айт”, қўшиқ сўрашса, “қўшиқ айт” деганлар. “У қўшиқ айтди” деган гап “у қўшиқ куйлашни сўради” деганидир.
O'zingizga ko'proq pul tiking.
"Grand Cardone menga shunday dedi: – Pul tikishing mumkin bo'lgan eng kerakli joy bu seni – miyangdir, o'zinga ko'proq investitsiya qil"
© Lewis Howes
@time_edu
FE'Lning lug'aviy shakl yasovchilari:
I.NISBAT QO'SHIMCHASI:
1.Aniq nisbat: -
2.O'zlik nisbat: -n, -l, -in,-il
3.Majhul nisbat: -n, -l, in,-il
4.Orttirma nisbat:
-t, -dir,-tir,-ir,-ar,-iz,-sat,-gaz,(-kaz,-qaz),-giz(-kiz,-qiz) -g'iz
5.Birgalik nisbat: -sh, -ish
II.FE'LNING VAZIFA SHAKLLARI:
1.Harakat nomi: -ish,-uv,-moq,-mak,-maslik
2.Ravishdosh:
-(i)b,-(a)y,-gach,(-kach,-qach), -guncha (-kuncha,-quncha), -gancha (-kancha,-qancha),-gani (-kani,-qani),-may,-mayin,-masdan
3.Sifatdosh:
-gan (-kan,-qan), -ydigan,-adigan,-ayotgan,-ar,-mas,-(u)vchi
4.Sof fe'l:-
III.FE'LNING BO'LISHSIZLIK SHAKLI. -ma
IV.HARAKATNING KUCHLI YOKI KUCHSIZLIGINI BILDIRUVCHI SHAKLLAR:
-qa chayqa
-ka surka
-la quvla
-g'ila ezg'ila
-msira kulimsira
-inqira oqarinqira
-kila titkila
-g'i to'zg'i
-a bura
@time_edu
Qanchalik qiyin boʻlsa-da, hayotni yaxshilik tomonga o'zgartirishga harakat qiling.
Читать полностью…Сўраган эдингиз:
👉 мажбурий блокда она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) фанидан тушадиган 15та савол ичида Адабиёт фанидан тест саволлари бўлмайди;
👉 мажбурий блокда Ўзбекистон тарихи фанидан тушадиган 15та савол ичида Жаҳон тарихидан тест саволлари бўлмайди;
👉 мажбурий блокда Математика фанидан тушадиган 15та савол ичида Геометриянинг фақат 5-6-синф дастурларида бор мавзуларидан саволлар бўлади, 7-11-синфлар дарслигидан савол бўлмайди. Батафсил.
👉 Мутахассислик блокида эса Математикадан тушадиган 30 та савол ичида Геометриянинг барча синфлар учун мўлжалланган мавзуларидан саволлар бўлади;
👉 мажбурий блокда ҳам, мутахассислик блокида ҳам Математика фанидан тушадиган саволлар ичида информатикадан тест саволлари бўлмайди.
👉 @xushnudbek 👈
Япония: 100 ёшдан ошган 50.000 япон! Ва Японияда 15 йилдан кейин 100 ёшдан ошганлар сони миллиондан ортиқ одам бўлади. Нима учун? Дунёда умр кўриш давомийлиги ва ҳаёт даражаси бўйича бундай ютуқларга эга бўлган бошқа мамлакатлар йўқ. Баъзилар, узоқ умр кўришнинг сири балиқ маҳсулотлари ва денгиз ўтларини истеъмол қилишида деб тахмин қилишади. Дунёда кўплаб мамлакатлар бор, айниқса, илиқ океан бўйида жойлашган, маҳаллий аҳоли денгиз маҳсулотларини истеъмол қилади ва ярим баравар кам яшайди. Узоқ умр кўришнинг сири шундаки, японлар бир-бири билан мулоқот қилишда суҳбатдошларининг кайфиятини бузмасликка ҳаракат қилишади.
Manba: ochiq ijtimoiy tarmoqlar
✨ Ro‘zadormisiz?
Bir necha yigit Ramazon oyida bir mo‘ysafid otaxonning odamlar ko‘zidan pana joyda taom yeyayotganini ko‘rib qolishibdi:
- Iye, Otaxon! Siz ro‘zadormasmidingiz?
Otaxon:
- Nega? Albatta ro‘zadorman. Faqat suv ichib, taom yeyapman, xolos.
Yigitlar qah-qah kulib yuborishibdi:
- Rostdanmi Otaxon?
Otaxon dedi:
• Kimsaga yomon nazar tashlamayman,
• Birovni mazax qilmayman,
• Insonlarni g‘iybat qilmayman,
• Hech kimning ko‘ngliga ozor yetkazmayman,
• Odamlar bilan qo‘pol muomala qilmayman,
• Birovning moliga ko‘z olaytirmayman.
• Lekin... ming afsuski kasalim bor... Oshqozonim kasal. Shunga me'damni ro‘zador qilolmayapman.
So‘ngra otaxon yigitlardan so‘radi:
- Sizlar ham ro‘zadormisizlar bolalarim.
Yigitlardan biri hijolatdan boshini egib ohista ovozda javob qaytardi:
- Yo‘q! Biz faqat ovqat yemayapmiz, xolos.
@time_edu
Бугун 10 чи, Апрель Абдулла Қодирий таваллуд топган кун. Агар Қодирийни ўзбек ёзғувчилари сотмаганида, Москвада турганлар Қодирийни қаёқдан биларди дейсиз?
Сизга лаънат бўлсин сотқинлар...
ҚОДИРИЙНИ СОТГАН ОДАМЛАР
Миллатим деб ўтдилар бобом,
Миллат учун қўйган қадамлар.
Сизни дея кетдилар бобом,
Қодирийни сотган одамлар.
Сабабмиди «Ўткан Кунлар»и,
Мотам бўлди кетган кунлари.
Қандай отди сўнгги тонглари ?
Қодирийни сотган одамлар.
Иймон борми айтинг-чи, сизда,
Чоҳ қазийсиз тик қараб кўзга,
Юрагингиз ўралган музга,
Қодирийни сотган одамлар.
Охиратда бор сизга сўроқ,
Аросатдан оласиз сабоқ.
Меҳробдаги Чаёнсиз, бироқ,
Қодирийни сотган одамлар.
Воситачи бўлиб ишлайсиз,
Мулозамат қилиб хушлайсиз,
Ҳайвонмисиз, жавоб бермайсиз ?
Қодирийни сотган одамлар.
Ҳар - лаҳзада тайёрсиз жангга,
Сиз ёққан чўғ олар алангга.
Асли душман сизсиз Ватанга,
Қодирийни сотган одамлар.
Буюкдирсиз, номдор маддоҳсиз,
Лаганбардор, осий, гумроҳсиз.
Миллатимиз шаънига доғсиз,
Қодирийни сотган одамлар.
Дунё сиздан кўрди ранж - алам,
Ер ютсайди «Ҳомид»ларни ҳам,
Кечирмайди Яратган эгам,
Қодирийни сотган одамлар.
Қодирийни "ОТГАН" одамлар!
©Абдувоҳид Сувонов
Машраб осилганда қаёқда эдинг?
Чўлпон отилганда қаёқда эдинг?
Суриштирганмидинг Қодирийни ё
Қалқон бўлганмидинг келганда бало?
Ҳукмлар ўқилур сенинг номингдан,
Тарихлар тўқилур сенинг номингдан.
Нимасан? Қандайин сеҳрли кучсан?
Нечун томошага бунчалар ўчсан?
Қаршингда ҳасратли ўйга толаман,
Қачон халқ бўласан, эй сен, оломон?!
© Абдулла Орипов
Она тили ва адабиёт фанидан намунавий тест топшириқлари
#abituriyent
Мазкур фандан Миллий тест тизими бўйича синовлар апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бўлиб ўтади.
👉 @xushnudbek 👈
КИТОБ ҲАҚИДА МАШҲУРЛАР НИМА ДЕГАН?
Сўнгги саҳифаларини ўқиётганингда унинг яхши китоб эканини ҳис қилсанг, демак яна бир янги дўст билан хайрлашишга тўғри келади.
Паул Свиней
*
Китобсиз уй – қалбсиз танага ўхшайди.
Цицерон
*
Яхши китоб ўқиб лаззатланмаган инсонни у хоҳ эркак ёки аёл бўлсин, соғлом дейиш хато.
Жейн Аустин
*
Саводли бўла туриб китоб ўқимаган кишининг саводсиздан фарқи йўқ.
Марк Твен
*
Яхши дўст, тоза виждон ва албатта, яхши китоблар – идеал ҳаёт учун бошқа нарса керак эмас!
Марк Твен
*
Мен доимо жаннат кутубхонага ўхшаган жой бўлса керак, деб ўйлайман.
Жорж Луис Борхес
*
Китоб ўқишга одатланмаган кишига ишонма.
Лемони Сникет
*
Маънан етук китобларни танлаб ўқи. Акс ҳолда, бир даста қоғоз ҳаётингни заҳарлаши мумкин.
Марк Твен
*
Китобдек ақлли ва содиқ дўст йўқ.
Эрнест Ҳемингуэй
*
Шоҳона, бироқ кутубхонасиз уйга ачинаман.
Жейн Остин
*
Китобга тўла уйнинг файзи шу қадарки, уларни варақламай туриб, сен ўзингни улардаги донолик шарбатини симираётгандек ҳис қиласан.
Марк Твен
*
Кўпчилик одамлар жонсиз деб билган китоб уларга қанчалик саводсиз эканликларини исботлаб бера олади.
Оскар Уайлд
*
Қашшоқ бўлсам ҳам китоб харид қиламан. Бундан ортиб қолган пулга эса егулик ёки кийим-кечак сотиб оламан.
Эразм Ротердамус
*
Китоб ўқиш учун икки асос бор: биринчиси – сен бундан роҳатланасан. Иккинчиси эса – сен бу билан мақтанишинг мумкин.
Бертрэнд Рассел
*
Кичкина бўлса ҳам, боғинг ва кутубхонанг бўлса – сен бошқа ҳеч нарсага муҳтож эмассан.
Цицерон
*
Агар сиз ўқишни хоҳлаган китоб ҳали ёзилмаган бўлса, демак уни ёзишни бошлашингиз керак.
Мориссон
*
Яхши китоб ўз сир-асрорини бир ўқишда фош қилмайди. Уни такрор ўқиганинг сайин тушуниб борасан.
Стефан Кинг
*
Менга мен ҳали ўқиб улгурмаган китобни берган инсон мен учун қадрли дўстдир.
Абраҳам Линкольн
*
Мен китобларимдаги афсунларга ишонмайман. Аммо китоб ўқишнинг ўзи сеҳрли ҳолат эканига шубҳа қилмайман.
Ж.К. Ровлинг
*
Агар уйингизда китоб учун жавон бўлмаса, сиз билан суҳбатлашиш бефойда ва мен буни рад этаман.
Терри Пратчет
*
Китобнинг бизга ўргатадиган энг улкан сабоғи – тўғрисўзликдир.
Томас Жефферсон
*
Кўп ўқигани боис дунё уники эди.
Бетти Смит
*
Бувимнинг айтишича, Худо китобни одамлар хато қилиб, афсус чекмасликлари учун туҳфа қилган экан.
Жон Баюр
*
Аслида ҳеч қайси мебель китобчалик мафтункор эмас.
Сидней Смит
*
Гапиришдан олдин ўйла. Ўйлашдан олдин китоб ўқи.
Френ Лебовитз
*
Эски пўстин кийсанг ҳам, янги китоб ўқишга одатлан.
Остин Фелпс
*
Яхши китобларни ўқиш – дунёнинг энг доно кишиларининг суҳбатида бўлиш демак.
Рене Дескартес
*
Яхши китоб – бу менинг ҳаётимдаги муҳим бир ҳодиса.
Стендал
*
Дон Кихот ўқигани учун ҳам чин инсонга айланди. У ўқиганларига тамомила ишонгани учун ақлдан озди.
Бернард Шоу
***
Қаердаки китоб ёқилса, кун келиб ўша ерда инсон ҳам ёқилади.
Генрих Гейне
🔊🔊🔊 DIQQAT !!!
DIQQAT!!!
Mart oyi 28-kunida olingan oylik blok test natijalari tez orada e'lon qilinadi.
🎁 1- o'rin uchun 50 %
🎁 2- o'rin uchun 30 %
🎁 3- o'rin uchun 20 %
Oylik chegirmalari va fevral oyining eng yaxshi abituriyenti sertifikatini oladi.🥳🥳
Bizga a'zo bo'ling
@time_edu
@timedu
Ma'lumot uchun👇👇
☎️ +99890-200-30-27
📞 +99897-162-12-12
🍂Bond of Love and the Truth
A very loving couple had been married for over 10 years without any child and it was becoming their 11th year. Steve and Sarah stayed with each other and greatly hoped that they will have a child before their 11th year of marriage runs out because they were under persuasion from friends and family members to get a divorce. But they couldn’t let go because of the strong bond of love between them. Months passed and one day, while Dave was returning from work, he saw his wife walking down the road with a man.
Months passed and one day, while Dave was returning from work, he saw his wife walking down the road with a man. The man had his arms around her neck and they looked very happy. For over a week, he saw the same man with his wife at various places and one evening while Dave was returning from work he saw the man drop her off at the house after giving her a kiss on the cheek. Dave was angry and sad but he didn’t spoke of it with his wife.
Two days later after a hectic day at work, Dave was taking water with a glass jug from the dispenser when the phone rang. He picked it up and the person said, ”Hello dear, I’ll be coming to your house this evening to see you as promised.” Dave hung up the phone. It was a male voice and he was sure the person was the man he had always seen his wife with. He suddenly became shaky with the thought that he has lost his wife to another man. The glass jug fell from his hand and shattered into pieces.
His wife came running into the room asking, ”Is everything okay?” In anger, he gave his wife a push and she fell. She wasn’t moving or getting up. Dave then realized that she fell where he broke the glass jug. A large piece of glass had pierced her. He felt her breath, pulse, and heartbeat but there she lay lifeless. In a total confusion, he saw an envelope in her hand. He took it, opened it and was shocked by its content – it was a letter. It read:
“My loving husband, words can not express how I feel so I had to write it down. I have been going to see a doctor for over a week and I wanted to be sure before I give you the news.
The doctor confirmed it that I am pregnant with a twin and our baby is due 2 months from now. The same doctor is my long lost brother whom I lost contact with after our marriage. He has promised to take care of me and our baby and give us the best without collecting a dime.
He also promised to have dinner with us today. Thanks for staying by my side.
Your loving wife.
The letter fell from his hand. There was a knock at the door and the same man he had seen with his wife came in and said, ”Hello Dave, I suppose I’m right. I am Max, the brother of your wife” Suddenly, Max noticed his sister lying in a pool of her blood. He rushed her to the hospital and she was in a coma. She had lost her twins.
Moral: We should not be too quick to take unnecessary actions in our relationship or marriage when we haven’t questioned our partner or spouse on what we saw or heard about them. We all have our faults. We shouldn’t be too fast to judge others. Not everything you see, hear or believe about someone is true. Always learn to control yourself under any condition or situation, irrespective of what you’ve heard or seen.
⚡️⚡️⚡️Огир жудолик. Бугун 22 мартга утиш кечасида дунёга машхур адиб, хаммамизнинг севимли адибимиз, устозимиз, Беназир инсон Худойберди Тухтабоев 89 ёшида вафот этди. Жойлари жаннатдан булсин.
Читать полностью…Азизларим,
Ҳаммангизни келаётган гўзаллик ва баҳор айёми, яшариш ва янгиланиш ойи 21 Март НАВРЎЗ байрами билан чин дилдан табриклайман! Янгиланиш ойи сизларга шодлик омад, бойлик, соғлиқ даромад, хурсандчилик, файз ва барака олиб келсин!!
Доим Яқинларингиз баҳтига саломат бўлинг.
Қалбингиз баҳор гулларига тўлсин, атрофингизда самимий инсонлар кўпайсин. Меҳр-муҳаббат, қувонч юрагингизни ҳеч қачон тарк этмасин!
Коронавирусга 1 йил
2020 йил 15 март куни мамлакатимизда Covid-19 билан зарарланган илк бемор аниқлангани маълум қилинганди. Ўшанда Франциядан қайтган шифокорда коронавирус инфекцияси тасдиқланганди.
Ўша куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир бошчилигида махсус шошилинч мажлис ўтказилиб, Ўзбекистонда коронавирусга оид бир қатор қатъий чоралар белгилангани маълум қилинганди.
2020 йил 16 март, душанбадан барча давлат, нодавлат ва хусусий таълим муассасаларида, жумладан боғча, мактаб, коллеж, лицей ва ОТМларда муддатдан олдин таътил эълон қилинган ва ўқишлар тўхтатилганди.
Ўша кундан бошлаб Ўзбекистонга кириш ва Ўзбекистондан чиқиш тақиқланганди.
Ўша мажлисдан кейин каналда қолдирган овозли хабарим бугунгача 1 млн 800 минг киши томонидан эшитилди. Бу ҳозирча мен учун рекорд.
❓Сиз ўша кунларни қандай хотирлайсиз? Пандемия ва карантин ҳаётингизда қандай из қолдирди ва қолдирмоқда? Фикрларингиз билан ўртоқлашинг.
👉 @xushnudbek 👈
⚡️⚡️Tezkor!
Test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi tasdiqlandi
O‘zbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha Davlat komissiyasining 10-son bayoni bilan 2021-2022-o‘quv yili uchun respublika oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga mos test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari tasdiqlandi.
Kanalga ulanish 👇👇👇
http://t.me/asu_uz