SamDU Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi Yoshlar Ittifoqi kengashining rasmiy kanali. Muhokama guruhi https://t.me/kimyo_kengash_muhokama
Diyod pentoksid va juda nozik temir kukuni o'rtasidagi kimyoviy reaktsiya. Reaksiya jarayonida temir oksidlanib, temir oksidi hosil bo'ladi va yod oksidi elementar yod -
3I2O5 + 10Fe = 3I2 + 5Fe2O3 ga qaytariladi.
❓Тишларнинг сарғайишига нималар сабаб бўлади?
🚰 Кимёвий таъсирлар. Ичимлик сувида фториднинг кўп бўлиши, антибиотикларни қабул қилиш (масалан, тетрациклин) тишларни сарғайтириши мумкин.
🚬 Зарарли одатлар. Чекиш пайтида оғизда ҳарорат фарқлари пайдо бўлади, бу эса эмалда микро ёриқлар ҳосил бўлишига олиб келади, улар аста-секин смола тутуни ва тутундан чўкадиган бошқа моддалар билан тиқилиб қолади. Иссиқ чой ва қаҳва худди шундай хусусиятга эга.
❗️Тиш сарғайишини қандай олдини олиш мумкин? Тиш чирклари билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун ёмон одатлардан воз кечишингиз, кальцийга бой овқатлар истеъмол қилишингиз, ичимлик сувининг таркиби ва сифатини назорат қилишингиз, камида олти ойда бир марта тиш шифокорининг олдига боришингиз керак.
Эркаклар доим эслайдиган беш нарса
1. Аёлларнинг макри кўплиги
2. Иккитадан, учтадан, тўрттадан уйланиш мумкинлиги
3. Аёлларнинг ақли ҳам, дини ҳам ноқислиги
4. Эркаклар оила бошлиғи эканлиги
5. Эркакнинг улуши аёлникидан икки ҳисса ортиқлиги
Эркаклар доим унутадиган беш нарса
1. Аёллар билан муросаа қилиб яшанглар, дейилган оят.
2. Сизларнинг энг яхшингиз аёлларига яхши муомала қилганингиздир, дейилган ҳадис.
3. Аёлларга яхши муомала қилинглар, дейилган ҳадис.
4. Аёлларга лутф қилинглар, дейилган ҳадис.
5. Аёлларни фақат карамли кишиларгина ҳурмат қилади, фақат малъун кишигина хўрлайди, дейилган ҳадис.
#Мулоҳаза
❗️ЯҚИНЛАРГА ҲАМ УЛАШИНГ
@Hayotiy_bari |Obuna bo'ling ☘
Kofein haqida...
🗣Kofein organizmda melatoninni (uyquga javob beradigan gormon) bloklashi orqali organizmni tetiklashtiradi. Agar uyqu bilan bog‘liq muammolar bo‘lsa, tushdan keyin va kechqurun kofein iste’molini cheklash tavsiya etiladi.
🗣Boshqa mahsulotlardan farqli o‘laroq, energetik ichimliklar tarkibida kofein yurak ritmini buzilishi, qon bosimini ortishiga olib keladi
🗣Shuningdek, homiladorlikda rivojlanayotgan chaqaloqqa ta’sirini hisobga olib, shifokorlar kunlik me’yorni 200 mg dan oshirmaslikni maslahat berishadi.
Muvaffaqiyat sari yo'l har doim ham tekis bo'lavermaydi.
Lekin harakatdan to'xtamaslik kerak.
Biz natijadan emas, harakatdan so'ralamiz.
🔰«Talabaga madad» loyihasi bo'yicha to'lov-kontraktining 50 foizi to'lab beriladigan toifalar
Читать полностью…⚡️Yoshlar uchun #imkoniyat №8
Ko‘pchilik yoshlar noutbuk olishda ko‘mak so‘rab murojaat qilishadi. Ham dasturlashni o‘rganib, ham kompyuterga ega bo‘lish uchun yaxshi imkoniyat bor.
“Bir million dasturchi” loyihasi doirasida o‘quv kurslarini muvaffaqiyatli tugatgan yoshlarga, shuningdek, IT-park rezidentining o‘quvchisi yoki bitiruvchisi bo‘lgan yoshlarga kompyuter xaridlari uchun bazaviy hisoblash miqdorining 25 baravaridan ko‘p bo‘lmagan miqdorda (hozirda 7,5 mln. so‘m) iste’mol kreditlari ajratiladi.
Dasturlashni o‘rganib, tegishli sertifikatni qo‘lga kiritgach kreditga kompyuter xarid qilish mumkin. Bu kredit 2 yilga beriladi va uning foizi Yoshlar ishlari agentligi tomonidan qoplab beriladi.
@alisher_sadullaev
❓Ноябрь ойида Самарқанддаги талабаларга жавоб бериладими?
11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Ижтимоий тармоқларда ушбу саммит муносабати билан Самарқанддаги талабаларга ноябрь ойида тўлиқ ёки қисман таътил берилиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
Мазкур масала бўйича тегишли мутасаддилардан аниқлаштирдим, ҳозирча бунга оид ҳеч қанақа расмий қарор қабул қилинмаган.
Агар бирор янгилик бўлса, қўшимча хабар берилади.
👉 @xushnudbek 👈
1-noyabrdan nimalar oʻzgaradi?
🏢 Koʻp kvartirali uylarning umumiy mulki hududida qoʻshimcha obyekt qurish taqiqlanadi.
👨🏻🔧 Oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar shugʻullanadigan faoliyat turlari kengaytiriladi.
💸 «Korobka» holatidagi uy-joylar uchun subsidiya beriladi.
👩🏻🔬 Shifokorlarga ehtiyoj mavjud hududlarda talabalar ishga olinadi.
💻 Yagona axborot tizimida roʻyxatga kiritmagan holda tadbirkorlarni tekshirish noqonuniy hisoblanadi.
💰 Yoshlarga kompyuter xaridi uchun 7,5 mln soʻmgacha isteʼmol krediti beriladi.
👨👩👧👧 Harbiy xizmatchilarning oila aʼzolarini ish bilan taʼminlashga koʻmaklashiladi.
Batafsil: www.gazeta.uz/oz/2022/10/30/1-november/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Kanalga obuna bo`ling
👉 @gazetauz_ozb
Фотима розияллоҳу анҳо айтадилар “Эркакларнинг энг ҳайрлиси бошқа аёлларга қарамайдигани, аёлларнинг энг ҳайрлиси ўзини бошқа эркакларга кўрсатмайдиганидир”.
Читать полностью…Албатта ўқинг!
Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?
Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.
✨Хулоса✨
Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!
«Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса»
Бақара: 216 оят
«У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур»
Шуаро: 50 оят
Ozgina tabassum 🙃
🧕Ona:
- Tortga qo‘lingni tekkazma, xo‘pmi.
👧Qizaloq:
- Xo‘p bo‘ladi, Oyijon... :)
#Kimyo
#zakovat
#yoshlarittifoqi
🎉Kimyo fakultetida 28-oktyabr kuni "Zakovat" boʻlib oʻtdi. Oʻyin tyuter va yoshlar yetakchisi hamkorligida tashkil etildi. Zakovat 2-kurs talabalari orasida boʻldi. 6 ta jamoa qatnashdi. Oʻyin juda ham aʼlo darajada va haqqoniy boʻldi.
🥇 "Ximiklar" jamoasi birinchi oʻrinni egalladi
🥈"Kimyogarlar" jamoasi ikkinchi oʻrinni oldi
🥉"Alfraganuslar" jamoasi uchinchi oʻrinni egalladi
🏆 Birinchi oʻrinni egallagan jamoa kurslar oʻrtasida boʻladigan "Zakovat" oʻyiniga yoʻllanma oldi!
Sahifamizni kuzatib boring
/channel/uximfak
💠Kredit-modul tizimida talabalar o'qishdan chetlatilmaydi
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 8-oktabrdagi farmoni bilan tasdiqlangan "O'zbekiston Respublikasi oliy ta'lim tizimini 2030-yilgacha rivojlantirish konsepsiyasi" muvofiq, barcha OTMlarning 85 foizi 2030-yilgacha bosqichma-bosqich kredit-modul tizimiga o'tishi rejalashtirilgan.
🟥Kredit-modul tamoyili ikki asosiy masalaga ahamiyat beradi:
🟢talabalarning mustaqil ishlashini ta'minlash;
🟢talabalarning bilimlari reytingi asosida baholash
Unga ko'ra, universitetlarda o'tiladigan har bitta fan kredit orqali hisoblanadi. Misol uchun, bir fan 4 kredit tizimidan, 6, 7 kreditgacha belgilanishi mumkin. Bunda talaba o'qish semestrlari davomida fanlardan belgilangan kreditlarni yig'ishi kerak. Belgilangan kreditlarni yig'a olmagan, darslarda faol qatnashmagan yoki dars qoldirgan talabalar o'qishdan haydalmaydi. Ular tizimidan qarzdor hisoblanib, belgilangan kreditlarni yig'ish uchun pul to'lab, qayta o'qish va imtihonlarni topshirishi mumkin bo'ladi.
❤TalabaYoshlar – Talabalarga ulashishni unutmang!
#talabaga_yengillik
📌 Muddatli harbiy xizmatni oʻtab, tegishli tavsiyanoma asosida bakalavriatning kunduzgi shakliga o‘qishga qabul qilingan talabalar diqqatiga!
❓Siz muddatli harbiy xizmatni oʻtab, talabalikka tavsiya etilgan faol talaba-yoshlarga kontrakt summasining 35%i toʻlab berilishidan xabardormisiz?
🔗Batafsil
🏛 @SamDUjamoasi
📌 DIQQAT, YANGILIK!
🔥 Bizda yangiliklar mavsumi!
1-yangilik!
Sharof Rashidov nomidagi Samarqand davlat universiteti Yoshlar bilan ishlash va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻlimi hamda universitet Yoshlar ittifoqi boshlangʻich tashkilotidan super yangilik!
Tez kunlarda fakultetlararo "Munozara" oʻyinlariga start beramiz!
🏆 Gʻoliblar 2 mln, 1,5 mln, 1 mln soʻmlik pul mukofotlari bilan taqdirlanadi!
@SamDUjamoasi
Ўзингизнинг ишингиз бўйича энг яхши бўлишга имкон берадиган 15 усул. Йўқотмаслик учун сақланг:
1. Бугун кечагидан яхшироқ бўлинг.
2. Сизни илҳомлантирадиган нарсани қилинг.
3. Ўзингиз дуч келган муаммога 10% эътиборингизни, 90% эса унинг эчимига эътибор беринг.
4. Ишингизни энг юқори даражада бажаринг.
5. Бошқаларни мақтанг, айниқса бошқалар мақташни хоҳлаганда.
6. Муваффақиятга эришиш учун ҳар куни ўз ҳунарингиз билан шуғулланинг.
7. Қаттиқ ишланг, баҳона қилманг.
8. Йиқилгандан кейин тезда кўтарилишни ўрганинг.
9. Бошқаларга ва ўзингизга берган ваъдаларингизни бажаринг.
10. Сахийликни намоён этинг, айниқса қийин пайтларда.
11. Ҳар доим кутгандан ошиб кетишга ҳаракат қилинг.
12. Жисмоний ва ақлий кучингизни тиклаш учун ҳар куни вақт ажратинг.
13. Уйингиздаги фаровонликни муваффақиятингиз асосига айлантиринг.
14. Профессионал спортчи каби спорт билан шуғулланинг.
15. Бошқаларни кечагидан яхшироқ бўлишга илҳомлантиринг.
#talabalik_davrim
#jarayon
#23
Kimyo fakulteti talabasi Ravshan Mahmudov
"Quvnoqlar va zukkolar" ko'rik-tanlovidan fotolavha
@SamDUjamoasi
Konservalarni baliqlisi foydaliroq
🐟Aslida konservalarni hammasi ham sog‘lom yegulik hisoblanmaydi. Lekin baliq konservalari go‘sht konservalariga nisbatan foydaliroq.
🐟 Uzoq muddatli termik ishlov berishdan so‘ng, hatto katta baliq suyaklari ham yumshaydi va uni iste’mol qilish mumkin bo‘lib qoladi, ya’ni ular kalsiyning qo‘shimcha manbayiga aylanadi.
Hozirgi kun haqiqati, tan oling...
Читать полностью…#хайрли_тонг
Меҳри Ҳақ кўнглингда бўлса, бил ҳамон,
Сенга Ҳақ меҳри тушибдур бегумон.
© Жалолиддин Румий
ДУНЁГА БОҒЛАНИБ ҚОЛМАСЛИК ҲАҚИДА
Аллоҳ таоло каҳф сурасининг 45-оятида қуйидагидек марҳамат қилади (оят таржимаси шайх Алоуддин Мансурга тегишли):
"(Эй Муҳаммад, одамларга) ҳаёти дунё мисолини келтиринг, (У) худди бир сув кабидирки, Биз осмондан ёғдириб (аввал — киши ҳаётининг баҳорида) у сабабли замин набототи (бир-бирига) аралашиб-чирмашиб кетур, сўнгра (ҳаёт кузи келгач) шамоллар учириб кетадиган хас-хашакка айланиб қолур. Оллоҳ ҳамма нарсага қодир бўлган зотдир".
Шу оят шарҳида муфассир Қуртубий раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни ёзади:
"Донишмандлар шундай дейди: Аллоҳ таоло дунёни сувга ўхшатди, чунки сув бир ерда турмайди, дунё ҳам шундай, бир кишида доим қолмайди. Шунингдек, сув бир ҳолатда бўлмайди, дунё ҳам шундай. Сувга кирган одам ҳўл бўлмай қолмаганидек, дунё теккан одам унинг фитна ва офатидан омонда бўлмайди. Сув етарли миқдорда бўлса, ундан барча манфаат олади, ер кўкаради, аксинча, миқдордан ортиқ бўлса, зарарли, ҳалокатли бўлади. Дунё ҳам шундай: ози фойдали, кўпи зарарлидир".
Тафсири Қуртубий.
📍Идеал тана вазни ёш ва жинс кесимида қанчалигини билиб олинг!
✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов:
💁♂️ Ўғил болалар учун:
135 см - 35 кг
140 см - 43 кг
142 см - 47 кг
148 см - 50 кг
152 см - 53 кг
156 см - 54 кг
160 см - 57 кг
164 см - 60 кг
168 см - 63 кг
172 см - 64 кг
176 см - 67 кг
180 см - 70 кг
184 см - 74 кг
188 см - 77 кг
192 см - 81 кг
196 см - 86 кг
200 см - 91 кг
💁♀️ Қиз болалар учун:
135 см - 33 кг
140 см - 41 кг
142 см - 44 кг
148 см - 46 кг
152 см - 48 кг
156 см - 50 кг
160 см - 52 кг
164 см - 55 кг
168 см - 58 кг
172 см - 61 кг
176 см - 64 кг
180 см - 67 кг
184 см - 70 кг
188 см - 74 кг
192 см - 78 кг
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг...
- Kimgadir zulm qilishga kuching yetishini bilgan kuning senga ham kuchi yetadigan Zot borligini eslab qoʻy!
- Yana shuni yodingda tut: sendagi kuch-qudrat soyadir, kuni kelib zavolga yuz tutadi va uning gʻururi faqat xotirangdagina qoladi.
- Ammo U Zotning qudrati boqiydir va hech qachon zavolga uchramaydi.
- Allohning zamoni kecha va kunduzdan iborat.
- Hatto oyning ham oʻn beshi yorugʻ boʻlsa, oʻn beshi qorongʻu.
- Shunday ekan quyoshing porlagan vaqtda zulm qilma-ki, quyoshing botgan davrda yigʻlab qolmaysan.
♻️ Kanalga obuna bo‘ling! ♻️
http://t.me/uximfak
Kòrib turganingiz SamDU matematika fakulteti yangi binosi. Ushbu bino boshqacha ham bòlishi mumkin edi,ammo Samarqandliklarning, SamDU jamoasining tabiatga,atrof muhitga bòlgan mehri yuksak darajada...
Tabiatni asrash har birimizning oliy burchimiz... M.R..!
@Zakovatkimyoo
📌OTMlarning bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga kirish test sinovlariga tayyorgarlik koʻrish uchun tavsiya etilgan darsliklar ro‘yxati e'lon qilindi.
✅ 2022-2023-o‘quv yilida oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yo‘nalishlariga kirish test sinovlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan darsliklar va o‘quv adabiyotlari ro‘yxati Davlat test markazining rasmiy veb-saytida e’lon qilindi.
✅ Tavsiya etilgan o‘quv adabiyotlar ro‘yxati O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi va Qoraqalpog‘iston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi tomonidan tavsiya etilgan o‘quv adabiyotlar ro‘yxati asosida shakllantirilgan.
👨🏻💻 Darsliklar ro‘yxati bilan https://dtm.uz/info/textbooks manzili orqali tegishli fan va tilni tanlagan holda tanishishingiz mumkin.
Manba: Davlat test markazi
#videorolik
#talabalarkuni
#6_ishtirokchi
Sharof Rashidov nomidagi Samarqand Davlat Universiteti Kimyo fakulteti 2-bosqish talabasi Aymbetova Pakizatning "Talabalik oltin davrim" videoroliklar tanlovi uchun tayyorlagan talabalik davrini aks ettiruvchi videorolikligi!
@SamDUjamoasi
Bugungi vazifalar:
- Har kuni quyoshdan erta uyg'onish va sport bilan shug'ullanish
- 5 ta yaqin insonimizdan xabar olish
- Yaqinlarimizga yaxshi ko'rishimizni aytib, ularga kun davomida 10 tadan ko'p yaxshilik qilish
- Eng kami 40 bet kitob o'qish
- Hech kimni g'iybat qilmaslik va kun davomida ochiqyuzlik bilan xush kayfiyatda yurish.
- Har kuni ertalab 2 stakan qaynoq suv ichish
- Kun davomida xushbo'y mushk yoki atir sepib yurish.
Kun hikmati
Ixlos bo'lsa imkon topiladi.
📌 Sharof Rashidov nomidagi Samarqand davlat universiteti boshlangʻich Kasaba uyushmalari qoʻmitasi va universitet Yoshlar ittifoqi boshlangʻich tashkiloti tomonidan "Yangi Oʻzbekistonda shukronalik" mavzusida insholar tanlovida ishtirok eting!
‼️ Tanlov shartlari:
- "Yangi Oʻzbekistonda shukronalik" mavzusi keng yoritilgan;
- MS Word koʻrinishi, Times New Roman shriftida uslubiy, imloviy va ishoraviy xatoliklardan holi boʻlgan;
- 200 ta soʻzdan kam boʻlmagan insholaringizni @samduyiadmin manziliga joʻnating.
⌛️ Tanlov uchun ijodiy ishlar 2-noyabr kunigacha(aynan oʻsha kunda ham) qabul qilinadi va gʻoliblar hakamlar hayʼati tomonidan aniqlanadi.
🏆 Gʻoliblarni taqdirlash marosimi 4-noyabr kuni boʻlib oʻtadi!
@SamDUjamoasi
1-3 ноябрь кунлари Самарқандда "Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги" доирасида "МАРКАЗИЙ ОСИЁ – ИСЛОМ САНЪАТИ ЎЧОҒИ" номли ХАЛҚАРО ФОРУМ ўтказилади
Читать полностью…