uximfak | Unsorted

Telegram-канал uximfak - Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

357

SamDU Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi Yoshlar Ittifoqi kengashining rasmiy kanali. Muhokama guruhi https://t.me/kimyo_kengash_muhokama

Subscribe to a channel

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#diqqat_tanlov

📌 Sharof Rashidov nomidagi Samarqand davlat universiteti qishki taʼtil munosabati bilan "Talabaning bir kuni" videoroliklar tanlovini eʼlon qiladi

Tanlov shartlari quyidagicha:

Qishki taʼtilda nimalar bilan band ekanligingiz, qanday kitob mutolaasi yoki shunga oʻxshash mavzularda kreativ videorolik tayyorlab @samduyiadmin'ga joʻnating va tanlov ishtirokchisiga aylaning!

❌ Videoroliklarda rasmlar ishtirok etishi mumkin emas(video uchun poster bundan mustasno).

Tanlov uchun ijodiy ishlar qabul qilish jarayoni 5-yanvardan 20-yanvarga qadar davom etadi. Ijodiy ishlar
@SamDUjamoasi telegram kanalida eʼlon qilinadi.

🏆 Gʻoliblar diplom va qimmatbaho esdalik sovgʻalari bilan taqdirlanadi!

@SamDUjamoasi

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#videoroliklar_tanlovi

🎥 Sharof Rashidov nomidagi Samarqand davlat universiteti Yoshlar ittifoqi boshlang‘ich tashkiloti tomonidan 14-yanvar - Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan “Yosh notiq tabrigi” mavzusidagi videoroliklar tanlovini e’lon qilinadi

✏️Tanlov shartlari:
- videorolik muallif tomonidan (muallifning oʻzi shaxsan ishtirok etishi shart) tasvirga olingan;
- turli selfi va sifatsiz lavhalardan holi bo‘lgan;
- tasvir va ovoz sifati yuqori bo‘lgan(megabayti katta bo‘lmagan holda)
videolaringizni @samduyiadmin manziliga yuboring.

❗️Tanlov uchun yuborilgan ijodiy ishlar ishtirokchining ravon nutqi hamda videorolik mazmuniga qarab baholanadi.

🏆 Gʻoliblarga Sharof Rashidov nomidagi Samarqand davlat universiteti rahbariyatining qimmatbaho esdalik sovgʻalari va diplom taqdim etiladi.

🔴Tanlov uchun videoroliklar 8-yanvardan 14-yanvarga qadar qabul qilinadi.

❌ Faqat rasmlardan iborat boʻlgan videoroliklar tanlovda ishtirok etmaydi!

@SamDUjamoasi

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#Yangiliklar

📌 "Kimyo, biologiya, fizika va matematika mamlakat iqtisodiyotini yuksaltiradigan, ravnaq toptiradigan fanlar hisoblanadi..."

Bugungi global sharoitda rivojlangan davlatlar taraqqiyotining tub mohiyatida ilm-fan yotadi. Dunyo tajribasi shuni ko‘rsatadiki, mamlakatning barcha tarmoqlar bo‘yicha ravnaq topishi, eng avvalo, aniq va tabiiy fanlar rivojlanishi natijasida yuz beradi...

Batafsil: 👉 https://www.samdu.uz/uz/news/38986

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

Samdu.uz | Telegram | Instagram | Facebook | You tube

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

Bir ayol hikoya qiladi:⠀
— Toʻrt yoshli qizim shkafni ochib, kiyimlarni titaveradi. Bugun uni qoʻrqitdim,⠀
— Shkaf ichida yomon amaki bor, ochsang seni oʻgʻirlab ketadi, deb.⠀
Kechki payt erim bilan ovqatlanib oʻtirsak qizim yugurib kelib:⠀
— Oyi, oyi! Shkaf ichidagi amaki ketdimi? deb soʻrasa boʻladimi!⠀
Erimga tushuntirgunimcha boʻlarim boʻldi!...🤦‍♀

Shuning uchun yolgʻon gapirmaslik  kerak😁😂

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#ЖУМА_МУБОРАК
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

Toʻlov-kontrakt mablagʻlarini toʻlash muddati 20-yanvarga qadar uzaytirildi. Bu hamma uchun emas, 2022-2023-o‘quv yilida bakalavr, magistr bosqichiga o‘qishga kirganlar hamda o‘qishini ko‘chirgan yoki tiklatganlarga taalluqli.

Boshqa bosqichlarda tahsil oladigan talabalarning kontrakt to‘lash mudddatini har bir OTM mustaqil belgilaydi.

@masofatalim

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#Tezkor_xabar

📌 Qishki ta’til uzaytirildi...

O‘zbekistonga anomal sovuq ob-havo kirib kelishi munosabati bilan barcha bo‘g‘indagi ta’lim muassasalarida qishki ta’til muddati 17-yanvarga qadar
uzaytirildi.

O‘quv mashg‘ulotlari 18-yanvar, chorshanba kunidan boshlanadi.

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

Samdu.uz | Telegram | Instagram | Facebook | You tube

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#diqqat_tanlov

📌 Sharof Rashidov nomidagi Samarqand davlat universiteti Yoshlar ittifoqi boshlangʻich tashkiloti qishki taʼtil munosabati bilan "Talabaning bir kuni" videoroliklar tanlovini eʼlon qiladi

Tanlov shartlari quyidagicha:

Qishki taʼtilda nimalar bilan band ekanligingiz, qanday kitob mutolaasi yoki shunga oʻxshash mavzularda kreativ videorolik tayyorlab @samduyiadmin'ga joʻnating va tanlov ishtirokchisiga aylaning!

❌ Videoroliklarda rasmlar ishtirok etishi mumkin emas(video uchun poster bundan mustasno).

Tanlov uchun ijodiy ishlar qabul qilish jarayoni 5-yanvardan 15-yanvarga qadar davom etadi. Ijodiy ishlar
@SamDUjamoasi telegram kanalida eʼlon qilinadi.

@SamDUjamoasi

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

Bosh miyamiz haqida qiziqarli ma'lumotlar:

🧠 Har safar biror nimani eslab qolganimizda, miyada yangi neyron aloqalari shakllanadi.

🧠 Kishi uyg'ongach, uning miyasi uncha katta bo'lmagan lampochka ishlashi uchun yetarli bo'lgan energiyani ishlab chiqaradi.

🧠 Inson miyasi 50 yoshgacha shakllanadi.

🧠 Alkogol tufayli miya vaqtinchalik eslab qolish qobiliyatini yo'qotadi.

🧠 Inson tug'ilganda asab hujayralari ulg'aygan davriga nisbatan ancha ko'p bo'ladi.

🧠 Bosh miyaning faqatgina o'ng yoki chap taraf pallasi ishlashi haqidagi gaplarning barchasi uydirma. Aslida, ular o'zaro ma'lumot almashgan holda ishlashadi.

🧠 Oiladagi shafqatsizlik bolaning miyasiga juda qattiq salbiy ta'sir qiladi.

🧠 SHokolad hidi teta-ritmni (bosh miyadagi ritm) ishlab chiqarishni faollashtiradi, bu esa o'z navbatida insonni tinchlantirib, bo'shashtiradi.

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

​Қизимнинг мақтов ёрлиғи  ёхуд вақтида англаган хатоим

  Қизим эндигина тўрт ёшдан ўтган бўлса-да, феъли жуда оғир эди. Доимо жим юрарди. Сал гапга хафа бўларди. Бирор нарса сўрасангиз, зарда билан жавоб қайтарарди. Тўғри, болалар руҳиятида гоҳида шундай ўзгаришлар ҳам кўзга ташланади. Лекин бу анча кейин-ўсмирлик ёшларида кузатиладиган ҳолат.
Қизимнинг бундай бўлиб қолгани ҳақида узоқ ўйладим. Охири бунинг сабаби ўзим эканлигимни билдим. Мен кўпинча у билан гаплашганимда уни пастга урардим. Унинг ютуқларини эътироф этиш ўрнига, унинг муваффиқиятларига оддий ҳолатдек, ўзи аслида шундай бўлиши ҳам керак-да деган маънода ёндашардим. Айб иш қилиб қўйганда ёки бирор буюрган вазифамни бажара олмаган дамларида хали гўдак бўлишига қарамай  қаттиқ-қаттиқ койиб, уни бир ишни эплолмайдиганга чиқарардим. Кези келганда турмуш ёки ишимдаги ташвишлар туфайли асабим бузилгани учун қизимни уриб ёки ҳақорат қилиб бошқаларнинг аламини ундан олардим.
Ўйлаб қарасам, ҳамма муаммо қизимда эмас, ўзимда экан. Мен ўз бепарволигим сабаб қизимни руҳан синдириб қўйган эканман. Тарбияда йўл қўйган хатоларим учун Аллоҳ таолога тавба қилдим. Аллоҳга шукрки, бу муаммони хали кеч бўлмасидан бартараф этишимга Ўзи тавфиқ берди.
Бир вароқни қўлимга олиб, унга қизимнинг барча фазилатлари, кўзга кўринган, мақтаса арзигулик жиҳатларини ёздим. Масалан, укасини яхши кўриши, меҳрибонлиги, одобли экани, ўртоқларини камситмаслиги, ҳеч кимни ҳақорат қилмаслиги, меҳмондўстлиги, сахийлиги, тартибли экани, озодалиги ва шу каби бошқа жиҳатларини ёзиб чиқдим. Кейин вароқни меҳмонхонамизнинг тўрига кўзга кўринадиган қилиб осиб қўйдим.
Дадаси ишдан қайтганларида қизимни чақириб, вароққа ёзганларимни икковларига ўқиб бердим. Қизимнинг фазилатларини қоғоздан бирма-бир ўқир эканман, шу палладаги унинг хурсандчилигини кўрсангиз эди! У шодлигидан қанот чиқариб учиб кетадигандай эди гўё!
Шундан кейин қизим анча ўзгарди. Албатта ижобий тарафга. Юзидаги доимги тундлик табассумга алмашди. Гапларидаги зарда оҳанги йўқолди.
Шундан кейин қачон уйимизга меҳмон келса, қизим меҳмоннинг қўлидан ушлаб меҳмонхонага олиб кирар ва “Келинг, сизга онам мен ҳақимда ёзганларини кўрсатаман” деб ўз қувончини изҳор қиларди. Мен ҳам Аллоҳнинг фазли ила ўз хатойимни вақтида англаб, уни тузата олганимдан хурсанд эдим.

📚Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

🗓 1 январдан нималар ўзгаради?

▫️“Тиббиёт бригадалари”га қўшимча 4 900 та штат берилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланадиБАТАФСИЛ

▫️Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Тошкентда жамоат транспортида молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларисиз лойиҳалаштиришга йўл қўйилмайди ➖ БАТАФСИЛ

▫️Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида ўтказилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Пойабзал ишлаб чиқарувчилар фойда солиғидан озод қилинади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Саудия Арабистони фуқароларига визасиз режим жорий қилинади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси баёнлари электрон тизимга жойлаштирилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Айрим фаолиятлар билан ўз томорқасида шуғулланганлар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️UZKAD кафолатланган ягона ахборот тизими этиб белгиланади ➖ БАТАФСИЛ

▫️ЯТТлар учун ижтимоий солиқ суммасининг миқдори камайтирилади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайдиБАТАФСИЛ

▫️Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади ➖ БАТАФСИЛ

▫️Мактабларда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади ➖ БАТАФСИЛ

👉🏽 Каналга уланиш: /channel/samshahar

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#qiziq

Сизга қайси бири ёқди?!

1. Меҳмоннинг олдида калтак емаслигини билган боланинг дастурхондаги жасорати ҳеч кимда йўқ! 😂

2. Ҳозирги кунда тек турмайдиган болаларни гиппер актив дейишар экан, авваллари эса ичингда қуртинг борми, дейиларди. 😂

3. Аёл эрининг тиш пастасини ўртасидан сиқиб ишлатишини танқид қилади, тиш ювадиган эр топганига эса шукр қилмайди. 😂

4. Машинада хавфсизлик камарини тақиш мажбурий экан, автобусда халқнинг оёқда тик туриб ишга кетишини ким тушунтириб бера олади. 😂

5. Лифтнинг тугмасини орқама-кетин босса тезроқ келади деб ўйлайдиган, самолётга тиқилинч бўлиб чиқмасак учиб кетади, деб тушунадиган миллат фақат биз бўлсак керак! 😂

6. Пиццани юмалоқ пишириб, учбурчак кесиб, тўртбурчак қутига солиш ғоясини топган одам Айнштайн бўлиши мумкин, фақат риё бўлмасин деб ҳеч кимга айтмаган бўлса керак! 😂

7. Уйга келган меҳмоннинг, ҳожатхона борми, деган саволига ҳайрон қоламан!
- Йўқ, бу уйдагилар салафан пакетга солиб, қўшнининг томига отишади, дегим келади… 😂

8. Онасига:
- Она мени асраб олганмисизлар?! - , дебди.
- Танлаш имкони бўлса келиб-келиб сени танлармидик?!-, жавоб берибди онаси.
Бунақа савол берадиган боланинг онаси шунақа бўлади. 😎😂😎

9. - Нима ишлар билан бандсан?!-, десам:
- Юрибман, ўзингчи?!-, дейдиган ошнам бор. Унинг нима иш қилишини билолмай умрим ўтиб кетяпти. 😂

10. Фақат бизда мавжуд бўлган оғирлик ўлчови:
• Ўликка ўхшаган оғир!

11. Тўйда:
Тўрт оёқли чўбин от,
Бир кун сенга етаро, дея қўшиқ айтмоқда, даврада эса диккиллаб ўйнашмоқда!
- Ўласан!-, деса ўйнайдиган ягона махлуқ инсон бўлса керак! 😎

12. Анъанавий даво турларимиз:
Исириқ тутат!
Қўй ёғи сурт!
Бор, бет-қўлингни ювиб кел! 😂

13. Бозорда боласини йўқотиб қўйиб йиғлаган, топилганда:
- Яшшамагур, қаерда эдинг?!, деб роса калтаклайдиган меҳр фақат ўзбек онада бўлса керак! 😎😂😎

©️ Жамлаган Маҳбубий

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

❄️КИМЁ БИОЛОГ УСТОЗЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Дур марварид,ёқут кўзли устозларим,
Сизга бўлсин бугун энг зўр дилрозларим,

Олтин бўлсин,топганингиз тилло бўлсин,
Борганингиз улуғ Каъъбатиллоҳ бўлсин.

Офтоб,заррин нурлар ёғсин юзингиздан,
Райҳон сунбул унсин юрган изингиздан.

Шодликларга тўлиб тошсин ҳар дамингиз,
Қутлуғ бўлсин янги йил байрамингиз.

❄️Хуршид Карим

❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

Telegram | Facebook

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

❗️ 2023 йилдан бошлаб институтларга кириш имтиҳони осонлашади: мактабда ўрганилмаган ҳамма саволлар тестлардан олиб ташланади

Кейинги йилдан бошлаб олий ўкув юртларига кириш имтиҳонларида саволларнинг 100% фақат мактабда ўрганилган мавзулар бўйича бўлади. Бу ҳақда президент эълон қилди.

➡️➡️➡️@kimyoproton

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#diqqat_tanlov

📌 Sharof Rashidov nomidagi Samarqand davlat universiteti tomonidan "Insonga eʼtibor va sifatli taʼlim'' shiori ostida ilmiy-ijodiy maqolalar tanloviga start beramiz!

Yurtimizda inson qadri, uning orzu-istaklariga boʻlgan eʼtibor, hamda sifatli taʼlim nimadan boshlanishi haqidagi fikrlaringiz aks etgan ilmiy-ijodiy maqolalaringiz bilan tanlov ishtirokchisiga aylaning!

❗️Maqola word variantda, Times New Roman 14 shriftida yozilgan boʻlishi shart!

Tanlov uchun ijodiy ishlar ishtirokchining ism-familiyasi va fakultet nomi ilova qilingan holda @samduyiadmin telegram manzilida 11-yanvardan 20-yanvarga qadar qabul qilinadi.

🏆 Gʻoliblar diplom va universitet rahbariyatining qimmatbaho esdalik sovgʻalari bilan taqdirlanadi.

@SamDUjamoasi

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

АНОМАЛ ШЕЪР 😄

Душанбадан ҳавонинг
Авзойи бузиларкан.
Олийгоҳ, мактабларда
Каникуль чўзиларкан.

Бу хабар халқ ичига,
Яшиндай кириб борди.
Ўқувчию талаба
Қарсак чалиб юборди.

Таътил кимга ёқмайди,
Ҳамма кўнглини созлар.
Хурсанд бўлишди ҳатто
Муаллиму устозлар.

Энг ёмони, бу йил ҳам
Байрамдан қолдик қуруқ.
Ўн тўртинчи январда
Йигитларга совға йўқ.

Ҳар йили бир баҳона,
Юракни қийнар оҳим.
Саккизинчи мартда ҳам
Совуқ бўлсин, илоҳим.

Муаллимнинг қалбига
Минг битта савол тўлгай.
Билмам, энди бир ҳафта
Kundalik.com не бўлгай?!

Қанча бўлса ҳам таътил,
Ботмайди ҳеч малоли.
Бўйсунгаймиз, ахир бу
Ҳукуматнинг қарори.

Майли, яна бир ҳафта
Қилгаймиз тоқат, сабр.
Қор ва совуқ бўлса ҳам,
Мактаб яхши, барибир.

Душанбадан ҳавонинг
Авзойи бузиларкан.
Олийгоҳ, мактабларда
Каникуль чўзиларкан.

Ўлмасбек Самарқандий.

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

«ҲАММА НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИ КАБИ ЭМАС!»

Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар.

Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди.

— Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан.

— У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб.

— Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл.

Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди.

— Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга.

Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди.

Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди.

— Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у тасодифан ўлдирилди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, — деди аёл.

— Мадам, — деди ректор қўрс оҳангда, — Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди.

— Оҳ, йўқ, — деди аёл ва тезда тушунтирди, – Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик.

Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди:

— Бино?! Биласизми ўзи бино қуриш учун қанча керак? Гарварддаги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради!

Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди:

— Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз?

Эри бошини силкитди.

Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер ҳамда Миссис Лиланд Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи — Стэнфорд университетига асос солдилар.

Муслим Бухорий таржимаси.

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

Har ishni o’z egasidan bilgan afzal!

Tolibi ilmning mashaqqatini- tunlari uhlamay, o’zini tahajjudlarda ilmi ziyoda bo’lishini so’rab dars qilib chiqqan talabadan so’rang!

Musofirlikni- qiyin shartlarda ham sabr bilan uzoq yillar musofirlikni ko’rgan insondan so’rang!

Turmush hayotini - turmush qurib, yashab, pastu balan, qiyinchiliklarini ko’rgan ammo yiqilmagan insondan so’rang!

Erning roziligini- o’zi yolg’iz uzoq vaqt juftining yo’llariga zor bo’lib kutgan ayoldan so’rang!

Yetishmovchilikdagi sabrni- faqirlikni his qilgandan so’rang.

Farzand tarbiyasini- Farzandini katta qilgan ayollardan so’rang!

Bunday misollardan judda ko’p yozishim mumkin!
Turmushga chiqmagan insondan turmush hayoti uchun maslahatlar, bolasi endigina 1-2 yosh ayollardan bola tarbiyasiga oid savollar so’ramang!
O’ziga to’q otaning puliga yashayotgan insondan sabr va mashaqqat haqida so’ramang.

Inson bir narsani ko’rmaguncha uni har turli tasavur qiladi, ammo yuzlashganida hammaga har hil tasir qilib bazilar (katta gapirganlar ham) qulashi mumkin!

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

Кунларнинг саййиди жума муборак 🕋🌙

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#Shaxmat

📌 Samarqand davlat universiteti professor-o'qituvchi va xodimlari o'rtasida shaxmat sport turi bo'yicha musobaqa o'tkazildi. Undagi natijalarga ko'ra:

Ayollar o'rtasida:

🟢 1-o'rin sport faoliyati kafedrasi o'qituvchisi Iroda Hamroqulova;
🟢 2-o'rin analitik kimyo kafedrasi dotsenti Gulnoza Tursunova;
🟢 3-o'rin fakultetlararo pedagogika kafedrasi o'qituvchisi Malika Jumazoda.

Erkaklar o'rtasida:

🟢 1-o'rin polimerlar kimyosi va kimyoviy texnologiya kafedrasi o'qituvchisi Firdavs Tursunov;
🟢 2-o'rin qattiq jismlar fizikasi kafedrasi dotsenti Bahrom Shermatov;
🟢 3-o'rin qattiq jismlar fizikasi kafedrasi dotsenti Fazliddin Salohiddinovlar qo'lga kiritdi.

Samarqand davlat universiteti
Axborot xizmati

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

Samdu.uz | Telegram | Instagram | Facebook | You tube

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#diqqat_tanlov

🎓 Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi mamlakatimizda amalga oshiralayotgan keng koʻlamli islohotlarda yoshlarning faol ishtirokini taʼminlash, ularning adabiyotga qiziqishlarini yanada oshirish hamda oʻz iqtidorlarini namoyish etish uchun imkoniyat yaratish maqsadida “Maʼrifat maydoni” Respublika koʻrik-tanlovini eʼlon qiladi.

🟥Tanlovda sanʼat oliygohlaridan tashqari Respublikadagi barcha oliy taʼlim muassasalari 10 nafargacha boʻlgan talabalardan tashkil topgan jamoalari bilan ishtirok etishlari mumkin.

Tanlovda jamoalar oʻzaro 3 ta shart boʻyicha bellashadilar:
🔵1-sharti: “Adib hayoti” koʻrgazmali taqdimot chiqish;
🔵2-shart: Tezkor savol-javob;
🔵3-shart “Adiblar hayoti va ijodidan teatrlashtirilgan kompozitsiya”.

🏆 Tanlov gʻoliblari quyidagi tartibda taqdirlanadi:

🎁 Mintaqaviy bosqichda gʻolib boʻlgan jamoa aʼzolari oʻzi tahsil oladigan taʼlim muassasasining byudjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan planshet, diplom va faxriy yorliqlar bilan taqdirlanadi.

🟢Respublika bosqichi gʻoliblari esa Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan diplom hamda quyidagi tartibda pul yutuqlari bilan taqdirlanadi.
🟢1-oʻrin 40 million soʻm;
🟢2-oʻrin 25 million soʻm;
🟢3-oʻrin 20 million soʻm;
🟢4-oʻrin 10 million soʻm;
🟢5-oʻrin 5 million soʻm.

Tanlovda ishtirok etish istagidagi talaba-yoshlar oʻzi tahsil olayotgan oliygohning yoshlar bilan ishlash, maʼnaviyat va maʼrifat boʻyicha masʼullariga murojaat qilishi mumkin.

📌 Tanlov nizomi

👉 Rasmiy sahifalarimiz: Telegram | YouTube

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

100 йил илгари айтилган гап экан. Хозир хам давом этмокда.

📩@kimyoproton

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

Дарвешдан сўрашди:

-Нега бунчалар сокинсиз?
У деди-ки:

-Узун вақт ўқишим ва тажрибаларим натижасида ҳаётимни беш устун асосида қурдим;

1. Менинг ризқимни ҳеч ким ея олмаслигини тушундим ва сокинлашдим.

2. Аллоҳнинг доимо мени кўриб турувчи эканини тушундим ва ҳаё қилдим.

3. Менинг ишимни ҳеч ким қила олмаслигини тушундим ва ишга тушдим.

4. Тушуниб етдим-ки ҳар бир ишнинг охири ўлимдир ва унга тайёрландим.

5. Ва яна тушуниб етдим-ки яхшилик ва ёмонликлар қолувчидир, шунинг учун яхшиликларимни кўпайтирдим ва ёмон хулқларимни тарк қилишга ҳаракат килдим.

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

***

Bir ayol qabr boshida yig‘lamoqda. Qabrdagi insonning onasi yig‘layotgan insonning onasining qaynonasi.

Diqqat savol: Yig‘layotgan inson qabrdagi insonga kim bo‘ladi? 🤔

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

#ЎЗИНГИЗНИ_АСРАНГ_ЎЗИНГИЗ

Дунёнинг ҳеч битмайди иши ,
Тугамайди чоп- чоп , ташвиши,
Келмасидан ҳаётнинг қиши ,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...

То кексайиб қолгунича ёш,
Чайнамоққа малол бўлмай ош ,
Қолиб кетмай ёстиқларда бош,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...

Турмуш- муштдир, рўзғор эса ғор,
Тўлди десанг бир ками тайёр,
Келмайсиз- ку дунёга такрор,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...

Қараб қолманг нокас қўлига,
Йўлни солмай пушмон чўлига ,
Ғарқ бўлмасдан армон кўлига.
Ўзингизни асранг ўзингиз ...

Қай кимсалар ботиб гуноҳга,
Юрагингиз тўлдирса оҳга,
Ҳаволани қўйиб Аллоҳга,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...

Ота- она энг азиз инсон,
Соғ бўлсангиз диллари шодон,
Мушкулларин қилганча осон,
Ўзингизни асранг ўзингиз...

Муносибга сиз ҳам арзингиз,
Адо айланг суннат, фарзингиз,
Жуфтингиздан кўпдир қарзингиз,
Ўзингизни асранг ўзингиз...

Фарзандингиз камолин тилаб ,
Хуш ниятни дуога ўраб,
Яратгандан бахтларин сўраб,
Ўзингизни асранг ўзингиз...

Ҳаққингиз бор дилдан кулишга,
Тонгдек отиб, ойдек тўлишга ,
Арзийсиз-да бахтли бўлишга,
Ўзингизни асранг ўзингиз ...

Арзийсиз-да бахтли бўлишга,
Ўзингизни асранг ўзингиз...

Муаллиф : Хазонрезги


Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

❄️ЎҚИТУВЧИ УСТОЗЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАКЛАРИМ

Устоз деса жимирлайди юракларим,
Сизга айтай бугун энг зўр тилакларим,

Кўз ёшингиз қоғозларда қолиб кетсин,
Уйингизга буғдой унлар тўлиб кетсин.

Еганингиз асал-у,қанд,сарёғ бўлсин,
Минганингиз оппоқ,, GM'' тойчоқ бўлсин.

Бахтиёрлик босиб олсин қалбингизни,
Ҳамма билсин зардан улуғ қадрингизни.

Қувончингиз қалбингиздан тошиб кетсин,
Ойлигингиз минг доллардан ошиб кетсин.

Меҳнатингиз роҳатини кўриб юринг,
Табассумла доим ҳушвақт,кулиб юринг.

Еллар олиб кетсин ғубор,гардларингиз,
Қоғозларда қолиб кетсин дардларингиз

Эга бўлинг,, соғлик'' деган бойликларга,
Ўғил уйлаб, қиз чиқаринг ойликларга,

Кўп бўлсинда яхши кунда тўйларингиз,
Қават, қават бўлиб кетсин уйларингиз.

Энг авволо бахтли ойи, дада бўлинг,
Пракурор, ҳокимларга қуда бўлинг.

Қани айтинг кимдан экан кам жойингиз,
Осмонларда порлаб турсин моҳ-ойингиз.

Сизни ёмон деган ранги самон бўлсин,
Қадр берган Юрт бошимиз омон бўлсин.

Сиз келажак ва бугуннинг гавҳарисиз,
Бу дунёнинг устунисиз, жавҳарисиз.

Устоз деса жимирлайди юракларим,
Сизга қанча айтсам оздир тилакларим.

Сиздан устун бўлар экан айтингчи ким,
Бир юракдан ёзиб қўйди Хуршид  Карим.

Талак тилаб сизга куй-у,назмдаман,
Эй устозлар сизга доим таъзимдаман.

🖋Хуршид Карим

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

🎗 YILNING ENG YAXSHI UNIVERSITET REKTORI 2022 V AN'ANAVIY KO'RIK TANLOVI

Xalmuradov Rustam Ibragimovich, Samarqand davlat universiteti rektoriga baho bering.


❗️Eslatma: Ushbu so'rovnomada xolis fikr bildirishingizni iltimos qilib qolamiz. Nufuziga qarab emas mehnatiga qarab baho bering. Natijalari rasmiy sahifalarda e'lon qilinadi.

🏆 G'oliblar Oltin statuetka, Diplom, OTM talabalari uchun 14 million so'mlik sertifikat hamda esdalik sovg'alar bilan tantanali ravishda taqdirlanadilar.


👉O'Z NOMZODINGIZNI QO'LLAB-QUVVATLANG👈

Do'stlaringizga ulashing
@YQQUZB_KANAL

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

Президентнинг тегишли фармонлари билан:

- Тимур Аминджанович Ишметов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан молия вазири лавозимидан озод этилди;

- Абдуқодир Ҳамидович Тошқулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Biokimyo instituti Kimyo Yoʻnalishi rasmiy kanali

Albatta, Alloh va Uning farishtalari Paygʻambarga salovot ayturlar. Ey iymon keltirganlar! Siz ham unga salovot ayting va salom yuboring.
Ahzob surasi, 56-oyat

Читать полностью…
Subscribe to a channel